Eshmon Malla

Description
Шов-шувлар ўткинчидир, юракдан чиққан гапнинг умри узоқ бўлади.
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

2 months, 2 weeks ago
2 months, 2 weeks ago

Асил кўмчу сўзларим

“КУЗАТУВ”ДАГИ “КЎЗ”

Тилимизда фаол ишлатиладиган “кузатиш”, “кузатув” ҳамда “кўз”, “кўрмоқ” сўзларининг ўзаги бир бўлиб, уларнинг бари қадимги туркий тилдаги “қара, назорат қил” маъноларини англатган “кў” феълидан келиб чиққан.

Мисол:

Ўл отиғ кўзаткан-ўл. – У доим отига қараб юради.
От кўзатгучи – отни кузатувчи, отга қаровчи, отбоқар.(Манба: “Туркий сўзлар девони")

2 months, 3 weeks ago
2 months, 3 weeks ago

**Ўлмас сатрлар

Ма’руф ЖАЛИЛ

ДЕВОНА БЎЛСАНГ**

Нетай сен эл аро афсона бўлсанг,
Менам ёлғиз, сенам бир дона бўлсанг.

Мени соғ деб ичингда чекма озор,
Менам девонаман девона бўлсанг.

Неча кунки шинам уй излар эдим,
Мени бағрингга олгин хона бўлсанг.

Хусумат қўлини ажрат ёқамдан,
Агарда ярқироқ пешона бўлсанг.

Олиб Зуҳро каби ошкор қилурман,
Одамлар ичра сен пинҳона бўлсанг.

Ҳамон сўзим етиб бормас дилингга,
Наҳотки, шунчалар бегона бўлсанг?!

Бу ше'р хушовоз хонанда Рустам Ғойипов ижросида яхши қўшиққа ҳам айланган. Қуйида уни тинглашингиз мумкин. Студияда ёзилган вариантини тополмадим, жонли ижрода ҳам ёмон чиқмаган лекин.

2 months, 3 weeks ago
2 months, 3 weeks ago
2 months, 4 weeks ago

Қизиқ билгилар

**«КЎМИР» БИЛАН «КЎММОҚ» — ҚАРИНДОШ

"Кўмир" сўзи қадимги турк тилида "чуқурга жойлаб устидан тупроқ торт" ма'носини англатувчи "кўм" фе'лига "ўр" қўшимчасини қўшиш билан ясалган. Я'ни, унинг келиб чиқиши шундай: кўм + ўр = кўмўр.Асрлар оша дастлаб "ў" — "у"га, кейинчалик "у" — "и"га эврилиб, "кўмир"** шакли пайдо бўлган.

Шавкат РАҲМАТУЛЛАЕВ тузган "Ўзбек тилининг этимологик луғати" асосида тайёрланди.

3 months ago

Соф ўзбекча гапирамиз

Тўлов қилмоқ, тўловни амалга оширмоқ
Тўламоқ

Кредитни сўндирмоқ
Кредитни тўламоқ

Нобанк (???)
Банкдан ташқари, банк бўлмаган (матнга қараб)

3 months ago

**Чегара билмас ше'рият

Андрей МАЛИШКО,
украин шоири**

ҲАҚИҚАТ УЧУН

**Айтар эди бир замон онам:
— Ўсиб катта бўлурсан, ўғлон.
Оқил бўлу мард бўл чинакам,
Бу икки иш эмасдир осон.

Оқил бўлгин. Сен бу ҳаётнинг
Кенг йўлию сўқмоғин ўрган.
Ҳам томчининг, ҳам коинотнинг,
Чексизликда кезмоғин ўрган.

Ҳақиқат — бир, ҳақиқат — аччиқ,
Шундан доим балога дучор.
Сен мард бўлгин, сен унга очиқ
Ҳимоячи бўлгин устивор.

Керак бўлса ҳақиқат учун
Юрагингни парча-парча қил.
Керак бўлса ҳақиқат учун
Минг бор ўлиб, минг бора тирил.

Майли, сендан дўстларинг кечсин,
Сендан кечсин, майли, қондошлар.
Рози эдим мен берган жонни
Ҳақиқатга бахш этсанг агар.

Оқил бўлу мард бўлгин, ўғлон,
Бу икки иш эмасдир осон.**

Эркин ВОҲИД таржимаси

3 months ago

Асил кўмчу сўзларим

ЭСКИ ЎЗБЕКЧА – ҲОЗИРГИ ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ

Қисиғ – қамоқ; сиқиқ, қисиқ, қисилган; тазйиқ.
Сиғир – сигир. Жанубий шеваларда “сыйыр” дейилади.
Сиғит – йиғи. “Йиғи-сиғи”даги “сиғи” шундан.
Қоқ – ёмғир ва сел сувидан пайдо бўлган кўл. Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида Қоқ деган қишлоқ бор. Унинг номи шундан келиб чиққан бўлса керак.
Чумушлуқ – ҳожатхона, халожой.
Жир – ёғ.
Эгач – ёш қиз. Опа, сингил маъноларидаги “эгачи”нинг асли шу.
Тапан – туя товони. Қарта ўйинидаги “топпан” шундан олинган.

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago