GENERALISSIMUS

Description
⚖️Huquqqa oid⚔️

Haq olinur, berilmas !!!
©️M.Behbudiy

Biz bilan bog'lanish uchun @generalissimo_uzb ga yozing !
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 3 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 11 hours ago

4 months, 3 weeks ago
4 months, 3 weeks ago

*?Рақобат қўмитаси Маданият вазирини жавобгарликка тортмоқчи!*

? Ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири О.Назарбеков иштирокида кийимлар дўкони ҳақидаги реклама лавҳаси жойлаштирилганлиги ва бу ҳолат кенг жамоатчилик томонидан қонунбузилиш эканлиги таъкидланмоқда.

?Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимизда реклама соҳасига оид қонунчиликни назорат қилиб бориш ҳисобланади.

?Юқоридагиларга кўра мазкур ҳолат юзасидан Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022 йилдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуни доирасида ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

@generalissimus_uzb

4 months, 3 weeks ago

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ЛИФТ ИМПОРТИ ЮЗАСИДАН ҲУКУМАТГА БЕРГАН ТАКЛИФЛАРИ ҚАЧОН ИНОБАТГА ОЛИНАДИ??? ҲУКУМАТ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММОСИНИ ҚАЧОН ҲАЛ ҚИЛАДИ???

“Нотариф чекловлар билан тақиқланган лифт импорти муаммоси ҳал бўлгани йўқ” мавзусида қолдирилган танқидий материал юзасидан Рақобат қўмитаси қуйидагиларни маълум қилди.

“Саноат хавфсизлиги” давлат муассасасининг хабарига кўра, лифт ускуналарига 3-чизма асосида берилган мувофиқлик сертификатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 октябрдаги 801-сон қарори билан тасдиқланган регламентга киритилган қўшимча талабларга асосан бекор қилинган. Шунингдек, “Саноат хавфсизлиги” давлат муассасасининг маҳсулотларни сертификатлаштириш органи фаолияти даврий баҳолаш натижаларига кўра вақтинчалик тўхтатилган.

Бироқ, лифтларнинг хавфсизлигига доир қўшимча талаблар сақлаб қолинганлиги, ишлаб чиқариш жараёнига (3-чизма бўйича) берилган 17 та мувофиқлик сертификатларининг амал қилиши тўхтатилганлиги сабабли импортёр корхоналар томонидан бугунги кунда республика ҳудудига олиб келинган лифт ва эскалатор ускуналар омборларда қолиб кетмоқда.

Рақобат қўмитаси томонидан лифт ва лифт маҳсулотларини импорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қийнаётган масалаларни бартараф этиш мақсадида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги таклифлар киритилди.

- Ваколатли орган томонидан бекор қилинган 17 та мувофиқлик сертифатини истисно тариқасида тиклаш чораларини кўриш;

- мавжуд бўлган синов лабораторияларининг моддий-техника базасини яхшилаш учун(лифт, лифт ускуналари ва эскалаторларни синовдан ўтказиш синов учун зарур бўлган синов миноралари ва асбоб-ускуналарни олиб кириш) чет-эл грант маблағларини жалб этиш чораларини кўриш;

- лифтларни синовдан ўтказиш ва мувофиқлик сертификатини бериш бўйича хизматлар бозорига хусусий секторни кенг жалб қилиш чораларини кўриш;

- сертификатлаш жараёнида бир шартнома доирасида олиб келинаётган марка ва модели бир хил бўлган лифт товарларини фақатгина бир нусхасини синовдан ўтказиш орқали уларга битта мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш амалиётини жорий қилиш.

@generalissimus_uzb

4 months, 3 weeks ago

Давлат ҳисобидан адвокат тайинлаш: аҳвол “аввалгидан бадтар бўлгандек”
“Давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун кучга кирганига 9 ойдан ошди, лекин амалда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Қайтага, айрим фикрларга кўра, аввалгидан ёмонроқ вазият вужудга келган.

Умид БЎТАБОЕВ,АП Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи:
– Қонунда давлат ҳисобидан қатнашишни хоҳловчи адвокат адлия бошқармаси билан шартнома тузиши, инсон омили аралашувисиз, яъни электрон тизим танлаган адвокат иштирок этиши кўрсатилган. Бироқ мазкур тизим ҳалигача ишга туширилмади. Адлия бошқармаси билан шартнома тузган адвокатлар рўйхати сўралган органга берилиб, рўйхатда бор исталган адвокатни чақиравер, мазмунида ишлаб келинмоқда. Ушбу тартиб жорий этилаётганида терговчи ўзига “маъқул” адвокатни чақириши барҳам топади, деб ўйланганди. Бироқ, афсуски, тизим ишламагани учун аҳвол ўзгармади, ҳатто аввалгидан бадтар бўлгандек туюлмоқда. Чунки терговчи барибир ўзи истаган адвокатни чақиришда давом этяпти.

Бошқа томондан, тайинлов бўйича ишларда қатнашган адвокатларнинг ўз меҳнат ҳақини олиши дахмазага айланди. Чунки амалиётда терговчининг қарори, суднинг ажрими билан, адвокат томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам ҳақини олиш учун адлия бўлимларининг сўровномаси талаб қилинмоқда, яъни адвокатларнинг адлия органига тобелиги ортиб, оворагарчиликлар кўпайди.

Тоҳир ҚОДИРОВ,АП Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи:
– Эски ҳаммом, эски тос... Қонун кучга кирганига сентябрда бир йил тўлади, лекин эски тизимдан фойдаланишга мажбур бўляпмиз. Адлия масъул қилиб белгиланган электрон тизим ишлагани йўқ. Ҳалигача тергов органларига, судга навбатчилар рўйхатини берамиз. Ҳалигача бу идоралар бизга қўнғироқ қилиб, навбатчи адвокатни юборишни сўрайди ёки хат билан чиқади.

Тизим техник жиҳатдан тайёр эмаслиги устига, давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатларнинг қоғоз шаклидаги рўйхати ҳам шакллантирилмаган... Бошида бир неча марта адвокат сўраган идораларга адлияга мурожаат қилишни айтдик, қонун кучга кирди, энди бу ишга адлия органи масъул, дедик. Йўқ, адлия қайтадан бизга ҳавола қилди. Яна ўзимизга қолди...

Майли, адвокат билан таъминлашдан бўйин товламаймиз. Лекин, тизим техник жиҳатдан ишлатмаганда ҳам, лоақал адвокат меҳнати учун тузукроқ ҳақ белгиланмаса бўлмайди. Чунки айни тартибда яхши адвокатларни бепул юридик ёрдам тизимига жалб қила олмаймиз, демак, қонуннинг мақсади амалга ошмайди. Ҳақ камлиги учун яхши адвокатлар давлат ҳисобидан қатнашишни хоҳлашмаяпти, натижада терговчилар ишга яна “таниш” адвокатларни чақиришяпти...

Илёс ЮСУПОВ,
АП Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи:
– “E-Advokat” тизимида навбатчилик рўйхати бор экан, лекин бу рўйхат шунақа тузилганки, ундан кўра эски “қўлбола” усул минг марта яхши. Электрон рўйхатда ҳудудий қулайлик деган нарса умуман ҳисобга олинмаган: масалан, у адвокатни яшайдиган жойидан 70-80 километр наридаги туманга юбориши мумкин. Бир тузилганича янгиланмаган шекилли, навбатчилик рўйхатидан аллақачон ўтиб кетган марҳум адвокатларнинг фамилиялари чиқиб келяпти...

@generalissimus_uzb

4 months, 3 weeks ago

Tòrtinchi hokimiyat—rasmiy hokimiyatlarni noqonuniy ishlardan tiyib turuvchi kuch boʻlishi kerak!
Generalissimus Telegram kanali jamoasi 27-iyun — Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni bilan sohaning barcha vakillarini samimiy muborakbod etadi.

Mamlakatda qonuniylik va adolat ustuvor bo‘lishi, ochiqlik va hisobdorlik taʼminlanishi, korrupsiya kabi illatlarga qarshi murosasiz kurashishda xolislik, tezkorlik va qatʼiylik prinsiplariga tayanib, o‘z so‘zingizni baralla ayta olishingizda yanada shijoat va jasorat tilaymiz

4 months, 4 weeks ago

O‘zi 5 nafar farzandning otasi bo‘la turib 11 yashar qizchaning nomusiga tajovuz qilib, dunyoni ko‘ziga qorong‘u qilgan malʼunni kim deb atash mumkin?!

Eng dahshatlisi, bloger niqobi ostidagi bu kimsa qonuniy xotini bo‘la turib, boshqa bir erkak bilan rasmiy nikohi bekor qilinmagan ayolni o‘ziga ikkinchi xotin qilib olgan. Shu bilan ham qoniqmay, ikkinchi xotinining voyaga yetmagan (11 yashar) qizini ham muntazam zo‘rlab kelgan.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi rahbariyatining aralashuvi bilan bolaning huquqlari poymol bo‘lishi oldi olindi. Hozirda Agentlik tomonidan jabrlanuvchiga zarur tibbiy, psixologik va ijtimoiy ko‘mak ko‘rsatilmoqda.

Voyaga yetmagan shaxsga nisbatan jinsiy jinoyat sodir etgan 31 yashar A.K rad etib bo‘lmas dalillar bilan qo‘lga olingan bo‘lib, unga nisbatan Jinoyat kodeksining 119-moddasi 4-qismi (Jinsiy ehtiyojni zo‘rlik ishlatib g‘ayritabiiy usulda o‘n to‘rt yoshga to‘lmagan shaxsga nisbatan qondirish) bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilgan.

Ijtimoiy himoya milliy agentligi

@generalissimus_uzb

5 months ago

???1-sonli Toshkent shahar klinik shifoxonasi mansabdor shaxslariga jinoyat ishi qo‘zg‘atildi

Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi va Sog‘liqni saqlash vazirligi tomonidan soqliqni saqlash tizimida “Korrupsiyasiz soha” loyihasi ijrosi yuzasidan Ibn Sino nomidagi 1-sonli Toshkent shahar klinik shifoxonasida byudjet mablag‘laridan foydalanish, va tizimdagi korrupsiyaviy xavf-xatarlarning oldini olish masalalari bo‘yicha o‘rganish o‘tkazildi.

O‘rganishda tibbiyot muassasasida byudjet mablag‘larini o‘zlashtirish va talon-toroj qilish, amalda bajarilmagan ishlar uchun oylik ish haqi to‘lanishi, tibbiy jihozlardagi kamomad, davlat xaridlari jarayonlari bilan bog‘liq qator qonunbuzilishi holatlari aniqlandi.

Xususan, tashkilot mansabdor shaxslari o‘zaro jinoiy til biriktirgan holda shifoxonada amalda bir qator lavozimlar mavjud bo‘lsa-da, boshqa fuqarolar bilan fuqarolik-huquqiy shartnomalar tuzgan va amalda biror-bir bajarilmagan ish uchun ularga doimiy ravishda oylik ish haqi to‘lab kelingan. Natijada juda ko‘p miqdordagi byudjet mablag‘lari talon-toroj qilingan.

Yuqoridagilarga ko‘ra, Agentlik taqdim etgan hujjatlar asosida prokuratura organlari tomonidan Jinoyat kodeksining tegishli moddalari bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atildi.

Hozirda holat yuzasidan dastlabki tergov harakatlari olib borilmoqda.

@generalissimus_uzb

5 months ago

Мактабларда "Ҳуқуқ синфи" ташкил этилади

Ўзбекситон Республикаси Президенти Фармони (ПФ-80. 24.05.2024) асосида республика мактабларида "Ҳуқуқ синфи" ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Адлия органлари зиммасига кўплаб вазифалар юклатилган ушбу Фармон асосида адлия органлари, улар тизимидаги тузилмалар, хусусан Тошкент давлат юридик университети томонидан республика ҳудудидаги мактабларда "Ҳуқуқ синфи"ни ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Университетнинг Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва адвокатура кафедраси томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларида жойлашган мактабларга ташриф буюрилган ҳамда мактабда "Ҳуқуқ синфи"ни ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилган.

Мактабларда “Ҳуқуқ синфи” ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда “мактаб — лицей — техникум — университет” тизимини жорий этиш белгиланган.

@generalissimus_uzb

5 months ago

Senatning ellik uchinchi yalpi majlisida-2024 yil 21-iyun kuni O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokurori lavozimiga nomzod ko‘rib chiqiladi hamda O‘zbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi raisi saylanadi,  O‘zbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi tarkibiga o‘zgartirishlar kiritiladi.

@generalissimus_uzb

5 months, 1 week ago

Профилактика инспектори руҳий носоғлом шахснинг турар-жойини ўзининг номига ўтказиб олиб, омонат ва нафақа пулларини йиллар давомида ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб келган!

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди судьяси томонидан дастлабки тергов органи томонидан ЖКнинг 169, 206, 228, 243-моддалари билан қўйилган айблов олиб ташланиб, фақатгина ЖК 206-моддаси билан жазо тайинланиб ҳукм чиқарилган.

Ваҳоланки, Олий суд Пленуми қарорида айбдор томонидан, била туриб, ақли норасо шахсни ёки воқелик моҳиятини англаш қобилиятига эга бўлмаган руҳий жиҳатдан норасолиги туфайли шахсни алдаш ва ундан мулкини олиш фирибгарлик тариқасида эмас, балки ўғирлик сифатида квалификация қилиниши лозим, чунки бундай ҳолларда шахс мулк унинг эгалигидан чиқиб кетаётганлигини англамайди.

Профилактика инспектори руҳий носоғлом шахснинг турар-жойини ўзининг номига ўтказиб олиб, омонат ва нафақа пулларини йиллар давомида ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланиб келганлиги ўз тасдиғини топган бўлсада, судья бу жиноятни ЖК 206-моддаси билан квалификация қилишга журъатни қаердан олган бўлиши мумкин?

@generalissimus_uzb

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 3 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 11 hours ago