Bektosh Khatamov

Description
Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663

Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot

instagram.com/khatamov.bektosh
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 3 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 6 months ago

3 days, 13 hours ago

❄️ Сноуборд ва ҳаёт: Мувозанатни топган инсонлар ютиши ҳақида 🏂

Ҳаёт сноуборддаги тепаликка ўхшайди — осмондан ҳеч қандай тажриба билан тушмайсан. Қўрқув бор, муҳокама бор, аммо шунга қарамай, ўзингни пастга ташлайсан. Биринчи мартада йиқилиш аниқ. Балки иккинчи ва учинчи мартада ҳам. Лекин асосийси, йиқилган жойингда туриб қолиш эмас, қайтадан туришдир.

Сноубордда ғалаба сирини биласанми? Муозанатни ҳис қилиш. Ҳар бир бурилиш, ҳар бир тўсиқ сени тезкор қарорга ва ҳаракатга мажбур қилади. Ҳаёт ҳам худди шундай: бурилишлар ва қийинчиликлар тугамайди, лекин ўша пайтларда ўз-ўзингни назорат қилишни ўргансанг, сени ҳеч ким тўхтата олмайди.

Тоғдан тушган сари тажриба орттирасан, қўрқув қувончга айланади, ва сен тушунасан: йўлнинг гўзаллиги ғалабада эмас, ҳаракатда экан.

🏔 Ҳаётдаги йўлингдан қўрқма, уни ҳис қил. Йиқилсанг, муаммо эмас — туриб, яна ҳаракатни бошла! 💪

Кеча ва бугун Амирсойда эдик, видео эса Годерзи тоғларида олинган, дўстим Бахтиёрга сноуборд учиш бўйича дастлабки сабоқларни олиб бормоқдаман. Ҳаётда ҳам сноуборддаги каби балансни ушлаш жуда муҳим.

P.S. Шанба куни соат 19:00да “Quduq media” ютуб каналида Грузия, Годерзи, Батумига қилган саёҳатимиз ҳақида жуда ҳам қизиқарли саёҳат видео чиқади. 👉 Каналга 👈обуна бўлиб қўйишни унутманг.

@bektoshkhatamov

5 days, 18 hours ago

Талантнинг ўрни барибир бошқача.

Абдуқодир Ҳусанов трансфери барибир Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаётида катта рол ўйнайди, ҳатто футболга қизиқмайдиган одамлар ҳаётида ҳам муҳим босқич саналади.

АПЛ тарихида ўйнаган биринчи африкалик Питер Ндлову бўлган, у асли Зимбабведан чиққан ва 1991 йилда Англиянинг “Ковентри Сити” жамоасига қўшилган.

Ндлову Англияга кўчиб ўтганида, у биринчи африкалик бўлиб Премьер Лигада ўйнади.
Жамоада 176 та ўйин ўтказиб, 39 та гол урган. Унинг тезлиги ва техникаси билан машҳур эди. Кейинчалик “Бирмингем Сити” жамоасига ўтди.

Питер Ндлову Англия Премьер Лигасида африкалик футболчилар учун йўл очиб берган ва унинг ортидан кўплаб истеъдодли африкалик футболчилар бу лигада катта натижаларга эришди.

Умуман Ндлоунинг АПЛга келиши нафақат Зимбабве, балки бутун Африка футболини ривожлантириб юборган. Бунинг ортида Зимбабведаги футбол мактаблари ривожланишни бошлаган, ҳатто АПЛ клубларининг Зимбабведа офислари очилиб, улар маҳаллий талантларни қидиришни бошлашган.
Талант топиб келганларга алоҳида мукофот пуллари ташкил қилишган.

Инсон талантига тикилган ҳар бир сумма ўзини оқлайди, ўйлайманки, инсонларимиз буни яна бир бор тушуниб олишди.

@bektoshkhatamov

6 days, 17 hours ago

4 фоизлик “солиқ” бўйича.

Бугун университетга келишим билан яна ўша солиқ бўйича сўрадим, бизнинг раҳбарлардан ҳеч кимга чақириб шартнома берилмабди, кейин нодавлат олийгоҳ таъсисчиларининг кичик телеграм гуруҳимиз бор, у ерга ҳам ёздим, ҳеч кимга ихтиёрий-мажбурий дея айтилаётган шартнома берилмабди.

Кейин кун.уз ахборот порталидан чиқишди, шу бўйича мақола ёзишмоқчи экан, уларга ҳам мен таниган хусусий университет раҳбарларига бунақа топшириқ берилмаганлиги айтдим.

Мен ҳали ҳам бунақа шартнома кимга берилганлигига ҳайронман, пул оладиган одам танлаб олмаса керак. Хуллас ҳозир мендаги маълумотларга кўра ҳеч кимдан 4 фоизлик “солиқ” талаб қилинмаган.

@bektoshkhatamov

1 week ago
**4 фоизлик солиқ бўйича рейд бошландими?**

4 фоизлик солиқ бўйича рейд бошландими?
Бугун эрталаб иқтисодчи Юлий Юсупов ўз саҳифасида хусусий университетлар учун “Республика олий таълим кенгаши” деган тушунарсиз бир ташкилотнинг қўймоқчи бўлган 4 фоизлик солиғи яна кун тартибига кўтарилганлиги ҳақида ёзди.

Кейин Отабек Бакиров ҳам хусусий университетнинг раҳбарлари чақирилиб
босим остида мажбурий-ихтиёрий шартномалар тарқатилаётгани ҳақида ёзди.

Бирданига ўзимизнинг универститет раҳбарларига ёздим, бизга кимдир шартнома бердими, раҳбарларни чақирдими деб сўрадим.

Бизга ҳозирча ҳеч ким шартнома бермабди, ҳеч ким чақирмабди ҳам. Ўзи кенгашнинг қарорида ҳам хусусий университет раҳбарларининг 4 фоизлик тўлов таклифи маъқуллансин дейилган, бугун ҳам аллақандай хусусий университет раҳбарлари чақирилиб босим остида шартнома берилди дейишибди.

Шу раҳбарлар ким? Мен ҳеч шу раҳбарлар билан учраша олмаяпман-да, бу раҳбарлар ўзи борми? Ё биз нимадирдир қолиб кетяпмиз, ё биз тушунмайдиган ишлар бўляпти.

Энди бир нарсани аниқлаб олайлик, ҳурматли рэкетчилар!

Ўзи “солиқ” солмоқчимисиз? Бу сизнинг тилингизда “доля” дейилади, шу “доля” берилмаса, нима бўлади? Ўлдириб юборасизларми? 90-йилларга қайтамизми? Агар шартнома деб айта олсак, ўша юридик жиҳатдан бир тийинга қиммат шартномага амал қилмаса, нима бўлади? Осмон қўлингизда бўлса, ташлаб юборинг эээ, шу бошимизга тушиб ўлиб қолайлик.

Ўзи бу “доля” халқнинг устига қўйиладиган “доля”, хусусий университет пулни қаердан олади, шу талабадан олади-да, талаба эса кимнинг фарзанди? Шу халқнинг фарзанди. “Доля” талаб қилаётган ким? У ҳам шу халқнинг ичидан чиққан, шу халқнинг фарзанди, четдан ҳеч ким йўқ. Ўзингдан чиққан балога қайга борасан давога.

@bektoshkhatamov

1 week, 1 day ago

Ижтимоий босим.

Инсоният ижтимоий шароитда яшаб қолишга ўша қабила бўлиб яшаган пайтлардан бери ўрганиб қолган, чунки қабиланинг ичида қийин бўлса ҳам яшаб қолиш мумкин, қабиладан ташқарида эса яшаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Мана шу инстинкт инсон миясида ҳозир ҳам сақланиб қолган. Масалан, бир катта тадбирда ўтирибсиз, тадбирга сўзга чиққан одам ғирт бетайин гаплар билан қулоқларга лағмон илмоқда, лекин у сўзини тугатиши билан тўрт-беш одам қарсак чалишни бошлади, қолганлар беихтиёр унга қўшилиб қарсак чалишга қўшилиб кетди, сиз ҳам ўзингиз сезмаган ҳолда қарсак чалиб юбораверасиз.

Орада бир икки одам тик туриб қарсак чалишда давом этди, қолганлар унга қўшилди, бир-неча сонияда бутун зал оёққа турди, атрофингизда ўтирган одамлар ҳам турди, кейин сиз ҳам турасиз.

Бу ҳолат қабиладан ажралиб қолмаслик инстинкти деб аталади. Миянгиз бошқача гапириб турган бўлса ҳам ижтимоий босим сизни ўзингиз хоҳламаган ишларни қилишга ундайди ва кўп ҳолларда қилдиради ҳам.

Бизда ҳозирча ҳамма ижтимоий босим таъсири остида бўлса керак деган хаёлга бориб қоламан гоҳида. Бир киши гапиради қолганлар қарсак чалади.

@bektoshkhatamov

1 week, 4 days ago
**Ҳали соққа қиладиган жойи кўп.**

Ҳали соққа қиладиган жойи кўп.

Отабек Бакиров ва Комил Жалилов мактабларда соққа қилинмаган нима қолди дейишмоқда.

Мактабларда ҳали соққа қилиш имкониятлари жуда катта, биринчидан форма масаласи кун мавзусидан тушиб қолди, ҳаммага бир хил форма тиктириш ва бутун Ўзбекистон ўқувчиларига формани тикишни ҳеч қандайдир тендерларсиз битта ширкатга бериш.

Энди форма бир хил бўлгандан кейин ўз-ўзидан мактаб сумкалар ҳам бир хил бўлиши керак, битта ширкат бир хил сумкаларни олиб кириш билан шуғулланиши керак, албатта субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши керак.

Мактаблар бир хил тарздаги методик қўлланмалар, деворий газеталар билан бойитилиши керак, булар билан ҳам битта фирма шуғулланса, яхши бўлади, ахир ҳаммага ҳам бундай масъулиятли ишни топшириб бўлмайди-ку.

“Яшил мактаб” умум бирлашмаси тузилиши керак ва бутун мактабларда 1000 донадан терак экиш кампаниясини бошлаш керак. Теракларни етказиб бериш ҳам фақат битта ширкат шуғулланиши керак.

Ээҳҳҳҳ, акалар, ҳали соққали жойлар кўп, мен бундан ҳам соққалироқларини биламан, майли, энди айтдим-қўйдим-да.

@bektoshkhatamov

2 months, 3 weeks ago

Озод таълим.

Бир ақлнинг бошқа бир ақлга тобе қилиш аҳмоқлаштиради.
Бир ақл, яъни бир ўқитувчи бошқа бир ақл, яъни ўқувчининг устида ҳоким бўлиши тобе ақлда ижодкорликни йўқотар экан.

Биз йиллар давомида таълимда мана шу тизимда ишлаб келмоқдамиз, бу эса ўқувчида ижодкорлик масаласини ўртага чиқаради. Бизнинг ўқувчиларимизнинг жуда кўпчилиги орзу қилишни билишмайди, хоҳлашмайди ва ҳатто орзу қилишганда ҳам ўша атрофидаги одамлар орзуларига ўхшаш орзулар қилишади.

Нега шундай бўлади?

Чунки таълим бир-биридан ўрганишга эмас, бирининг бошқасига тобе қилиб ўқитишга асосланган. Ҳоким-тобе муносабатларида эса орзуга ўрин қолмайди.

@bektoshkhatamov

2 months, 3 weeks ago

Кетмоқми ёки қолмоқми?

Олдинлари ҳеч шунақа фикрларим бўлмас эди, охирги пайтлар мана шу фикрлар атрофида ўралашиб қолмоқдаман.

@bektoshkhatamov

2 months, 3 weeks ago

Инсонларга қилинган инвестиция.

Бир ташкилот бўладими, давлат бўладими, энг биринчи навбатда инсонларга инвестиция қилиши керак, қилганда ҳам адолатли инвестиция қилиниши керак.

Бир пайтлар дунёнинг энг қолоқ 10 давлатига кирган давлат 60 йилда инсонларга адолатли инвестиция қилиб дунёнинг энг бой 10 давлати қаторига кирди. Ҳозир рости айтсам, кимнинг бекорчи вақти бўлса, таълим билан бир ўйнашиб чиқиб кетмоқда.

Фин таълими деб дарсликларни ўзгартиришди, натижада у фин таълими бўлиб чиқмади, триллионлаб сўмни дарслик чиқариш учун хусусий бир нашриётга бериб юборишди, энди яна шу дарсликларга ижара пули деган нарсани қайтариш илинжида юришибди.

Кейин Сингапур таълим тизимини олиб келамиз дейишди, у ҳам аниқ бир стратегия эмас, ўзи таълимга таълимда айтарли бир ишни қойиллатмаган ёки умуман ҳеч иш қилмаган одамларни олиб келишнинг оқибатида шунақа ботқоққа ботиб қоляпмиз, буни тушунадиган одам эса топилмаяпти.

Бир қарасанг, фин, бир қарасанг, сингапур, яна бир қарасанг, умуман бошқа нарсаларни хоҳлаб қоляпмиз. Ҳаммаси зўр, капитан, лекин биз чўкаяпмиз, деган гапни бизнинг таълимга бемалол ишлатса бўлаверади.

@bektoshkhatamov

2 months, 4 weeks ago

Сайловлар ҳақида икки оғиз.

Куни кеча каналда сайловлар ҳақида ёзганимда, баъзи муштарийлар барча сайловлар ёлғон экани, уларнинг натижаси олдиндан ҳал қилиб қўйилганини иддао қилишди. Бунақа изоҳларни олдин ҳам ўқиганман.

Умрида бирор марта ҳаққоний, адолатли сайловда иштирок этмаган одам шунақа деб ўйлашини тушуниш мумкин. Аммо мен ўзим Калгарида бир марта маҳаллий сайловда, бир марта провинциал сайловда кузатувчи бўлиб иштирок этдим. Шаҳар миқёсида ҳам, провинция миқёсида ҳам мен қўллаб-қувватлаган номзод штабида кўнгилли сифатида ишладим.

Иккала номзод ҳам оддий оиладан чиққан, оддий ишда ишларди. Биттаси ўқитувчи эди. Улар сайлов кампанияси учун округда истиқомат қилувчи одамлардан пул йиғди. Сайлов штабини кўрсангиз эди… жуда бир оддий бинода биттагина хона ижарага олинган. Кўнгиллиларнинг аксарияти пенсияга чиққан холалар.

Бари жуда-жуда оддий.

Одамларга ўз платформамизни тушунтириш учун кунига юзлаб эшикларни қоқиб, эшикни очган одамга бизнинг кандидатни тарғиб қилардик. Эшикни очмаган уйларга эса флаер ташлаб кетардик. Бошқа кўнгиллилар эса телефонда ўтириб, округдаги сайловчилар билан гаплашиб, уларни бизнинг кандидатга овоз беришини сўрарди.

Сайлов куни ҳам бейжик тақиб, сайлов округида ўтирдим бир неча марта. Одамлар келиб, овоз беришини кузатдим. Сайлов тугаганидан сўнг бошқа партиялар вакиллари билан бюллетенлар ҳисоб-китобини назорат қилдим.

Бирорта ёлғон, қўшиб ёзиш, алдашни кўрганим йўқ. Шунинг учун ҳам сўнгги сайловда менинг номзодим ютқазганига (унчалик) ҳафа бўлмадим. Чунки у адолатли сайловда ютқазди, у одамлар ишончини қозонолмади.

Шунинг учун айтаманки, ҳаммаёқда ҳам сайловлар натижаси олдиндан маълум эмас. Шундай давлатлар ҳам борки, сайловлар натижасини одамлар ҳал қилади.

Масалан, Британия Колумбияси провинциясидаги сайловни олайлик. Жуда тиғиз, жуда тенг кураш бўлди.

Хуан де Фука-Малахат сайлов округида қизиқ иш бўлди. Унда Янги демократик партия (НДП)дан Дэйна Лажунес, Консерваторлардан СССРда туғилган Марина Сапожникова ва Яшиллардан Дэвид Эванс иштирок этди.

Дастлабки натижаларга кўра, округда Сапожникова хоним ғалаба қозонаётганди. Кейин почта орқали берилган овозлар қўшилганида НДП номзоди рақибидан 141 овозга ошиб, ғалаба қозонди.

Шунга ўхшаш натижа Саррей—Гилдфорд округида ҳам қайд этилди. Округда консерваторлар 12 овоз билан олдинда кетаётганди, барча бюллетенлар, почта орқали юборилганлари ҳам қўшиб саналганида НДП номзоди 27 овозга ошиб кетди.

Қаранг, округда 19 039 овоз берилган, шуларнинг 27таси натижани ҳал қиляпти. Агар шу 27 нафар фуқаро овоз бермаганида, бошқа партия номзоди ютиб кетарди.

Табиийки, консерваторлар бундай натижадан сўнг йиғи-сиғини бошлаб юборишди. Почта орқали юборилган бюллетенлар ҳаққоний эмаслиги, овозлар қўшиб ёзилганини иддао қилишяпти. Трамп ҳам 2020 йили ҳудди шу аснода ютқазганди. Почта орқали юборилган бюллетенларнинг аксарияти Байден тараф бўлган.

Энди бу натижаларни суд тасдиқлаши керак. Шундан сўнггина сайлов натижалари расман тасдиқланади.

Мана шунақа гаплар.

@zambarakning_oqi

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 3 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 6 months ago