?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, яқинларингиз учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчи. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг...
Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади.
Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг.
Йиқилсангиз, жонингиз чиқиб кетгудек оғриса ҳам, ё Аллоҳ деб ўзингиз туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин.
Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг...
Сабаби ҳаёт кучлиларни севади. Ожизларни эмас!
УстозБир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим.
Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!
Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!
Сингапурда мактаб директори ўқувчиларнинг ота-оналарига хат ёзади:
Ҳурматли ота-оналар имтиҳонлар яқин қолди, мен биламанки, ҳар бир ота-она ўз фарзандини бу имтиҳонлардан мувоффақиятли ўтиб олишини хоҳлайди. Унутмангки, ўқувчилар орасида:
— математика керак эмас рассом;
— тарих фанлари зарур эмас тадбиркор;
— кимё зарур бўлмаган қўшиқчи;
— физикадан кўра физик қувват зарур бўлган спортчи қобилиятли ўқувчилар бор.
Агар болаларингиз имтиҳондан яхши ўтса, нур устига, аммо ижобий баҳо олмасалар уларнинг қобилиятларини сўндирманг!
Уларга қобилиятларини янада ривожлантириш йўлида ёрдам беринг. Чунки ҳар бир ўқувчи келажакда ўз иқтидори билан юксалиши муҳимроқдир. Баҳонинг паст экани билан уларни маломат қилманг!
Моҳир рассом бола математикадан йиқилиши мумкин. Яхши математик тарихдан йиқилиши мумкин. Буни тўғри тушунинг, уларнинг иқтидорлилиги муҳим. Сиз уларга меҳр беринг далда бўлинг...
Гувоҳ
Инсон бу ҳаётда кўп нарсанинг шоҳиди бўлади. Гоҳида яхши бир ишининг, гоҳида никоҳнинг, гоҳида эса гуноҳнинг, ёлғоннинг…
Орифжон ҳам бугун тангри таолонинг бандаларига атаган ажиб бир кунига гувоҳ бўлди. Бир юмуш билан болалиги ўтган қишлоғига борган эди. Ишларини битириб бўлгач, ёшликдаги дўсти Муродни бир кўриб кетмоқчи бўлди. Анча йиллардан бери кўришмаган.
Таниш эшикдан ичкари мўралаб овоз берди. Лекин ҳеч қандай жавоб бўлмади. Шу яқин орага чиққандир деган ўйда шундоқ кираверишдаги уйнинг деразаси ёнида ўрнатилган ўриндиққа ўтириб кута бошлади.
Пастқам ўйлар, ҳовли Орифжоннинг болалик хотираларини уйғотди. Мурод иккаласи доим бирга ўйнашар, бирга дарс тайёрлашар, мактабга ҳам бирга бориб-келишар эди. Дўсти ота-онасига ёлғиз эди. Орифжон қачон келса, мана шу деразадан бўйини чўзиб дўстини чақирар, сўнгра ўйнагани чиқиб кетишар эди.
Аммо кейинчалик бу ҳол йўқола борди. Қачон дўстини чақиргани келса, уни кўзлари кўкарган, йиғидан шишиб кетган бўларди. Гоҳида эса: “Эй Худо, отам бугун ичиб келмасин, онамни урмасин, ўзинг инсоф бер, эй Худойим”, деб кўзларида ёш ила дуо қилаётганининг устидан чиқарди.
Эсида, Муроднинг бечора онаси калтак ея-ея оламдан ўтган эди. Орадан қанча йиллар ўтиб кетди. Балки отаси ҳам бандалик келтиргандир. Қаровсиз ҳувиллаётган ҳовли миясига шу фикрни келтирди.
Муроднинг ўзи-чи, нима қиляпти экан?...
Орифжон шундай хаёллар оғушида экан, ичкаридан овоз эшитилгандай бўлди. Ўрнидан туриб, очиқ деразадан ёшлигидаги каби ичкарига мўралади. Мўраладию ҳайратдан қотиб қолди.
Дўстининг айни ўша дуо қиладиган ўрнида кекса чол қўлларини титраган кўйи: “Эй Худо, ишқилиб бугун ичмасин-да, ўзинг инсоф бер ўғлимга, эй Худо”, деб илтижо қилар, кўзларидан сизиб чиқаётган ёшлар ажинлари оралаб пастга юмалар эди…
Ҳасан Абдиев, Паркент тумани
5 та фойдали маьлумот.
1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг.
2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади.
Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.
3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.
4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар.
5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал "Мулк" сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди. Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир.
ДАСТУРХОН
Ака бой-бадавлат эди. Ота-онасига вақти-вақти билан совғалар илиниб турар, укасининг қўлида яшаётган падари ва волидасининг дори-дармонидан хабар оларди. Кексаларга яхши овқат керак, парвариш керак. Ака ҳадеб йўқлашдан чарчадими, ота-онасини уйига олиб кетадиган бўлди. Уканинг юрак-бағри эзилиб қолди, аммо начора, қўли калталик қурсин.
Қариялар катта ўғилнинг уйида бекам-у кўст яшадилар, вақти соати етиб вафот этганда ҳам сўнгги манзилга аканинг уйидан кузатилдилар.
Бу пайтга келиб уканинг ҳам ишлари юришиб қолди. Уй-жойини эпақага келтирди, дастурхони ҳам тўкин бўлиб қолди, аммо энди ота-онаси йўқ...
Бир куни ака казо-казо меҳмонлар орасида мамнуният билан сўз қотди.
— Яхшиям ота-онамнинг хизматларини қилиб қолган эканман, армон бўлиб қолмади.
Ука бошини эгди. Қўли калталик қурсин.
Йиллар йилларни қувиб ўтаверди.
Ака ҳам кексайиб қолди. Катта ўғли бегона юртларга кетиб дом-дараксиз кетди, кичик келини аёли билан чиқиша олмай эрини уйдан олиб чиқиб кетди. Мана ота-онасидан хабар олмаганига ҳам бир ой бўлди.
"Мен ота-онамни парвариш қилдим-ку, нега болаларимдан қайтмади!" Охирги пайтлар шуни кўп ўйлай бошлади.
Укасининг болалари мўмин-қобил бўлди. Оёққа туриб олган иниси ҳозир элнинг олди.
Аёли инқиллаб, гапириб-гапириб олдига овқат қўйди.
—Келин олиб ёлчимадим. Ҳалиям хизматкорман. Ўзим соғ бўлсам ҳам майли эди...
Эри кўп гап айтгиси келди; бир маҳаллар бу уйда хизматкорлар ишлаганини, ёшлигида сайр-у саёҳатларга олиб борганини... Ҳа, майли, мол-давлат ҳам қўлнинг кири экан, бугун сенда, эртага бошқа бировда. Бу дунё кимга вафо қилибдики...
Кампирининг жағи тинай демасди. Овқат ҳам заҳар бўлди. Ўрнидан туриб, устига камзулини илди-ю, эшикка йўл олди. Негадир укаси билан гаплашгиси келди.
Ота-онасидан қолган файзли уйлар кейинги пайтларда таъмирдан чиқиб замонавий тус олган. Қўш келинлар ҳовлида хизмат қилиб юрарди. Уларнинг саломига алик оларкан, ичкаридан таниш овозни эшитган укаси чиқди. Қучоқлашиб кўришдилар. Чой дамлаб келган келинлар ҳам, укасининг аёли ҳам жигарларни ёлғиз қўйдилар.
—Ҳеч ота-онамизни туш кўрасанми?
—Ҳа,— деди ука секин гап бошлаб
—Кўп кўраман, Қуръон ҳатм қилиб якунласам, Рамазон ойларида эрталабгача дуо қилиб, истиғфор айтиб уларнинг руҳида бахшида қилсам...
— Мен эса сира кўрмайман...
Анча ўтирдилар. Ота-оналарини, болаликларини хотирладилар.
Ака ҳазонларни бир-босиб ортга қайтаркан ўзи учун қачонлардан бери қидираётган бир ҳақиқатни топган эди. Ўшанда ота-онаси унинг уйида яшашни истамаган, ўз уйида ўтиришни, сўнгги йўлга ҳам ўз уйидан чиқишни истаганди. У эса қайсарлик билан уларни уйда тутиб турарди. Бир сафар отаси ялинчоқ оҳангда
—Ўғлим, ўз уйимга олиб бор, — деди.
—У ерда нима еб ичасизлар? Қандай яшаётганингизни кўрдим-ку! Иссиқ уй, тайёр овқат, ўтиравермайсизларми?
Чол индамади, кейин журъатсиз оҳангда қўшиб қўйди
— Бизни уйимизга олиб бориб, ўзинг хабар олиб турсанг бўлмайдими? "Ош-овқат, дори дармонимизни ҳам уйимизга олиб бориб бер", демоқчи бўлди, аммо айтолмади.
" Ўшанда ота-онамни қийнаб қўйган эканман. Уларга яхшилик қиляпман деб ўйлаганман, ўзимча. "
Уйга кирди-ю, таҳорат олди кейин жойнамозини кўтариб, хонасига кирди...
Тонгга яқин кўзи илинибди.
Юраги гупиллаб ўтирар экан, кўрган тушини эслашга ҳаракат қилди.
"Ўғлим, юборган дастурхонинг келди, бериб юборган кўрпанг ҳам иссиққина экан, раҳмат!"
Ака кўз ёшлари қуйилиб келаркан укасининг муваффақияти сабабини топгандек бўлди...
Феруза Салходжаева
Бошқаларни хурмат қилинг.
Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни бехурмат қилган бўласиз. Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизнинг атроф оламга бўлган хурматингиз - сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир.
Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.
СИЗНИ СОҒИНДИМ ОНАЖОН!!!
( Ҳаётий бўлган воқеъа )
–Ушбу воқеа Малайзия давлатининг пойтахтидаги катта бир кафеда бўлиб ўтган.
-Кун яримлаб қолган, кафе одамлар билан гавжум, кўпчилиги ёшлар ва ўрта ёшдаги аёл ва эркаклар эди. Бирдан кафе эшигидан 4-5 та башанг кийинган одамлар кириб келди, қўлларида видео камера ҳам бор, ҳамманинг кўзи уларда, шунда улардан бири сўз бошлади:
–Ҳурматли хонимлар ва жаноблар, узр озгина вақтингизни оламиз, мақсадимиз шуки ҳозир биргаликда психологик тест ўтказамиз, шартлар оддий, ҳозир хаммангизга коғоз ва қалам тарқатамиз, кейин кетма-кетлик билан савол ўкийман, сизлар фақат кетма-кетлик билан жавоб ёзасизлар холос.
Ҳамма ҳайрон, ҳеч ким, ҳеч нарсага тушунгани йўқ, шундай бўлсада юзларидаги кулгу билан розилик ифода этиб туришарди.
Келганлардан бири ҳаммага қоғоз ва қалам тарқатиб чиқди ва биринчи сўз бошлаган бошловчиси яна сўз бошлади.
-Демак ҳамма диққат билан эшитсин ва фақат ўйлаб жавоб ёзинг, демак бошладик биринчи савол:
1- Сиз онангизни яхши кўрасизми?
Ҳамма шошилганча жавоб ёзди!!!
2- Сиз унга охирги марта қачон, онажон сизни яхши кўраман деб айтдингиз?
Ҳамма жим, жавоб ёзмоқда!!!
3- Сиз охирги марта қачон онангизни маҳкам бағрингизга босдингиз?
Иштирокчиларнинг кўзида қандайдир маъюслик сезила бошлади!!!
4- Сиз қачон охирги марта онангиз билан бирга ўтириб овқатландингиз?
5- Сиз қачон охирги марта онангизни бирор жойга айлантиргани олиб бордингиз?
6- Сиз қачон онангизга бирор нима совға қилдингиз?
___Кафедаги хўрандалар боягина биринчи саволга, енгиллик билан шошилиб жавоб ёзган эдилар, энди кўринг!!! Бошлари пастга эгилган ҳолда қўлларидаги қаламлар ёзиш ўрнига қалтирар эди!!!
Бошловчи яна саволни давом эттирди:
7- Сиз онангизни нимани яхши кўришини биласизми?
Бошловчи саволларни тез ўқий бошлади!!
8- Онангиз ҳозир нимани хоҳлаётганини биласизми?
9- У ҳозир кимни соғинаётганиничи?
-Охирги саволим ҳурматли ватандошлар, деб сўнгги саволни ўқиди:
10- Бир кун келиб уни йўқотишингизни биласизми, уни қайтиб ҳеч қачон кўрмаслигингизничи?
-Бошловчи саволни тугатди ва кафедаги одамларга назар солди, уларнинг кўзлари ёшланиб қўлларидаги қоғозда ўз изини қолдирганди, гўёки ҳамма саволларга кўзёшлар жавоб бергандек эди!!! Бошловчи буларни анча вақт кузатиб турди ва сўз бошлади:
-Ушбу психологик тестимиз орқали кўзингизга ёш келтирганимиз учун узр сўраймиз, бу бизнинг навбатдаги тестимиз эди, лекин ҳар сафар саволларга фақатгина кўзёшлар жавоб берябди, жавоб варақалари ўзларингизда қолсин эсталик учун, ҳолбуки бу сизга ибрат бўлсин, деб кафедан чиқиб кетди!!!
-Улардаги жавоб ўрнига кўзёшларнинг сабаби шу эдики: улар ота-оналари билан бирга яшашмас эди, балоғат ёшига етгач ўз йўлини танлаб шу йўлда ортига қарамай кетаётганлар эди, шу сабаб улар саволларга жавоб бера олишмади!!!
-Лекин бизни юртда ундай эмас, минг бор шукр, барча фарзандлар ота-оналари билан бирга!!!
-Шундай бўлсада азиз ватандошим, юқоридаги саволларни бир-бор ўзингизга бериб кўринг, ишонаманки сиз албатта ҳамма саволга жавоб ёзасиз!!!
___Ушбу мақолам орқали мусофир юртларда юрган ватандошларим, кўнглингизни эзган бўлсам минг бор узр!!! Чунки ҳозир мен ўзим ҳам узоқ манзиллардаман, бу воқеани СОҒИНЧ алами остида ёздим!!!
___Азизлар яқинларимиз ёнимизда эканлигида қадрига етайлик!!!
Абдулхаков Дадахон
**Онага муносабат
3 ёшда — "Менинг онам — энг зўр она";
5 ёшда — "Онажоним, сизни яхши кўраман";
10 ёшда — "Тўғри йўл кўрсатувчим";
18 ёшда — "Оббо, қўйсангиз-чи, она";
25 ёшда — "Ҳаётимга аралашманг";
30 ёшда — "Она, ҳозир вақтим йўқ";
40 ёшда — "Қариялар уйида сизга яхши қарашади";
50 ёшда — "Онам вафот этибдилар";
60 ёшда — "Онам бўлганларида эди";
65 ёшда — "Бир кўриш учун бутун умримни берардим";
70 ёшда** — "Ўғлим, нега қариялар уйига келдик?"
— "Бу ерда сизга яхши қарашади".
Америкалик психолог олим Харв Экер узоқ кузатишлар олиб бориб, бой, ўртаҳол ва камбағал инсонлар ўртасидаги психологик фарқни ўрганди. Натижада инсоннинг миллионер ёки камбағал бўлиши унинг меҳнатига ёки билимига боғлиқ эмаслиги аниқланди.
Харв Экер қуйидагича фикр билдиради:
➖Бой инсон ҳар бир нарсанинг фойда томонини ўйлайди. Камбағал эса салбий томонини;
➖ Кўп бой инсонлар доимий илм олишга интилади. Камбағал инсонлар эса ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди;
➖ Бойлар меҳнати ва натижасига қараб даромад олишни, камбағаллар эса ишлаган вақтига қараб пул топишни маъқул кўради;
➖ Пули кўп инсонлар муваффақиятли инсонларга ҳавас қилса, пули кам инсонлар ҳасад ўтида ёниб юради;
➖ Бойлар кўпроқ пул топиш учун тинимсиз ҳаракат қилади. Камбағаллар эса вақтини бой бўлишни орзу қилиш билан ўтказиб юборади;
➖ Бой инсонлар глобал муаммолар ҳақида ўйлашса, камбағал инсонлар кичик муаммолардан сиқилиб ўз соғлиғини хавф остига қўйишади;
➖ Бой инсонлар таваккал қилишдан қўрқмайди. Камбағал инсонлар эса етти ўлчаб, бир кесишни яхши кўради.
Аслида жуда кўп нарса инсоннинг ўзига боғлиқ. Дангасалик, меҳнатдан қочиш муваффақиятсизликка етаклайди. Шу сабабли Худо қачон берар экан деб эмас, ҳаракат қилганга Худо беради деб яшашга мослашиш лозим.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago