Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

❀꯭♕⃝꯭≛̺̺̺̺̺̺̺̺̺̺ ꯭𝐒꯭ᵘ꯭ʳ꯭ˣ꯭ᵒ꯭ⁿ꯭꯭ ꯭ 𝐎꯭ᵍ꯭ʼᵃ꯭꯭ ꯭ 𝐒꯭𝐇꯭ᵉ꯭'ʳ꯭ˡ꯭ᵃ꯭ʳ꯭ⁱ꯭✶꦳꯭̈́̈́̈́̈́ꦿ꯭🥇꦳꯭ꦿ꯭➤꯭

Description
Kanal egasi:::Surxon og'a(Shuxratbek)
Murojat uchun::
+998970450699
@Oddiylik_buyuklikdur
Kanalda nimalar yoritiladi:?
✅Shaxsiy she'rlar
✅Zakaz she'rlar
✅Qo'shiq uchun maxsus she'rlar
Bizdan uzoqlashmang siz to'g'ri kanal tanladingiz✨
We recommend to visit

Telegram’dagi ishonchli OLDI-SOTDI kanali ⚡️

Aldanib qolmaslik uchun admin orqali halol savdo qiling ‼️

📃Elon berish bepul (maksimum 1k)

🧑🏻‍💻E'lon berish: @SHEIKH_CRETOR
💡 https://t.me/+sDoa_HxwnC04OWEy💡
📃 Elon berish: @Elon_joylash_qoidalarii

Last updated 8 months, 1 week ago

TOSHKENT UY BOZOR | расмий каналининг TOSHKENT TUMAN UY BOZOR филлиал канали !

Реклама бериш учун:
👉 @Asilbek_yoqubjonov га ёзинг

📞 Тел: +998902006512

👉 @sotilgan_uylar_royhati

📄1002058-сонли гувохнома асосида фаолият олиб борамиз !

Last updated 2 days, 4 hours ago

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👨‍💻 Уй-жой эълонлари бериш учун: @Andijon_Uylari_agenti га мурожаат қилинглар

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

Last updated 3 weeks, 5 days ago

3 weeks, 4 days ago

***###

Тонг отмасдан эсладим сизни,
Улғайтирган эдингиз бизни.
Адоғи йўқ пок меҳрингизни,
Онажоним танҳойимсизда.

Аълолардан ало ўзингиз,
Парилардан сулув юзингиз.
Намланмасин асло кўзингиз,
Онажоним танҳойимсизда.

Гулдан ҳушбўй ифорларингиз,
Тўкилмасин япроқларингиз.
Ҳеч бўлмасин оқ сочларингиз,
Онажоним танҳойимсизда.

Мусибатлар азоб бермасин,
Дилингизда ғамлар унмасин.
Ёмонлари ғийбат қилмасин,
Онажоним танҳойимсизда.

Соғинаман олисга кетсам,
Дуо сабаб кўкларга учсам.
Баҳт-у омад шодланиб қучсам,
Онажоним танҳойимсизда.

Рози қилай етганча кучим,
Ёмонлардан оламан ўчим.
Кулиб юринг шудир ўтинчим,
Онажоним танҳойимсизда.

Эгилганча пойингиз ўпай,
Дилингизга шодликлар тўкай.
Ёнингизда павона бўлай,
Онажоним танҳойимсизда.

Сурхон оға(Шухратбек)***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

3 weeks, 5 days ago

***###

Кет

Ожизман негадур бардош етмайди,
Азоблаб кетгандинг дилим йиғлайди.
Ўша сўз, ўша дард ҳамон қийнайди,
Кет дейман, кет десам нега кетмайсан.?

Кетолмай қалбимда исён қиласан,
Мурғак шу жонимга азоб берасан.
Қачондур биламан қадрим биласан,
Кет дейман, кет десам нега кетмайсан.?

Дил бериб адашдим, ёмон адашдим,
Севдим деп ишқингда озгина шошдим.
Паймонам тўлди-ку азоблар қучдим,
Энди кет дайману нега кетмайсан.?

Кетавер бизлардан ортиғи борку,
Сен-у мендан, ишқдан айро қилдику.
Топганинг бизлардан афзал бўлдику,
Бор дейман, бор десам нега бормайсан?

Йиғлаб тураверма кечиролмайман,
Озоринг дилимдан ўчиролмайман.
Ортиқ ёлгон сўзинг, эшитолмайман,
Кет дейман кет десам нега кетмайсан.?

Ўйламай ҳар нени ҳотиржам яшай,
Ажабмас кун келса энг баҳтли бўлай.
Энди кет унутдим мен ўзим қолай,
Кет дейман кет десам нега кетмайсан.?

Баҳтимдан айирдинг қилдинг мосиво,
Кет энди кетавер қайтмагин асло.

Афсус.

Сурҳон оға(Шухратбек)***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

3 weeks, 6 days ago

***###

Онамга ўҳшашин топмадим асло..

Қадрини билмадим тан олай бугун,
Андуҳлар дилимда бўлдида тугун.
Аслида у экан мен учун устун,
Онамга ўҳшашин топмадим асло.

Жон болам деганча ҳолим сўрарди,
Дард келса бошимга ўйга чўмарди.
Ёнимдан кетмайин гирён бўларди,
Онамга ўҳшашин топмадим асло.

Меҳрига чўмилиб яшадим рости,
Беминнат мен учун тан олай рости.
Мен нодон бугунча унутдим рости,
Онамга ўҳшашин топмадим асло.

Шундайин дуогўй йўқ экан бошқа,
Онам бор ҳеч қачон кир бўлмас ёқа.
Меҳрига арзимас эҳ тилло, тақа,
Онамга ўҳшашин топмадим асло.

Қарзимни тўлолмам умрим ўтса ҳам,
Эгилиб пойини ялаб юлқасам.
Меҳрлар берсам-у кўнглини олсам,
Онамга ўҳшашин топмадим асло.

Парими билмадим шу қадар нурли,
Дуоси асрайди шунчалар сирли.
Кўнглини олмоққа йўл топай турли,
Онамга ўҳшашин топмадим асло.

Онамга ўҳшашин топмадим асло.

Сурхон оға(Шухратбек)***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

1 month ago

***###

Сен онамга ўҳшагин синглим...

Мунгли кўзинг ёшламагин ҳеч,
Дилингдаги аламлардан кеч.
Ранжитгандан олай ўзим ўч,
Сен онамга ўҳшагин синглим.

Кулишларинг ўхшайди доим,
Сен ўзингсан юлдузим, ойим.
Оқиб турган тўҳтамас сойим,
Сен онамга ўҳшагин синглим.

Кўзмунчоғим дея эркалай,
Ҳар лаҳзада ёнингда бўлай.
Аллоҳимдан гўзал баҳт сўрай,
Сен онамга ўҳшагин синглим.

Қўнглим фақат сенга талпинар,
Кўрмасам гар кўзим аҳтарар.
Сўзларингдан ғамларим тинар,
Сен онамга ўҳшагин синглим.

Баҳтлар келиб юзингдан ўпсин,
Шодлик доим парвона бўлсин.
Азоб, алам нари йўқолсин,
Сен онамга ўҳшагин синглим.

Сурхон оға(Шухратбек)***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

1 month ago

***###

Онамни қаритма эй кўҳна дунё,
Кўзидан ёшлари оқмасин дарё.
Ҳар куни йўлимга боқади қиё,
Борим ҳам, йўғим ҳам, онамдур, онам.

Муштипар меҳрли инсоним ўзи,
Ажинга бурканди бечора юзи.
Малҳамлар бўлади ҳар битта сўзи,
Борим ҳам, йўғим ҳам, онамдур, онам.

Дард кетса ногаҳон қалқони бўлай,
Ётса гар бемажол ҳолини сўрай.
Мен учун жаннатий пойини ўпай,
Борим ҳам, йўғим ҳам онамдур, онам.

Қўлини тутаман титрайди унсиз,
Дунёда ягонам борлиғим ёлғиз.
Тордур менинг учун бу дунё усиз,
Борим ҳам, йўғим ҳам, онамдур, онам.

Қўлларин тутганча дуолар қилган,
Омадим юришса беғубор кулган.
Баҳтим осмонида ойдайин тўлган,
Борим ҳам, йўғим ҳам, онамдур, онам.

Шундай улуғимни асрагин аллоҳ,
Дуоси ҳамиша йўлимда ҳамроҳ.
Гуноҳкор мундурман унда йўқ гуноҳ,
Борим ҳам, йўғим ҳам, онамдур, онам

Борим ҳам, йўғим ҳам, онамдур, онам

Сурхон оға(Шухратбек).***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

1 month ago

***###

Кибрли ниқобни кийиб олганман......

Мен ҳам асли сиздек, оддий инсонман,
Кимгадур ёқмайман, балки ёмонман.
Отилган туҳматга кўзим юмаман,
Кибрли ниқобни, кийиб олганман.

Ғийбатдан шунчаки безиб қолганман,
Шўҳ эдим эндичи, жиддий бўлганман.
Соҳтадан ҳеч демай кечиб кетганман,
Кибрли ниқобни кийиб олганман.

Бош омон юрибман ёлғиз бўлсада,
Кўролмас инсонлар тузоқ қўйсада.
Гоҳида ғанимлар йўлим тўссада,
Кибрли ниқобни кийиб олганман.

Ишим йўқ ҳеч кимга дардим айтмайман,
Ҳеч кимга ишониб ёрдам кутмайман.
Хеч қачон отланган йўлдан қайтмайман,
Қибрли ниқобни кийиб олганман.

Ҳар ишда бўлмоқда аллоҳ мададкор,
Тўғри йўлдаман-ку ёрдам не даркор.
Чарчамай айтаман такрор ва такрор,
Кибрли ниқобни кийиб олганман.

Кибрли ниқобни кийиб олганман.

Сурҳон оға(Тўраев Шухрат.)***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

1 month, 1 week ago

***Onajonimga.......

Ijroda::Eldor Ruslanov

Soʼz muallifi::Surxon ogʼa(Shuxratbek)

Olislarda yuribman koʼzga yosh keldi,
Diydoringiz azoblari menga osh boʼldi.
Boshim urganlarim endi tosh boʼldi,
Dildan bir sher yozdim onajonimga.

.***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

1 month, 1 week ago

***###

Сарсон бўлган муҳаббат....

Дилга алам, ғамларини, солиб кетди муҳаббат,
Орзуларим қорда қолиб, совиб кетди муҳаббат.
Бу дунёда армон бўлиб, куйиб кетди муҳаббат,
Ҳижрон юртин кўчасида, сарсон энди муҳаббат.

Эрта баҳор ниҳолдайин, ўсган эдинг боғимда,
Олам олам қувонч бўлиб, тўлган эдинг бағримда.
Малҳам бўлиб бир умрга, қололмадинг ёнимда,
Ҳижрон юртин кўчасида, сарсон энди муҳаббат.

🎤Azizabegim
🖊Surxon og‘a(Shuxratbek)
🖥Abdulla Imonqulov

🍃🌸***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

1 month, 1 week ago

***###

Сарсон бўлган муҳаббат....

Дилга алам, ғамларини, солиб кетди муҳаббат,
Орзуларим қорда қолиб, совиб кетди муҳаббат.
Бу дунёда армон бўлиб, куйиб кетди муҳаббат,
Ҳижрон юртин кўчасида, сарсон энди муҳаббат.

Эрта баҳор ниҳолдайин, ўсган эдинг боғимда,
Олам олам қувонч бўлиб, тўлган эдинг бағримда.
Малҳам бўлиб бир умрга, қололмадинг ёнимда,
Ҳижрон юртин кўчасида, сарсон энди муҳаббат.

Ёлғиз колиб кетдим-ку, азоб бердинг жонимга,
Жондан севиб адашдим, айланмадинг ёримга.
Тоғлар қулаб кетди-ку қилаётган оҳимга,
Ҳижрон юртин кўчасида сарсон энди муҳаббат.

Сендан қолган жароҳат, кетмайдида энди хеч,
Узур сўраб турмагин, афсус бўлди жуда кеч.
Ёлғонларга ўралган, ниқобингни энди еч,
Ҳижрон юртин кўчасида, сарсон энди муҳаббат.

Меҳмон бўлиб келмоқда эшик кокиб ғамларим,
Уйим тўла бардош йўқ, чидолмайман аламим,
Тўлиб кетган дардларимга, топай қайдан малҳамим.
Ҳижрон юртин кўчасида сарсон энди муҳаббат.

Майли энди чидаймизда, бизга шудир равоси,
Нолимайман энди сира, бўлмай ишқнинг гадоси.
Толейимга ёлворай, бериб қолар давоси,
Ҳижрон юртин кўчасида, сарсон энди муҳаббат.

Дилга алам, ғамларини, солиб кетди муҳаббат,
Орзуларим қорда қолиб, совиб кетди муҳаббат.
Бу дунёда армон бўлиб, куйиб кетди муҳаббат,
Ҳижрон юртин кўчасида, сарсон энди муҳаббат.

Муаллиф::Сурхон оға(Шухратбек)***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

1 month, 2 weeks ago

***###

Бир кеча....

Кўнглингни бир кеча меҳмони бўлай,
Истагим шу мени севгин бир лаҳза.
Тафтингни ҳис этиб оромлар олай,
Майли тонгда менга очилсин аъза.

Кўнглингни бир кеча меҳмони бўлай,
Юрагим илитгин бағринга олиб.
Бир қучиб сўнг майли олисга кетай,
Топайсан кетаман севгимни олиб.

Кўнглингни бир кеча меҳмони бўлай,
Соғиндим не қилай етмайди бардош.
Ҳайдама озгина ёнингда қолай,
Дарёдай тўкилди кўзларимдан ёш.

Кўнглингни бир кеча меҳмони бўлай,
Керакмас ҳеч нарса бундан ортиғи.
Аллоҳдан сен учун улкан баҳт сўрай,
Пешонанга ёзсин баҳтнинг ёрлиғи.

Кўнглингни бар кеча меҳмони бўлай,
Кўп эмас биргина ҳоҳшим шу ҳолос.
Бир дийдор етарли бир тўйиб олай,
Сўнг мени армоннинг дорларига ос.

Кўнглингни бир кеча меҳмони бўлай,
Сўнг мени армоннинг дорларига ос.

Сурҳон оға(Шухратбек)***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

We recommend to visit

Telegram’dagi ishonchli OLDI-SOTDI kanali ⚡️

Aldanib qolmaslik uchun admin orqali halol savdo qiling ‼️

📃Elon berish bepul (maksimum 1k)

🧑🏻‍💻E'lon berish: @SHEIKH_CRETOR
💡 https://t.me/+sDoa_HxwnC04OWEy💡
📃 Elon berish: @Elon_joylash_qoidalarii

Last updated 8 months, 1 week ago

TOSHKENT UY BOZOR | расмий каналининг TOSHKENT TUMAN UY BOZOR филлиал канали !

Реклама бериш учун:
👉 @Asilbek_yoqubjonov га ёзинг

📞 Тел: +998902006512

👉 @sotilgan_uylar_royhati

📄1002058-сонли гувохнома асосида фаолият олиб борамиз !

Last updated 2 days, 4 hours ago

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👨‍💻 Уй-жой эълонлари бериш учун: @Andijon_Uylari_agenti га мурожаат қилинглар

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

Last updated 3 weeks, 5 days ago