🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 3 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 11 hours ago
*❗️Мактаб ўқувчиси пахта “прицепи”нинг тагида қолиб вафот этди!*
Наманган вилоятининг Поп туманида 9-синф ўқувчиси пахта ортилган трактор аравасидан йиқилиб бошидан оғир жароҳат олган ва ҳалок бўлган. Хабарларда, фермернинг уйида тўй бўлаётгани, ҳокимликдан келиб “пахта” деб шошилтиргач, ота ўз ўрнига ўғлини пахта топширишга юборгани айтилган.
Ушбу маҳаллий фермернинг ўғли йўлда уч нафар ўсмирни ўзи билан олиб, пахта юкланган “прицеп” ичида йўлга чиққан. Йўлда “прицеп” ағдарилиб кетиши оқибатида болалардан бири ҳалок бўлган.
3 ноябрь куни 2003 йилда туғилган А.А. трактор ва унга уланган тиркамани зовур бўйидан ўтувчи ички йўлда бошқариб кетаётганда, тракторга уланган боғловчи тортқич узилиб кетиши оқибатида тиркама зовурга қулаган. Оқибатда 2009 йилда туғилган Т.П. исмли ўғил бола жароҳат олиб, вафот этган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
*🔥*🔥ТЕЗКОР!
Олмазор туманида 20 ёшли бола пичоқлаб кетилди!**
Ҳозиргина Пойтахтимизнинг Олмазор тумани, “Чинобод” МФЙ, “Кичик ҳалқа йўли” маҳалласидаги 13-уй олдида жиноят содир этилгани айтилмоқда. Бизгача етиб келган маълумотларга кўра, жанжал сабаб 2004 йилда туғилган фуқаро (эркак) пичоқланган ва зудлик билан шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Айни пайтда кўп қаватли уйга кириш тўсиб қўйилган. Жанжал нима сабабдан келиб чиққани ва унга нечи нафар шахс алоқадор экани номалум.
Ҳозирда тегишли орган ходимлари томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча малумотлар тақдим этилади!
*❗️“Дўстлик” чегара божхона пости вақтинча ёпилади!*
6 октябрь куни Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара божхона пости ҳаракатланувчи ташувчилар ва ҳайдовчилар учун ёпилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғиз Республикасининг “Достук” чегара божхона постида ахборот тизимларида техник таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан мазкур постга туташ Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали 2024 йил 6 ноябрь куни юк ва енгил автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.
“Енгил автотранспорт воситалари Андижондаги “Хонобод” чегара божхона пости орқали, юк автотранспорт воситалари эса Намангандаги “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали ҳаракатланиши мумкин. Пиёдалар эса бемалол ўтаверади”, дейилади хабарда.
*❗️Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари 1 млн. доллар пора олаётганда ушланди!*
ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн доллар олган вақтида ушланди.
Ҳоким ўринбосари хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн доллар инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ерни аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашишни ваъда қилган.
Бунинг эвазига 2 млн доллар талаб қилиб, олдиндан 1 млн долларни ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди. Ҳозирда хизмат мавқейидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди (Пора олиш жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
*❗️Биометрик паспортни почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади!*
Қарор билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
• хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш;
• хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш;
• вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш.
*❗️Тошкент вилояти тоғ эчкисини ўлдирганлар ушланди!*
Бўстонлиқ туманида ҳеч қандай рухсатномаларсиз ўзига тегишли бўлган ов қуроли ёрдамида 1 бош тоғ эчкисини овлаган фуқаро аниқланган ва ҳайвонот дунёсига 16 млн 875 минг сўм миқдорида зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 3-қисмига асосан баённома расмийлаштирилган.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 3 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 11 hours ago