⏱️UMR G'ANIMAT⏳️

Description
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

"Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар."

(Бухорий ривояти)
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 12 hours ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 10 months, 1 week ago

Last updated 2 years, 11 months ago

6 days, 18 hours ago
6 days, 18 hours ago
1 week ago

**Нега ғамгин кўринасиз? Нега кўп сиқиласиз? — деб сўрашса,

“Жуда кам Қуръон ўқийман, жуда кам истиғфор айтаман“, деб қўрқмасдан тўғрисини айтавер.

Зеро кўп Қуръон ўқиган, кўп истиғфор айтган кииши салга сиқилавермайди. Дунё унинг дилига ғам солишга, уни ғамгин қилишга ожизлик қилади.
👐**Abdulloh

*❤️@Uvaysqil✈️***

1 week, 6 days ago
1 week, 6 days ago

Қалб табиби Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтади:

Гуноҳлар қалбларни ўлдирганин кўрдим *Хорлигу зорликлар келтирганин кўрдим *Гуноҳни тарк қилиш қалб ҳаёти эрур
*Нафсинггa осий бўлсанг, ўзингга яхши бўлур
***

("Зодул маод", 4/203).

*❤️@Uvaysqil✈️***

2 weeks ago
5 months, 3 weeks ago

Сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман: Расулуллоҳ алайҳиссалом бахтлимидилар!?Ишончим комилки, барча ҳеч иккиланмай ҳа деб жавоб беради. Ҳаттоки йўқ деган жавоб ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Лекин шу бахтнинг сабаби нима эди? Бойлик десак, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида бир неча кунлаб қозон қайнамасди, мансаб десак, у зотни кийимларидан одамлар орасида ажратиб бўлмасди, фарзандлар келажаги десак, бир неча фарзандларини ўз қўллари билан тупроққа қўйганлар, одамларнинг мақтови десак, неча-неча жоҳиллар томонидан эшитмаган ҳақоратлари қолмади, ота-она билан ўтган болалик давр десак, у зот етим ҳолда улғайдилар. Демак ҳақиқий бахт бу нарсаларда эмас. Ҳақиқий бахт Аллоҳдан рози қалбларда. Қачонки инсон тақво қилса, Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрса, қандай ҳолатда бўлса ҳам шу ҳолати учун Аллоҳга ҳамд айтиб шунга қалбидан қаноат қилса ана шундагина бахтли бўладилар.
Бахтни бошқа нарсалардан излаётганлар вақтларини бекор сарф қилмоқдалар ҳолос.

?uvays✏️)

LINK?@Uvaysqil?

5 months, 3 weeks ago

#Китоб: Мухтасар ҳаж қўлланмаси (Ҳанафий мазҳаби асосида) (PDF)
Муаллиф: Муҳаммад Ошиқ Илоҳий
Саҳифа сони: 32 бет
Таржимон: Абу Умар Ал-Маданий
Ношир: Ислом Нури

“Ат-Тасҳилуз-зарурий лимасаилил-Қудурий” китобидан 99 савол-жавобдан иборат Ҳаж китоби таржимаси.

?uvays✏️)

LINK?@Uvaysqil?

5 months, 3 weeks ago

Оналарни оёғини ҳар куни ўпиш керак, биласизми нега?Олимлар аниқлашганки, аёл бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни бошидан ўтказаркан! Тасаввур қилинг, 20 та суяк синиши!  Қўлимизни оддийгина уриб олсак қанчалик оғрийди. Биз учун шунча азобни бошидан ўтказган одамни ҳар куни оёғини ўпсак ҳам кам.

Қаттиқ гапириш, ранжитиш, гап қайтариш деган нарсалар эса умуман тасаввурга сиғмайди. Онасини хафа қилганлар бўлса фикр қилиш учун яхши мавзу. Ҳаттоки, оналаримиз койишса ҳам ерга қараб туриш керак.

Наҳотки, биз учун шунча азобга чидаган инсонни бир оғиз қатиқ гапини кўтаролмаймиз! Шунинг учун уларнинг жаҳли чиқса тезда узр сўраб оналарни кўнглига қараш керак. Акс ҳолда, армон ва афсусда қолиши ҳеч гапмас.

?uvays✏️)

LINK?@Uvaysqil?

6 months ago

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен ҳам сизларга жаннатнинг кафолатини бераман” дедилар.

  1. Гапирганда рост сўзланглар.
  2. Ваъда берсангиз устидан чиқинглар.
  3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.
  4. Фаржни (яъни жинсий аъзоларингизни ҳаромдан) сақланглар.
  5. Кўзларингизни(номаҳрамдан),
  6. Қўлларингизни ҳаромдан тийинглар.

Имом Аҳмад ривояти.

?uvays✏️)

LINK?@Uvaysqil?

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 12 hours ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 10 months, 1 week ago

Last updated 2 years, 11 months ago