🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 1 month ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 1 day, 23 hours ago
MENING XATOLARIM
Bir suydirgi ichimda,
bir kuydirgi ichimda,
chiqib ketar sirgʻalib
oʻttiz ikki tishimdan.
Sahroyi dil savdoyi,
sheʼrdan nechuk qaytaman...
xato shudir: hammaga
hammasini aytaman.
Mening xatolarim-ay,
oʻ, mening xatolarim,
figʻon urdi Afgʻonzay —
u mening xatolarim.
Kecholmadim bu jonon
nozik adolarimdan,
kechmishlar kechdilar qon
mening xatolarimdan.
Etlarni sixlaganman,
Isoni mixlaganman,
vijdonga pichoq tortib,
ustida yigʻlaganman.
Xatodan chiqmaganman,
dunyoga sigʻmaganman,
Rasulullohni tinglab
esimni yigʻmaganman.
Mardi yoʻq maydon bilan
oʻlimlar sotganim chin,
zarsuluv shayton bilan
chirmashib yotganim chin...
Nechun sizni qoʻymayman,
oʻ, mening xatolarim!
Men oʻzimni oʻylayman —
shu mening xatolarim...
Farzandim — unut olam —
dilginangning darziman;
bolam, dorga os, bolam,
bolam, shunga arziyman.
Hirqirating — bezarar,
ey, Haqdan atolarim;
sirtmoqda siltaniblar
toʻkilsa xatolarim!
Qargʻang! Soʻking! Turmang jim!
Oʻylay jon chiqar oni
qoldirdim deb shu chirkin
toʻzib yotgan dunyoni.
Xatolarim oʻrnini
nahot bosmaysan, nolam;
oʻzim keldim doringga,
nechun osmaysan, bolam?..
Uv, mening xatolarim!
Huv, mening xatolarim!
Bolam, keldimi navbat,
yuv mening xatolarim.
Meros edi xatolar,
voris boʻlar boʻtam ham;
xato sabab jannatdan
quvilgandi Otam ham.
Tan olmasam — bu gunoh:
yasholmayman begunoh...
meni buncha sevasiz,
o, ishtiboh, ishtiboh!
Sizga rahmat qarz boʻlsin,
o, mening xatolarim!
Buyur, Xudo, dars boʻlsin
to mening xatolarim.
Dono, doro boʻlib gar
toʻradimmi Atodan?!
Qilingan xato!
Qaytar
qilinmagan xatodan!
© Mansur JUMAYEV
She’rni muallifni o’zi o’qigan.@mehrnoz_abbos
МЕН ҚАЙТАМАН
Мен қайтаман, кипригинг соясига қайтаман,
ирмоқларга – дунёнинг доясига қайтаман,
бошларини тошларга урган кекса бургутнинг
полапони кўз очган қоясига қайтаман.
Мен қайтаман, дилу ёд орасида қайтаман,
мен қайтаман, кўзларинг қорасида қайтаман,
бир қизчанинг кулгичли чеҳрасида порлагум,
бир жунунваш ўғилнинг оразида қайтаман.
Мен шундайин куюк дил порасида яшарман,
мен шундайин беғубор, норасида яшарман,
мен шундайин беқарор – тупроқ, ҳаво, ўт ва сув
ҳимматидан зарралаб бино бўлган башарман.
Англамайман қандайин туғилмоқда айтарим;
қулоғингга шивирлаб айтаётган байтларим
андозаси руҳимда яралгандир, эҳтимол,
раббим билан фалакда ваъдалашган пайтларим.
Мен қайтаман, кетди деб суюнма бир лаҳза ҳам,
ё қароқда жимирлаб ўйнамасин зарра нам,
ғам чекмагин, Сендаман – пок дилингда зиндаман;
шоирлар ўлиш учун туғилмайди, жонгинам!
*© Мансур ЖУМАЕВ*
✍ Ҳалима Худойбердиева шеъри
🎧 Абдукарим Мирзаев ўқиган
#Оҳори тўкилмаган туйғулар
У билан бир хонада ўтирардик. Хона-ку тор, лекин кўнгиллар кенг эди. Шкаф, жавон, иш столию стуллар камига хона гуллари ҳам шу чоғроқ иш ерига ярашиқли турарди. Ёшимиздан улуғроқ бинонинг жиҳозлари ҳам ҳаминқадар, чироқлари кайфиятсиз одамдек тунд йўлаклар… аммо ишонинг, кўнгилларимиз ёп-ёруғ эди. Зеро, ишхонага биз ишлагани эмас, яшагани борардик...
Бир куни хонага кирарканман, у саломимга алик олар олмас, "Сизни Фурқат ака чақиряпти", деди жиддий. Фурқат ака Эргашев “Ватанпарвар” замредактори (беқиёс шоир ҳам), бекорга одамни жойидан безовта қиладиган эмас, демак жиддий сабаб бор деб ўйладим. "Нимага? " десам, ҳамхонам "Билмайман" деди клавиятурасини чиқиллатганча. Ҳамма мақолани топширганман, ҳафталик режаларни бажараганман, дея ўзимга ўзим ҳисоб топшириб, муҳаррир ўринбосари эшиги олдига етиб бордим. Эшикни аста қоқиб, ичкарига кирдим. Фурқат ака саволомуз нигоҳимга савол назари билан боқди. Сўнг:
- Чақирган экансиз, - дедим секингина.
- Чақирган эканман... Ҳа, ҳойнахой сизни капитан Ҳожимуродова юборган бўлса керак.,- деди одатича хотиржам. – Ундай бўлса, ҳаммаси жойида экан, деб қўяверинг– деди ўзиними меними ҳижолатликдан чиқармоқчи бўлиб.
Ҳа, деганда бирон нарса хаёлимга келмай, каловланиб хонадан чиқарканман, хонага киришим билан бу қиз қурғур капитан Очилов билан қаҳ-қаҳ урганларидан ўзимга келдим. Ва мени калака қилган дугонамга қараб, "Гулнор!!!" дедим.
Бироқ ишонинг, қалбим зарра ҳам озор топмади.
Ишдан уйга қайтарканман, қўл телефонимга кўринмас рақамдан қўнғироқ бўлди. Олсам ингичка овозли қиз.
- Лаббай
- яхшимисиз, мен газетага шеър бермоқчи эдим.
Рости ишдан қайтаётганингда бунақа нозииик овоз ҳам қулоғингга бузилган скрипканинг овозидек эшитиларкан. Истамайгина:
- Яхши, - дедим.
- Шунга олдингизга қачон борсам бўлади? - деди, ҳозир гаплашишга вақтинг борми ўзи йўқми демай, шеър ёзгич.
- Ҳа мана, эртага олиб келинг унда. Бугун кеч бўлди энди.
- Воййй бунча зўр. А… қанча бўлади? - деди дабдурустан.
- Нима қанча? - дедим бирдан рангим бўзариб.
- Чиқариш...ингиз, - деганини биламан, жаҳл билан,
- Нима, бирон марта газетамиз пул олиб шеър чиқаради, деб эшитганмисиз?!, - дедим жиғибийроним чиқиб. У бўлса ўзини оқламоққа тушиб кетди. Лекин энди уни эшитишга қулоғим бардош бермас, унга яна нималар дедим билмайман. Ҳайдовчи ҳам ҳайрон, авзойимни кўриб олди ойнасидан хавотирланиб қараб қўяди. Энди шеър ёзгичнинг адабини обдон бераётгандим, кутилмаганда яна ўша қаҳ-қаҳа жаранглади. Мен эса бирдан:
"Гулнор!!!" дедим ва негадир елкамдан тоғ ағдарилгандек, унга қўшилиб шарақлаб кулиб юбордим.
Аслида унинг бундай "безориликлари"га кўп ва хўб тушганмиз. Лекин ишонинг, ҳар гал эслаганимда дилимга бир ҳузур, юзимга ним табассум югуради. Зотан, сиз билан елкадош, сафдош, замондошу, заминдош бўлган дўстни мана шундай эслаш, соғиниш ҳар икки инсон учун ҳам бахт, шундай эмасми?
Бугун у елкасига юлдузлари ярашган подполковник Ҳожимуродова. Ҳарбийларнинг ичида ўз сўзига, ўрнига, интизомига эга.
Бироқ, у мен учун ҳамиша ўша-ўша юзида шумликка яқину, озордан узоқ, юрагингни бемалол ёза оладиган, сени жимгина тинглай оладиган, ёдингга тушганда соғинганингни билдирадиган — қадрли дугонамдир. ?
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 1 month ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 1 day, 23 hours ago