Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
#Савол_0351
• Савол: Ас салому аълайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Устоз яхшимисиз, тинчмисиз?
Бир киши, аёлини лаънатлаган экан: сенга минг лаънат бўлсин деб айтибди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сафарларида, бир аёл туясини лаънатлаган вақтда, ўша туяни устидаги юкларни тушурингларда, туяни қўйиб юборинглар. Аллоҳни лаънати тушиб қолиши мумкин деган ҳадисларини далил қилган ҳолда, нима қиламиз биз ҳам хотинимизни лаънатлаганимиз учун талоқ қилиб, қўйиб юборишимиз керакми?
• Жавоб: Ва алайкумуссалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Алҳамдулиллаҳ...
Биринчидан: муайян мусулмон кишини лаънатлаш ҳаром амалдир, бунга ижмоъ собитдир: «Мўминнинг лаънатланиши; унинг ўлими кабидир». (Муттафақун аълайҳ). Магар Аллоҳ ва Расули лаънатлаганларга лаънат бўлсин.
Иккинчидан: лаънатланган нарсани тарк қилиш ҳақидаги ҳадис: Лаънат тушган туя биз билан юрмасин. (Муслим). Бу лаънатдан қайтариқ ва ҳазир қилиш маъносида келган. Туяни тарк қилиш эмас, уни сотса, ёки сўйиб еса ҳам бўлади.
Ҳадисдаги маъно: Лаънатланган нарсага Аллоҳ таолонинг лаънати тушиб қолиш мумкинлиги, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаънатланган нарса билан юришни хоҳламагани, бўлар бўлмасга лаънатламаслик уқтирилган, шунинг учун: «Мўмин киши таъначи, лаънатловчи бўлмайди», деганлар. (Аҳмад). Яъни лаънатни одат қилиб олмайди, бундай сифатлар мўмин кишида бўлмайди, унга ярашмайди.
- Инсон ғазаб отига минганида сўкинади, талоқ бериб юборади, лаънатлайди, қотиллик ҳам қилади, ҳатто куфр ҳам оғзидан чиқиб кетади. Бундай ҳолда тез тавбага шошилиши лозим бўлади, албатта, агарда ўзини ислоҳ қилишни хоҳласа: «Магар ана ўшандан кейин тавба қилиб ва ислоҳ қилганлар мустаснодир, аниқки Аллоҳ кечирувчи, раҳмлидир». (Оли Имрон: 89).
Эр аёлини лаънатласа ёки аксинча бўлса ҳам - модомики ҳолат ажрашишни тақазо қилмаса ажрашмайди, чунки лаънат талоқни шарт қилмайди, балки лаънатдан тавба қилишлари лозим, бир-бирини тарк қилиши эмас. Чунки лаънат қай бирига қайтиши аниқ эмас, Абу Довуд ривоятида: «Лаънатланган - лаънат аҳли бўлса унга тушади, бўлмаса лаънатловчига қайтади», дейилган.
Шунинг учун лаънатловчи тавба қилиши лозим, лаънатга одатланмаслиги лозим, лаънатланган ҳам Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши ва ўзини тузатиши лозим бўлади.
Валлоҳу аълам.
© Абу Солиҳ
Telegram
Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
«Бас, зикр аҳлидан сўранглар, агар билмасангизлар». (Наҳл: 43).
#Савол_0350
• Савол: Ас салому аълайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муҳсинин нима дегани, шундай оят бор деб эшитдим, маъносини айтиб берсангиз.
• Жавоб: Ва алайкумуссалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Муҳсин яхшилик қилувчи дегани: «Аниқки Аллоҳ муҳсинларни севади». (Бақара: 195). Муҳсин кишида иккита сифат бўлиши лозим:
Яхшилик қилиш бошқаларда ҳам бу сифат бор, лекин яхшилик йўлида сабр қилувчилар оз, ҳар ким ҳам сабр қилолмайди.
Валлоҳу аълам.
Аллоҳ таоло бизларни ҳам муҳсинлардан қилсин.
©Абу Солиҳ
Telegram
Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
«Бас, зикр аҳлидан сўранглар, агар билмасангизлар». (Наҳл: 43).
#Савол_0349
• Савол: Ассаламу алайкум. Домла хаворижлар, такфирчилар ким?
• Жавоб: Ва алайкумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Алҳамдулиллаҳ...
Очиғи умматнинг бошига бало бўлган тоифалардан бири, айниқса аҳли суннага нисбатан. Исломдаги илк бидъат: ислом халифасига қарши хуруж қилиш ҳамда куфр бўлмаган гуноҳи кабиралар билан мусулмонларни такфир қилиб қони ва молини ҳалол қилиш бўлган.
Хаворижлар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар: «Хаворижлар ўт-дўзах эгаларидир». (Ибнул Жавзий, Талбис иблис).
- Хаворижларнинг асосий икки белгиси бор:
Бунга сабаб улар иймон ва куфр масалаларида аҳли суннадан бошқа тушунчада бўлган, худди бошқа фирқалар каби.
Улар иймон деганда: барча тоат ва қайтариқларни иймон рукни, деб билади. Бирорта қайтариқни қилиб қўйган мусулмонни кофир деб билади. Шу каби ҳар қандай буйруқни бажармаган мусулмонни ҳам.
Аҳли сунна иймонни учга бўлади: рукн қисми, вожиб қисми ва мандуб қисми бор. Шунга кўра буйруқ ва қайтариқлар ҳам уч қисмда. Диндан чиқарувчи буйруқ ва қайтариқ, гуноҳкор қилувчи ва мандуб ё макруҳ бўлгани бор.
Хаворижларнинг тури ҳам кўп: Азориқа, Нуждот, Ибозия ва бошқалар.
- Аслида улар ҳақида изланиш билан дарс қилмоқ лозим, лекин бу ер ўрни бўлмагани учун кейинроққа қолдирамиз.
Мана шуларнинг келажакда давомчилари чиқиб келган, шулардан замонамиздаги такфирчилар. Улар: куфри мухталаф бўлган, ё собит бўлмаган нарсалар билан такфир қилади, ёки силсилавий куфр фитнаси билан. Уларнинг фикри ё эътиқодига қарши чиқилса ҳам такфир қиладиганлари бор, мўътабар бўлмаган «жаҳл», «таъвил», «хато»лар устида ҳам «узр бермай» такфир қилишади, қаринасиз лавозимлар билан ҳам, муташобиҳ сўзлар, зон-гумон устида, ўзлари тушунган истилоҳга кўра ҳукм қилишади, ваҳоланки ҳукм қатъий далил устига қурилади, истилоҳга эмас. Куфр бўлмаган кабоир амалларни қилиб қўйилса такфир қилади. Мана шу уларда кўпинча учрайдиган усулларидан.
Аҳли сунна бўлмаган барча тоифада мана шу айтилинган ботил сабаблар устида такфир қиладиганларни топиш мумкин. Масалан ҳозирги Демократик давлат ва уларнинг президентларини ҳимоя қилиш учун, жаҳмия ва сўфийлардан тузилган диний идоралардаги мақсимлар.
Уларга қарши ҳақ сўз гапирилса ёки демократия, диктатурани инкор қилганларни ёки улар исломдан эмаслигини айтилса, ёки такфир қилинадиганларни ҳақ такфир қилинса: хавориж ва такфирчи, дейдиган залолат оғизлари бор.
Шу каби бошқа фирқалар ўзини ҳимоялаш учун ғояси заиф бўлганидан аҳли суннани дарров ёмон отлиққа чиқариш ва такфир қилиш йўлини тутади.
Буларни айтишдан мақсад, ҳақиқий такфирчи, хаворижларни бошқалар туҳмат-лақаб билан номлаган беайибларни ажратиб олиш учундир. Чунки Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади: Муржиялар: Аҳли суннани хавориж, дейди. Ҳар ким фалон тоифа хаворижлар, такфирчилар, дейилса олинмайди. Хавориж ва такфирчилар юқорида айтилган сифатларга эга бўлганлардир. Куфр давлатини ҳимоя қиламан, деб ҳар кимга хавориж-такфирчи, деб лақаб отилса, хавориж бўлиб қолмайди, магар ислом халифасига хуруж қилинса ва мусулмонларни куфрга етмаган гуноҳ сабаб такфир қилинса, ана ўшалар такфирчи ва хавориж бўлади, ана ўшалар дўзах итларидир.
Валлоҳу аълам.
© Абу Солиҳ
Telegram
Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
«Бас, зикр аҳлидан сўранглар, агар билмасангизлар». (Наҳл: 43).
#Савол_0348
• Савол: Ас салому аълайкум ва раҳматуллоҳ. Биродар ажрашган аёлни иккинчи марта турмушга чиқиши учун, валийнинг розилиги керакми? Уларга билдирмай эрга тегса бўлмайдими?
• Жавоб: Ва аълайкумуссалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Алҳамдулиллаҳ ...
Ҳар қандай аёл учун - у қиз ё жувон бўлсин валийсиз никоҳ йўқдир, аёл учун валий бўлиши шартдир: «Валийсиз никоҳ йўқдир». (Термизий). Аёл киши ўз бошимча бўлиб турмушга чиқолмайди: «Аёлни аёл турмушга беролмайди. Аёл ўзини ўзи турмушга беролмайди ҳам». (Ибн Можа).
Никоҳ валийлигига ҳақли бўлган кишининг имкони бўлмай қолса, лойиқроқ бўлган бошқасига кўчади. (Ибн Таймия, «Ихтиёрот», 350).
Энг хақли валий - қизнинг отаси, бўлмаса амакиси, ака-укаси, тоғаси, бўлмаса яқин қариндошлари, бўлмаса маҳалладан улуғроқ имом ёки адолатли, гапи ўтадиган оқсоқоллардан бири.
Валлоҳу аълам.
© Абу Солиҳ
Telegram
Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
«Бас, зикр аҳлидан сўранглар, агар билмасангизлар». (Наҳл: 43).
#Савол_0347
• Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Нима учун жиҳод боби фиқҳда охирги бобда келади, таҳорат биринчи бобда? Бир ерда фуқаҳолардан бири айтган экан: тахоратни эплолмаганлар жиҳоддан гапирмасин, деб. Шу қанчалик тўғри фикр? Аллоҳ таоло рози бўлсин устоз.
• Жавоб: Ва алайкумуссалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Алҳамдулиллаҳ...
Ислом дини поклик ва тинчлик динидир. Аллоҳ таоло покдир, покликни яхши кўради. Лекин ҳаёт курашдан иборат, ҳақ ва ботил курашидан. Жиҳод мана шу ҳақни сақлаш ва олий қилиш учун, тинчлик ва покликда яшаш учун машруъ қилинган: «Агарда Аллоҳ одамларнинг баъзилари билан биъзиларини дафъ қилиб турмаса эди; узлатгоҳлар, канисалар, ҳавралар ва Аллоҳнинг исми кўп зикр қилинадиган масжидлар вайрон қилинган бўлар эди». (Ҳаж: 40).
- Фиқҳий бобларга келсак...
Таҳорат кунлик ибодатимиз бўлган намозга тааллуқли амал, шунинг учун таҳорат фиқҳини ўрганишга кўпроқ эхтиёжимиз бор. Қисқаси шу.
Жиҳодга келсак... У - Ҳанафий мазҳабида йилда бир-икки марта куфр диёрларига тинчлик бўлса ҳам, кофирларга қўрқув солиш ва мусулмонлар урушга доим тайёрлигини билдириш учун чиқиб туриладиган амалдир. Инсон умри давомида ҳар кун кофирларга жиҳод қилишга, майдонга боришга ҳар кун эҳтиёжи тушмаслиги мумкин, лекин таҳоратни ҳар кун олади, керак бўлса беш вақт.
Шунингдек жиҳод душман ҳужум қилганда дифо қилиш учун ёки халифа талаб қилса чиқилиши фарз бўлган амалдир. Таҳорат эса - беш вақт намоз учун фарз бўлган шартларидан.
Шунинг учун таҳорат зикри фиқҳ китобларида аввалги боб, яъни муҳимроқ ва тез-тез лозим бўлиб турадиган масалалар жумласидан бўлганидан муқаддам кўрилган, биринчи бобда келган.
- Аммо сиз айтган гапни қайси фақиҳ айтган билмадим... Бу гап кимга керак бўлса текшириб кўрсин.
Лекин, гапнинг зоҳири ҳозирги кундаги жиҳодни ёқтирмайдиган, ё бекор дейдиган тоифалардан чиққандай.
Саҳобалардан Амр ибн Собит Ансорий розиаллоҳу анҳу исломга кириб намоз ҳам ўқимай Уҳуд жангига чиқиб кетган, Аллоҳ ва Расули учун душманга ғазаб қилиб мушрикларга қарши жанг қилган ва шаҳид бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига: «аҳли жанат», деб гувоҳлик берганлар.
Демак, биз исломда қайси амал билан нажот топишимизни билмаймиз!
- Мусулмон киши таҳоратни билганидай ўзига фарз бўлган бошқа амалларни ҳам билиши шарт... никоҳ, савдо, жиҳод, яъни қайси амални қилиши лозим бўладиган бўлса, ўша амалнинг фиқҳини ўрганиши фарздир. Уни билгунча буни гапирмасин, аралашмасин эмас, уни билмоқчи бўлса келсин ўқисин, ўргансин, амал ва сўздан олдин илм туради, дейилсин... Мана шу самимий гап бўлади. Аллоҳ қалбларимизни тузатсин. Чунки бундай гаплар орани бузишга олиб келади, Аллоҳ таоло айтади: «Бандаларимга айтинг: энг яхши бўлган нарсани гапирсинлар. Аниқки шайтон ораларини бузиб туради, албатта шайтон инсон учун очиқ душмандир». (Исро: 57).
Мусулмонларга бундай бўлмағур лойқа тушунчаларни киритмоқчи бўлганлар ҳар замон бўлган, ақийдапарас, жиҳодчи, террорчи ва ҳаказо ... Шунинг учун Фотиҳа сурасидаги охирги дуо оятлари ҳақни изловчилар учун жуда муҳимдир: «Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қилгин».
Бунинг тафсирида иккита маъно бор, икки маъно учун иккита жар ҳарфлари тақдир қилинади (إلى) ва (على).
Биринчисида: тўғри йўлга.
Иккинчисида: тўғри йўл устида бўлишга.
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ «Иъламул муваққъийин»да шундай дейди: Тиниқ, соғлом фикрга эга бўлиш исломдан кейинги энг буюк неъмат, чунки у ҳидоятни топишдан кейин унда тўғри қолишга кафолат бўлган устундир.
Киши исломга кириши билан исломда умрининг охиригача қолади деган кафолат йўқ экан, Аллоҳ истаганини ҳидоят қилади, истаганини адаштиради, биз ҳар доим, ҳамиша ҳақ йўлда, сиротол мустақимда собит калима билан ўтиш насиб қилсин, дея дуода бўлишимиз лозимдир.
Валлоҳу аълам.
© Абу Солиҳ
Telegram
Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
«Бас, зикр аҳлидан сўранглар, агар билмасангизлар». (Наҳл: 43).
#Савол_0346
• Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Устоз саволим шундай, футболда гол уриб сажда қилиш ёки бой без правила каби спортида ҳам сажда қилиш, такбир айтиш жоизми, шундай қилса бўладими?
• Жавоб: Ва алайкумуссалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Алҳамдулиллаҳ...
Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки футбол ўйини, бой без правила яъни қоидасиз жанг ва бошқа шулар каби спорт ўйинларида ғалабадан кейин «сажда» қилиш, «такбир, ҳамд» айтиш жоиз эмас, чунки «сажда» шукр бобидан, «шукр, ҳамд», эса неъматлар учун талаб қилинган, ўйин эса неъмат эмас, бўлиб ҳам ношаръий спорт жанглари ҳеч шукр қилинадиган иш эмас, балки тавба қилинадиган иш, албатта.
«Такбир» ҳам Аллоҳ таолони улуғлаш демак, У Зотни улуғлаш эса ислом шиорлари бажарилган-кўринган ўринларда ва машруъ бўлган ибодатларда қилинади. «Ҳамд» сано, мақтов айтишдир, бу ҳам яхшиликлар устида айтилади, саҳиҳ ҳадиси қудсийда: «ким яхшиликни топса Аллоҳга ҳамд айтсин», дейилган.
- Баъзи олимлар бу ишни қаттиқ қоралаган, чунки аксар спорт ўйинлари маъсият маконларида бўлади: маст қилувчи ичкилик, мусиқа, эркак ва аёл аралаш... энг ашаддийси бундай ўйинлар устида асосан қимор ўйналади, натижада икки тоифа ўз тарафларига бўлиниб олади, ҳатто ўртада адоват, нафрат, лақаб отишлар, урушлар содир бўлади... булар ҳаром ишлар, албатта, Аллоҳ таоло булардан қайтарган.
- Шунингдек бундай ҳолатларда мусулмон киши такбир ё сажда қилса бошқаларга динни масхара қилишга сабаб бўлиши, истеҳзога олиб бориши ҳам мумкин, мусулмон киши бундан огоҳ бўлиши лозим, шунинг учун диний тушунчасини тузатиб, савиясини ўстириши лозим.
Бугун мусулмонларда диний савия саёзроқ бўлгани, мусулмонлар ҳар тарафдан заиф бўлгани учун бу ўринда ҳам кофирларга тақлид қилиниб қолган, масалан улар ҳам спорт ўйинларида майдонга ё жанга киришдан олдин ғалаба умидида чўқиниб киради. Бу нарса аста-аста мусулмон бўлган спортчиларга ҳам кириб келган.
Дин ибодатдир, итоат қилишдир, ўйин ё шов уйиштириш эмас, ибодат Аллоҳ яхши кўрган, рози бўлган амалларни қамрайди, ўйин ёки спортни эмас. Шунинг учун баъзилар намозни кунлик бадан тарбияга ўхшатишганида уламолар бундан қаттиқ қайтарган, ҳаттоки бундай деб эътиқод қилган одам кофир бўлишини айтган. Ибодат ихлосни ва Пайғамбарга эргашишни шарт қилади, буларсиз ибодат йўқ.
Динни ўйин, ҳазил қилиб енгил олиш ҳам жоиз эмас, бу ҳақида қаттиқ ваъийдлар келган, Аллоҳ таоло айтади: «Динларини ўйин ва кулги қилиб олганларни ва уларни дунё ҳаёти ғурурга кетказди, бас, бугун - улар учрашадиган ушбу кунларига (солиҳ амал қилишни) тарк қилганларидай ва оятларимизни инкор қилганлари сабаб уларни ҳам тарк қиламиз». (Аъроф: 51).
Ўйин орасида билиб-билмай ўзича сажда қилиб, маъсият устида такбир айтиб юрганлар мана бу ваъийдга тушиб қолишларидан ҳазир бўлишлари лозим.
- Неъматларга шукр этилмай қўйилса, маъсиятларга «шукр» қиладиганлар чиқар экан, ҳақни қабул қилмаганга ботилни яхши кўриш битилар экан, тўғри йўлда юрмаган залолатга кетар экан, Аллоҳ таоло аҳволимизни ислоҳ қилсин, бундай ишларни: тўғри, деб билиб қолиш сабабаларидан бири диний шиор ва амалларни енгил олишда бўлса керак. Динда жиддийлик талаб қилинган, енгилтаклик, ўйин кулгу қораланган: «Уларнинг (Аллоҳнинг) Байтдаги намозлари фақат ҳуштак ва қарсак эди холос...» (Анфол: 35). «Аллоҳнинг оятларини (аҳком ва ибодатларни) ҳазил қилиб олманглар (балки жиддий олинглар)». (Бақара: 231).
Валлоҳу аълам
© Абу Солиҳ
Telegram
Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
«Бас, зикр аҳлидан сўранглар, агар билмасангизлар». (Наҳл: 43).
• Савол: Ассалому алайкум. Бир дугонамнинг эри талоғини бераётиб: «бошқа эрга тегмиман», деб қасам ичтирган экан. Энди турмушга чиқмоқчи экан, дугонам ичган қасами каффороти учун нима қилса бўлади?
• Жавоб: Ва аълайкумуссалом ва раҳматуллоҳ. Алҳамдулиллаҳ.
Аллоҳ ва Расули шарт қилмаган шартлар ёки шариатга зид шартлар ботилдир.
Бундай шарт билан аёлга талоқ бериш жоиз эмас, унга вафо қилиш учун қасам ичтириш ҳам жоиз эмас.
Шарт ботил бўлса ёки ношаръий бўлган шарт устига қасам ичиш ҳам жоиз эмас, мабодо қасам ичилган бўлса ҳам у ботилдир, ботил қасамга эса вафо қилинмайди, лекин қасам учун каффорат берилади:
1. Ё ўнта мискинни (ўртача) овқат бериб тўйдиради ё уларни кийинтиради.
2. Ё битта қул озод қилади (маҳбус мусулмонни озод қилса ҳам ўтади).
3. Агар буларга қодир бўлмаса уч кун рўза тутиб беради.
(Каффорат учун бошқа иш қилмайди, фақат мазкур тайин қилинган ишлардан бирини қилади).
Аёл (дугонангиз) эса эрга тегмоқчи бўлса тегаверади, чунки шаръан ажрашиб бўлгандан кейин бошқа тегиш ихтиёри ё зарурати бор бўлгандан кейин тўсиқ қўйиш жоиз эмас.
Валлоҳу аълам.
© Абу Солиҳ
Telegram
Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
«Бас, зикр аҳлидан сўранглар, агар билмасангизлар». (Наҳл: 43).
• Савол: Ассалому алайкум, бир ҳадис ҳақида саволим бор эди. Имом Термизий ривоят қилган бир ҳадисда шундай дейилган: "Ким жума куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк солган бўлади".
Шу саҳиҳми?
• Жавоб: Ва алайкумуссалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ҳадис саҳиҳ эмас. Термизий ҳадисни келтириб заифлигига ишора қилиб: ғариб ҳадис, уни фақат Ришдайн ибн Саъднинг келтирган ҳадисидан биламиз холос, деган.
Ибн Ҳажар «Тақриб» да / «Ро» ҳарфида [1942 рақамда] у кишини хотирасида муаммоси бўлгани учун: заиф, деган.
Лекин, жума куни хутба вақтида масжидда ўтирган одамлар елкасидан ҳатлаб ўтиб бориш - рожиҳ қавлга кўра ҳаром амал бўлади.
Бу энди жамоат тўлиб юришга жой қолмаган ҳолатда албатта, чунки бундай ҳаракат ўтирганларга озор беради.
Бу ҳолатда намозга келган киши бошқаларга халал бермай кирган жойида (таҳийятул масжид ўқиб бўлгач) ўтириб хутбага қулоқ тутади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилар экан одамлар бўйидан ҳатлаб ўтаётган бир кишини кўриб: «Ўтир, озор бердинг», дедилар. (Абу Довуд, Насоий).
Агарда олди сафларга ўтиш бемалол бўлса, ҳатлаб ўтилмай жўн ўтиб боришга имкон бўлса унда зарари йўқ, кариҳ ҳам кўрилмаган.
Валлоҳу аълам.
© Абу Солиҳ
Telegram
Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
«Бас, зикр аҳлидан сўранглар, агар билмасангизлар». (Наҳл: 43).
• Савол: Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Маърузалар эшитиб бир маълумотга дуч келдим, айтишича бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунча зикр тиловатлар қилиб ўтириб, қуёш чиққандан кейин 10-15 дақиқадан кейин икки ракаат шуруқ намози ўқилар экан, шунда ҳаж ва умра савоби тўлиқ берилар экан. Мен зуҳо намози бор, деб билардим, шуруқ ҳам суннатда борми?
• Жавоб: Ва алайкумуссалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Алҳамдулиллаҳ...
Бомдоддан кейин ишроқ вақтигача яъни қуёш тўлиқ кўтарилгунча Аллоҳ таолони зикр қилиб ўтириб бўлгач, кейин икки ракаат намоз ўқиш жоиз.
Имом Муслимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш чиққунча зикр қилиб ўтирганлари ҳақида саҳиҳ ҳадис келган. Саҳоблар ҳам бомдоддан кейин зуҳогача зикр қилиб, зуҳо намозини ўқишга қаттиқ амал қилар эдилар.
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳу айтади: «Халилим менга уч нарсани васият қилганлар, уларни ўлгунимча тарк қилмайман: Ҳар ойда уч кун рўза тутиш, зуҳо намози, витр ўқиб ухлаш». (Бухорий, Муслим).
Лекин сиз айтган ҳаж ва умра савоб берилиши ҳақида заиф ҳадис келган. Бу ҳадисни Имом Термизий ривоят қилиб, уни: ҳасан ғариб, деб заифлигига ишора қилган ҳамда кўпчилик ҳофизлар, муҳаддислар заиф деган: «Ким жамоатда бомдодни ўқиб, кейин ўтириб то қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилса, кейин икки ракаат намоз ўқиса унга худди ҳаж ва умранинг ажри бор, деб: тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ, деб қўйганлар». Ҳадиснинг санади ихтилофли баъзилар ҳасан ҳам деган.
Ишроқ вақти зуҳо намозининг аввалги вақтидир, айтиб ўтканимиздай у вақтда ҳам икки ракаат зуҳо намозини ўқиш жоиз, лекин афзали зуҳонинг охирги вақтида ўқилишидир, яъни кун қизиб пешинга яқинлашган пайит бўлади, бизни тилда чошгоҳ вақти дейилади.
Баъзилар: шуруқ ўқиса зуҳога ҳам ўтади, дейди.
Баъзилар: иккаласи икки хил намоз, икки хил фазилати бор, дейиди.
Баъзилар: шуруқ намози зуҳонинг аввалги вақти, иккиси битта намоз фақат вақтида ихтилоф қилинган, дейди. Шуниси ҳақиқатга яқинроқ.
Тўғриси шуруқ намози ҳақида саҳиҳ ҳадис ва асарлар келмаган, зуҳо ҳақида кўп келган.
Умуман айтсак: Қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтириш суннатдир. Эрталабки азкорлар шу вақтда айтилади. Масжидда бўлсин, уйда бўлсин, эркак ё аёл бўлсин, амал қилса суннат бўлади. Ажри улуғ бўлмаганида - унга Пайғамбаримиз ва саҳобалар кўп-кўп амал қилган бўлармидилар?!!
Қолаверса бу суннат унутилган суннатлардан, уни тирилтирганга яна ажру савоблар қўшиб берилади, иншаоллоҳ.
Валлоҳу аълам.
© Абу Солиҳ
Telegram
Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ
«Бас, зикр аҳлидан сўранглар, агар билмасангизлар». (Наҳл: 43).
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago