Zehniyat

Description
Sof fitrat zehniyati sari
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 2 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago

2 months, 4 weeks ago

Чин дўст машаққат вақтида пайдо бўлади, ёнингда туради ва сенга ёрдамчи бўлади.

Дўстларингизни яхши танланг ва ихтиёрни яхшиланг. Чунки улар нажотингиз сабаби ҳам бўлиши мумкин.

Аллоҳим бизни солиҳлар суҳбати, дўстлиги билан ризқлантир!

Самир Маҳмуд.

@arabicuz

3 months ago

Ишонма ҳолингга, эй ғариб инсон,
Мақомингга нохос суянмагайсан.
Токи синов келса бошга ногаҳон,
Юзинг шувут бўлиб уялмагайсан!

Қалбинг ибодатдан ҳузурлар туйса,
Нафсинг тавба ичра ёнсаю куйса,
Надомат ханжардек кўксингни ўйса,
Етишдим Ҳаққа деб ўйламагайсан!

Қоплаб олса агар ақлингни ғазаб,
Шайтон гуноҳларни кўрсатса безаб,
Қалблар иморатин беаёв бузиб,
Ўзни бахтсизликка ташламагайсан!

Озор етса дўсту душмандан ногоҳ,
Чиқса агар йўлдан кимдир қазган чоҳ,
Энг аввал ўзингдан бўлгайсан огоҳ –
Дилни зимистонга бошламагайсан!

Оламнинг ости – сув, устига бир боқ –
Устунсиз бир тому, илгаксиз чироқ,
Ҳатто қўзғалишга шай ҳар қандай тоғ,
Асло саботингга инонмагайсан!

Йўл узоқ биз учун, йўлдош керакдир,
Ҳар дам титраётган ночор юракдир...
Истиғор ҳамроҳу, тавба тиргакдир,
Ҳамроҳу тиргакдан ҳеч ёнмагайсан!

26. 08. 2024.
Акром МАЛИК
@AkromMalikUz

4 months, 1 week ago

Муаллифлик канали:

@AkromMalikUz

5 months, 1 week ago

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!

Arafa bayrami, Qurbon bayrami — ahli mõmin, ahli muslim uçun xursand bõlişdan bõlak iş yõq bu kunlarda!

Allohim, butun Islom olamini Õzing bayram etib bergan kunlarda xuşnud ayla!

Mazlumlar qalbiga ham bayram farahini kirit va bu farahni jannat quvonçidan bir parça quvonç ayla!

Sõyiladigan qurbonliklarni Õzing maqbul ayla!

@zehniyat

6 months ago

ҲАЁТ ҲАҚИҚАТИ

Бандадирсан, бандаликни исбот этиб,
Хато қилсанг, маломат қилгувчи кўп,
Бу онларда виждонидан сабот топиб,
Маломатдан саломат қолгувчи йўқ!

Бу оламда осон ишни севди барча –
Шод қалбингга қайғу олиб келгувчи кўп,
Юрагига ханжарларни аччиқ санчиб,
Лек қайғуйинг зиммасига олгувчи йўқ.

Бори элнинг мулки эрур бахтиёрлик,
Истасанг-да, ғамни олмоқ иш имконсиз.
Мағлубият ҳосилидир хор-у зорлик,
Ғалабангдан фойда кутган эрур сонсиз.

Зулм зулмат каби қоплаб бу оламни,
Марҳаматнинг нурларига дил муштоқдир.
Олтинларга кўмилса-да боши қадар,
Марҳаматсиз бўлса инсон, энг қашшоқдир.

Айланишдан тўхтамайди чархи фалак,
Айланишдан тинмагайдир бир дам замон.
Адолатнинг боғларида унган чечак
Димоғимиз хуш этаркан, Роббим, қачон?..

Хато қилмоқ ҳар банданинг касби кори,
Ато қилмоқ Сенга хосдир, Робби Карим!..
Ўзинг бўлгин ожизларнинг мададкори,
Остонангга бошим қўйдим кўнглим ярим...

Акром МАЛИК

@zehniyat

6 months, 1 week ago

Сирка кутаётганлар борми?

Бизда сиркалар тайёр, алҳамдулиллаҳ!

Буюртма учун: @Sirli_sirka_bot

https://t.me/sirli_sirka

7 months, 1 week ago

ТАКЛИФ
"Исм, фамилия" истилоҳи ўрнига муқобил қўллаш ҳақида

Фамилия сўзи оврупо тилларига оид бўлиб, оила маъносини ифодалайди.

Бизнинг зеҳниятимиз ва урфимизга мумтоз араб тили сўзлари ўрнашиб, ўзлигимизнинг ажралмас қисмига айланганини ҳисобга олиб, фамилия эмас, "насаб" сўзини таклиф қиламан.

Шундай қилиб, "исм, фамилия" ўрнига "Исму насаб" бирикмасини қўллашни таклиф қиламан.

Бу масалага расмий даражада эътибор қаратилишидан умидворман.

Акром МАЛИК, ёзувчи, навоийшунос
18.04.2024.

@zehniyat

7 months, 1 week ago

#МУНДАРИЖА

«Шарқ юлдузи» журналининг 2024 йил, 1-сони нашрдан чиқди. Журнал мундарижаси билан танишинг.

(Тез орада янги сон мавзуларидан намуналар жойлаб борамиз)

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt

7 months, 2 weeks ago

Buyuk mutafakkir Alişer Navoiy hazratlarini xotirlab "HAYRAT UL-ABROR"dan suhbat

? Youtubeda kõriş uçun

*?*IRFONTV — ilm-u maʼrifat sari!

Rasmiy sahifalarimiz:**Telegram |YouTube | Instagram | Facebook

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 2 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago