🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Reuters ахборот агентлиги манбааларига кўра, пейжерлар ишлаб чиқарилиш жараёнидаёқ ўзгартирилган.
Ливанда пейжерларнинг портлашидан бир неча ойлар олдин Исроилнинг «Моссад» разведка хизмати Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг буюртмасига асосан Тайванда ишлаб чиқарилган 5000 пейжерга портловчи моддалар ўрнатган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар 18 сентябрда хабар қилди.
Ҳизбуллоҳчилар Тайваннинг Gold Apollo компаниясига пейжерларга буюртма берган. Қурилмалар жорий йилнинг баҳор ойида Ливанга келтирилган.
Sky News Arabia манбаларига кўра, пейжерларда детонатор қопқоқларини жиҳозлаш учун ишлатиладиган азот кислотаси эфирини ўз ичига олган портловчи модда ҳисобланувчи пентаэритриттетранитрат бўлган.
«Моссад» аввал аккумуляторларнинг ҳароратини оширган ва оқибатда қўрилмалар ўз ичидаги портловчи деталга детонация бериб бирин-кетин портлашни бошлаган.
Telegram
Dilnur Kamilov blogi
Қадрли дўстлар! Ушбу телеграм-каналим орқали дунёда ҳамда жамиятимизда рўй бераётган турли диний-сиёсий ва ижтимоий воқеа-хабарларга ўз муносабатимни билдириб бораман.
Германия канцлери Олаф Шольц бирад:
Марказий Осиё агар Германия билан муносабатларини мустаҳкамлаб яқинлашса, биз уларни ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий қўллаб-қувватлашни ва ҳамкорликни давом эттирамиз. Натижада улар ўз мустақиллиги ва суверенитети устида ишлашлари осон бўлади,- деди.
Намёкни қара Мюллер!
Telegram
Dilnur Kamilov blogi
Қадрли дўстлар! Ушбу телеграм-каналим орқали дунёда ҳамда жамиятимизда рўй бераётган турли диний-сиёсий ва ижтимоий воқеа-хабарларга ўз муносабатимни билдириб бораман.
“Эволюция ёлғон, Дарвин масон” деб юрганларни тўдалаштириб ҳайдаб келадиган жой экан.
Мубашширнинг қизиққон ва ёш варианти.
Бу болани кўпчилик таниса керак. Замонавий ақл эгаси қилиб кўрсатиб, эргашувчилар сонини кескин ошириб боряпди.
Бу башарани яхшилаб эсда сақлаб қолинглар дўстлар. Шариат лашкарларидан битта ёрқин намунаси шу бола бўлади.
Вақти келиб анча-мунча ҳунар кўрсатади бу рижжолбек. Ҳозирча бизларни сўкиш билан оввора бўлади бу уммат.
03.12.1989 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, турмушга чиқмаган, (Тожикистон Республикаси фуқароси билан шаръий никох асосида яшаган), муқаддам Ўз.Рес ЖКнинг 140-моддаси билан судланган, ЯТМФ билан шуғулланувчи, Ғиждувон тумани “Шарқ” МФЙ Шарқ кўчасида яшовчи фуқаро, Ўринова Гулмира Хасановна эканлиги аниқланган.
Г.Ўринова билан ўтказилган суриштирув ишлари давомида, унга тегишли бўлган “Samsung Galaxy S21 Ultra 59” русумли телефон аппарати хотираси ҳамда Инстаграм иловасига +998914191900 рақами расмийлаштирилган, “S_a_b_r_571” профили кўздан кечирилганда, диний мазмундаги 22 та видеолавҳа борлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, сақлаш тақиқланганлиги сабабали қонуний чора кўриш мақсадида Ўз.Р.МЖтКнинг 184-3-моддаси билан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ бўйича Ғиждувон туман судига юборилди.
Шунингдек, Ўринова Гулмира Инстраграм “S_a_b_r_571” профили орқали тўғридан-тўғри эфир жараёнида фуқароларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, шахсиятига текканлиги ҳолати аниқланиб, 09.09.2024 йилда Ғиждувон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўз.Р.ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан 062151/2024-257ДМ-сонли жиноят иши қўзғатилди. ****
Менда савол бор: Булар башараларини қанақа қилиб ўзгартирволишади? Бет деганам нет экан омалекин. Зато ҳижобланганда. Тожикистонлик сопини даъюсликдан сақлаб қолган фаришта?***
Telegram
Dilnur Kamilov blogi
Қадрли дўстлар! Ушбу телеграм-каналим орқали дунёда ҳамда жамиятимизда рўй бераётган турли диний-сиёсий ва ижтимоий воқеа-хабарларга ўз муносабатимни билдириб бораман.
Кўчага чиқса ўзини аёлларнинг ҳаммоми ичида ҳис қиладиган, ҳамма ёқда кўзига яланғоч аёлларни кўрадиган рижжолбек тўғрисида пост қилувдим.
Рижжолбек бесоқол бўп қопди ва дунёвий давлатда яшаётганини яхшилаб эслатиб қўйишибди.
Рижжолбекка саволда, важохат қайда қолди?
Ўртола, қонунлар ишлаяпди. Жамиятимизда аёлларни ёппасига тахқирлайдиган рижжолларнинг натижаси шундоқ тугайди.
Баха ёзяпди:
Мен Европа давлатларининг бирида магистратурани битирдим ва ишлашга қолдим. Бу ерларда ҳам акция бўлиб туради. Айниқса чёрная пятница деган куни бор, нархлар 80-90 фоизга арзонлашади. Кўпчилик шу акцияни кутишади.
Энди каранг, мен биринчи акция куни ўзбекларга хос эрталаб соат 7.00 да савдо марказига етиб бордим. Бу ерларда савдо маркази 10.00 да очилади. Соат тўққизгача хеч ким келмади. Сал ўтиб 7 та одам келди, улар ҳам рус, молдаванлар. Соат ўнда савдо маркази очилди, ур-йиқит йўқ, тўғри, одам кўп лекин чопа-чоп йўқ.
Мен 799 евролик тиллани 70 еврога олдим, хотинимга совғага деб. Сотувчи кассада тўлов вақтида “кимга олдингиз” деб сўради, хотинимга дедим. Агар эртага хотинингизни олиб келсангиз, сиз учун акция яна уч кун амал қилади деди. Мен “йўқ келолмайди чунки у Тошкентда, мен Тошкентга олиб кетаман совғани” дедим. Кассир қиз бўлса, “хотинингизни ҳурмат қилишингиз тахсинга лойиқ”-деб битта яхши фен совға қилди. Хуллас кассир қиз мен билан 10-12 минут оввора бўлди. Ҳеч ким олайиб қарамади,нега чўзяпсан сразу расчёт қил деб бақир-чақир қилмади. Ҳаммани юзида табассум. У ерларда инсон кўнгли биринчи ўринда туради, сен оқмисан, қорамисан фарқи йўқ. Диний қараш ва сени кийимингга қараб муомала қилмайди,қаршимда инсон турибди дейди.
Telegram
Dilnur Kamilov blogi
Қадрли дўстлар! Ушбу телеграм-каналим орқали дунёда ҳамда жамиятимизда рўй бераётган турли диний-сиёсий ва ижтимоий воқеа-хабарларга ўз муносабатимни билдириб бораман.
Юртимизда диний фон ортиши билан параллель равишда мутаассиб-радикал гуруҳлар ўз илдизларини мустаҳкамлаб бораётгани тўғрисида кўп ва хўп гапириб келяпмиз. Эвазига такфир қилиниб, дин душманига чиқариляпмиз. Албатта динга мукка кетаётган мутаассиб оммага гапларимизнинг ёқмаслиги ғоят табиий. Уларнинг идеологиясини емиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракат нозанин кўнгилларини оғритиб қўяди.
Эндиликда нафақат биз ўзбекистонликлар, балки ривожланган Ғарб мамлакатлари ҳам, бошқа мамлакатлар ҳам бу пўпанак ва поппиларнинг касридан "ДОД" дейишяпди. Авваллари халқаро инсон ҳуқуқлари институтлари Ўзбекистоннинг экстремизмга қарши курашини қоралаб келарди. Ҳолбуки бугун қарашлар ўзгарганини кўряпмиз. Германияда афғонистонлик қочоқ бўлган исламист террорчи одамларга қуролли ҳужум уюштириб, полициячини сўйиб ташлади. АҚШда 3 нафар ўзбекистонлик исламист террорчилар рўйхатига киритилди (дарвоқеъ, шулардан бири Ўзбекистонда бемалол яшаб келяпди). Туркияда қарийб 400 нафар ўзбекистонлик исламистлар ҳибсда сақланаётгани хақида хабарлар бор.
Мана энди Россия ОАВ ва интернет-форумлари бонг уришмоқда. Россиядаги зона ва турмаларда исломий жамоатларнинг кескин кучайиб, таъсир доираларини кенгайтириб бораётгани хақидаги хабарлар лиммо-лим. Қизил ва Қора зоналар қаторида Яшил зона тушунчаси ҳам муомалага кирибди. Исломий-жиҳодий жамоатлар нафақат маҳбус ва маҳкумларни, балки ЖИЭМ лардаги ходимларни ҳам вербовка қилиб ўз сафларига қўшиб олишмоқда.
ОАВлар бундай деструктив исломлашувга бош сабабчи қилиб коррупциялашган маҳаллий ҳокимият тизимларини кўрсатишмоқда.
Ўзбекистонда ҳам исламизацияга ҳайриҳоҳлар давлат мулозимлари орасида кўпайиб бораётгани сезилмоқда. Зудлик билан нафақат ҳуқуқ-тартибот, балки барча давлат структуралари, ташкилот ва идоралари мулозимлари ва ходимлари орасида дунёвийлик тамойили қатъиян ўрнатилиб, шошилинч комплекс чоралар кўрилмас экан, эртага чувиллаб қолишимиз ҳеч гап эмас. Соғломлаштириш операциясини жадал суратларда татбиқ қилиш давр талаби. Биз пороховой бочкада ўтирибмиз.
Telegram
Dilnur Kamilov blogi
Қадрли дўстлар! Ушбу телеграм-каналим орқали жамиятимизда рўй бераётган турли сиёсий-диний, ижтимоий-иқтисодий воқеа-хабарларга ўз шахсий муносабатимни билдириб бораман. Баъзи-баъзида Аброр Мухтор тўғрисида хабарлар бериб қолсам хапаўмесилар))))
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago