ASC Buxgalters

Description
📌 «ACCOUNT SERVICE CENTRE» МЧЖ
📌 Buxgalteriya xizmatlari;
📌 Cолиқларни режалаштириш ва оптималлаштириш.
📌Murojaat uchun tel: 998 33 755 04 04
@AxadjonSobirjonov
@asc_buxgalters
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 месяц, 2 недели назад

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 2 дня, 14 часов назад

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 дня, 23 часа назад

2 months, 3 weeks ago

https://my3.soliq.uz/services/shared-services/autocameral-formula

Автоматлаштирилган тартибда амалга ошириладиган текширувдан олдинги таҳлилда фойдаланиладиган мезонлар

3 months ago

#18.09.2023й. ПФ-140

Кеча, 18 сентябрь куни, Президент томонидан №ПФ-140 Фармон имзоланди, унга кўра қуйидаги ўзгаришлар киритилди:

I. Солиқ ва божхона имтиёзларини жорий этиш тартибининг ўзгариши:

2025 йил 1 январдан:

Молия йили давомида қабул қилинган, бюджет даромадларини камайтиришни назарда тутувчи ҳар қандай нормалар (хусусан, солиқ ва божхона имтиёзларини бериш) фақат кейинги календарь йил бошидан кучга киритилади.
Мисол: агар 2025 йил мартида солиқ тўловчиларга имтиёз берилса, у фақат 2026 йил 1 январдан кучга киради.

II. 2025 йил 1 январдан имтиёзларнинг бекор қилиниши ва ўзгартирилиши:

▶️ҚҚС бўйича имтиёзларнинг бекор қилиниши:

- Ягона тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматлари учун (СК 243-моддаси 15-банди)
- Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун (СК 243-моддаси 6-банди)

▶️Ер солиғи бўйича имтиёзларнинг ўзгариши:

- Юридик шахсларнинг янги барпо этилган боғлар, узумзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун 5 йиллик муддатга ер солиғидан озод қилиш имтиёзи бекор қилиниб, унинг ўрнига тўлиқ озод қилиш ўрнига солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш жорий этилади

*▶️Экспортёрлар учун имтиёзнинг бекор қилиниши (ПФ-140га 2-илова):*

- 29.11.2018 йилдаги ЎП-5587-сонли Фармон билан берилган фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича экспортёрлар учун имтиёзлар

III. Бошқа имтиёзларнинг бекор қилиниши:

- 30.09.2015 йилдаги 279-сонли ВМҚ бўйича имтиёзларнинг бекор қилиниши: "Пойтахт қурилиш ва хизмат" ДУК, "Ҳаятт" гуруҳи компаниялари учун

- Крипто-активлар операциялари учун имтиёзларнинг ўзгариши: 03.07.2018 йилдаги ПҚ-3832-сонли қарор бўйича муддатсиз имтиёз 2029 йил 1 январгача муддатли бўлиб қолади

- Божхона божи бўйича ноль ставкаларнинг бекор қилиниши (23.03.23й. ЎП-41 ва 13.04.23й. ЎП-51)

IV. Қўшимча ўзгаришлар:
16.11.2023 йилдаги ПФ-195-сонли Фармонга ўзгартиришлар киритилиши, жумладан ҚҚС имтиёзини қўллашда ХМИ учун инфратузилма лойиҳаси тушунчаси аниқлаштирилади

V. Топшириқлар:
Солиқ кодекси ва бошқа НҲҲларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини 3 ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритиш

@iroda_abbasonva

3 months, 3 weeks ago

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон (иловалари билан)

4 months ago

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти

Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.

4 months, 1 week ago

2024 йилги Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти 20 август куни Нукус шаҳрида бўлиб ўтади!

4 months, 1 week ago

#QQS

❗️20-avgust - iyul oyi uchun QQS hisobotini taqdim etishning oxirgi kuni *?***QQS hisob-kitobini to‘ldirish bo‘yicha qo‘llanma_______________
#НДС

❗️20 августа - последний день **представления отчетности по НДС за июль

?**Инструкция по заполнению отчетности по НДС Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads

4 months, 3 weeks ago

#qonunchilikdagi_yangiliklar

Barqarorlik reytingi mezonlari va baholash metodikasi takomillashtirildi

"Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingini aniqlash tartibi to‘g‘risidagi Nizom"da belgilangan 6 ta mezonga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritildi.
*?* VMQ-467-son 31.07.2024-yil

Mezonlarlardagi o‘zgarish va qo‘shimchalar

?2-mezon – EBITDA bo‘yicha rentabellik darajasi tadbirkorlik subyekti faoliyat ko‘rsatayotgan sohaning o‘rtacha ko‘rsatkichidan:

▫️20 foiz va undan yuqori bo‘lsa – 10 ball;
▫️15-20 foizgacha yuqori bo‘lsa – 8 ball;
▫️10-15 foizgacha yuqori bo‘lsa – 6 ball;
▫️5-10 foizgacha yuqori bo‘lsa – 4 ball;
▫️o‘rtachaga teng yoki 5 foizgacha yuqori bo‘lsa – 2 ball beriladi.

?3-mezon – Tadbirkorlik subyektlariga mulk huquqi asosida tegishli bo‘lgan obyektlar uchun ballar berishda oilaviy korxona ishtirokchilarining ulushli yoki birgalikdagi mulkida bo‘lgan umumiy mol-mulk ham hisobga olinadi.

?4-mezon – Bir nafar xodimga hisoblangan ish haqi summasi miqdori MHTEKMdan kelib chiqib ball beriladi:
*▫️Toshkent shahar uchun –
-3 barobardan 4 barobargacha
– 5 ball;
-4 barobardan yuqori bo‘lsa
– 10 ball.
*▫️Qoraqalpog‘iston Respublikasi va viloyatlar uchun –
-2 barobardan 3 barobargacha
– 5 ball;
-3 barobardan yuqori bo‘lsa
– 10 ball.
Eʼtibor bering: o‘tgan oyga nisbatan ishchi xodimlar soni 10 %dan ko‘p kamaygan hollarda ball berilmaydi.

*?8-mezon –
▫️Kalendar sanada rasmiylashtirilgan EHF bilan birga eksportni tasdiqlovchi hujjatlar, onlayn-NKT va elektron cheklar summasining ular bo‘yicha jami tovar aylanmasidagi ulushi (foizi) hisobga olingan holda ball beriladi.
Eʼtibor bering: “Soliq hamkor” tizimi orqali soliqqa oid huquqbuzarlik fakti bo‘yicha murojaat kelib tushgan taqdirda ball berilmaydi.*

▫️Naqd va terminal orqali amalga oshirilgan savdo tushumi bilan Onlayn-NKTga kirim qilingan savdo tushumida tafovut aniqlanganda – 5 ball chegiriladi.

?9-mezon– EHF orqali xarid qilingan tovarlar realizatsiyasi ko‘rsatkichini hisoblashda 1-yanvar (yangi tashkil etilgan tadbirkorlik subyektlari uchun — ro‘yxatdan o‘tgan davr) va 31-dekabr sanasidagi tovar yoki xomashyo qoldig‘ining oylarga teng ulushlardagi summasi inobatga olinadi.

?10-mezon – Soliq organlari tekshiruvdan oldingi tahlil (avtokameral) natijasida aniqlagan kamchiliklar bartaraf etilgan bo‘lsa, 10 ball beriladi.

?Sohalar bo‘yicha o‘rtacha ko‘rsatkichlar ro‘yxatdan o‘tish joyiga qarab hisoblanadi:
▫️QQS va foyda solig‘i to‘lovchilar Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar kesimida;
▫️AOS to‘lovchilar tuman (shahar)lar kesimida.

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter| Threads

5 months, 1 week ago

Ўзбекистонда энди компанияларнинг молиявий ҳолати ва бошқа маълумотларни текшириш мумкин бўлган янги онлайн сервис — iHamkor.uz ишга туширилибди. IT тадбиркор Аскар Исмаиловнинг маълум қилишича, бу сервис Ўзбекистондаги юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. Бу хизматнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у компанияларнинг эгаларидан тортиб, устав капитали, даромад, фойда, тўланган солиқлар ва солиқ текширувлари каби кўплаб маълумотларни тақдим этади.

Бу сервиснинг муҳимлиги шундаки, у компанияларга ўз шерикларини текшириш ва уларнинг фаолиятини тўлиқ шаффофлик билан олиб бориш имконини беради. Бу, айниқса, тендерларда иштирок этаётган компанияларнинг фаолиятини текширишда қўл келади. Тендер иштирокчилари ва уларнинг фаолияти ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотга эга бўлиш орқали бизнесда рискларни камайтириш ва самарали ҳамкорликни таъминлаш мумкин бўлади.

«Маълумотлар янги нефтдир. Улар қадрли, лекин хом ашё ҳолатида фойдаланиб бўлмайди. Уларни қадрли маҳсулотларга айлантириш керак», дейди Асқар Исмоилов Facebook тармоғидаги постида.

iHamkor.uz сервиси 2021 йил 19 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 529-сонли қарори асосида давлат-хусусий шериклик асосида ишлаб чиқилган.

Саволлар бўлса, @ihamkor_support гуруҳида қолдириш мумкин экан.

5 months, 2 weeks ago

❗️Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонлари ўзгарди.

Эндиликда 100 млрд сўмлик чегара корхонани йирик солиқ тўловчи деган статусга ўтказмайди.

Соф тушум (ҚҚСсиз айланма) охирги 12 ойга ёки йил якунига кўра 735 минг БҲМдан ошса, ходимлари 10 нафардан кам бўлмаса, корхона йирик солиқ тўловчига ўтади.

Бугунги кунда бу чегара 735 000 * 340 000 = 249.900 млн сўмга тенг, олдинги кўрсатгичдан деярли 2.5 бараварга ошган.

Шунингдек, бошқа ўзгаришлар ҳам бор, Низомни батафсил ўрганиб чиқишни тавсия қиламан.

Шахсий ва касбий фоалиятингизда ривож тилаб қоламан.

Манбаларни Замира Джураева махсус IN PLUS канали учун тайёрлади.Telegram| Instagram| Facebook| YouTube |

Бундан

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 месяц, 2 недели назад

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 2 дня, 14 часов назад

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 дня, 23 часа назад