🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Description
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃
Реклама админи 👉🏼 @Rumiyadm
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

3 weeks, 1 day ago

ШАЪБОН ЯРМИНИНГ РЎЗАСИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон Шаъбон ярми кечаси бўлса унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки, ўшанда, Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва: «Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Қани фалончи, қани фистончи?», дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитган маъноларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан Шаъбон ойи қоқ ярмининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракли вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини осмонга кўтариб турган эканлар:
«Эй, Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?», дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг ярмидаги кечада дунё осмонига тушади ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қилади
», дедилар. Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.
«Бақийъ»–Мадинаи мунавварадаги машҳур қабристоннинг номи. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан Мадинаи мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
«Калб»–машҳур араб қабиласи бўлиб тўлиқ номи Бани Калб. Ўша вақтда Бани Калб энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи ярмида Аллоҳ таоло жуда кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодали қилиб айтишда ўша кўп қўйли қабила чорваларининг жун толалари сонини эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилиб кўравериш керак. Бунинг ҳаммаси ўша кеча жуда ҳам фазилатли эканига далолат қилади.

манба: islom.uz

@Jaloliddinrumiyy🕊️

3 weeks, 2 days ago

Улуғ саҳобийлардан бири айтади:
“Бизлар дин ишлари ҳақида тортишиб ўтирган эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб қолдилар. Бизларни кўриб шундай қаттиқ ғазабландиларки, ҳеч ҳам бунчалик ғазабланмаган эдилар. Сўнг бизларни тўхтатдилар-да, насиҳат қилдилар:
– Эй Муҳаммад уммати! Сизлар шу нарсага буюрилганмисизлар?! Сизлардан аввалгилар худди мана шуни деб ҳалок бўлган эди. Тортишувни бас қилинглар, унда билим кам ҳосил бўлади. Тортишувни бас қилинглар, чунки киши (тортишганда барибир) тан олмайди. Тортишувни бас қилинглар, чунки тортишувчи бутунлай мағлуб бўлғусидур. Тортишувни бас қилинглар, тортишув туфайли гуноҳкор бўлиш бор. Тортишувни бас қилинглар, чунки мен тортишувчини қиёмат кунида шафоат қилмайман. Тортишувни бас қилинглар, чунки менга Раббим бутларга ибодат қилишдан кейин энг аввалги қайтарган нарсаси тортишувдур! Инсонлар орасида Аллоҳ энг ёмон кўргани ашаддий тортишувчидур!”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.📚@Jaloliddinrumiyy🕊️**

3 weeks, 3 days ago

Менга тақдир қилингани...*
🕊
Харид учун бозорга бордим. Сотувчи аёл билан нархини келишгач, уч кило картошка тортиб беришини сўрадим. Аёл картошкаларни тортиш учун идишга соларкан, ириб, ишлатиб бўлмайдиган аҳволга тушган картошкага кўзим тушди.
“Яроқсизини солманг!” деб уни қўлимга олиб турдим. Сотувчи тарози томон кетди. Мен қўлимдагини картошкалар устига қўйдим. Оғирлик уч килодан камроқ чиқди, шунда аёл қараб ҳам ўтирмай қўлига уч-тўртта картошка олди. Ўшандай эътиборсизлик билан уларни мен оладиган картошкаларга қўшди. Улар орасида мен олишни истамаган картошка ҳам бор эди. Энди мана буни олиб қўйинг демадим, деёлмадим. Ўша картошкани сотиб олиб ташлаб юбориш менга тақдир қилинган эканки, ҳеч бир йўл билан ундан қочолмадим...
Бу ҳодиса менга иш вақтини баъзан ўз манфаатларингга сарфлаяпсан, шу боис иш ҳаққининг сенга ҳалол бўлмаган қисмига яроқсиз нарсани ҳарид қилдинг деяётгандек эди. Шу ҳодисагача менда бундай фикр бўлмаганди. Доимо бозорлигим орасида яроқсиз нарсани кўрсам, дарҳол сотувчини айблар,
“Пулини ҳалоллаб топса бўлмайдими, ахир шу билан бола-чақасини боқади”, деб ўйлардим. Негадир бу сафар ўзимдан ранжидим.**
Аслида ҳам бошимизга тушган ҳар бир муаммо, ҳар бир ёмон иш қилган қайсидир айбимиз, айёрлигимиз, қўполлигу бепарволигимизнинг қайларгадир урилиб, ўзимизга қайтган акс-садоси мисолидир. Қилган ишинг учун пулингни ҳалоллаб олмасанг, унинг ҳаммаси ҳам сенга насиб этавермайди. Кимнингдир кўнглини оғритсанг, сенинг ҳам кўнглингни янчадиган топилади. Ота-онангга қўполлик қилсанг фарзандинг сенга... айтиш ҳам аянчли.
Хуллас, азиз дўстим, муаммолар чангалидан чиқа олмаётган экансиз, ўз феълингизни яхшилаб тафтиш қилинг. Балки бозорлигингиз орасидаги яроқсиз ашёлар сизга тақдир қилингани учун тушгандир?! Асосийси, тақдир қилувчи тарафидан туширилганидир...

Тафаккур қилинг...@Jaloliddinrumiyy🕊*

3 months, 1 week ago

АЁЛ ЭНЕРГИЯСИНИ ЎЛДИРУВЧИ 1️⃣0️⃣ ТА САБАБ
1️⃣. Ташқи муҳит билан ҳаддан зиёд кўп мулоқот қилиш
Яъни аёл киши фақат уни севувчи инсонлар билан мулоқотда бўлишлари зарур. Ўзининг комфорт зонасидан ташқарига чиқмаслиги керак. Эркак киши аксинча, уни ёқтирмайдиган инсонлар билан мулоқотини шакллантириб, бу йўлда чеккан қийинчиликлари сабаб эркаклик энергиясини мукаммаллаштиради. Аёлларнинг қилган энг катта хатоси бу – ўзи севмаган машғулоти билан шуғулланишидир. Бу унинг аёллик энергиясини катта қисмидан жудо қилади.

2️⃣. Бадан тарбияси ва парваришининг йўқлиги
Аёл киши ўз соғлигига эътиборли бўлса ва гўзал бўлиш учун ўзини парвариш қилса, аёллик энергияси кўпаяди. Ўзининг гўзаллигига ва саломатлигига эътиборсиз аёл ҳам жисмонан, ҳам руҳан ўта нозик бўлиб қолади.

3️⃣. Ҳиссиётларнинг етишмаслиги
Кўпинча аёллар ўзларининг ички кечинмаларини яшириб, фақат яхши томонларини кўрсатишга ҳаракат қиладилар, фақат табассум қилиш ва кулиб туриш керак деб ҳисоблайдилар. Аммо аёллар салбий ҳиссиётларини, кўз ёш ва дил кечинмаларини кўрсатиб туришлари керак. Фақат, ҳар кимга ҳам эмас, энг ишонган инсонларига ёрилиб туришлари керак. Ҳар доим ҳиссиётларини яшириш, аёллик энергиясига халақит қилувчи иллатдир.

4️⃣. Хобби, яъни севимли машғулотнинг йўқлиги
Аёл киши севимли машғулоти билан банд бўлаётган вақтда жуда катта миқдорда ижобий ҳиссиёт ва энергияга эга бўлади. Албатта, аёл кишининг хоббиси мавжуд бўлиши ва бу хоббини унинг турмуш ўртоғи қўллаб-қувватлаши зарур. Аёл хоҳ у тикиш ва тўқиш бўлсин, хоҳ у гул ўстириш бўлсин, мана шу севган машғулотида ўзини топиши керак.

5️⃣. Ижодкор эмаслик
Аёл киши бирон нарса яратмас экан, у ҳолда унинг энергияси "ботқоқ" га ўхшаб туриб қолади. Аёлнинг ўз қўли билан яратган ҳар бир иш – хоҳ уйни саранжомлаш бўлсин, хоҳ у пишириқ пишириш ёки интерьер яратиш бўлсин – бу ижоддир. Гўзаллик ярата туриб, аёл киши ўзи ҳам гўзаллаша боради. Аммо кун бўйи ҳеч бир ишга қўл урмай, шунчаки ётаверса, тез орада бор энергиясини хам йўқотиб, аёллик латофатидан хам жудо бўла бошлайди.

6️⃣. Бошқаришни исташ
Аёл киши муаммоларни ҳал қилиши эмас, балки эркак кишини унинг ва оиласининг муаммоларини ҳал қилиши учун илҳомлантириши ва руҳлантириши керак. Бошқариш – аёл кишининг табиатидан эмас.

7️⃣. Эркакнинг вазифаларини ҳам аёлнинг ўзи бажариши
Аёл киши эркак кишининг вазифаларини бажарар экан, у ўз аёллик латофатини йўқотади. Бундай аёлга эркаклар ўз "улфатига" қарагандек муомала қиладилар, яъни ожиза сифатида қабул қилиб, ёрдам қўлини чўза олмайдилар.

8️⃣. Кундошлик ҳисси
Аёллик энергиясини тамоман йўқотувчи иш – бу бошқа аёллар билан ўзини таққослаши, яъни кундошликни ҳис қилишидир. Аёл киши ким биландир ўз ақлини ёки ташқи кўринишини таққослаши, ким биландир рақобатлашиши нотўғридир. У ўзининг гўзал, ақлли ва тенги йўқ аёл эканига ишониши керак. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир аёл тенги йўқ аёлдир.

9️⃣. Яқин дугоналарининг йўқлиги
Аёл киши бошқа аёллар билан мулоқотда бўлиши шарт. Бу унинг энергияга тўйинишининг яна бир чашмаси ҳисобланади.

1️⃣0️⃣. Ўзи учун вақт ажратмаслиги
Аёл кишининг шахсан ўзи учун ажратган вақти бўлиши керак. Ўзининг шахсий ишлари учун. Ҳар доим!

Мадина Джураева

@Jaloliddinrumiyy?

3 months, 1 week ago

Хайвонларнинг тилини тушунган Хазрати Сулаймон алайхиссалом хузурларига келган киши ёлвориб: 
- Эй Аллохнинг Набийси, менга хайвонлар тилини ўргатинг. 
Мен уларни нималар хақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди. 
- Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, хикматини тушунмайсан, дедилар.
Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга хайвонлар тилини ўргатдилар. 
Мамнун холда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Ит ёнидаги хўрозга дерди:
- Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса:
- Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар. Тўйганингча гўшт ейсан. Киши бу гапларни эшитгач, шошганича эшакни олиб бозорга олиб бориб сотди. 
Ўз ўзидан хурсанд бўлиб:
- Яхшиямки хайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда қолдим, - деган хаёллар билан уйга қайтди. 
Эртаси куни яна хўроз билан итни сўзлашувига қулоқ солди. 
Ит хўрозга таъна қиларди:
- Қани хўжайиннинг эшаги ўлади тўйиб гўшт ейсан дегандинг?
Хўроз жавоб берди: 
- Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди. Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди. Аммо хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни тўйдирасан. Киши яна шошганича отини етаклаб бозорга йўл олди. 
Уни сотиб қайтар экан яна ўша фикрлар хаёлидан ўтарди:
“Яхшиямки хайвонлар тилини биламан . . .”. Эртаси куни яна мароқли сўзлашувнинг гувохи бўлади. Бу сафар кучук хўрозга қаттиқроқ овоз билан таъна қиларди. 
- Хўроз, сен мени яна алдадинг. Қани хўжайиннинг оти ўлади дегандинг? - Хўжайиннинг оти уни сотиб олган бечоранинг қўлида ўлди. 
- Хафа бўлма, бу сафар ундан хам каттароқ зиёфат мехмони бўламиз.
Бу сўзларга кучук ишонқирамай: 
- Яна менга ёлғон гапираяпсан. Аммо хўроз:
- Йўқ, бу гал ёлғон йўқ. Бу галгиси қатъий. Чунки, бу сафар хўжайиннинг ўзи вафот этади. 
Молига келиши керак бўлган бу бало энди ўзининг бошига келади. Унинг ортидан маъракалар қилиниб, ошлар пиширилади, ортганини бизга тўкишади. Бу сўзларни эшитган одам ўзини қўярга жой топа
олмай қолади. Ўнгга сўлга ўзини урар экан, бу балони олдини ола олмаслигини тушунади. Шу кеча у хасталаниб тонгга яқин қазо қилади. Унинг ортидан пиширилган овқатлар дастурхонга тортилади. Қолдиқлари эса хайвонларга тўкилади. Бу орада хўроз: 
- Инсонлар, молларига келган балога афсус чекиб ох урадилар. Афсуски, бундан хам мен учун бир хайр бордир, деб ўйламайдилар хам. Аллохнинг берган тақдирига шукр этмай, ношудлик қиладилар. Сўнгра молларига келган бало жонларига келади, аммо кейинги пушаймондан фойда йўқ !

@Jaloliddinrumiyy?

3 months, 1 week ago

Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади!

?Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.

?Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади.
?Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий.

?Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш.
?Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?

?Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан.
?Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.

?Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади.

?Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади.

?Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан.
?Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир.

?Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал.

?Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.

?Ҳозир хатто душманларинг очларча китобларни варақламоқда.

?Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.

Таржимон: Акмал Хушвақов.

@Jaloliddinrumiyy?

3 months, 2 weeks ago

АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР
Америка Миллий Соғлиқни сақлаш тадқиқот марказида фаолият кўрсатувчи Дэвид Б. Ларсон ва унинг гуруҳи олиб борган изланишларга кўра, динга ишонувчи ва ишонмайдиган америкаликлар бир-бири билан таққосланганда жуда ажойиб натижалар қайд этилди.

Мисол учун, диндор одамлар динга кам эътиқодли ёки умуман эътиқодсиз одамларга қараганда 60% камроқ юрак хасталиги билан оғрийдилар, улар орасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичи 100% кам, улар юқори қон босимининг анча паст даражалари билан оғрийдилар ва бу чекувчилар орасида 7:1 нисбатни кўрсатади.

Тиббиёт оламида муҳим илмий манба ҳисобланадиган «Тиббиётда психиатрия» халқаро журналида чоп этилган бир изланишнинг маълум қилишича, ўзларини динга эътиқодсиз деб ҳисоблайдиган одамлар тез-тез касал бўлиб туришади ва қисқароқ ҳаёт даврини кечиришади.

Изланишнинг натижаларига кўра, динга эътиқодсиз кишилар эътиқодли кишиларга қараганда икки мартагача кўпроқ ошқозон-ичак касалликлари билан оғрийдилар ва уларнинг нафас йўллари хасталикларидан ўлиш даражаси эътиқодли инсонларга нисбатан 66% кўпроқ экан.

Диндан холи, дунёвий психологлар бунга ўхшаш рақамларга «Психологик таъсирлар» деб изоҳ беришади. Бу шуни англатадики, динга эътиқод одамларнинг руҳини кўтаради ва бу уларнинг соғлигига ижобий таъсир кўрсатади. Эҳтимол, бу тушунтириш чиндан ҳам тўғридир, аммо бу мавзу чуқурроқ ўрганиб кўрилганда бундан ҳам қизиқроқ хулосалар юзага келади.

Аллоҳга имон келтириш бошқа ҳар қандай психологик таъсир кўрсатишлардан кучлироқдир. Диний эътиқод ва жисмоний соғлиқ ўртасидаги боғлиқлик юзасидан Гарвард Тиббиёт факультети ходими Доктор Ҳерберт Бенсон томонидан ўтказилган кенг миқёсли изланиш бу соҳа бўйича ажойиб хулосаларни келтириб чиқарди. Ўзи динга эътиқодсиз бўлишига қарамай, Доктор Бенсон ибодат ва Аллоҳга имон келтириш бошқа ҳар нарсадан кўра инсон соғлиги учун ижобий таъсир кўрсатади, деган хулосага келди.

Бенсон яна шундай хулосага келганлигини таъкидлайдики, ҳеч бир эътиқод Аллоҳга ишонишдан кўра кўпроқ руҳий хотиржамлик бахш этолмас экан.
Эътиқод, инсон қалби ва жисми ўртасидаги бу боғлиқликка сабаб нимада? Диндан холи, дунёвий тадқиқотчи Бенсоннинг сўзлари билан айтганда, инсон танаси ва руҳи Аллоҳга ишонишга тўғрилаб қўйилган.

Жаҳон тиббиёти томонидан аста-секин тан олинаётган бу ҳақиқат Қуръонда қуйидаги сўзлар билан ваҳий қилинган сирдир:

«... Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур.» («Раъд» сураси, 28-оят).
Аллоҳга имон келтирувчи, унга ибодат ва эътиқод қилувчи кимсаларнинг руҳан ҳамда жисмонан соғломроқ бўлишига сабаб улар ўзларининг яратилишидаги мақсадга мувофиқ равишда йўл тутишларидир. Инсоннинг яратилишини инкор этувчи фалсафалар ва тизимлар ҳар доим изтироб ва бахтсизлик келтирган.

Замонавий тиббиёт эндиликда бу ҳақиқатни тушуниб етиш жараёнида. Худди Патрик Глин ёзганидек:

«Кейинги йигирма беш йил ичида психология бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар шу нарсани намоён қилдики, ... динга ишониш умуман руҳий соғломлик ва бахтиёрлик ўртасидаги энг изчил боғлиқликлардан биридир».«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.@Jaloliddinrumiyy?

3 months, 2 weeks ago
**МЕТИН ИРОДА*****?***17 ёшида олийгоҳга қабул қилинмади.

МЕТИН ИРОДА?17 ёшида олийгоҳга қабул қилинмади.
?25 ёшида онаси вафот этди.
?27 ёшида хулқи ёмон одамга турмушга чикди. Пули, жисми, ҳис-туйғулари топталди.
?28 ёшида кўп қийинчиликлар ва руҳий азоблардан сўнг эридан ажрашди.
?29 ёшида ҳукумат берадиган озгина нафақа ҳисобидан кун кўриб юрди.
?30 ёшида бир неча марта ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди.
?31 ёшида бир неча босмахоналар чоп этишни истамаган китобини нашр қилди.
?35 ёшида тўртта китоби босилиб чиқди.
?42 ёшида янги чиққан китоби нашр қилинган куни 11 миллион нусхадан кўпроқ сотилди.

Бу аёл машҳур “Гарри Поттер” асари муаллифи ?Жоан Роулинг,* китоб сотиш орқасидан миллиардер бўлган биринчи ёзувчи. Аммо у ҳеч қачон мол-давлатга берилган эмас. Бутун дунёдаги хайрия ишларига тинмай сарфлагани учун бойлиги тезлик билан камайиб бормоқда.?*Жоан Роулинг* Британияда одамларга энг кўп таъсир кўрсатган шахс сифатида тан олинган ва “Шараф” ордени билан тақдирланган.
Бу ҳикоянинг бизга ўрнак жиҳати адибадаги метин ирода.
Қадарига рози бўлиш асли мўминнинг сифати бўлиши керак. У мусибатлар олдида эгилмаслиги, синмаслиги лозим.** Мўминнинг мақсади дунё бўлмай, аксинча, Аллоҳ ризоси, икки олам ободлиги бўлади.

"Қалблардан сўранг" китобидан.@Jaloliddinrumiyy?*

3 months, 2 weeks ago

ҲАЁТНИНГ 1️⃣0️⃣ ОЛТИН ҚОИДАСИ

1️⃣. Қўнғироқ қилишга ваъда бердингизми, албатта, бажаринг! 2️⃣. Кечикяпсизми? Бу ҳақида огоҳлантиришни унутманг. 3️⃣. Ўзгаларнинг орзусини кулгу қилиш ярамайди! 4️⃣. Сизга хоинлик қилган одамлар даврасига асло қайтманг! 5️⃣. Доимо ота-онангиз дуосини олишга ошиқинг. 6️⃣. Ширинсўз бўлинг! Ишонинг, бу атрофдагилардан кўра, cизга кўпроқ фойда олиб келади. 7️⃣. Ўз хатоларингизни тан олишни ўрганинг. 8️⃣. Шикоят қилиш одатини тарк этинг. 9️⃣. Ҳаттоки энг жиддий келишмовчилик юзага келганда ҳам қаршингиздаги инсоннинг нозик томонига зарба берманг. 1️⃣0️⃣. Фақат рост гапиринг! Агар рост гапиришнинг иложи бўлмаса, ёлғон гапирманг!

@Jaloliddinrumiyy?

3 months, 3 weeks ago

Аллоҳ кўриб турибди

Кўп болалар дангаса бўлишади. Айниқса уй вазифаларини тайёрлашга келганда ўзларини уёқ-буёққа ташлаб кунни кеч қилишади. Шу сабаб отам бизни қаттиқ назорат қилардилар. Ишдан қайтишларида қўллари биз ёқтирадиган ширинликлар билан тўла бўларди. Лекин уларни ичимиздан фақатгина вазифаларини тайёрлаб бўлганларимизга берардилар. Агар ким уй вазифаларини охиригача бажармаган бўлса ёки Қуръондан белгиланган оятни ёд олмаган бўлса, ширинликдан қуруқ қоларди. Агар уйқу вақтигача тайёрлаб улгурса, дадам ширинликлардан олишга рухсат берардилар. Лекин эътиборли жиҳати шундаки, дадам бизнинг дафтар, китоб ёки кундаликларимизни қўлларига олиб текширмасдилар. “Тайёрлаб бўлдик” деган гапимизга ишониб ширинликлардан истаганимизча бераверардилар. Аммо ҳар сафар ширинликлардан қўлимизга ҳовучлаб тутқаза туриб “Биламан сизлар мени алдамайсизлар, чунки мени алдасанглар ҳам Аллоҳ кўриб турибди, ростдан ҳам дарсларингиз тайёрми ёки йўқми, Аллоҳ билади” деб қўярдилар. Бизга бу гаплари жиддий таъсир қиларди. Бир-икки марта вазифаларимни чала тайёрлаб ширинликлардан олганман. Кейин кўнглим роса хижил бўлиб юрган. Шунинг учун дарсимизни тўлиқ бажарганимизга ишончимиз комил бўлмагунча дадамнинг олдиларига бормасдик. Чунки биз Аллоҳ бизни кузатиб турганини, рост гапирсак ҳам, ёлғон гапирсак ҳам Аллоҳдан ҳеч нарсани яшира олмаслигимизни билардик. Оддий уй вазифаларида одатланган ишимиз кейинчалик бошқа ишларимизда ҳам риоя қилинадиган хислатга айланди. Бирор ишни ҳали айтилганидек қилиб улгурмаган бўлсак, қилмадик дердик, тамом. Ҳар хил важлар кўрсатиб вазиятдан чиқишга уриниш одати йўқ эди бизда. Инсонда болаликдан “Аллоҳ кўриб турибди, Аллоҳ билиб турибди” деган эътиқод шаклланса, бу нарса уни кўплаб ёмонликлардан, нафсига қул бўлишдан сақлаб қолар экан.

“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан.

@Jaloliddinrumiyy?

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago