Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

Description
“Обод” жоме масжиди имом-хатиби Мансурбек домла Азимовнинг расмий, илмий ва маърифий канали.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago

1 month ago
**ҚУРЪОН БИЛАН ЯШАНГ, БАХТЛИ БЎЛАСИЗ!**Тоҳа сурасининг …

ҚУРЪОН БИЛАН ЯШАНГ, БАХТЛИ БЎЛАСИЗ!Тоҳа сурасининг аввалига эътибор берсак, Аллоҳ таоло: “(Эй Муҳаммад!) Биз Сизга ушбу Қуръонни бахтсиз бўлишингиз учун нозил қилмадик”, деб марҳамат қилганини кўрамиз. Ушбу оятдан Қуръони карим инсоннинг бахт-саодатига сабаб бӯлиши ҳамда уни бадбахтликдан сақлаши маълум бўлади. Айнан мазкур суранинг охирига эътибор қилсак, Аллоҳ таоло: “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш бўлиши муқаррардир”, деб марҳамат қилганини кўрамиз. Бундан маълум бўладики, бахтсиз турмушнинг асосий сабаби Қуръони каримдан узоқда бўлишдир.

“Ҳикматлар чашмаси” китобидан.@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM😐

1 month ago
[#Ҳадис](?q=%23%D2%B2%D0%B0%D0%B4%D0%B8%D1%81)

#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир», - дедилар».
Имом Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳокимлар ривоят қилишган.

Шарҳ: Силаи раҳм-қариндогалик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни беради. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:

1. Аҳлнинг муҳаббати.
▫️**** Ким аҳлининг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

2. Молу мулкнинг кўплиги.
▫️ Ким кўп молу мулкка сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

3. Умрнинг зиёдалиги.
▫️ Ким умрининг зиёдалигига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM😐

1 month ago

**Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM😐

1 month, 1 week ago

Серқатнов йўлларда ҳожат чиқариш масаласи

Пайғамбар алайҳиссалом: «Серқатнов йўлларда ҳожат чиқаришдан қайтарганлар». Бу ҳадиснинг маъноси юқоридагиларга ўхшаш бўлиб, серқатнов йўл деганда кўплаб инсонлар юрадиган йўллар тушунилади. Мусулмонларга азият етиши, уларнинг зарар кўриши сабабли бундан қайтарилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оммавий йўлда ёки дарё кирғоғида ёки мевали дарахт тагида ҳожатини чиқарган кимсага Аллоҳ таолонинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлсин», дедилар. Зеро, бундай бадхулқ одамлар мусулмонларга зарар бергани учун Ўзига Аллоҳдан лаънат сотиб оляпти. Яна бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб: «Ким бир мусулмонга зарар етказса, менга зарар берибди. Кимки менга зарар етказса, Аллоҳга азият етказибди», — деганлар.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM😐

1 month, 1 week ago

#Дуо
ХАЙР БАРАКАНИНГ ОЗЛИГИДАН
ПАНОҲ ТИЛАШ ДУОСИ

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْقِلَّةِ وَالذِّلَّةِ وَأَعُوذُ بِكَ
أنْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ
.

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика минал-фақри вал-қиллати ваззиллати ва аъуузубика ан азлима ав узлама”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан фақирликдан, йўқчиликдан, хайр-бараканинг озлигидан ва хорликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳ! мен Сендан зулм қилишимдан ёки зулм кўришимдан паноҳ тилайман”.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM😐

1 month, 1 week ago

ШУКР  ҚИЛ !

🌴 **Шукр қилганинг сари шукр қилишинг керак бўлган нарсалар кўпаяверади.

🌿 Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга ол...

🌿 Таомдан шикоят қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга ол....

🌿 Ўз турмуш ўртоғингни бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг ёлғизлигини айтаётганларни кўз олдингга келтир...

🌿 Ҳаётингдан шикоят қилишдан олдин, умри айни гуллаган ёшида тугаганларни эслагин...

🌿 Фарзандларингдан шикоят қилишдаги олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини билгин...

🌿 Уйни тозалаш, ким пол ювиши ҳақида жанжал кўтаришдан олдин, миллионлаб уйсиз одамлар ҳам борлигини билиб қўйгин...

🌿 Ишинг оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сенингдек иши бўлиши орзу эканлигини ҳам билиб қўй...

🌿 Дилингни ғам-алам қамраб олса, ҳали тирик эканлигинг учун Аллоҳга шукрона айт.

Ҳаёт – бу бебаҳо ҳадя.
Доимо шукр ва фикрда бўл.@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
😐**

1 month, 2 weeks ago

#Дуо
УЛОВ МИНИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Дуонинг арабча матни: الحَمْدُ لِلَّهِ عَلَي كُلِّ حَالٍ. سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ.

Дуонинг маъноси: “Ҳар бир ҳолимизга Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бизларга бу (улов)ни бўйсундириб қўйган зотга тасбеҳ айтамиз. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Албатта, бизлар (барчамиз) Раббимиз (ҳузури)га қайтувчидирмиз”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон уловга минмоқчи бўлсалар оёқларини узангига қўйишлари билан: “Бисмиллаҳ”, дер эдилар. Эгарга ўрнашиб олганларидан кейин: “Алҳамдулиллааҳи ъалаа кулли ҳаал. Субҳааналлазий саххоро ланаа ҳаазаа, вамаа куннаа лаҳу муқринийн. Ва иннаа илаа Раббинаа ламунқалибун”, – дер эдилар.
Уловга замонавий транспорт воситалари ҳам киради. Масалан, машина минадиган одам ҳам ушбу дуони ўқиши керак.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM😐

1 month, 2 weeks ago

​​Бир кун хаммаси яхши бўлади деймиз.Аслида бугунимиз хам энг яхшиси эканини билмаймиз.
Бир кун ўша ёр хам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар.
Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганларингизни хоҳламай қолишингиз мумкин.
**Бугунингизни қадрланг. Аслида энг яхши кун бугундир.

Ориф Таскиннинг "Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан.@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
😐**

1 month, 2 weeks ago

ЁМОНЛИКДАН, ФАҲШДАН ҲИМОЯ

Анас ибн Моликдан нақл қилинади: «Ансор (мадиналик) бир йигит бор эди. У Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларида намоз ўқир, лекин қанча беҳаёлик, ўғрилик бўлса, барини тап тортмай қилаверарди. У ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтишганида у зот: “Шубҳасиз, намоз яқин орада уни* (бу ишларидан) тўхтатади”*, дедилар (Ҳайсамий. “Мажмаъуз завоид”). Ҳақиқатан ҳам, кўп ўтмай ўша йигит тавба қилди ва ўнгланди».

Намоз бутун баданни машғул қилади. Намоз ўқимоқчи бўлган одам қиблага қараб, хушу ва хорлик билан эгилса, Аллоҳ унинг ҳар бир ҳолатини кўришини унутмаса, нафси ислоҳ бўлади. Ана шундай тарзда ўқилган намоздан сўнг кўп ўтмай навбатдаги намознинг вақти киради. Бу сафар у олдингидан ҳам афзалроқ ҳолатда намозини адо этади. Мўминнинг намози ана шундай бўлиши керак.

Имом Қуртубий айтади: “Киши ўзида бу ўқиётгани охирги намози бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ҳиссиётни уйғотиши унинг улуғ мартабага эришувида катта ўрин тутади. Чунки ўлимнинг аниқ бир ёши, алоҳида вақти ва маълум бир касаллиги йўқ, бу борада ҳамма якдил фикрда”.

“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM😐

1 month, 3 weeks ago

МЎМИНЛАРНИНГ ОНАЛАРИ ШУНДАЙ БЎЛИШГАН

Зайнаб бинти Жаҳш онамиз тўқувчи эди. Тўқиб нарсаларини сотиб садақа қиларди. Ойша онамиз ҳам қўлига мол тушди дегунча садақа қилишдан тўхтамасди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни Ойша онамизга бир неча минг дирҳам бўлган нафақасини юборди. Кеч тушгач, Ойша онамизда бу дирҳамлардан бир чақа ҳам қолмаганди. Ўша куни шом намозига азон айтилганда Ойша онамиз жорияларига: “Ифторимни келтир”, – деди. Чунки ўша куни рўза тутганди. Жория ҳайрат ила боқиб: “Аллоҳга қасамки, уйимизда егуликдан ҳеч вақо йўқ. Ифторлик учун бир дирҳам олиб қўйгандирсиз”, – деди. Ойша онамиз лол бўлиб: “Эслатганингда шундай қилардим”, – деб жавоб берди.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM😐

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago