🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
*🗣*💬*👍 *Ҳайдовчиларнинг пиёдаларга лойқа сачратиши, МЖтК 128-моддасига кўра, БҲМнинг ярми — 187 минг 500 сўм жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 128-моддасига кўра Ҳайдовчиларнинг йўловчига ёки пиёдаларга лойқа сачратиши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
Худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади**;
Худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
PS: Ёмғирли кунлар бошланди, энди бундай ҳолатлар кузатилиши мумкин. ЯҚИНЛАРГА ЖЎНАТИБ ҚЎЯМИЗ.
0️⃣0️⃣0️⃣
"O‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga bo‘lgan huquqlarni e’tirof etish to‘g‘risida" gi qonuniga ko'ra mazkur yer uchsatkalariga bo`lgan huquqlarni e'tirof etish uchun belgilangan miqdorlarda bir martalik to'lov undiriladi.
Bir martalik to'lov miqdori:
😀O‘zbekiston Respublikasi fuqarolari va O‘zbekiston Respublikasi hududida doimiy yashab turgan fuqaroligi bo‘lmagan shaxslar (bundan buyon matnda fuqarolar deb yuritiladi) tomonidan 2018-yil 1-mayga qadar yakka tartibda uy-joy qurish orqali o‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkasiga hamda unda qurilgan binolar va inshootlarga;*😀o‘zboshimchalik bilan qurilgan yakka tartibdagi uy-joylarga bo‘lgan mulk huquqini O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qaroriga asosan tashkil etilgan Ko‘chmas mulkka nisbatan huquqni e’tirof etish ishlarini tashkil etish bo‘yicha tuman (shahar) komissiyalari (bundan buyon matnda Ko‘chmas mulkka nisbatan huquqni e’tirof etish ishlarini tashkil etish bo‘yicha tuman (shahar) komissiyalari deb yuritiladi) tomonidan e’tirof etish mumkin deb topilganligi hollariga yoki uni e’tirof etish rad etilganligi yoxud arizalarning ko‘rib chiqilishi bir martalik umumdavlat aksiyasining muddati o‘tganligi sababli yakuniga yetmaganligi hollariga;😀fuqarolarning bog‘dorchilik va uzumchilik shirkatlari hududidagi turar joylariga hamda ular egallagan yer uchastkasiga;😀**xususiylashtirilgan binolar va inshootlar egallagan yer uchastkasiga;
✅fuqarolarning, yakka tartibdagi tadbirkorlarning va rezident bo‘lgan yuridik shaxslarning qonunchilikka muvofiq mulk (egalik qilish) huquqi e’tirof etilgan binolari va inshootlari egallagan yer uchastkalariga* nisbatan
✳️Toshkent shahrida — bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari miqdorida;
✳️Nukus shahrida va viloyatlar markazlarida — bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari miqdorida;
✳️viloyatlar bo‘ysunuvidagi boshqa shaharlarda — bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida;
✳️boshqa aholi punktlarida — bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida undiriladi.
Bir martalik to‘lovni to‘lashdan quyidagilar ozod etiladi:
1) bir martalik umumdavlat aksiyasi doirasida bir martalik yig‘imni to‘liq to‘lagan shaxslar;
2) I va II guruh nogironligi bo‘lgan shaxslar.
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga kiritilgan shaxslardan bir martalik to‘lov ushbu moddaning birinchi qismida belgilangan to‘lovning ellik foizi miqdorida undiriladi.
Ushbu qonun qabul qilinganidan 3 oy o'tgach kuchga kirishi belgilangan. Qonun 05.08.2024 sanada qabul qilingan. Qonun 08.11.2024 sahnasidan kuchga kiradi.
Сиз учун фойдали порталлар!💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;
💻 online-mahalla.uz — ушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;
💻 ipoteka-bozori.uz— янги тартибдаги ипотека кредитлари бўйича;
💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;
💻smart-market.uz — йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.
💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz—таълим кредити олиш учун;
💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун.
*☎️ Банкларнинг телефон рақамлари рўйхати 👉бу ерда👈 ёзилган.* Манбаа
O'zganing mol-mulkiga zarar yetkazish bilan bog'liq ayrim jinoyatlarning nozik jihatlari.
O‘g‘rilik (JK 169-modda).
Jabrlanuvchining yoki boshqalarning yo‘qligida yoki ular bor bo‘lsada, ularga bildirmasdan o‘zganing mol-mulkini yashirin talon-toroj qilish o‘g‘rilik hisoblanadi.
Bordiyu jabrlanuvchi yoki boshqalar mol-mulkining olinayotganligini ko‘rgan bo‘lsada, lekin aybdor bildirmasdan harakat qilyapman deb o‘ylagan bo‘lsa, bunday qilmishni ham o‘g‘rilik deb tavsiflash lozim.
Talonchilik (JK 166-modda) .
O‘zganing mulkini yashirin ravishda talon-toroj qilish bilan boshlangan, lekin jabrlanuvchi yoki boshqa shaxslar tomonidan sezib qolinganiga qaramasdan aybdor tomonidan mulkka egalik qilish maqsadida ularning hayoti va sog‘lig‘i uchun xavfli bo‘lmagan zo‘rlik ishlatib yoxud shunday zo‘rlik ishlatish bilan qo‘rqitib qilingan harakatlar talonchilik deb tavsiflanadi.
Bosqinchilik (JK 164-modda).
O‘zganing mulkini yashirin ravishda talon-toroj qilish bilan boshlangan, lekin jabrlanuvchi yoki boshqa shaxslar tomonidan sezib qolinganiga qaramasdan aybdor tomonidan mulkka egalik qilish maqsadida ularning hayoti va sog‘lig‘i uchun xavfli bo‘lgan zo‘rlik ishlatib hujum qilib, hayoti yoki sog‘lig‘i uchun xavfli bo‘lgan zo‘rlik ishlatganda yoxud shunday zo‘rlik ishlatish bilan qo‘rqitganda bosqinchilik deb tavsiflanadi.
Kissavurlik (JKning 169-moddasi 2-qismi“a” bandi).
Jabrlanuvchining egnida bo‘lgan kiyim-kechagi, qo‘lidagi yoki bevosita yonida bo‘lgan sumka, chamadon va boshqa anjomlaridan sodir etilgan yashirin talon-toroj qilish kissavurlik deb hisoblanadi.
PS: har qanday jinoiy qilmish jazoga muqarrar.
Туҳмат ва ҳақорат қилиш ўртасидаги фарқни биласизми ёхуд шу ҳақида 5 та факт.ФАКТ №1. Туҳмат қилиш – бу нотўғри эканлигини олдиндан била туриб, бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар (фисқу-фасод) тарқатиш ҳисобланади. Яъни, объектив ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайдиган, шахсни жамиятда шарманда қилиш мақсадида сунъий ўйлаб топилган маълумотларни тарқатишда ифодаланади. Бунда айбдорнинг асосий ва бош мақсади жабрланувчини шарманда қилиш ҳисобланади. Ҳақорат қилиш эса – бу шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, яъни турли сўзлар, имо-ишоралар ва бошқа ҳар қандай номақбул ҳаракатлар орқали шахсни шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашдан иборат.
ФАКТ №2. Туҳмат қилинганда, айбдор жабрланувчига тегишли гўёки “аниқ фактлар” тўғрисида уни шарманда қилувчи ёлғон маълумотларни қасддан тарқатади, ҳақорат қилинганда жабрланувчининг шахсиятига умумий характерга эга бўлган, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи номақбул шаклда ифодаланган салбий баҳо берилади.
ФАКТ №3. Туҳмат ва ҳақорат ўртасидаги фарқ ҳуқуқбузар ҳаракатларининг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланиши керак. Хусусан, айбдор ҳақоратда, жабрланувчининг шахсини баҳолаш шаклини, унинг ташқи ифодасини суиистеъмол қилса, туҳмат қилишда унинг (маълумотнинг) мазмунини, моҳиятини суиистеъмол қилади. Шундай қилиб, туҳмат маълум бир туҳмат фактининг белгисини ўз ичига олади. Ҳақорат – бу одобсиз муносабатдир ва унинг мавжудлиги ёки йўқлиги жабрланувчининг шахсиятига берилган салбий баҳо ҳақиқатга мос келишига боғлиқ эмас.
ФАКТ №4. Шаклда одобсиз бўлса-да, бир вақтнинг ўзида маълум фактик ҳолатларни кўрсатиши мумкин бўлган иборалар мавжуд. Агар сўз фақат шахсга салбий баҳони билдирса, лекин аниқ фактик вазиятни кўрсатмаса, уни ҳақорат деб ҳисоблаш керак. Аксинча, ҳақоратли ибора кимнидир нохолис айблаш маъносида ишлатилса, туҳмат деб ҳисобланади. Одатда бу ҳолат лингвистик экспертиза ўтказиш орқали аниқланиши керак.
ФАКТ №5. Масалага доир амалдаги қонунчилик нормаларини чуқурроқ таҳлил қилиш ва шарҳлаш натижасида шундай хулоса қилиш мумкинки, ҳар доим ҳам қилмиш туҳмат ёки ҳақорат бўлмаслиги мумкин. Бу ўринда гарчанд бир қарашда ёки юзаки ёндошилса, гўёки шу ҳуқуқбузарлик мавжуддек кўриниши мумкинлиги назарда тутилмоқда. Мисол учун, бирор шахс ҳақида ҳақиқатга тўғри келадиган, уйдирма ҳисобланмаган, ўйлаб топилмаган, ҳақиқатда мавжуд бирор бир маълумотни тарқатилиши туҳмат қилиш ҳисобланмайди. Ҳақорат қилишда ҳам ҳар қандай ҳолатни ҳақорат сифатида баҳолаш нотўғри ҳисобланади. Мисол учун, шахс ўзига ниҳоятда юқори баҳо берганлиги сабабли ҳар қандай ҳолатни ўзига нисбатан ҳақорат деб қабул қилиши мумкин (бу унинг фантазияси бўлиб қолаверади, лекин аслида ҳақорат эмас). Ёки бирор-бир вазиятда шахс турли эмоционал ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳис-ҳаяжон гапларни ўз-ўзига (ўз-ўзича) овоз чиқариб ёки овоз чиқармасдан талаффуз қилиши (гарчанд бу сўзлар номақбул бўлса ҳам) ҳеч қачон ҳақорат сифатида баҳоланиши мумкин эмас. Сабаби бу ҳолатда бошқа шахсга нисбатан уни қадр-қимматини камситишга уриниш мавжуд бўлмайди. Қонуннинг мазмуни ҳам, бутун дунё амалиёти ҳам айнан шундай!
P.S. Туҳмат ҳам қилманг, ҳақорат ҳам қилманг!
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони
■ Расман: Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори қуйидагича оширилди
▪2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилди.
Бунда:
➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;
▪2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
➖бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;
➖бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.
➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.
“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун матни
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago