Sanjar

Description
?Ijodiy sahifa
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 1 year, 8 months ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 year, 8 months ago

1 year, 8 months ago
25-dekabr soat 15:00da yozuvchilar uyushmasida taqdimot. …

25-dekabr soat 15:00da yozuvchilar uyushmasida taqdimot. Kelaverasizlar

1 year, 9 months ago
[​​](https://telegra.ph/file/9b3097d6070d3947528db.jpg)Тилоубек оиласи билан таништирди. Бу оила …

​​Тилоубек оиласи билан таништирди. Бу оила асли Хитойда яшовчи кўчманчи қозоқлардан. Ўтов, қўриқларини, тўқиган гиламларини кўрсатди. Ёввойи эчкиларни, отга тамға босганларини, шаршараларни, кенгликларни томоша қилдим. Кейин 10 кунларда қайтиб кетаман деди. Сабабини сўрасам у ёқда чолим, молим, қўйим қолди, меҳмондорчиликка келиб тураман деди. Қолсангизчи? Бу ерда иссиқ сув, газ, свет бор дедим. Лекин ҳаво йўқ, тор, димиқ, камҳаракат, дангаса қилиб қўяди. Қарасанг одамлар роса семириб кетган бу ерда. Томирларинг терингни ичига тортилиб кетади. Касал бўласан. Кўчсак қишлоққа кўчамиз. Бир катак товуқ, 4 та сигир жетади.
Маззада. На сиёсат, на гина кудурат, на бир дашном, таъна йўқ. Сувсизлик, глобал исиш, ким-кимни пичоқлади, ким-кимни қучоқлади умуман билишмайди. Мард, дангал, кенг кишилар.
...Радиода қўшиқ эшитиб мойчироқ ёқиб яшаш қандай завқлигини қайдан билардинг. Шаҳарда зич жойда яшаб майдакаш бўлиб қоласан. Шоир экансан нима ҳақида ёзасан, тушунтирчи. Таржимон тушунтирди. Э жўқ жарамайди, қўй буни....
Маззайе бу одамлар.
Айтганча Тилоубек қизчали бўлган, бугун чилласи чиқади. Шу қизча ҳам момолари каби кенг, дарёдил қиз бўлиб ўссин. Бургутни қўлига қўндириб, от чопсин.

1 year, 11 months ago
[​​](https://telegra.ph/file/339ed6315cb8b67f9005a.jpg)"ИТ"

​​"ИТ"

Спиридон бобони тупроққа қўйдик бугун. Унинг яккаю-ягона набираси ва кўчадан топиб олинган итига қўшилиб ғингшиб, лабимизни тишлаб йиғладик. Йиғламай қўйганимга ҳам йиллар бўлибди. Шаҳарда дийдам қотиб кетди деб юрардим, адашибман. Бўшанг, жайдари қишлоқ боласиман. Бузоқ билан шохлашиб, тошбақани ағдариб, тулки уясини кўмиб, итлар билан курашиб катта бўлган қишлоқ боласи... Ва бу ўзгармайди. Афсунгар шаҳарда иш ва ижара орасида тентийвериб ичкаридан емирилиб кетаётганимни сезмабман. Йўқса милтиқ ўқларига нишон бўлаётган нотаниш итларнинг фожиасига сиқилмасдим. Спиридон бобонинг ҳам ўлимига кўз юмган бўлардим балки. Шундоғам, атрофдагиларга бепарво бўлиб кетаяпман. Тўкилиб кетаётганимни, қандай қилиб чиркин ишлар ва жирканч чеҳраларга тоқат қилаётганимдан билса бўлар. Кун келиб улардан бирига айланарман балки, ёки аллақачон улардан бириман...
Бу оғриқли ўйларни рўбарў қилиб, юзимга кўзгу тутган "Шамс-и-Қамар" театр студиясига ташаккур. Нодар Думбадзенинг "Ит" асари асосида саҳналаштирилган навбатдаги асардан кўпчилик қаторида баҳраманд бўлдим. Воқеалар жуда таниш. Ҳудди, аллақачон билгандекман. Итларнинг ўлими илгари у қадар дахшатли туюлмагандир мен учун. Лекин ҳозир буни кўриш, эслаш азоб.
Қишлоқда ит кўрсам ҳуркиб бегона қилиши аниқ. Мени унутдингми олапар, мени эсламаяпсанми тузик деб бошимни эгиб ўтиб кетавераман. Бугун эса ўз қўлларим билан тупроққа кўмган кўплаб кучукларимни эсладим. Уларни эсламай қўйибман. Мен ўлиб улар қолганида эслаб осмонга қараб увлаб-увлаб қўярди, Спиридоннинг кучуги каби. Ҳуллас мувозанатдан чиқдим. Қалбим андармон. Театр студиясига эса муваффаққиятлар тилайман. Вақт топиб албатта боришларингизни тавсия қиламан. Қотиб бораётган дийдани юмшатиш учун яхши жой.

1 year, 11 months ago
1 year, 12 months ago
2 years, 2 months ago

Самарқандлик шоир ва шоираларнинг ижодий саҳифаларига марҳамат:
??????????

Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон саҳифаси: @xurshiddavronkutubxonasi

Абдували Қутбиддин (марҳум) саҳифаси: @abduvali_qutbiddin

"Зулфия мукофоти" совриндори Гулжамол Асқарова саҳифаси: @Guljamol_Asqarova

Шоир Талант Бек саҳифаси: @Talant_Tolerant

"Шухрат" медали соҳиби Бек Али саҳифаси: @bek_ali_ijodi

Ситорабону Шомуродова саҳифаси: @sitorabonu_audiolar

Ислом Али саҳифаси: @IslomAli_shoir

Феруза Хайруллаева саҳифаси: @FeruzaXayrullayeva
Рашид Хўжамов саҳифаси: @R_Xojamov

Қуддус Асад саҳифаси: @Quddus_Asad_sahifasi

Санжар Исомий саҳифаси: @sanjar_toshbekov

Маҳлиё Хуррамова саҳифаси: @Mahliyo_Xurramovaa

Бону Ғаниева саҳифаси: @bonu_jonn

Гулноза Юсупова саҳифаси: @yusupova_gulnoza_ijodi

Умаржон Химматов саҳифаси: @i_q_r_o

Муштарийбегим Исмоилова саҳифаси: @IsmoilovaMushtariy

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 1 year, 8 months ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 year, 8 months ago