Tafakkur egalari

Description
Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг!
👉👉
@Tafakkur3
Advertising
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 2 days ago

1 week, 2 days ago

Диққат табрик!

Бугун 14-ноябрь - "Халқаро Социологлар куни".

Ушбу сана билан барча Устозларни, социолог ҳамкасбларни, самимий табриклаймиз.

Халқаро Социологлар куни муносабати билан Ўзбекистонда социология фанининг асосчиларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси "Бошқарув социологияси ва психологияси" кафедраси мудири, Социология фанлари доктори, профессор, устозимиз Бекмуродов Мансур Бобомуродович табрик йўлладилар.

Социологларнинг жамиятдаги ўрни ва роли ҳақида билишни истаганлар эшитиб, тафаккур қилсинлар!

@Tafakkur3

1 week, 3 days ago

Маънавий экспертиза керакми ўзи? Бу ҳақда юқоридаги мақолада берилган фикрларни тақдим этаман: 👆
https://telegram.me/Shaxlo_Axrorova

1 week, 3 days ago

3 ДАҚИҚАДА 100 ТА ҲАЖНИНГ САВОБИ

Эрталаб ва кечқурун бир ярим дақиқа давомида сиз "Субҳаналлоҳ"ни 100 марта, "Алҳамдулиллаҳ", "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва "Аллоҳу акбар" ни юз марта айтиб улкан ажрларни қўлга киритишингиз мумкин.

Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта тасбеҳ айтса ("Субҳаналлоҳ", деса) юз марта ҳаж қилгандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳмид айтса ("Алҳамдулиллаҳ", деса) Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлагандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳлил айтса ("Ла илаҳа иллаллоҳ", деса) Исмоил зурриётидан юзта  қулни озод қилгандек бўлади. Ўша куни у келтирганидан кўпроқ нарсани ҳеч ким қила олмайди. Фақат биров у каби (зикрни) айтса ёки унга зиёда қилса, мустасно" (Имом Термизий ривояти).

Куйидаги жадвалда бу улуғ зикрларни муҳофаза қилувчилар қандай мукофотга нойил бўлишини тасаввур қилиш имконига эга бўласиз: Бир кунда 100 марта ҳажнинг савоби (3 дақиқада 100 марта) Бир ойда 100х30=3 000
Бир йилда 3 000x12=36 000
Йигирма йилда 36 000х20=720 000
Ушбу улкан савобга эришишни ким хоҳлайди?! Бунда Аллоҳ таоло кенг раҳмати денгизини биз томон юбормаганми? Бу Аллоҳ таоло лутфу карамининг нақадар улуғлиги, бандаларига нақадар кўп фазл-марҳамат қилишига далилдир. Бизнинг тонгда ва кечда 100 марта “Субҳаналлоҳ" деган сўзимиз учун 100 та  ҳаж савоби ваъда  қилинмоқда. 100 та ҳаж қилиш осон эмас. Бир умр ҳажга боришга қодир бўлмаган камбағаллар учун Аллоҳ таоло Ўз элчиси тилидан ушбу калималарни ўргатиб қўйди. Аллоҳ таоло яхши амалларни ихлос билан бажаришга тавфиқ берсин.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

3 months, 1 week ago
3 months, 2 weeks ago
Ғалаба муборак!

Ғалаба муборак!

Бутун Ўзбекистон халқини спортчиларимизни Жаҳон Олимпиадасида қатнашиш давридаги тарихий натижа, илк 5 олтин медалини қўлга киритилиши ва янги рекорд натижа қайд этилганлиги билан табриклаймиз!

@Tafakkur3

3 months, 2 weeks ago

“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.
Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.
Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз..

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

3 months, 3 weeks ago

Ривоят қиладиларки...

Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

Тафаккур килғил!

@Tafakkur3

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 2 days ago