Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Description
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова

Реклама ва ҳамкорлик учун:
@menejer_smm_men 👈admin

بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 3 days ago

1 month, 1 week ago

Рамазонда энг афзал амаллар

1. Қуръон каримни кўп тиловат қилиш
“Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган” (Бақара сураси, 185-ояти).
2. Қадр кечасида қоим бўлиб, тоат-ибодатни кўпайтириш
Бу кеча инг ойдан яхшироқ, дуолар ижобат бўладиган улуғ кечадир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида бедор ўтказса, ўтган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар.
3. Таровеҳ намозларида иштирок этиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо, қатъий буйруқ бермас эдилар. Бас, у зот: «Ким Рамазонда имон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дер эдилар» (Бешовлари ривоят қилишган).

4. Силаи раҳм ва хайру эҳсонни кўпайтириш
Рамазон хайру саховат ва мурувват ойидир. Бу ойда қариндошларга ва ёрдамга муҳтож кишиларга саховат қилиш ниҳоятда савобли амалдир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Садақанинг энг афзали Рамазонда қилинган садақадир» (Имом Термизий ривояти).
5. Умра қилиш
Рамазон ойида умра қилиш ҳаж савобига тенг. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

6. Аллоҳнинг зикри
Аллоҳни зикр қилиш улуғ амалдир. “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар”, “Астағфируллоҳ” деб кўп айтиш керак. Энг улуғ зикр Қуръон тиловатидир.
Мазкур амалларни Рамазон ойида кўп бажариш қилиш савобнинг кўпайишига сабаб бўлади.

@Jaloliddinrumiyy🍃

1 month, 2 weeks ago

#БИЛАСИЗМИ?

  1. Энг биринчи рўза тутган инсон Одам алайҳиссалом.

  2. Энг биринчи муфассир (тафсирчи) Муҳаммад соллаллоху алайхи васаллам.

  3. Энг биринчи Исломдаги қурилган масжид Қубо масжиди.

  4. Энг биринчи бўлиб Осмонда Жибрил алайҳиссалом азон айтган.

  5. Энг биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламга Пешин намози фарз қилинди.

  6. Энг биринчи бўлиб Сур чалинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам тириладилар.

  7. Энг биринчи Қуръонни овоз чиқариб ўқиган инсон (Муҳаммад расулуллох соллаллоху алайҳи васалламдан кейин.) Абдуллуҳ ибн Масъуддир.

  8. Биринчи бўлиб Қуръони карим тафсирини алоҳида китоб шаклида ёзган киши Али ибн Абу Талҳа.

@Jaloliddinrumiyy🕊

1 month, 2 weeks ago

**Фидя ва фитр садақаси нима?

Савол : Фидя ва фитр садақаси нима ва улар кимларга берилади?**Жавоб: Рамазон ойи тугаб, ҳайит кунининг тонги ёришиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Фитр садақаси, уни Рамазон ойи ичида берган киши зиммасидан соқит бўлади. Фитр садақаси миқдори буғдой ёки майиздан икки кило, хурмо ёки арпадан тўрт килодир. Фитр садақаси аслий эҳтиёжидан ортиқ кумуш закоти нисоби миқдоридаги мулки бўлган мусулмонларга вожибдир. (Яшаш учун зарурий, иш қуроллари аслий эҳтиёж ҳисобланади). Улар ўзлари ва балоғатга етмаган фақир болалари номидан фитр садақасини беришлари керак. Хотини, катта ёшдаги болалари ва бой фарзандлари учун беришлари шарт эмас. Фитр садақаси вожиб бўлиши миқдоридаги мулкка эга киши фарз садақа ололмайди. Унга қурбонлик ва яқин қариндошларининг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Фитр садақаси уни бермаган одам зиммасидан соқит бўлмайди. Уни рамазон ойидан кейин ҳам бериши лозим (“Муҳтасарул виқоя”).

Кундан – кунга қувватдан кетиб борадиган, қайта кучга тўлмайдиган қариялар, тузалишига умид бўлмаган беморлар рўза тутмаслигига шариатимиз рухсат беради (“Баҳрур роиқ”). Улар Рамазоннинг ҳар бир куни учун фитр садақаси миқдорида мискинларга фидя беришади (“Ҳидоя”).

Улар истасалар, фидяларининг ҳаммасини бир қилиб, Рамазон ойининг бошида ёки охирида беришлари мумкин (“Фатовойи Ҳиндия”).

Агар улар фидя беришганидан кейин қувватга тўлиб, рўза тутишга кучлари етадиган бўлиб қолишса, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишлари керак (“Ниҳоя”).

Фидя ва фитр садақа закот олиши мумкин бўлган кишиларга берилади. Фитр садақани зиммийларга ҳам бериш мумкин.

@Jaloliddinrumiyy🍃

1 month, 2 weeks ago

КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР

Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади.

Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади.

Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан.

1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши

2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши

  1. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши

4. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши

  1. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши

6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши

  1. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши

8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши

9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши

10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши

  1. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.

Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.
Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради!

@Jaloliddirumiyy 🕊

1 month, 3 weeks ago

ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Эй, фарзанд!
Ихлос сурасини кўп ўқиш керак. Ихлос сураси ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:

“Маҳшар майдонида бир жарчи шундай жар солади:
«Аллоҳни кўп зикр этганлар, Ихлос сурасини кўп ўқиганлар бери келинглар!» Шундай кишилар олдинга чиқадилар.

Фаришталар уларга шундай дейдилар:

«Дунёда Аллоҳни кўп зикр этиб, Ихлос сурасини кўп ўқирдингиз, шунинг барокати билан кечирилдингиз. Қани, ҳақингиз, жаннатга киринг!»

Эй, фарзанд!
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоятига кўра, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнларида бир киши Ихлос сурасини ўқиди. Бир пайт Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Важабат» дедилар. Бу — «вожиб бўлди», деганлари. Бир саҳоба: «Вожиб бўлган нима? Ё Расулуллоҳ?!» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деб сўраганида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Жаннат» дея марҳамат этдилар: «Ихлос сурасини ихлос билан, ишонч билан ўқиган киши муҳаққақ жаннатга киради».

Бу суранинг фазилати кўп.

Жобирдан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:

“Бир фаришта кўкка чиқаётиб, иккинчиси кўкдан ерга тушаётиб бир пайт орада учрашиб бири иккинчисига шундай деди:

«Иллийнга (жаннат) шундай бир амал элтдимки, бундай амални шу пайтгача олиб чиқмагандим». Буни эшитган фаришта сўради:

У қандай амал эди?
Бир киши Ихлос сурасини ўқиди, шу амални элтдим, — деди фаришта.
Аллоҳ у кишини қандай мукофотлади?
Ўша банданинг барча гуноҳларини кечириб, ўрнига шунча савоб ёзади”.

Эй, фарзанд!
Ихлос сурасини «Бисмиллоҳ» билан минг марта ўқиган тиш оғриғидан қутилиши ривоят этилган. Муҳаммад ибн Фазл дейдиларки:

“Бир кун тишим жуда қаттиқ оғриди. Тушимда минг марта Ихлоси шарифни ўқишим билдирилди. Бир оз ўтди. Кетидан яна туш кўрдим. Бу гал «Бисмиллоҳ» билан ўқишимни айтдилар. Айтилганидек адо этдим. Ва бундан сўнг бир марта ҳам тишим оғримади”.Имом Ғаззолий "Эй фарзанд" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊

1 month, 3 weeks ago

#Биласизми?
ҲАЁТНИНГ 10 ОЛТИН ҚОИДАСИ

  1. *Қўнғироқ қилишга ваъда бердингизми, албатта, бажаринг!

  2. Кечикяпсизми? Бу ҳақида огоҳлантиришни унутманг.

  3. Ўзгаларнинг орзусини кулгу қилиш ярамайди!

  4. Сизга хоинлик қилган одамлар даврасига асло қайтманг!

  5. Доимо ота-онангиз дуосини олишга ошиқинг.

  6. Ширинсўз бўлинг! Ишонинг, бу атрофдагилардан кўра, cизга кўпроқ фойда олиб келади.

  7. Ўз хатоларингизни тан олишни ўрганинг.

  8. Шикоят қилиш одатини тарк этинг.

  9. Ҳаттоки энг жиддий келишмовчилик юзага келганда ҳам қаршингиздаги инсоннинг нозик томонига зарба берманг.

  10. Фақат рост гапиринг! Агар рост гапиришнинг иложи бўлмаса, ёлғон гапирманг!*

@Jaloliddinrumiyy🍃

3 months, 2 weeks ago

🌷*САЛОВАТЛАР

📿Соллаллоҳу алайҳи васаллам

Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ

🕋Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

🕌Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад

Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳммад иннака
ҳамидум мажид
*🌺*Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид

Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар:
*🌸*«Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.»
(Имом Бухорий)

Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг.*

Бугун Саловат айтдингизми?

@Jaloliddinrumiyy🕊

3 months, 3 weeks ago

**Бухорийнинг “Саҳиҳ” китобларида Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Сизлардан олдин бир киши ўтган эди. У бир бой кишига келиб:
- Менга 1000 динор олтин танга қарз беринг, - деди.
- Ким кафил бўлади?, - деб сўради бой.
- Аллоҳ кафил бўлади.
- Ким гувоҳ бўлади?
- Аллоҳ гувоҳ бўлади.
Бой бунга рози бўлиб 1000 динор олтинни унга берди. Бу пулларни олиб бояги киши денгиз бўйлаб саёҳат қилишга кетди ва уларни ўз ҳожатлари ва ишларида сарфлади.
Қарзни қайтариш вақти келди. Бу вақтда қарздор бойнинг мамлакатидан узоқ эди, лекин бу киши Аллоҳга содиқ, тақводор одам бўлган эди. У унга ёрдам берган бойга берган ваъдаси устидан чиқмоқчи бўлди. Лекин бу нарса унинг эсига қарзни қайтариб бера олмайдиган вақтда келиб қолди.
Хўш, у нима қилди?
У бир дарахт бўлагини олиб, ичини ўйиб ковак қилди, ичига 1000 динор олтинни солиб, уларни бостириб ковакни ёпиб қўйди. Сўнгра соҳилга келиб:
- Эй Аллоҳ, Сен кафил ҳам, гувоҳ ҳам бўлдинг, - деб айтди-да бу дарахт бўлагини денгизга улоқтириб юборди. Аллоҳ эса қалблардаги нарсаларни билади. У денгизларга буюрди ва денгизлар бу дарахт бўлагини ёрдам берган бой кутиб туриши керак бўлган жойга олиб борди. Бой келишилган кунда қарздорни кутиб олиш учун чиқди. Кутди, кутди, лекин ҳеч қандай кема келмади. Фақатгина қандайдир ёғоч унинг кўзи олдида тўлқин узра ўйнаб турарди. У ёғочни олиб унинг оғирлигини сезди. Ичини ёрганида ичида 2000 динор олтинни топди. Бир қанча вақтдан сўнг қарздор бой билан учрашди, у эса содир бўлган воқеани сўзлаб берди. Қарздор:
- Сенинг 1000 динорингни юборган одам мен бўламан, - деди.
- Аллоҳ сенга молингда барака берди, - дедида 1000 динорни унга қайтариб берди”.
Мана сизларга Аллоҳнинг:
“Кимки Аллоҳдан қўрқса, У унга нажот йўлини қилиб беради ва у билмаган томондан ризқ беради” (Талоқ: 2-3), деган сўзига мисол.

Зулфия Маҳмуд саҳифасидан@Jaloliddinrumiyy🕊**

3 months, 3 weeks ago

Ёлғончининг ҳоли

Биттаси Ироқдан ҳирқа билан келди. Дўстлари ундан ҳол-аҳвол сўрадилар. У бошидан кечирганларини сўзлай бошлади: - гарчанд бу сафар мусофирлик қийинчиликлар билан кечган бўлса ҳам, ҳалифанинг лутфу эҳсонлари бутун азиятларимни айирди. Халифа менга ўн кийим бош, яна шунча олтин ва мол берди, - деганча халифа шаънига мадҳлар қилди, унунг олийжаноблигини баландпарвоз сўзлар-ла мақтади.

Атрофидагилар унинг бу ҳолига ҳайрон бўлдилар: -Биродар, ранги-рўйинг билан тилинг бошқа- бошқа нарсаларни гапиряпти. Агар чиндан ҳам халифа сенга шунча эҳсон берган бўлса, улар қаерда, нега бунча ваҳима қиласан?

Ҳалиги одам Халифа у эҳсонларни ҳақиқатан ҳам ҳадя этди, фақат мен уларни йўқсилларга, етимларга тарқатиб юбордим, -деди.

Атрофдагилар кулишдилар: - Хўп, гапларингга ишондик ҳам дейлик. Сенда шу қадар ҳиммат, шу қадар пок кўнгил бор бўлса, у ҳолда қалбинда ўрмалаётган чирқинлик ва мунофиқлик қаердан? Майли, дейликки, сел ҳам йўғиб битти, аммо унинг нишоналари қаерда?

Румийдан Жавоҳирлар китобидан

@Jaloliddinrumiyy🕊

5 months, 2 weeks ago
***Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида …

Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида ёмон фикр келса, дарров унинг ҳаққига дуо қил. Чунки, бу шайтоннинг ғазабини келтиради ва "яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди.
Ибн Қудома.
@Jaloliddinrumiyy
🕊**

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 3 days ago