Isroil Tillaboyev blogi

Description
✍️Блогер Исроилжон Тиллабоевнинг шахсий мулоҳазалари канали



Гуруҳга марҳамат: @domlajon1

Реклама учун: @isroilbey

https://t.me/boost/domlajon

https://t.me/+WUqwChJg0-U5y_0S
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 1 month, 4 weeks ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago

2 weeks, 3 days ago
Bir marta Merilin Monro Eynshteynga shunday …

Bir marta Merilin Monro Eynshteynga shunday degan edi: “Biz farzandli bo'lishimiz mumkin. U ham mendek go‘zal, sizdek aqlli bo‘lardi”.

Bunga nisbiylik nazariyasining otasi javob berdi: "Men hamma narsa aksincha bo'lishidan qo'rqaman:
u mening go'zalligim va sizning aql-zakovatingizni meros qilib oladi."

O'shanda hech kim (sinovlar keyinroq o'tkazilgan) Merilin Monroning IQ darajasi 168 ekanligini, bu "barcha davrlarning eng buyuk dahosi" dan sakkiz ball yuqori ekanligini bilmas edi.

Merilin Monro (Norma Jan Beyker, 1926–1962) ishqiboz kitobxon edi. Uning uyida mingga yaqin kitobdan iborat kutubxonasi bo‘lib, u ko‘p vaqtini adabiyot, she’r, spektakl va falsafa o‘qish bilan o‘tkazardi.

Uning ruhi, hayotga bo'lgan katta ishtiyoqdan tashqari, bilimga chanqoqlik va to'yib bo'lmaydigan qiziqish bilan to'lgan edi. Mana bu ajoyib ayolning ajoyib iqtiboslari:

- “Hayotimdagi eng yaxshi voqealardan biri bu men ayolman. Buni barcha ayollar his qilishi kerak”.

- "Itlar tishlamaydi. Odamlar - ha."

- “Men bahorni his qilmayapman. Men o‘zimni issiq qizil kuzdek his qilyapman”.

- "G'amgin bo'lganingizda kuling. Yig'lash juda oson ».

- “Bolaligimda hech kim menga chiroyli ekanligimni aytmagan. Barcha bolalarga go'zalligini aytish kerak, hatto go'zal bo'lmasa ham."

- "Birov bilan baxtsiz bo'lgandan ko'ra, yolg'iz bo'lgan afzal."

- “Nomukammallik - bu go'zallik, telbalik esa dahodir. Zerikishdan ko‘ra, kulgili bo‘lgan ma’qul”.

- "Umumsizlik ko'zingizni ochib, yuragingizni yumishga majbur qiladi."

- "Men katta dunyoda sevadigan odamni topishga harakat qiladigan kichkina qizman."

- "Men ishongan odamni hech qachon tark etmaganman."

- “Men hech qachon hech kimni aldamaganman. Ba'zan erkaklarga o'z xatolariga yo'l qo'yaman."

- "Agar men barcha qoidalarga rioya qilsam, hech narsaga erisha olmasdim."

- "Erkakni sevish u bilan yashashdan osonroqdir."

- "Boshingizni ko'taring, uni baland tuting va tabassum qiling, chunki hayot go'zal narsa va sizda tabassum qilish uchun juda ko'p sabablar bor."

@domlajon
t.me/domlajon

2 weeks, 4 days ago

#mediasavodxonlik

Texnika, ayniqsa sun'iy intellekt rivojlangan sari mashenniklarni yangidan-yangi turlari chiqib kelaveradi. Mana bu voqea ham ko‘pchilikda sodir bo‘lmoqda, istalgan birimizda yana qaytalanishi mumkin. Muhimiz shu yigitdek xushyor bo‘lishimiz kerak.

@domlajon
t.me/domlajon

2 weeks, 4 days ago
Isroil Tillaboyev blogi
3 weeks, 4 days ago
3 weeks, 4 days ago
**БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!**

БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!
Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.

Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.

Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уҳламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!

Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!

Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.

Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?

Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.

Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.

©️Баҳодир Искандаров

@domlajon
t.me/domlajon

3 weeks, 4 days ago
Bakalavr, magistratura va doktoranturada chet elda …

Bakalavr, magistratura va doktoranturada chet elda o‘qishni istaguvchi yoshlarimiz uchun muntazam yangi grantlar, ularning tartiblarini berib boruvchi, chetdagi yoshlarimizning xayotidan lavhalar ko‘rsatib turuvchi, O‘zbekistonning yulduzlarini o‘zida jamlagan jamg‘arma "El-yurt umidi" jamg‘armasini kanalini kuzatib borish barchaga foydali bo‘ladi.
Hali ham chetda o‘qish tartiblarini bilmay yurganlar bo‘lsa shu kanalni tavsiya qiling, kuzatib borishsin.

https://t.me/elyurtumidifoundation

1 month ago
***⚡️***Ajoyib xushxabar!

⚡️Ajoyib xushxabar!

Ko'pchilik yoshlar xalqaro imtihon xarajatlarini qaytarib olishda muammolar yuzaga kelganini bizga ma'lum qilishgan edi. Bugun Xalq Banki mutasaddilari bilan hamkorlikda kompensatsiya to'lovlarini amalga oshirishni boshladik.

O'z o'rnida Xalq Banki vakillariga yoshlarni qo'llab-quvvatlaganlari uchun minnatdorchilik bildiramiz. Yoshlarimizni esa avvalo o'z ona tilimiz, shu bilan birga xorijiy tillar hamda xalqaro imtihon tizimlarda yuqori natijalarni qo'lga kiritishlariga tilakdoshmiz.

Eslatib o'tamiz,18 ta xalqaro imtihon tizimlarida ham yuqori natijaga erishgan yoshlarning imtihon xarajatlarini "Xazna" ilovasi orqali kompensatsiya qilib qaytarib olishlari mumkin.

1 month ago
ТАРБИЯ – ИНСОННИ КАМОЛОТГА ЭЛТАДИ

ТАРБИЯ – ИНСОННИ КАМОЛОТГА ЭЛТАДИ

Қадимда уч мерган устоз ораларида ким таълим беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан.

Биринчи устоз шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап берибди. Иккинчи устоз отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди. Учинчи устознинг шогирди эса, қанча мажбурлашмасин, устозига тош отишдан бош тортибди. Шунда холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки устоз норози бўлиб:

- Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку! – дейишибди.

- Тўғри, – дебди ҳакам – лекин у шогирдини устозига тош отмайдиган қилиб тарбиялабди…

Бу ривоят бизга маънавий, ахлоқий тарбиянинг жисмоний тарбия ёки билим олиш билан кифояланиб қолишдан устунлиги ҳақида намунадир. Тарбия жараёнида инсоннинг фақат жисмоний кўникмаларини ривожлантириш эмас, балки унинг маънавияти, одоби ва билимини тарбиялаш муҳим.

Устозлар шогирдларга фақат санъат ёки муайян билимларни ўргатиш билан чекланибгина қолмасдан, балки уларнинг ахлоқий қадриятлар, фалсафа ва инсонийлик тамойилларини шакллантириш билан ҳам шуғулланишлари мақсадга мувофиқдир. Инсонни қандай қилиб тарбиялаш, унинг дунёқарашини ижобий томонга ўзгартириш – бу тарбия жараёнининг энг муҳим босқичидир.

Устознинг асосий мақсади шогирдини тарбиялаш, унга билим ва тажриба беришдан иборат бўлса, ота-она ўз фарзандини яхши инсон бўлиб ўсишини таъминлашга ҳаракат қилиши зарур. Ота-она билан устознинг ҳамкорлиги, шогирднинг маънавий ривожи ва хулқининг яхшиланишида муҳим аҳамиятга эга. Тарбия – энг аввало, оилада бошланади. Устозлар уни янада такомиллаштириш учун ҳаракат қилишади. Шогирд оилада тарбия олмас экан, устознинг ўгитлари бесамар кетиши аниқ.

Унутманг, маънавий тарбия жисмоний тарбиядан устундир. Ота-онаси ва устозини эъзозлаган инсон – келажакда юксалиши муқаррар! Инсоннинг маънавий оламида миллий қадриятларнинг ривож топиши, келгусидаги ҳаётининг асосини ва мазмун-моҳиятини ташкил этади. Зеро, маънавий тарбия – бу жамиятнинг мустаҳкамлигини таъминлайди.

Садоқат ЭРМАТОВА – Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти Девонхона мудираси.

@domlajon
t.me/domlajon

1 month ago

O‘zbekistonda kontrabanda tamaki mahsuloti bilan bog‘liq vaziyatni o‘rganish davom etmoqda.
Xabar.uz onlayn-nashri bu muammo bilan bog‘liq eng muhim raqamlarni jamladi.

Eng muhim ko‘rsatkichlardan biri – bu noqonuniy tamaki mahsuloti savdosi tufayli davlat byudjetining yo‘qotishlari darajasi. 2024-yil 1-oktyabr holatiga bu ko‘rsatkich 390,6 mlrd so‘mga yetdi.
Bu ulkan summa, istiqbolda u ko‘plab ijtimoiy muammolarni hal qilishga nihoyatda yetishmay qolishi mumkin.
Yashirin tamaki mahsuloti bozorining eng yuqori darajasi Farg‘ona vodiysida kuzatiladi, jumladan Namangan viloyatida 41,8% ni tashkil etadi. Umuman olganda, buni tushunsa bo‘ladi. Chunki bu chegaraoldi hududi, O‘zbekistonga kirib keladigan kontrabandaning katta qismi aynan Farg‘ona vodiysida qo‘nim topadi.

Faktlarga oid statistika yana ham qiziqarliroq. Farg‘ona viloyati Bojxona boshqarmasi xabar berishicha, 2024-yilning o‘tgan davrida 52 ta holatda jami summasi 1 mlrd 958 mln so‘m bo‘lgan qariyb 187 ming quti tamaki mahsulotini noqonuniy olib kirishning oldi olindi.

Shuningdek, noqonuniy tamaki mahsulotini yo‘q qilish bo‘yicha 5 ta tadbir tashkil etildi, uning davomida jami 919 mln so‘mlik 76 000 dan ziyod qadoq yo‘q qilindi. Qolgan mahsulot musodara etilgan va tergov ostida turibdi. Kelgusida u ham bosqichma-bosqich yo‘q qilinadi.
Bu raqamlarning barchasi tahlil qilinsa, vaziyat og‘ir ekani tushunarli bo‘ladi. Bir tomondan, huquqni muhofaza qilish organlari O‘zbekistonda kontrabandani bartaraf etish yo‘lida faol ish olib bormoqdalar, amalda esa – byudjet yo‘qotishlari o‘smoqda, kontrabandachilar va vijdonsiz tadbirkorlar soni esa, hyech kamaymayapti.
Shu bilan birga, noqonuniy tamaki mahsuloti savdosi uchun jiddiy jazo: jarimalar, tovar musodarasi va 12 yilgacha ozodlikdan mahrum etish ko‘zda tutilgani hammaga ma'lum.

Nazarimda, amaliy ishdan tashqari, ma'rifiy ishlarni ham olib borish kerak. Ya'ni, OAVda bu qilmish oqibatlari haqida xabar berish lozim. Aybdorlarga qanday jazo tayinlandi, qancha musodara qilingan tamaki mahsuloti yo‘q qilindi – bu axborotlar muntazam va imkon qadar batafsil berib borilishi kerak.

@domlajon
t.me/domlajon

1 month, 1 week ago
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 1 month, 4 weeks ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago