🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Адабиёт қўлига қалам олиб ҳар қандай одамга эшик очмайди. Бунинг учун истеъдодли бўлишдан ташқари софдиллик ва самимийлик керак.
Баъзан айрим кичкина ҳашаротлар ўзини чироқ нурига уриб завол топади, лекин улар асло парвона эмас. Мақсад ва ҳаракат бир-бирига мувофиқ бўлсагина ният амалга ошади. Ҳашаротнинг ва парвонанинг ҳоли-аъмолига боқинг.
Ор-номус этакнинг узун-қисқалиги билан ўлчанмайди.
Ўғри қариса мулла, ғар қариса отин бўлади, дейди доно халқ. Халққа қарши бориш танкка кесак отишдай ахмоқона ҳаракат.
Ҳақиқатни жим туриб эшитишга кучингиз етмаса, иқрор бўлинг, ҳали ҳам ғафлатдасиз.
Ахлоқсизлик одамнинг ўзидан бошқа ҳеч нарсага боғлиқ эмас.
Меҳнат ҳам ибодат, фақат бисмиллоҳ билан бошланса. Чунки машаққатли меҳнатни эшак ҳам ҳар доим қилади, аммо унинг меҳнати ибодат эмас.
Ишни бисмиллоҳдан бошланг, биродари киром.
Ҳеч кимни мажбуран севдириб, мажбуран нафратлантириб бўлмайди. Муҳаббат ва нафрат – қалб амри. Унга ҳеч қандай куч дахл қилолмайди.
Аёл киши оқилни хорлайди, жоҳилни ардоқлайди.
✍️✍️ Жонфиғон(Шаҳобиддин)
Унинг намоз ўқиши чўкаётган одамнинг ўз жонини сақлаб қолиш учун хасга ёпишишига ўхшайди.
Тавба – тийилиш дегани. Тавбанинг маъноси ўша гуноҳга қайтмаслик, акс ҳолда тавбанинг заррача қиймати қолмайди.
Бу дунёда пулдан минг чандон қадрлироқ нарса бор: бу ор-номусдир.
Ҳаётда ҳамма нарса пул билан ўлчанмайди, инсон қадр-қиммати пулдан минг карра устун.
Шароит тақозосига кўра ўзгарадиган одамда на виждон, на уят, на ор-номус бор. У вазиятни баҳона қилиб, истаган ишини қилади. Мунофиқ, риёкор, хиёнаткорлар айни шу тоифага мансуб.
✍️ Жонфиғон(Шаҳобиддин) 🌿🌿🌿
На итлар ҳуради, на қичқирар хўроз,
Гўё бўлмагандек авжи саратон.
Борлиқ жим-жит, на сас, на овоз,
Бир одам кўрмадим бунда беармон.
Сув тубига тушган тош каби изсиз,
Ширин хотиралар ерга кўмилган.
Ўлган умидларни чайнамай ютар,
Тун семириб борар баҳайбат, улкан.
Қорайиб боради тунлар тобора,
Декабр йўл босар қадам бақадам.
Зимистон. Тонггача рақс тушар ялдо,
Қуёшни қаршила, кўзинг оч, Одам!
✍️✍️ Жонфиғон(Шаҳобиддин)
Шафақ чайқалади. Қип-қизил шароб,
Шафақ – ўйилган кўз, бўм-бўш шокоса.
Чақинлар чақнайди асабий, ўжар,
Маймунлар мириқиб қилар томоша.
Дарёлар ҳансираб олади нафас,
Кўройдин кечада изғир шамоллар.
Оппоқ қоялар ва қора шарпалар,
Ичингни куйдирар сўнгсиз саволлар.
Ҳовлилар яланғоч, кўчалар бўм-бўш,
Сўрилар кампирдек турар мунғайиб.
Ўғлини қабрга қўйган чоллардек,
Серажин токлардек йиғлар буралиб.
Гўё бўлмагандек ҳеч қачон баҳор,
Гўё бўлмагандек гулу райҳонлар.
Ёлғиз мусичани бағрига босиб
Оғир хаёлларга чўкар айвонлар.
✍️ Жонфиғон(Шаҳобиддин) 🍂🍂🍂
Қора хазонларни варақлайди тун,
Борлиқда букилган видоъ нафаси.
Очилиб ётибди осмонга қараб,
Улкан дарахтларнинг кўкрак қафаси.
Қора хазонларни варақлайди тун,
Ҳар япроқ бандида бир оҳ кўринар.
Энг сўнгги сўз каби титраб сўнгги барг,
Куз бўйи заминга ўтаётир дарс.
Боғларда шамоллар қилар хиргойи,
Қисирлаб-қисирлаб синар хазонлар.
Нотаниш имлодай қушларнинг изи
Тушга айландими гўзал мезонлар.
Тириклик тантана қилган боғларда
Тентираб судралар бир қора шарпа.
Ошиқлар бахтиёр бўлган фасллар,
Энди ғамга тўла мунгли афсона.
✍️ Жонфиғон(Шаҳобиддин) 🪷🪷🪷
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago