𝐒꯭𝐔꯭𝐑꯭𝐗꯭𝐎꯭𝐍꯭ ꯭𝐎꯭𝐆꯭'𝐀꯭ ꯭𝐒꯭𝐇꯭𝐄꯭'𝐑꯭𝐋꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐈꯭ ✐

Description
Kanal egasi:(Shuxratbek)
Murojat uchun:
@Oddiylik_buyuklikdurrrr
Kanalda nimalar yoritiladi:?
✅Shaxsiy she'rlar
✅Zakaz she'rlar
✅Qo'shiq uchun maxsus she'rlar
Bizdan uzoqlashmang siz to'g'ri kanal tanladingiz✨
We recommend to visit

Last updated hace 1 año

Telegram’dagi ishonchli OLDI-SOTDI kanali ⚡️

Aldanib qolmaslik uchun admin orqali halol savdo qiling ‼️

?Elon berish bepul (maksimum 1k)

??‍?E'lon berish: @SHEIKH_CRETOR
? https://t.me/+sDoa_HxwnC04OWEy?
? Elon berish: @Elon_joylash_qoidalarii

Last updated hace 1 año, 6 meses

Reklama bo‘yicha: @Manager_qizlar


Aqlli Qizlar? kanalıga xush kelıbsız?

Bırınchi bıznı kanalda 59 ⏰sekunddan keyın o'g'rı kanallarda?

Siz kutgan va kutmagan statuslar ham bizda?

Last updated hace 1 año, 7 meses

4 Tage, 23 Stunden her

***###

Яҳши ёмон кундар ўтди бўлдик омон,
Гапларимни оғир олма ўйла обдон.
Кўнглимда йўқ сенга бўлган ҳусуматим,
Ҳафа қилдим кечир дўстим тилим ёмон.

Ўйламасдан айтиб қўйдим ушбу сўзим,
Пушаймонда қолиб кетдим ёлғиз ўзим.
Дил танлади сен азизсан яқин дўстим,
Ҳафа қилдим кечир энди тилим ёмон.

Қаро мутҳиш кунларимда бирга бўлдинг,
Омад кетган онларимда қўллаб турдинг.
Шодликларга ботсам менла бирга кулдинг,
Ҳафа қилдим кечир энди тилим ёмон.

Жигаримнинг ёнидадир сени ўрнинг,
Ҳар бир кунда елкадошим бирга бўлдинг.
Омад кетган онларида қўллаб турдинг,
Ҳафа қилдим кечир дўстим тилим ёмон.

Сен келмасанг азобларда оввораман,
Ғамлар езар кўчаларда сарсонаман.
Йўқламасанг ҳоли ҳарвоб девонаман,
Ҳафа қилдим кечир дўстим тилим ёмон.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

5 Tage, 7 Stunden her

***###

Туғишганим.

Омадимни аллоҳимдан тилаб турган,
Яҳши ёмон кунлармида бирга бўлган.
Яҳшимисиз оғам дея аҳвол сўрган,
Бор бўлинглар жондан азиз туғишганим,

Бир-биридан алп қоматли икки укам,
Сингилжоним ягонамсан, ўзинг еркам.
Сизлар борки ҳаёт гўзал ўтар бекам,
Бор бўлинглар жондан азиз туғушганим.

Бурда нонни қизғонмасдан бўлишганим,
Хеч кимдан кам бўлмай кулиб юришганим.
Давр келди мана ўйнаб кулингизлар,
Бор бўлинглар жондан азиз туғишганим.

Фалончининг фарзанди деб ҳафас қилар,
Кўб одамлар бизга боқиб ҳайрон қолар.
Отам-онам қўлин очиб дуо қилар,
Бор бўлинглар жондан азиз туғишганим.

Бошингизга ғам-у алам ёғилмасин,
Маҳкам тутинг қоматингиз егилмасин.
Оёғингиз ногоҳ йўлда қоқилмасин,
Бор бўлинглар жондан азиз туғишганим.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

5 Tage, 14 Stunden her

***###

Бу фоний дунёга синалгани келганмиз

Билмам қанча биёбон, саҳроларни кезганмиз,
Озор бериб дилларни ўйинқароқ қилганмиз.
Зино ишрат шаробин, ҳўплаб-ҳўплаб ичганмиз,
Ёлғон фоний дунёсига, синалгани келганмиз.

Осмон билдик ўзимиз, бўлдик онги яролар,
Кезиб юрдик жаҳолат, биздур қалби қаролар.
Луқма едик баъзида, ҳалол эмас ҳаромлар.
Ёлғон фоний дунёсига, синалгани келганмиз.

Ғийбат қилиб чарчамас, заҳарланган тилимиз,
Яхшини кўролмаймиз, лўқ киламиз кўзимиз.
Туҳмат қилиб куламиз, қизирмайди юзимиз,
Ёлғон фоний дунёсига, синалгани келганмиз.

Оқибат йўқ, дийдор йўқ, яшайвердик ўзимиз.
Ширин сўз йўқ тилак йўқ, қотиб кетган дилимиз.
Ҳар замонда эслашга, вақтимизни топмаймиз,
Ота она қадрини, нега бизлар билмаймиз.

Тушунмайман биз қандай, Расулимга умматмиз,
Эртага ҳисоблагра, қандай жавоб берамиз.
Аллох сўраб қолса гар, қай амални айтамиз,
Ёлғон фоний дунёсига, синалгани келганмиз.

Эй дўстларим ўйлайлик, кун келиб кеч бўлмасин,
Ҳаёт қадрин билайлик, рисқимиз кам бўлмасин.
Аллоҳимни олдида, қарзимиз кўпаймасин,
Ёлғон фоний дунёсига, синалгани келганмиз

Муаллиф:Шухратбек
Тахаллус: Сурхон оға***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

2 Monate, 1 Woche her

***###

Ишонмай қўйдим...

Барига жимгина кўзимни юмдим,
Шунчаки ўзимни телбадай тутдим.
Сиз учун кенг бўлган ўша дунёда,
Баъзи инсонларга ишонмай қўйдим.

Боримга ошнодур соҳта ёрлари,
Йўғимда қочдилар дил озорлари.
Вафосиз шавқатсиз ишқ бозорлари,
Бундайларга асло ишонмай қўйдим..

Берса берар фақат қалбимга озор,
Кўксимни қилдилар гўёки мозор.
Сотдилар виждонин чиқариб бозор,
Соҳта ёрларига ишонмай қўйдим.

Бугун ҳайронаман қилмишларига,
Ортдан пичирлаган мишмишларига.
Ҳечам уялмаслар қилмишларига,
Бундай кимсаларга ишонмай қўйдим.

Ўйлаган ўйларим бағрим тирнади,
Ишонган дўстларим қадрим билмади.
Суюкли ёрлари қўқсим тиғлади,
Шундайларга асло ишонмай қўйдим.

Одамлар айтингчи бу қандай замон,
Бир бирин ёмонлаб қиларлар гумон.
Ҳайрона боқаман замонга томон,
Замонга ҳам асло ишонмай қўйдим.

Тақдир шу дейманда нима ҳам дейман,
Юрсам-у йўлларда ғамларни ейман.
Ишончим қолмаган нени ўйлайман,
Тақдирга ҳам асло ишонмай қўйдим

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

2 Monate, 1 Woche her

https://t.me/Tutashmaga_N01 Mensizliklar Qutluĝ bölsin?***

Surxon oĝa ijodidan***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

2 Monate, 1 Woche her

***###

Тиконларни кезиб бордим сенинг учун,
Зарбалари оёғимни қилди яро.
Бир лаҳзага оҳ тортмадинг менинг учун,
Билмас эдим эканда ёр қалбинг қаро.

Сени дея юраккинам бўлди адо,
Озор ютиб қоқ ўртадан синиб кетди.
Соғинчларда сарсонаман бўлдим гадо,
Азобларинг бугун ҳолим ҳароб этди.

Бўлмасмиди сени асло учратмасам,
Армонларим меҳмон бўлиб келмасмиди.
Ишқим дея оромимни йўқотмасам,
Кимдур менинг ҳаётимга келмасмиди.

Ҳаёлларим тинч қўймайин ортдан қувар,
Ҳар лаҳзаси тинмай дилга азоб берар.
Айтгин ўзинг сени яна қай бир кўнгил,
Борин бериб девонадай жондан севар.

Қолмаяпти унитмоқдан ўзга чора,
Номинг исминг юрагимдан ўчиб кетсин.
Қелиб қолар бизга ҳам баҳт кутай зора,
Сенга жоним менсизлигинг қутлуғ бўлсин.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

5 Monate, 1 Woche her

***###

Қилдики ишқ мен даллини овворалар,
Солди зулум юрак бағрим вайроналар,
Доғда қолдик икки ошиқ бечоралар,
Сен у ёнда қолдинг эса мен бу ёнда.

Рутбасидан мастонадур аламларим,
Топилмагай неча йилки малҳамларим.
Ёзолмадим синди афсус қаламларим,
Сен у ёнда қолдинг эса мен бу ёнда.

Ҳотто жоним бермоқ учун эдим тайёр,
Экансанда ишқ ўйнида бирам айёр.
Ғамғонамда тожин кийиб бўлдим сайёр,
Сен у ёнда қолдинг эса мен бу ёнда.

Афсус дея эслаб ўша ёмон кунни,
Унутмайин озордаман мутҳиш тунни.
Пок муҳаббат ўйинмаскан билмай шуни,
Сен у ёнда қолдинг эса мен бу ёнда.

Тушмасин йўл сен томонга бормасман ҳеч,
Узур сўрма йиғлаганча энди бу кеч.
Икки йўлдан кетайлик биз келмагин дуч,
Сен у ёнда қолдинг эса мен бу ёнда.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

5 Monate, 1 Woche her

***###

Дўстимга.

Кўнглимни олишни эплаганимсан,
Шодлигим юракдан истаганимсан.
Мени учун жон фидо айлаганимсан,
Боринга минг шукур айтайин дўстим.

Масофа олисдур дил яқин доим,
Ажрата олмайди қиёмат, қойим.
Жой бердим сен учун қалб деган жойим,
Боринга шукурлар айтайин дўстим.

Ғам келса сен томон қалқондур кўксим,
Сен борсан ташвишни кўрмади кўзим.
Юракдан янгралар бу сенга сўзим,
Боринга шукурлар айтайин дўстим.

Кулиб тур ҳамиша истагим шудир,
Сен билан ўтган дам энг яҳши кундир.
Ғурбатга ўранма барчасин сўндир,
Боринга шукурлар айтайин дўстим.

Не кунлар ўтмаган азиз бу бошдан,
Тилайман бўлсиней бардошинг тошдан.
Аҳтимиз бошланган ўн икки ёшдан,
Боринга шукурлар айтайин дўстим.

Боринга минг шукур айтаман дўстим.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурхон оға***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

5 Monate, 1 Woche her

***###

МЕНИ ДЕП АЗОБДА ҚОЛДИНГМИ ОНА

Ногоҳ синовлардан қалбинг минг пора,
Ҳасрат ўт солдими қалбинга яна.
Кўрмоққа зормисан болангни бир бор,
Мени деб минг азоб чекдингми она.

Соғиниб йўқлайсан бора олмайман,
Арзимас юмушдан орта олмайман.
Соғиниб дийдорга қайта олмайман,
Мени деб минг азоб чекдингми она.

Маюс боқасанда менинг йўлимга,
Дуолар қиласан ҳар бир ишимга.
Дунё кенг кўринар менинг кўзимга,
Мени деб минг азоб чекдингми она.

Баъзида кўзларинг ёшланипти лим,
Бир бора йўқламай юрибманда жим.
Ҳаловат томадинг волидам бир зум,
Мени деб минг азоб чекдингми она.

Дўстлар деп боримни бериб юрибман,
Бойлик дея ширин, ҳаёл сурибман.
Кечиргин қадрингни энди билибман,
Мени деб минг азоб чекдингми она.

Кўролмасдан зимдан ғийбатим қилди,
Синдириш мақсади туҳматлар қилди.
Дўст-у ёр сотишиб ҳиёнат қилди,
Мен учун минг азиб чекдингми она.

Шамоллар учурган момиқ мисоли,
Боргайман мен сизни соғиндим ёмон.
Тортдим-ку минг бир дард дўстлар заволи,
Мени деб азоблар чекдингми она.

Шубҳидам ҳар онда бўлиб парвона,
Ҳозир бўлай она чопиб ҳар ёна.
Барча дард-аламга топиб давони,
Пойингизга бошим қўйгайман она.

Мени деб минг азоб чекдингми она.

Олисдан елдайин учгайман она.
Мени деб минг азоб чекдингми она.

Муаллиф:Шухратбек
Таҳаллус:Сурҳон оға***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

7 Monate, 4 Wochen her

***###

Ўзим ва ўзим.

Ғафлатда қолганман паноҳ йўқ ўзга,
Озорлар қийнайди ёш келди кўзга.
Маюслик тортилди бечора юзга,
Қолганман дардлашиб ўзим ва ўзим.

Ётибман гўёки танамда жон йўқ,
Азоблар юракка уриб турар дўқ.
Юрмоққа ҳоҳиш йўқ манзилчи узоқ,
Қолганман дардлашиб ўзим ва ўзим.

Дўстман деп ёнимда юрган бор эди,
Ёрман деп қалбимни тилган бор эди.
Ҳозирчи ёнимда ким ҳам бор энди?
Қолганман дардлашиб ўзим ва ўзим.

Ойнага термулсам танимайман ким?
Аянчли манзара ишонмас кўзим.
Титрайман тилимдан чикмас бир сўзим,
Қолганман дардлашиб ўзим ва ўзим.

Суйган дил тўкилиб адолар бўлган,
Бевафо ёмонлар устимдан кулган.
Бардошим азобнинг заҳридан толган,
Қолганман дардлашиб ўзим ва ўзим.

Аламлар етарли қилгандур вайрон,
Лек менда ўлмаган садоқат иймон.
Дилимда аллоҳим тилимда калом,
Қолганман дардлашиб ўзим ва ўзим.

Ўтгандур баҳорим келади албат,
Синовлар бисёр лек, бунда бор ҳикмат.
Тирикман ўлди деп қилмангиз ғийбат,
Қолганман дардлашиб ўзим ва ўзим.

Ҳеч кимса керакмас дардим олмоққа,
Андиша ниқобда ҳолим сўрмоққа.
Истагим сўнмаган баҳтли бўлмоққа,
Ҳозирча дардкашман ўзимга ўзим

Сурхон оға(Шухратбек)***@sherlarim_sizga_yaqinlarim

We recommend to visit

Last updated hace 1 año

Telegram’dagi ishonchli OLDI-SOTDI kanali ⚡️

Aldanib qolmaslik uchun admin orqali halol savdo qiling ‼️

?Elon berish bepul (maksimum 1k)

??‍?E'lon berish: @SHEIKH_CRETOR
? https://t.me/+sDoa_HxwnC04OWEy?
? Elon berish: @Elon_joylash_qoidalarii

Last updated hace 1 año, 6 meses

Reklama bo‘yicha: @Manager_qizlar


Aqlli Qizlar? kanalıga xush kelıbsız?

Bırınchi bıznı kanalda 59 ⏰sekunddan keyın o'g'rı kanallarda?

Siz kutgan va kutmagan statuslar ham bizda?

Last updated hace 1 año, 7 meses