Хукукий ахборот (Rasmiy)

Description
Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago

4 weeks ago
1 month ago

Sovob boladi ovoziglarni sikirin qilib tashab qoyasizlar sovob xammaga kerak

1 month ago

Kanalimiz azolari silardan iltimos shu
Bogchaga ovoz bervoringlar ollox rozi bolsin nogorin bollar oqidikan qayta qurulish uchun

3 months, 1 week ago

❗️МАЪНАВИЙ ЗАРАР НИМА?
Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида у бошидан кечирган маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик вҳ..) азоблар тушунилилади.

? Фуқаролик кодекси 1022-моддасига кўра,

маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

? Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда фуқаролик суди томонидан баҳоланади.

❗️Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.

Каналга уланиш???
https://t.me/huquqiy_axborot1

3 months, 1 week ago

❗️ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ? 16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,

жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

❗️Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Каналга уланиш???
https://t.me/huquqiy_axborot1

3 months, 1 week ago
3 months, 2 weeks ago

*❗️ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛГАН ШАХС ҚОНУНИЙ ОИЛА ҚУРИШИ МУМКИНМИ ?*

? Оила кодексининг 217-моддасида,

тергов ҳибсхоналарида, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ижро этувчи муассасаларда сақланаётган шахслар қонуний тартибда никоҳдан ўтишлари мумкинлиги белгиланган. Вазирлар маҳкамасининг 2023 йилдаги 550-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида"ги низомга асосан, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади деб кўрсатилган.

Бунда маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс никоҳга кириш ҳақидаги махсус бланкдаги аризанинг ўзига тааллуқли қисмини тўлдириб, доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органига  топширади. ФҲДЁ органи уларга берилган аризани тасдиқлаб аризачига қайтаради. Шундан сўнг маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс бу аризани маҳкумга бериши учун жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига топширади.

Маҳкум билан никоҳга кириш ҳақидаги аризани олгандан кейин жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти уни тегишли жойини тўлдириш учун маҳкумга тақдим этади. Маҳкум аризани ўзига тегишли қисмини тўлдиради ва муассасага топширади. Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти маҳкумнинг маълумотлари асосида аризани тасдиқлаб, жазони ижро этиш муассасаси жойлашган мазкур ҳудуддаги ФҲДЁ органига юборади.

ФҲДЁ органи никоҳланувчиларни тиббий текширувдан ўтиши учун йўлланма ва никоҳни қайд этиш вақтини белгилаш тўғрисидаги хабарнома жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига юборилади.

Маҳкум билан никоҳни қайд этиш ФҲДЁ органи билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан ажратилган бинода никоҳга кирувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади.

Каналга уланиш???
https://t.me/huquqiy_axborot1

3 months, 2 weeks ago
3 months, 3 weeks ago

❗️**МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗ ЭГА..

Пенсионерлар;

1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар**.

* ўн ва ундан ортиқ боласи бор оилалар*

? Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан,юқоридаги тоифага кирувчи шахслар мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилинган.

❗️Пенсионерлар бу ҳуқуқларидан пенсия гувоҳномаси, 1-2 гуруҳ ногиронлари эса ТМЭК маълумотномаси ёки пенсия гувоҳномасини, 10 ва ундан кўп боласи бўлган оилалар эса маҳалладан болалари борлигини тасдиқлайдиган маълумотни солиқ органига тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин.     
Каналга уланиш???
https://t.me/huquqiy_axborot1

3 months, 3 weeks ago

*❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлар 3 400 000 сўмгача жаримага тортилиши мумкин!*? Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра,

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 400 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш???
https://t.me/huquqiy_axborot1

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago