🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Description
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
Реклама ва мурожаатлар учун:
👇
@Rumiyadm

بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃
Advertising
We recommend to visit

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

? Реклама: @YD_Reklama
??‍? Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 months, 2 weeks ago

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 months ago

4 days, 19 hours ago

**Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:*1️⃣. Кўп сув ичинг.
2️⃣. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3️⃣. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4️⃣. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5️⃣. Кўп китоб ўқинг.
6️⃣. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7️⃣. 7 соат ухланг.
8️⃣*. 10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида.1️⃣. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2️⃣. Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3️⃣. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4️⃣. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5️⃣. Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6️⃣. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7️⃣. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8️⃣. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9️⃣. Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
1️⃣0️⃣. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
1️⃣1️⃣. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
1️⃣2️⃣. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
1️⃣3️⃣. Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.

Одамлар билан:1️⃣. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2️⃣. Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3️⃣. Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4️⃣. Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5️⃣. Одамларга кулиб боқинг.
6️⃣. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7️⃣. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт:1️⃣. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2️⃣. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3️⃣. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4️⃣. Яхшиси ҳали олдинда.
5️⃣. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

@Jaloliddinrumiyy🍃

6 days, 17 hours ago

ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИДБир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб:
— Сен ким бўласан? — деб сўрабди.
— Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди.
— Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом.
— Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди.
Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб:
— Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди.
— Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди.
❄️🍃🍃🍃🍃
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Термизий).

"Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан.@Jaloliddinrumiyy*🕊*

1 week ago

*Телебошловчи бир миллионер меҳмонидан сўраяпти:

- Ҳаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?

- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва ниҳоят чин бахт нималигини англадим.
🍃
1. Бойлик тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбаҳо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг ҳам мазаси вақтинча бўлди, холос.

3. Катта-катта лойиҳаларни сотиб олдим. Футбол командаси, саёҳатчилар учун оромгоҳларми... Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дарҳол рози бўлдим.
🍃
Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингоҳларда юргандек қувнашарди.
🍃
Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим ҳам яйраб кетдим.
🍃
Шундан кейинги ҳолат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.
🍃
Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга маҳкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигоҳи юзимга қадалган эди. Ҳайрон бўлиб сўрадим:

- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?

Бу беғубор, бегуноҳ, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:

- Отажон, жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.
🥀
Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан ҳушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...
🥀
Ё Аллоҳ! Мен қандай ҳаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Ҳамма-ҳаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим ҳам бахтли бўлолмадим, бировни ҳам бахтли қилолмадим.
Муқим Маҳмуд таржимаси@Jaloliddinrumiyy🍃*

1 week, 5 days ago
*ШИФО СЎРАШ ДУОСИ* ***☝️****Азгар танангизда бирор …

ШИФО СЎРАШ ДУОСИ ☝️*Азгар танангизда бирор жойингиз оғриса, албатта суннатда келган ушбу дуони ӯқинг. Шахсан ӯзим ҳам ушбу дуонинг натижасини доим амалда кӯрганман. Чунки, дуо ҳам шифодир.

Бемор танасидаги оғриётган жойига қўлини қўйиб 3 марта

بِسْمِ اللهِ

"Бисмиллааҳ" дейди ва:

أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ

"Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", дея 7 марта айтади.

Маъноси: "Аллоҳдан ва унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман"
(Муслим ривояти)

Дониёр қори@Jaloliddinrumiyy🍃*

1 week, 6 days ago

Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди.
Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан:
– Дадажон, кетдикми? – деди.
– Қаёққа?
– Китоб тарқатгани.
– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.
– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?..
– Шу сафар чиқмай қўя қолайлик.
– Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам.
– Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади.
– Хўп бўлади.
Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган.
Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди.
Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди.
– Хўш, хизмат.
– Салом! – бола салом берди ўз тилларида.
– Салом!
– Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз.
– Ташаккур, ҳаракат қиламан.
Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди.
Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб:
– Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди.
– Бемалол, деб унга сўз берди имом.
– Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё
кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим.
Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шумният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим.
Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим.
Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди.
Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради.
Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмаганида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки нарсалар сиз учун яратилган. Бу дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди.
Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир.
Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин.
Сиз бахтли яшаш учун дунёга келгансиз.
Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади.

@Jaloliddinrumiyy🕊

2 weeks ago

Емакхонада ўтиргандик. Бир одам телефонда гаплашиб бўлиб, қувончдан қийқириб сакради ва официантни чақириб:
— Ҳаммага менинг номимдан кўфта кабоб тарқатинг! Ўн саккиз йиллик интиқликдан кейин бугун мен ота бўлдим!- деди.
Уч-тўрт кундан кейин эркакни 5-6 ёшли болачанинг қўлидан тутиб болалар хиёбонида сайр қилиб юрганини кўрдим. Уни таниган заҳоти ёнига бориб, ўша кунги ишини эслатдим ва ёнидаги болачага ишора қилдим. Эркак тортиниб, хижолат чекиб шундай деди:
— Ўша куни емакхонада менинг олдимдаги столга келиб ўтирган кекса эр-хотин ўзаро суҳбати қулоғимга чалинди. Онахон чолига “Кўфта кабоб ейлик, анчадан бери егим келиб юрганди”, деди. Отахон эса аёлидан кўзларини олиб қочиб “Ҳозир кўфта кабоб ололмаймиз, пулимиз фақат шўрвага етади, холос” дея синиққина жавоб қилди. Шу орада мен телефонда гаплашгандай бўлиб, ҳаммага кўфта кабоб буюртма қилдим.
— Фақат ўша кекса жуфтликка олиб берсангиз бўларди, ҳамма хўрандаларга буюртма қилишнинг нима кераги бор эди?- дея сўрадим ундан.
Эркакнинг жавобидан кўзларим ёшланди:
— Фақат уларга олиб берганимда отахон аёлининг олдида хижолат бўларди. Шунинг учун ҳаммани бирдай меҳмон қилдим. Менинг пулим кетса кетсин, бир эркакнинг иззат-нафси синмасин!..

@Jaloliddinrumiyy🍃

2 weeks, 5 days ago

Нур таратаётган чироқнинг на шишасига, на пилигига мафтун бўлма, идиш тубида ёғ бўлмаса эди, на пилиг ёнарди, на шиша ойдинлашарди, ёғ кўздан ниҳон бўлса-да, асл қувват ундадир...қалбдаги иймон шу ёғга ўхшар, хулқ ва амалда намоёни анинг сабабидандир...*✍️Умму Амина@Jaloliddinrumiyy🍃***

2 weeks, 6 days ago

​​Тавбадан кейин қилган битта гуноҳ тавбадан олдинги етмишта гуноҳдан ёмонроқдир. Қалб ва танамиз касаллиги учун энг яхши даво гуноҳларни тарк қилмоқликдир.

Яҳё ибн Маъоз Розий.

Гуноҳ қилманг, уни камайтиринг! Шунда ўлим шиддати сиз учун енгил бўлади...

Ҳазрат Умар р.а

Агар гуноҳ яхши бўлганда эди, ҳеч ким бизнинг олдимизга келиб ўтирмаган бўларди!

Суфёни Саврий

Тоат қилмасанг, гуноҳ ҳам қилмагин! Агар сўзлаб гуноҳга қоладиган бўлсанг, жим ўтириб савоб олгин!

Бишри Ҳофий

Савоб йўлида шундай меҳнат қилиб чарчангки, гуноҳ ишлашга мадорингиз қолмасин...

Маҳмуд Асъад Жўшон

Гуноҳ ишлаганнинг қулоғини яхшилаб тортиб қўйинг. Зеро, бу дунёнинг жазоси охират жазосидан анча енгилдир.

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу

Аллоҳ ҳузуридаги энг ёмон гуноҳ, давомли қилинган гуноҳлардир.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

@Jaloliddinrumiyy🕊

3 weeks ago

БУ ШУНЧАКИ ИМТИҲОН!

(Дунёдаги барча ота-оналар ўқиши шарт бўлган мактуб)

🌳 Сингапурдаги ўрта мактаблардан бирининг ўқитувчилар жамоаси имтиҳондан олдин ота-оналарга ушбу мактубни юборишди:

**Қадрли ота-оналар!

Шу кунларда болаларимизнинг имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.**

Барчангиз фарзандларингизнинг имтиҳонни яхши топширишлари учун ташвишланаётганингизни биламиз...

Аммо, илтимос, унутманг:

Улар орасида рассом бўлишни хоҳлаётганлар борки, уларга математикани тушунишнинг кераги йўқ;

- Бўлажак бошқарувчилар борки, улар тарих ёки инглиз адабиётига қизиқишмайди;

- Бўлажак мусиқачилар борки, кимё фанининг баҳоси улар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас;

- Aтлетикачилар борки, жисмоний машғулотлар улар учун физика фанидан муҳимроқ...

- Агар фарзандингиз юқори баҳо олса, бу ажойиб!

Бироқ, бундай бўлмаса, илтимос, уларнинг ўзига бўлган ишончи ва қадр-қийматини тортиб олманг!

Уларга ҳаммаси яхши эканлигини, бу шунчаки имтиҳон эканлигини айтинг!

Улар ҳаётда бундан-да каттароқ ишларга қодирдир..!

**Илтимос, уларга баҳонинг аҳамияти йўқлигини айтинг!

Уларни севинг ва айбламанг!

Агар шундай йўл тутсангиз, кўрасизки, фарзандингиз дунёни забт этади!*👩🏻‍🎓*🧑🏻‍💻👩🏻‍⚕️👷🏻‍♂️👮🏻‍♀️👨‍🍳👩🏻‍🏫👩‍🚀🧑‍🎨👨‍🚒👨🏻‍🎓

Биргина имтиҳон ёки паст баҳо уларнинг орзулари ва истеъдодларини тортиб ололмайди...

🌳 Ҳурмат билан, ўқитувчилар жамоаси.

Хаетда мана шундай устозлар купайсин...

(Tursunoy_Sodiqova sahifasidan…)

@Jaloliddinrumiyy🕊

3 weeks, 3 days ago

ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:

💎 Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.

☝️ Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.

🍃 Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.

🔸 Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.
🕋 Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.

📿 Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.

☝️ Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.

❗️ Бировдан раҳмат кутма.

☝️ Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.

💎 Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.

🕌 Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.

❗️ Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.

🌸 Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.

🌺 Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.

🤲🏻 Бало - дуога ундайди.

🌷 Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.

💎 Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.

🔶 Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.

🕌 Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.

🌷 Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.

❗️ Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.

*🕋 "Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)
*

❗️ Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.

❗️Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.

☝️ Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.

🤲🏻 Қайғу дуоларини кўп айт.

💎 Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.

❗️ Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.

❗️Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.

💎 Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.

Доктор Оиз Ал-Қарний.

@Jaloliddinrumiyy🕊

We recommend to visit

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

? Реклама: @YD_Reklama
??‍? Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 months, 2 weeks ago

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 months ago