ИЛМ бу НУР

Description
БИСМИЛЛАҲ
Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
Шиоримиз:
Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш.
Ўрган, излан, тафаккур қил!

Лаа илааҳа иллаллоҳ

@Ilmvaihlos_bot✍

мурожаат учун...☝
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

1 month, 1 week ago

МУЖМАЛ ИМОН

Аманту биллаҳи кама ҳува биасмаиҳи ва сифатиҳи
ва қобилту жамиъ а аҳкамиҳи.

Аллоҳга Унинг исмлари ва сифатлари қандай бўлса, шундай 
имон келтирдим ҳамда Унинг барча ҳукмларини қабул қилдим.

1 month, 1 week ago

Шайтонни ҳайдаш дуоси ҳақида

Бир жойда «Оятул Курсий» ўқилса ва Азон айтилса, шайтон у ердан қочади. Набий алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг номи билан паноҳ тилаб бундай дуо қилганлар: «Аъузу биллаҳис самиъил ъалийм минаш шайтонир рожийм. Мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳи».

Маъноси: «Мен эшитгувчи ва билувчи Аллоҳнинг номи ила даргоҳидан ҳайдалган шайтоннинг ўзидан, иғвосидан, такаббурлигидан, ва нифоқидан паноҳ тилайман» (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари)

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

1 month, 1 week ago
• Маҳбубийдан сўрадилар:

• Маҳбубийдан сўрадилар:
- Аёлни таърифлаб беринг!
• Маҳбубий жавоб берди:
- Аёлнинг табиатан қалби софдир. Ақли эса ноқис яратилган бўлса-да, даҳодир. Агар у қалби билан севиб муомала қилса мартабангни осмонларга юксалтиради. Аммо сендан нафратланиб, сенга қарши ақли билан муомала қилса эртанги тонгни кўрмаслигинг мумкин!
• Шундай экан аёлнинг қалбидан жой ол, ўсасан!
• Ақлини ноқис, деб ўйнашма, ўласан!

https://t.me/ILMbuNUR

1 month, 1 week ago
ИЛМ бу НУР
1 month, 2 weeks ago

#Ҳолис дуо..

Мени постларимни кузатувчилари ва мунтазам ўқиб борувчи аъзоларимиз ҳаққига ДУО...

Аллоҳим! Ўша бандангга ўқиганларини тушуниб, амал қилишини насиб эт!

Аллоҳим! Ўша бандангни иймонда, Ўзингнинг тоатингда ва Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоатларида бардавом қил!

Аллоҳим! Ўша бандангни ҳидоятда, тақвода, иффатда ва бойликда бардавом қил!

Аллоҳим! Агар ўша банданг фақир бўлса, саховатли бой қил!

Аллоҳим! Агар ўша банданг бемор бўлса, комил шифо бер!

Аллоҳим! Агар ўша банданг мусибатга учраган бўлса, сабр бер ва мусибатини арит!

Аллоҳим! Агар ўша банданг қарздор бўлса, нажот бер!

Аллоҳим! Агар ўша банданг мазлум бўлса, нусрат бер!

Аллоҳим! Агар ўша банданг илм талабида бўлса, фойдали илм бер!

Аллоҳим! Агар ўша банданг фарзанд талабида бўлса, солиҳ-солиҳа зурриёд ато қил!

Аллоҳим! Агар ўша банданг оила қурмоқчи бўлса, яхши жуфт ато эт!

Аллоҳим! Ўша бандангнинг қалбини хотиржамлик ва ризо билан тўлдир ҳамда иймон нури ила мунаввар қил!

Аллоҳим! Ўша бандангни Ўзинг рози бўладиган сўз ва амалга муваффақ айла!

Аллоҳим! Ўша бандангнинг юзини саодат билан чароғон қил!

Аллоҳим! Ўша бандангнинг оиласини ибратли оилалардан қил!

Аллоҳим! Ўша бандангнинг иймон билан ўтганларини раҳматингга ол!

Аллоҳим! Ўша бандангнинг гуноҳларини мағфират эт!

Аллоҳим! Ўша бандангни ҳисобсиз ва азобсиз жаннатингга кирит!

Аллоҳим! "Амийн!" деганларни ҳам бу дуонинг ижобатидан баҳраманд этгин!

Амийн 🤲

1 month, 2 weeks ago
ИЛМ бу НУР
1 month, 2 weeks ago

📹 Yunus Emro Hazrat Allohning oshiqlari. Юнус Эмро. Устоз Саййид Абдулбоситхон домла Сафохон ўғлилари

1 month, 3 weeks ago

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга сола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ортида унинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин эса қўлларингни кўтар ва «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим. Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман».

(Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти)

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago