🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Охиргиси.
Раддиядан иқтибос:
Абу Али ибн Сино буюк даҳолардан бири эди. Даҳолар оддий инсонлар каби бўлмайди. Ҳозирги тил билан айтганда, ундайларда “илоҳий талант” бўлади! Оддий инсонларнинг уларни ўзларига ўхшатишлари тўғри қараш эмас. Абу Жаҳлнинг абадулабад жаҳолатда ва лаънатда қолиб кетганига сабаб Муҳаммад алайҳиссаломни Абдуллоҳнинг оддий бир етими деб кўрганида эди!
Бу — мен илгариги постларда кўп таъкидлаган тарихни идеаллаштиришга бир мисол. Нима эмиш, "илоҳий талант" эмиш. Бу — илмий категория эмас, илмий йўл билан аниқлаб бўлмайдиган бир баҳодир. Буюк мутафаккирлар аввало меҳнати ва маълум йўналишга қизиқиши туфайли ўз даражасига эришган, лекин ҳаммаси оддий одам бўлган, камчиликлари ҳам бўлган. Бунга илоҳийликни қўшиш ўша мен айтган буюк боболарни илоҳийлаштиришнинг ўзидир (сўнг бунга ўзлари ишонволиб, энг кичик, арзимас танқидданам жазавага тушиб юришади). Илмий баҳсда бу каби аргументлар келтириш кулгили (ғайриилмийлигини айтмаганда).
Абу Жаҳлдан мисол келтириш эса янада ўринсиз, шунчаки агрессив динчи оломоннинг ҳисларига тегинишга бир уриниш деб тушундим.
Илмий масаладаги раддия бундай ёзилмайди, дўстим. Ишхоналаримиз ёнма-ён жойлашган экан, бир кун вақт топиб ёнимга келсангиз, илмий методологиядан қисқача дарс ўтиб бераман ва адабиётлар билан бўлишаман.
Саломат бўлинг, айтар гапим шу.
Тепадаги узундан-узоқ матнни ўқиб бўлдингларми? Давом этамиз.
Раддиядан иқтибос:
“Ўтмиш даврлар ҳам ҳозиргидек бўлган. Ҳамма ҳам бошқа тилларни мукаммал билавермаган. Масалан, мадрасани ўқиб туриб ҳам, араб ёки форс тилини мукаммал билавермаган”, деган гап ўрта асрларга, айниқса, Мусулмон ренессанси даврларига тўғри келмайди. Бу гап Абдурауф Фитрат “Мунозара”да ва Садриддин Айний “Эсдалик”ларида кўтарганидек XVII-XIX асрларга тўғри келиши мумкин, эҳтимол. Зотан, Ибн Сино яшаган даврда ҳатто ҳали давлат тили араб тилида эди, давлат ҳужжатлари араб тилида юритилар эди, энди-энди форс тилига ўтиш юз бераётган эди...
Раддиядаги ягона жиддий аргумент. Рост. Бу ҳақда ўша постларда ҳам ёзгандим — у пайти минтақада араб тилининг нуфузи баланд бўлган, мўғул истилосидан сўнг нуфузи пасая бошлаган, XVI асрдан сўнг таълим ёмонлашиб борган, пировардида арабчани яхши биладиган одамлар жуда оз қолган. Мусулмон ренессанси даврида, албатта, арабчани яхши билувчилар анча кўп бўлган.
Лекин "араб тили мадрасаларда мукаммал ўргатилган" дегани ҳамма уни мукаммал ўрганган дегани эмас. Буюк шахсларни қўйиб турайлик. Унчалик "буюк" бўлмаган, ўртача натижаларга эришган, бугун кўп эсланмайдиган юзлаб, балки минглаб олим, арбоб маълум бизга. Уларнинг кўплари асарлар ёзиб қолдирган. Улар орасида тилни мукаммал билмай, шунга қарамай, нимадир ёзиб қолдирганлариям кўп. Мен арабча манбалар билан ишламаганман, аммо туркча ва форсча манбаларда ҳам шу ҳолат учрайди: кимнингдир луғат бойлиги кам, кимдир грамматик хатолар билан ёзган, кимдадир ғализ жумлалар бор. Бундай ҳолатлар тиқилиб ётибди, қўлёзма билан ишлаган ҳар бир олим буни билади.
Аслида менинг постим нимага қарши қаратилган эди? "Ҳамма уч тилни мукаммал билган" деган миф ёлғонлиги айтилган эди унда. Бу мифни инкор этиш бунинг том тескарисини айтиш дегани эмас. Яъни мен "умуман билишмаган, тили расво бўлган" деган жойим йўқ (нега ўзи ё у қутб, ё бу қутб бўлиш керак, ўртада туриш мумкин эмасми?). Шунчаки "мукаммал" деб идеаллаштириш керак эмаслигини, жуда кўп арбоблар ўртача/ўзига керакли даражада тил ўрганганини, бундан ортиғига доим ҳам вақт ва имкон бўлмаганини ёзган эдим.
Айтайлик, мен филология бўйича инглизча ёза оламан, аммо математика бўйича мутлақо ёзолмайман. Эҳтиёжим йўқлиги боис. Ўтмишда ҳам худди шунақа бўлган. Буни аниқлаштириш учун қанчадан-қанча эътиборли устоз ва ҳамкасблар билан гаплашдим, бари тасдиқлади. Чамамда, менга раддия ёзган ҳамкасблар ҳам гапларим осмондан олинмаганини, энг камида шунақа фикр борлигини билади, лекин "ҳа, шундай фикр бор, лекин асоссиз, мен қўшилмайман" дейиш ўрнига "умуман бўлмаган гап, тўқиб чиқарилган" қабилида билмаганга олишяпти. Бунинг сабаби нима? Агрессив динчи оммага ёқишга ҳаракатми? Ëки идеаллаштирилган тарихни ҳар қандай баҳо ила ҳимоя қилишга уринишми? Билмадим.
Юқорида айтганимдек, бу нарса кўпроқ "унча буюк бўлмаган", бугун кўп эсга олинмайдиган, "ўртамиёна" десак бўладиган арбобларнинг меросида учрайди. Аммо баъзи таниқли олимлар таржимаи ҳолида ҳам бу борада баҳсли фикрлар айтиб ўтилган (Ибн Сино каби). Айнан ўша таниқлиларни тилга олиб ўтишимнинг сабаби — оммага танишроқ шахслардан мисоллар бериш эди.
Аслида мисоллар кўпроқ, кимга қизиқ бўлса, келсин, муҳокама қиламиз. Арабча манбалар қизиқ бўлса, унда менга консультация берган арабистлар билан юзлаштириб қўйишим мумкин (агар бу қадар бефойда баҳсга вақт ажратишни жоиз билишса). Улар масон эмас, иллюминат эмас, маҳаллий мутахассислардир. Ҳеч қандай фитна йўқ биродарлар, тинчланинглар.
Бундан қиладиган хулосам: Ибн Сино араб тилини яхши даражада билган, аммо мукаммалликка етмаган. Саройдаги мажлисда танқид эшитгач, бу унга оғир ботиб, уч йил давомида тил устида ишлаган ва мукаммалликка эришган. Яна қандай хулоса қилиш мумкин бу матндан? Аминов айтганидек, "мот қилиш учун айтилган асоссиз айблов, аслида унақа эмас" деб ҳисоблашга сабаб бўлажак бирор гап борми бу ерда? Менимча, йўқ. "Рисолаи саргузашт" тўлиғича ишончли манба, унда ортиқча муболаға йўқ, деб ҳисоблаган тақдиримизда ҳам, Аминов келтирган, Ибн Синонинг шогирди қоғозга туширган шу манбанинг ўзиёқ менинг гапларимни тасдиқлаб турибди. Яъни танқидларга сабаб бўлган постимда Ибн Синонинг расмий таржимаи ҳолида келтирилган фикрни такрорлаганман холос, ўзимдан бирор нарса қўшмаганман.
Яна бир масала. Буни учинчи қарши аргумент сифатида келтирмадим, аммо айтиб ўтишни жоиз билдим. Абу Мансур ибн Али Умар ал-Жаббоий, Аминов айтганидек, "номаълум бир одам" эмас, ўз замонасининг таниқли тилшунос олими эди. У ҳам саройда ишлар эди, ҳукмдор эътиборини қозонган олимлардан эди. Тилшуноснинг Ибн Синонинг тил билими ҳақидаги фикрини ҳам асоссиз деб оламизми? Менимча, Аминов бу ўринда Ибн Синони оқлайман деб (аслида оқлаш керак бўлмаган бир масалада) илмий холислик принципларидан тамомила чиқиб кетган.
Тил билишда этник фарқлар ҳам бўлган. Турли тилларда гапирувчи жамиятларда тил приоритетлари фарқ қилган. Араблар/араб тиллилар кўпинча араб тилидан бошқа тилни билмаган. Чунки бунга эҳтиёж бўлмаган — ҳамма китоб араб тилида, таълим араб тилида, дин араб…
"Ўрта асрларда бизда ҳамма уч тилни билган, арабча, форсча, туркчани ёрворган" деган қараш бор. Аммо бу ҳақиқатга мос келмайди. Аввало, тил ўрганиш имконияти ҳаммадаям бўлмаган. Аралаш маҳаллаларда яшаган, бозорларда ишлаган одамлар ўзаро мулоқот натижасида…
"Ўрта асрларда бизда ҳамма уч тилни билган, арабча, форсча, туркчани ёрворган" деган қараш бор. Аммо бу ҳақиқатга мос келмайди.
Аввало, тил ўрганиш имконияти ҳаммадаям бўлмаган. Аралаш маҳаллаларда яшаган, бозорларда ишлаган одамлар ўзаро мулоқот натижасида оғзаки тилларни ўзлаштирган бўлиши мумкин, аммо уларнинг билими маиший сўзлашув даражасида қолган.
Китобий тилни ёзадиган, илмий, сиёсий мавзуларда гаплашадиган даражада ўрганиш имкониятига ҳукмрон сулола болалари, аслзода ва бойларнинг фарзандлари, шунингдек, амаллаб мадрасада 15—20 йил ўқиш йўлини қилганлар эга бўлган холос.
Худди ҳозир инглиз тилини ўрганаман деб йиллаб қийналиб юрганингиз каби, ўтмишда ҳам тил ўрганиш осон бўлмаган. Ҳозиргидан қийинроқ бўлган ҳатто (методлар қолоқлиги боис). Биз билган кўп машҳурлар ичида бирорта чет тилини билмаганлар бор. Масалан, Кўчкунчихон ёки Шайбонийхоннинг ўғли Муҳаммад Темур Султон ҳақида шунақа маълумотлар бор.
Айниқса араб тилини ўрганиш қийин бўлган. Баъзи машҳур олимлар умрининг охиригача араб тилини мукаммал ўргана олмай қийналгани айтилади. Масалан, машҳур тилшунос Сибавайҳ ан-Наҳвийнинг ёзма арабчаси зўр бўлган, аммо сўзлашув арабчасида жуда қийналган.
Ибн Сино арабчани яхши билмагани учун кўп танқид остига олинган. Кейинчалик у арабчани мукаммал ўрганди, дейилади; балки машҳур бўлиб кетганидан сўнг шунчаки пиарини тўғрилаб қўйишгандир. Ҳарқалай, унинг китобларини оригиналда ўқиган ҳамкасблар арабчаси ростдан яхши эмаслигини, форсчани калькалаб кўп ишлатиб юборганини айтишади.
Абу Мансур Мотуридийнинг ҳам арабчаси яхши бўлмаган. XV асрдан сўнг минтақада ўзи арабчани яхши биладиган одам оз қолган, ҳатто мадрасалардаям жуда зўр ўргатилмаган.
Энди асосий масала, шу билан ҳозирча бу мавзуга нуқта қўйсагам бўлади: Суриядаги воқеалар бизга қандай таъсир қилади? Таъсир қиладими ўзи?
Бир қарашда узоқ минтақа, диний ҳамжиҳатлик қанотида оҳвоҳлашдан бошқа таъсир йўқдай туюлиши мумкин. Ғазода бўлгани каби. Лекин, Ғазодан фарқли, бу ерда конкрет Ўзбекистондан, Марказий Осиёдан, МДҲдан борган одамлар қўлида қурол кўтариб юрибди. Улар у ерда сезиларли кучни ташкил қилади, ахборот кампанияларини ўзбек, рус, уйғур ва бошқа тилларда олиб боради.
Бу минтақамиздан ва Ўзбекистоннинг ўзидан янгидан-янги одамлар пропагандага учиб, кетиб қолиши хавфни орттиради. "Кетсин, қутуламиз", "шунчаки воз кечамиз" билан иш битмайди. Биринчидан, улар бир кун қайтиши мумкин; иккинчидан, Ўзбекистоннинг имижига, халқаро алоқаларига салбий таъсир қилади (охирги бир ойда бўлган воқеалар таъсир қилиб ҳам бўлди, аммо батафсил тўхталиб ўтирмайман).
Ниҳоят, қисқа муддатда иккинчи марта дунёнинг муайян бир қисмида диний мафкурага асосланган қуролли гуруҳ куч билан ҳокимиятга келиши ёмон прецедент. Турли радикал кайфиятдаги кучлар бундан илҳомланиши ва ҳатто ҳаракатга келиши мумкин. Радикал ҳаракатларга симпатия ошиши мумкин.
Буёғи энди ҲТШнинг сиёсатига боғлиқ. Ушбу ҳаракат илгари ал-Қоидага байъат қилгани учун террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган эди; анча йиллардан буён бу рўйхатдан чиқишга ҳаракат қилиб келмоқда. Дамашқни олганидан сўнг озчиликларга тегинмайдиган, тамал ҳақ-ҳуқуқларни ҳурмат қиладиган барқарор давлат тузишга ҳаракатлар қилаётгани кўриняпти. Балки ростдан шунақа йўналишда ривожланиб, халқаро тан олинган расмий ҳокимиятга айланар.
Суриядаги можаронинг яна бир томони — газ масаласи.
Фуқаролик урушидан олдин Қатардан Европага ўтадиган газ қувури лойиҳаси муҳокама қилинган эди. Қувур Туркия, Сурия, Иордания ва Саудия Арабистонидан ўтиши керак эди. Аммо Асад бундай қувурни ўз ҳудудидан ўтказишга кўнмади, бунда Россиянинг манфаатларига хиёнат қилмаслигини очиқ айтди. Албатта, унинг позициясидан Эрон ҳам манфаатдор эди.
Шундан сўнг уруш бошланди. Баъзи конспирологлар ҳатто Асад лойиҳага қўшилмагани учун уруш атайлаб уюштирилди, деб айтади. Ҳарқалай, Асадни олиб ташлашга ҳаракатларнинг сабабларидан бири унинг ўрнига лойиҳага қўшиладиган ҳокимиятни келтириш бўлган бўлса керак. Бу Европанинг Россияга боғлиқлигини пасайтириши кутилаётган лойиҳа эди.
Мана энди Асад йўқ, Сурияда янги, туркларга хайрихоҳ ҳокимият. Айтишларича, лойиҳа қайта жонланар эмиш. Агар Қатар-Европа газ қувури муҳокамалари кун тартибига қайтса, конспирологияга озгина ишона бошлаймиз.
Ўзи, Туркия-Исроил тандеми Россия-Эрон тандемини иккинчи марта мағлуб қилмоқда.
Қорабоғда Туркия ва Исроил Озарбайжонни қўллаб-қувватлади. Арманистоннинг яқин ҳамкорлари Россия ва Эрон эди. У ерда ҳам вазиятни усталик билан пойлаб, зарба берилди ва Қорабоғ Озарбайжонга қайтарилди.
Энди эса Сурияда яна шу нарса такрорланди. Фурсатдан фойдаланиб берилган зарба икки ҳафтада минтақанинг оёғини осмондан қилди. 2:0.
Худяковнинг мана бу китобини ўқияпман.
Китоб янги, лекин ичида янги гап топиш қийинроқ: туркларнинг сиёсий тарихи қисқа, умумий, эскирган манба ва тадқиқотлар (Кляшторний, Бичурин бўлиб ётибди) асосида ёритилган, уни ўқиб, бирор янгилик олмайсиз; эскилигига яраша, хатосиям кўп.
Археология қисмида шахсан мен учун янгилик кўпроқ бўлди (археологлар учун балки камроқ бўлар) — қўрғон ва қабристонлардан топилган ҳарбий қурол-яроғ бўйича анча яхши таҳлил берилган.
Демак, сиёсий тарих қисмини ўқимайман, археологик таҳлилни ўқийман. Ва тадқиқотим учун керакли иқтибосларни кўчириб қўяман бир ерга.
Илмий адабиёт шунақа ўқилади — мундарижа ва аннотация ўқилади, керакли қисмлари батафсил ўқилади, қолгани ё ташлаб кетилади, ё бир кўз югуртирилади. Ҳар куни минглаб чиқадиган илмий матнларни ўқиб бораман десангиз, умрингиз етмайди. Саралашни ўрганиш керак.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her