Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Muhammad Qodir

Description
Саҳифада бирор нуқсон, камчилик сезган лаҳзангизда, биз ҳам сиз каби хатокор банда эканлигимизни ёдингизга келтиришингизни сўраб қоламиз.

Сўровлар учун: @muazz1n
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago

3 months, 2 weeks ago
Кўзлари мутлақо ожиз бўлган ҳофизи Қуръонлар. …

Кўзлари мутлақо ожиз бўлган ҳофизи Қуръонлар. Аммо уларнинг қалблари очиқ, бизда-чи?

Зеро, кўзлар кўр бўлмас, кўксилардаги қалблар кўр бўлур.

Ҳаж сураси, 46-оят.

https://t.me/QodirMuhammad

3 months, 2 weeks ago
3 months, 3 weeks ago

ЙПХ ходими мендан очиқчасига пора талаб қилди, ҳеч қандай "намёк"ларсиз. Қизиғи шундаки ходимнинг bodycamera'си ҳам бор эди. У матохни ўчириб қўйса бўладими, шунчалик экан, ўзи у нарса нима учун жорий қилинганди?

https://t.me/QodirMuhammad

4 months ago

Яна шундай "байрам"лар борки, алламаҳалгача шунчаки бедор бўлиш, бировларни кўнглига ҳар-ҳил воситалар орқали қўрқув солиш (бу албатта зулм), ортиқча исрофгарчилик, бефойда бедорликдан сўнг эса кўпинча эрталабги намозни ўтказиб юбориш каби хавф ҳам йўқ эмас. Юқоридаги мулоҳазаларга қарши фикр пайдо бўлган бўлиши мумкин. Унда бир саволга жавоб бера оласизми? Баъзиларнинг бир неча ой олдиндан кута бошлайдиган "байрам"ларида ақалли бирор охиратингиз учун фойда ёки яхшилик кўряпсизми, хўп, ҳеч бўлмаса дунёнгиз учун-чи?

Инсон фитратан шундай яратилган-ки, доимо кўнгилҳушлик ва ўйин-кулгуга ўч бўлади. Аллоҳ таоло ҳам бизни бундан қайтармаган, аксинча ўз ўрни келганда байрам қилишга буюргандир.

Бизлар эса бу икки Ҳайит байрамимизни хурсандчилик куни қилиш ўрнига, аза, мотам, ўтганларни уйига бориб хафагарчилик билдириш куни қилиб юборганимиз рост эмасми? Шундай бўлиши ортидан табиийки фитратимиз ўз байрамини байрам қилолмаса, бошқа кунлар, байрамларни хурсандчиликка айтлантиришга ҳаракат қиладида. Худдики инсон ҳалол йўл орқали ҳаётий-зарурий ресурсларни қабул қилмаса, ҳаром орқали қабул қилишига интилиши каби.

Фатво борасида эса умуман фикр билдиролмайман. Бу мен таҳлил қила оладиган масала эмас. Аммо шуни биламанки, хаттоки ҳеч қандай ихтилофсиз тўртала мазҳаб имомлари уч талоқдан кейин эр-хотиннинг бирга яшашига йўл йўқ деганларига қарамай, 3-4 сўм эвазига никоҳ ўқиган қаёқдаги муллалар ҳам борлигидан бир-неча бор хабардор бўлганман.

https://t.me/QodirMuhammad

4 months ago

Ғайридинларнинг байрамларини кўрсангиз, албатта, у байрамлар бирор бир шахсга боғлиқ эканини тушуниб етасиз. Уларнинг байрамлари бирор шахснинг туғилиши, душманлари устидан ғалаба қозониши, бирор мансабга ўтириши ёки ҳарбий, сиёсий соҳаларда устунликка эришиши билан боғлиқ. Баъзи халқлардаги байрамлар раҳбарлари вафот этган кун билан, баъзиларида раҳбарнинг турмуш қурган куни билан боғлиқ байрамлар бор.

Хўш, биз мусулмонлардачи? Биз мусулмонларнинг ҳаётимиздаги икки улуғ байрамлар – Рамазон ва Қурбон ҳайитларига эътиборимизни қаратайлик. Бу байрамлар қандай муносабат билан нишонланади?

Исломдаги беш рукндан бири рўза ибодатини Аллоҳ таоло Рамазон ҳайити байрами билан тугатишни амр қилди. Мўмин Рамазонда тутган рўзаси, тунларида қоим бўлгани ва Аллоҳ таолонинг мағфирати, раҳмати сабабли шодлансин деб Буюк Холиқ рўза ибодатидан кейинги кунни бизга байрам қилиб берди. Қандай муносабат билан байрам қилинаётганимзга эътибор беринг! Бу байрам ҳеч қандай шахсга боғлиқ эмас, балки фақатгина Аллоҳ таолонинг ибодатига боғлиқдир. Бўлганда ҳам энг улуғ ибодатлардан, риё аралашмайдиган ибодатлардан бўлган рўза ибодатига боғлиқдир.

Беш рукндан яна бири, Ҳаж ҳам холис Аллоҳ учун қилинади. Ушбу ибодатнинг аҳамияти улуғлиги сабабли унинг сўнггида Қурбон ҳайитини нишонлаймиз. Яъни Қурбон ҳайити ҳам Аллоҳ учун қилинадиган улуғ ибодатдан сўнг нишонланади.

Бу байрамларимиздаги гўзалликлардан бири эса, иккала байрамимиз ҳам Аллоҳ таолога ибодат бўлмиш, Ҳайит намозидан сўнг бошланади.

Бизнинг байрамларимиз шунчаки байрам эмас, балки у фақирлар, мискинлар, етимлар, беваларнинг кўнглига шодлик киритиладиган, қариндошлар, кексалар ҳолидан хабар олинадиган, болаларга ҳайитлик улашиладиган байрамдир. Рамазон ҳайитида намозга бориш олдидан фақиру мискинларга фитр садақаси берамиз. Қурбон ҳайитида эса намозни ўқиб келгандан сўнг жонлиқ сўйиб қурбонлик қиламиз ва унинг гўштидан фақиру мискинларга ҳам улашамиз.

https://t.me/QodirMuhammad

4 months ago
Қадр кечасида ухлаб, янги йил кечасида …

Қадр кечасида ухлаб, янги йил кечасида то тонга қадар бедор бўлган бу уммат, жудолигу-хорлиги сабабини сўрамай қўяверсин!

Аҳмад Тоййиб ҳафизаҳуллох, ал-Азҳар шайхи.

https://t.me/QodirMuhammad

5 months, 2 weeks ago
وَلَا تَقُولُوا۟ لِمَن يُقْتَلُ فِى سَبِيلِ …

وَلَا تَقُولُوا۟ لِمَن يُقْتَلُ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ أَمْوَٰتٌۢ بَلْ أَحْيَآءٌ وَلَٰكِن لَّا تَشْعُرُونَ

Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни «ўликлар» деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмассиз.

Бақара сураси, 154-оят.

https://t.me/QodirMuhammad

5 months, 4 weeks ago
Ўзимни сиёсатга тушунадигандек қилиб кўрсатиш ниятим …

Ўзимни сиёсатга тушунадигандек қилиб кўрсатиш ниятим заррача ҳам йўқ, аммо баъзи маълумотлар ва ахборотларни таҳлил қилиш учун сиёсатчи бўлиш шарт эмас, Аллоҳ берган ақл неъматини ишга солиб, вазиятга реал қарай олиш кифоя қилади.

ақш департаментининг расмий сайтида шундай мавзу ёзилиб қўйилибди, ўқисангиз ҳайрон қолманг, чунки шайх Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ айтганларидек аҳмоқ одамгина улардан ростлик ва яхшилик кутади.

"Исроил-Ҳамас можароси

Қўшма штатлар ҲАМАС террорчиларининг исроилга қарши уюштирган даҳшатли ҳужумларини сўзсиз қоралайди." экан. Сеҳрли диёрдан сеҳрли эртак.

Аллоҳ таолонинг кофирларга аламли ва абадий азоб борлигини эслатувчи оятларини аввал ақлим билан тушунган бўлсам, энди эса қалбим билан ҳис қила бошламоқдаман.

Аллоҳ таоло энг тез фурсатларда мўминларга нусрат берсин!

https://t.me/QodirMuhammad

6 months, 1 week ago
Террорчи исроилнинг расмий саҳифасида юқоридаги пост …

Террорчи исроилнинг расмий саҳифасида юқоридаги пост эълон қилинибди ва тушунишим бўйича изоҳ шундай:

"ЧАҚАЛОҚЛАРИМИЗНИ УЙГА ҚАЙТАРИНГ!
Бизнинг болаларимизни кўрдингизми?
Улар ҳозирги дамда Ғазо секторидаги террорчилар томонидан гаровда сақланмоқда.
Ҳар бир дақиқа муҳим.
Буни улашинг ва уларни уйга келтиришимизга ёрдам беринг."

Кўп изоҳ ёзмай қўя қолай. Қадоқдаги ишлаб чиқарилган сана, болаларнинг ёши ва ҳозир нечанчи йил эканлигига эътибор берсангиз ҳаммасини тушунасиз.

https://t.me/QodirMuhammad

6 months, 1 week ago

Эй Ислом фарзанди (ўғли, қизи, турмуш қураётган акам, укам, опам, синглим)! Унутмангки хайрли ишнинг бидояси фисқ бўлмайди, осон ҳам бўлмайди.Илоҳо, ўғлим, қизим, фарзандим олим бўлсин, фозила-ю қория бўлсин, умматга имом бўлсин. Қандайин гўзал ва соф ният а? Ҳаммамиз шундай ният ва дуо қилсак ажабмас.

Бундай тасаввур қилишнинг ўзи ҳам юзга хурсандчилик олиб келадиган фарзандга етишишнинг аввали нима экан?

Фарзандни ёшликдан яхши аҳли илм устозларга бериб, мадраса ва маъҳадларда, олис диёрларга илм талабида мусофир қилиб жўнатишда деб биласизми? Йўқ, асло ундай эмас.

Шундай фарзандга закийя, олима, тақвода тенги йўқ қория қиз(йигит)ни бўлажак она(ота) сифатида танлашда деб биласизми? Йўқ, бу ҳам бошланиши эмас.

Бошланиши шуки, сизнинг шундай фарзанд ва умр йўлдош учун муносиб инсон бўлишингизда. Абу Ҳанифа, Имом Ғаззолий, шайх ҳазратлари роҳимаҳумуллоҳлардек зотлар икки гуноҳкор фосиқ ва фосиқадан дунёга келади деб ўйлайсизми.

Аллоҳ хоҳласа ҳамма нарса бўлиши мумкин деб вазиятдан чиқишингиз мумкин. Хўп, аммо Аллоҳ таоло фазлига кўра эмас, Ал-Адл сифатига кўра муомала қилса-чи? Абдуллоҳ ибн Муборакнинг оталари қул эди, аммо у кишининг қилган тақволари бундай покиза фарзандга етишишда, тақводорларга ибрат, мисол ва исбот бўлди.

Юқорида санаб ўтилганлар эса, биз отланмоқчи бўлган йўлимизнинг кейинги босқичлари ҳисобланади. Аввали эса ўзимиз тақвода, илмда, амалда собит турмоғимиздир.

Такрор ёзаман, йўлимизнинг бошланиши илм, амал, тақво ва албатта сабр билан бўлади, лекин, аммо фисқ бўлмайди, осонликча ҳам бўлмайди.https://t.me/QodirMuhammad

We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago