Психология

Description
Черновик, желтовик, Рейкьявик...
Advertising
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 1 month ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 2 weeks, 2 days ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 1 month ago

5 years, 5 months ago

Энг разил ва ярамас инсонда ҳам кўнгил бор. Синиши мумкин. Шунақа хусусияти бор.

Ўша разил ва ярамасда ишонч деган туйғу ҳам бор. Йўқолиши мумкин. Шунақа одати бор.

5 years, 5 months ago
Нью-Йоркда кўзим тушиб қолди.

Нью-Йоркда кўзим тушиб қолди.

“You shall know the truth, and the truth shall make you free”
(The Town Hall, Manhattan, NY)

5 years, 6 months ago

Биласизми нега айрим одамлар ўзини бошқалардан устун эканини виждон, инсоф, диёнат, тўғрилик билан эмас, балки мол-дунёсининг кўплиги-ю, мулкининг ҳашамати билан исботлашга ҳаракат қилади?

Менимча, бунга сабаб виждон, диёнат ва тўғриликни ўлчаб бўлмаслиги эмас, балки биз уларнинг қийматини деярли буткул йўққа чиқариб, ўлчов мезони бўлишдан "озод" қилганимиз учун.

5 years, 6 months ago

Ассалому алайкум! Рамазон ҳайити муборак бўлсин. Хонадонингизни фаровонлик, қалбингизни ҳаловат тарк этмасин. Аллоҳим тўғри йўлидан адаштирмасин!

5 years, 6 months ago

Масалаҳатинг керагийди, деб мурожаат қилади. Мундоқ гаплашсанг, қилмоқчи бўлган ишини маъқуллатиб, кўнглини хотиржам қилиб олмоқчи бўлади холос

5 years, 7 months ago

Тойота компанияси асосчиси Сакичи Тойода ҳар қандай тушунарсиз вазиятда “бешта нега” қоидасини қўллаган ва бу унга тўғри қарор қабул қилишга ёрдам берган экан.

Келинг, бу қоидани бир мисол орқали кўриб чиқамиз.

Фараз қилинг, сиз дабдабали тадбир қилмоқчисиз.
Ўзингиздан “нега дабдабали тадбир қилмоқчиман?” деб сўранг ва саволингизга жавоб беринг. Бу биринчи "нега" бўлади. Масалан, тахминий жавоб: “Чунки барчани хайрон қолдирмоқчиман”.
Энди иккинчи "нега"га ўтинг: “нега ҳаммани хайрон қолдирмоқчиман?” Масалан, тахминий жавоб: “Менга эътибор беришларини истаганим учун”.
Учинчи "нега": “Нега эътибор беришларини истайман?” Жавоб: “Ўзимни қатъиятли этиб кўрсатиш учун”.
Тўртинчи "нега": “Нега ўзимни қатъиятли этиб кўрсатмоқчиман?” Жавоб: “Ўзимга бўлган ишончим йўқлигини кўрсатмаслик учун”.
Бешинчи "нега": “Нега ўзимга бўлган ишончим йўқ?” Жавоб: “Чунки иродам суст, интизомсизман, ўйлаган мақсадларим сари интила олмаяпман.”

Ана энди айтинг, дабдабали тадбирнинг бу вазиятга нима алоқаси бор?

Сакичи Тойоданинг фикрича, бешинчи "нега" га жавоб берилганда бир қарашда кўзга чалинмайдиган сабаблар, асл моҳият юзага чиқади. Таъбир жоиз бўлса, бешинчи жавоб – сизнинг аслингиз, ҳатто ўзингиз тан олишдан ҳадиксирайдиган асл сабабни ёки аслида нимани ҳоҳлаётганингизни билишнинг самарали усули.

5 years, 7 months ago

Мотивация (ҳоҳиш) ва интизомБирон мақсадга интилиш ҳақида гапирилганда қулоғимизга “мотивация” ёки ўзбекчада “ҳоҳиш-истак” сўзи тез-тез чалинади. Халқимизда “ҳоҳиш бўлса, имкон топилади” қабилидаги гаплар ҳам бунга мисол. Лекин негадир кўпчилик мотивация-ҳоҳишнинг чекланган ресурс эканини эсдан чиқаради ёки билмайди.

Ҳоҳишни худди автоуловнинг двигателини ишга туширадиган стартёрга ўхшатаман. Албатта, двигателни ҳаракатга келтириб, ишга туширишда стартёрга тенг келадигани йўқ, лекин стартёр кучи бн двигателни узоқ вақт давомида юргазиб бўлмайди. Ҳаётдаям шундай: фақат мотивацияга боғланиб қолган одам қисқа вақтда ҳоҳиши сусайиб бораётганини пайқайди. Қайта тиклаш учун турли мотивацион китоблар ўқишга, суҳбатлар тинглашга мажбур бўлади, лекин уларнинг кучи ҳам вақтинчалик.

Интизом эса бутунлай бошқа олам. Интизом учун сизнинг кайфиятингиз, қайси тарафингиз билан ўрнингиздан турганингиз, кўчадаги об-ҳавонинг қандайлиги умуман роль ўйнамайди. Интизомли бўлсангиз ҳар қандай ҳолатдаям қилишингиз лозим бўлган ишни қилишда давом этаверасиз.

Гоҳида, жамиятимиздаям интизом деган тушунча унут бўлиб, фақат ҳоҳиш қолгандай туюлади, уям ҳамма жойда эмас…

5 years, 7 months ago

Одамлар худди эшикка ўхшайди: сиз кимнидир учратасиз ва чиройли безатилган нақшинкор эшикни кўрасиз. Қизиқишингиз ортиб, у эшикни оҳиста очасиз ва эшик ортида кичкинагина хонани кўрасиз. У киши билан беш дақиқа суҳбатлашасиз ва унинг турли-туман кераксиз буюмларга тўлдирилган хонаси сизга торлик қилаётганини ҳис қила бошлайсиз...

Ва бунинг акси ҳам бўлади – кўринишидан оддийгина бўлган эшик ортида чексиз коинот яширинганини кўрасиз: кометалар, сайёралар, сомон йўли... Лекин бундайлар жуда озчиликни ташкил қилади. Одатда, эшик ортида тор ва узун йўлак, ёки девор бўлади. Қанчалик тақиллатманг, ғиштдан қайтган садодан бошқа нарса эшитмайсиз ва кўрмайсиз...

[​](https://telegra.ph/file/7fc0e042f02a29c7466f0.jpg)Одамлар худди эшикка ўхшайди: сиз кимнидир учратасиз ва чиройли безатилган нақшинкор эшикни кўрасиз. Қизиқишингиз ортиб, у эшикни оҳиста очасиз ва …
5 years, 8 months ago

Токио ер ости дренаж тизими
Ҳар доимгидай, бир неча кунлик ёмғир пойтахтимизнинг дренаж ва канализация тизими устидан кулгандай бўлди. Японияда яшаётганим туфайли, юртимизда яхшилаш лозим деб ҳисоблаган ҳолатларимга японлардан жавоб қидираман. Бу сафарги постимиз японлар пойтахтидаги дренаж тизими ҳақида.

Маълумингизким, японлар бир умр табиий офатлар билан курашиб келган халқ. Цунами, ер қимирлашлар, вулқон отилиши, хуллас, хаёлингизга қандай табиий офат келса, барчасини Японияда ўз бошингиздан ўтказиб кўришга имкон бор.

Шу туфайли японлар ҳар бир табиий офатдан ҳимояланиш чораларини кўрадилар. Япония аҳолисининг 30 фоизи (нақд 38 миллион, а! Прописка тизимини жорий қилганларида бунча одам келмаган бўларди пойтахтга!) Токио метрополисида яшагани учун бундай тизимлар Токио учун жуда муҳим.

Токио аҳолисини сув тошқинидан ҳимоя қиладиган шундай иншоотлардан бири “Токио ер ости дренаж тизими” деб номланади (расмий номи: “The Metropolitan Area Outer Underground Discharge Channel”).

Бу дунёдаги энг катта ер ости дренаж тизими бўлиб, ёмғир мавсумларида ва цунами туфайли пойтахтга тўпланган сувларни тўплаб, шаҳар ташқарисидаги дарёларга оқизиб юборишга мўлжалланган.

Мисли кўрилмаган инженерлик мўзижази бўлган бу иншоот деярли 15 йил давомида қурилган ва 2006 йилда ишга туширилган. NY Times газетасига кўра, бу иншоотни қуриш учун 2 миллиард АҚШ доллари сарфланган.

Бу иншоот ер юзасидан 50 метр пастда жойлашган бўлиб, цилиндр шаклидаги, баландлиги 65 метр ва диаметри 32 метр бўлган 5 та сув тўплагич, ҳамда баландлиги 25,4 м, узунлиги 177 м ва эни 78 метр бўлган битта гигант сув тўплагич, ва бу сув тўплагичларни бир-бирига улаб турувчи 6,4 км лик туннеллар тармоғидан ташкил топган. Энг катта сув тўплагичнинг шифтини 59 та улкан устун кўтариб туради.

Бу гигант сув тўплагичга қуввати 7810 Мегаватт (13000 от кучи) га тенг бўлган 4 та улкан насослар уланган бўлиб, улар ҳар сонияда 200 тонна сувни ташқарига ҳайдаш қувватига эга (тасаввур қилишингиз учун: бундай насослар 25м * 10м * 2м ўлчамдаги бассейнни 2,5 секуннда бўм-бўш қилиб қўяди!)

[​](https://telegra.ph/file/b473c97bfb177108dda01.jpg)**Токио ер ости дренаж тизими**
5 years, 8 months ago

Бўрон тингач, сиз қандай қилиб омон қолганингизни унутасиз. Бўрон қандай бошлангани ва қандай якунланганиниям аниқ эслолмай қоласиз. Аммо бир нарса аниқ: бўронни бошдан кечиргач сиз бутунлай бошқа одамга айланасиз, бўронга дуч келишдан олдинги ҳолатингизга қайтмайсиз. Бўроннинг асл маъноси ҳам шунда.

Харуки Мураками

[​](https://telegra.ph/file/15f2bd52b9073ede723da.jpg)Бўрон тингач, сиз қандай қилиб омон қолганингизни унутасиз. Бўрон қандай бошлангани ва қандай якунланганиниям аниқ эслолмай қоласиз. Аммо бир нарса …
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 1 month ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 2 weeks, 2 days ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 1 month ago