Smart Market | Расмий канал

Description
Smart Market электрон савдо майдони

Фикрингиз биз учун жуда ҳам муҳим:
📥 @smartmarketofficial
📥 @smartmarketchat
☎️ +998 78 777 84 84

🌐 smart-market.uz

Youtube: https://urls.uz/eVbYmMt
Instagram: https://urls.uz/mCeTL04
Advertising
We recommend to visit

Бизда кун давомида:👇

🧕Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
🔥Оила мундарижаси
💌 Бахт формуласи
🤱 Фарзанд тарбияси
👩‍💻Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 10 months, 2 weeks ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 6 days, 8 hours ago

Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

https://taplink.cc/diniysavollar

Last updated 1 month, 3 weeks ago

2 months, 1 week ago
***😁*** RealSoft jamoasi barcha opa-singillarimiz, xonadonlarimizning …

😁 RealSoft jamoasi barcha opa-singillarimiz, xonadonlarimizning fayzu farishtalari boʻlgan munis va moʻtabar ayollarni 8-mart — Xalqaro xotin-qizlar kuni bilan samimiy qutlaydi.

💐Sizlarga sihat-salomatlik, baxt va omad doim yor boʻlsin!
Goʻzallik va latofat sizlarni hech qachon tark etmasin!

Bu diyorda or-u nomus, sha’nu shavkatdir ayol,
Mehru shavqatdan yaralgan, mehru shavqatdir ayol...
Asli barcha sirlar ichra sirli hilqatdir ayol,
Qalbidan ziyo taratgan tengsiz ibratdir ayol.

*😉 *Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:Instagram | Telegram | Facebook | LinkedIn

2 months, 4 weeks ago
**Ассалому алайкум, ҳурматли фойдаланувчилар!**

Ассалому алайкум, ҳурматли фойдаланувчилар!

Энди платформадан фойдаланиш янада осон!

Smart Market платформанинг янгиланган версиясини тест режимида ишга туширди.

Янада қулай ва осон интерфейсга эга про версияни ишлатиш учун pro.smart-market.uz | про ҳаволасига ўтинг!

Хилма-хил маҳсулотлар оламига марҳамат!

Каналга уланиш👇👇👇👇👇
https://t.me/smartmarketofficial

3 months, 3 weeks ago

Хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисобини осон ва тўғри юритиш мақсадида Keeping дастури (keeping.uz) ишлаб чиқилди.

Мазкур дастурда фойдаланувчилар учун:

▪️Бухгалтерия ҳисобини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритиш, ҳисоб-китоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда ташкил этиш;
▪️Молиявий ҳисоботларни автоматлаштирилган тарзда шакллантириш;
▪️Бирламчи ҳужжатларни тизимда автомат шакллантириш;
▪️Дунёнинг исталган жойидан электрон рақамли имзо ёрдамида тизимдан фойдаланиш;
▪️Пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек, бошқа активларни ва мажбуриятларни бирламчи ҳужжатларга мос равишда ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш имкониятлар мавжуд.

@keepinguz

4 months, 2 weeks ago

Ҳурматли SmartMarket тизими фойдаланувчилари!

🎄 Сизни кириб келаётган 2024 йил билан самимий табриклаймиз.

🎉 Сизга ва барча яқинларингизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга қут-барака тилаймиз.

🎄 Янги йилда биргаликда янги ютуқларга эришиш умидидамиз.

🎄 Кириб келаётган Янги йилимиз файзли ва омадли бўлсин.

Каналга уланиш👇👇👇👇👇
https://t.me/smartmarketofficial

4 months, 3 weeks ago

Ҳурматли SmartMarket тизими фойдаланувчилари!

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш ва тадбиркорларнинг савдо имкониятларини кенгайтириш, товар ва хизматларини тезкор жойлаштириш, уларни бепул реклама қилиш, пул кўчириш, корпоратив карта, муддатли тўлов ва яна бир қанча тўлов турлари ёрдамида савдо қилиш учун Smart Market электрон савдо майдончасида янги имкониятлар ҳамда тизимни барқарор ишлаши учун кучайтирилган сервер қурилмалари ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Харидорлар учун танлов турларини кўпайтириш мақсадида 2022 йилда Asaxiy платформаси Smart Market электрон савдо майдончасига уланган эди. Тармоқда рақобатни янада кучайтириш ва соғломлаштириш учун Idea дўконлар тармоғи, Traktorbor ва Uzum хизматларини ҳам унга интеграция қилиш ишлари бошланди.

Маркетплейс бир қанча давлат идоралари ва банклар билан ҳам дадил ҳамкорлик қилган ҳолда, мавжуд имкониятларни янада кенгайтириши йўлида иш олиб бормоқда.

Харидорларга қулайлик яратиш мақсадида тизимнинг мобил иловаси ишга туширилди. Айни вақтда телеграм ботлар ёрдамида маркетплейсдан фойдаланиш имкониятини яратиш режалаштирилган.

Юқоридаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда режа қилинган ишларни амалга ошириш вақтида техник муаммолар кузатилиши мумкин. Режа бўйича техник ишлар 02.01.2024 дан 31.01.2024 га қадар давом этади.

Биз жамоамиз билан маркетплейс тизимига доир ўзгаришларни иш жараёнига таъсир қилмаган холда амалга оширишга ҳаракат қиламиз, кузатилиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.

Биз бундан кейин ҳам сизнинг манфаатингиз учун замонавий қулайликлар ва кенг имкониятлар яратишга ҳаракат қиламиз.

Каналга уланиш👇👇👇👇👇
https://t.me/smartmarketofficial

5 months ago

Ҳурматли SmartMarket тизими фойдаланувчилари!

«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ ягона МФОга ўтиши муносабати билан SmartMarket платформасининг МФО ва ҳисоб рақами янгиланганини маълум қиламиз.

Янгиланган банк ҳисоб рақам маълумотлари қуйида келтирилган.👇**

СТИР: 309 095 650
МФО: 01095, «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ
ҲP: 2020 8000 9054 6738 5002
Тўлов мақсади: Оммавий офертага асосан гаров пули кўчирилди

Каналга уланиш👇👇👇👇👇
https://t.me/smartmarketofficial

6 months ago

#SMART_MARKET

Маҳсулот ёки хизматларингизни самарали сотишни истайсизми?

Энди қиммат нархдаги рекламаларга ҳожат йўқ. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ишлаб чиқилган Smart Market электрон савдо майдони орқали бемалол маҳсулот ва хизматларингизни жуда осон сотишингиз мумкин.

Тизимга исталган тадбиркор ўзининг электрон рақамли имзоси билан кириб, маҳсулот ва хизматларини мутлақо бепул жойлаштириши мумкин.

Smart Market электрон савдо майдони маҳсулот ва хизматларингизга мижозлар оқимини оширишдан ташқари, шартнома, ишончнома, ҳисобварақ-фактура, далолатнома, тўлов топшириқнома каби ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштириш, уларнинг ҳисобини юритиш, бунда иш сифатини ошириб, сарф-ҳаражатларни сезиларли даражада камайтириш имкониятларини ҳам беради.

Савдо ҳажмини ошириш ва иш юритишни қулайлаштиришга тайёрмисиз, унда Smart Market тизимига марҳамат.

Smart Market - бизнесингиз учун самарали ечим!

📺 https://youtu.be/GAx0DZ1sUqA

Каналга уланиш👇👇👇👇👇
https://t.me/smartmarketofficial

6 months ago

🛍 Smart Market платформасида маҳсулот ёки хизматларни сотиш тартиби!

  1. Юридик шахс таъминотчи сифатида платформада рўйхатдан ўтади.

  2. ЭРИ калити ёрдамида оффертани имзолайди.

  3. Маҳсулот ёки хизматларни тизимга жойлаштиради.

  4. Харидордан буюртмани қабул қилади.

  5. Харидор билан таъминот шартномасини имзолайди.

  6. Маҳсулот ёки хизматларни харидорга етказиб, ҳисоб-фактурани имзолайди.

  7. Харидорнинг маблағлари Оилакредит тизими орқали тақдим этилган бўлса, ҳоким ёрдамчиси томонидан далолатнома расмийлашитилади.

  8. Далолатнома ижобий ҳолатда бўлса, тижорат банки томонидан таъминотчининг ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказиб берилади.

Smart Market - бизнесингиз учун самарали ечим!

Smart Market электрон савдо майдончаси бўйича барча йўриқномаларни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

📺 https://urls.uz/Bzzdisc

Каналга уланиш👇👇👇👇👇
https://t.me/smartmarketofficial

6 months, 4 weeks ago

Ҳурматли Smart Market тизими фойдаланувчилари!

🛍Smart Market тизимида қарз олувчи ва таъминотчи корхона ўртасида нақдлаштириш билан боғлиқ шубҳали ва гумонли ҳолатлар аниқланса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 373- сонли қарорига асосан Ноҳалол таъминотчи сифатида кўрсатилади.

Туман (шаҳар) марказлари қуйидаги ҳолларда маҳсулот етказиб берувчини маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатади.

Таъминотчи,

▪️Маҳсулот етказиб берувчи ва қарз олувчи ўзаро келишган ҳолда кредит маблағини нақдлаштириш орқали мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланганда;

▪️Маҳсулот етказиб берувчи томонидан 3 ва ундан ортиқ шартнома бўйича маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлиги аниқланган тақдирда;

▪️Унда солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлса;

▪️Харидорлар томонидан 3 ёки ундан ортиқ эътирозларга сабаб бўлиб ва баҳоси паст бўлган таъминотчилар;

▪️Ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий этилган бўлса;

▪️Маҳсулот етказиб берувчи томонидан таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматлар малака, техник ва тижорат талабларига жавоб бермаса, ноҳалол таъминотчи сифатида маркетплейсда кўрсатилади.

Мазкур таъминотчиларнинг 6 ойлик гаров пуллари музлатилиб, бир йил давомида маркетплейс тизимида таъминотчи сифатида иштирок этиши таъқиқланади. Ушбу муддат тугаганидан кейин таъминотчи Ноҳалол таъминотчилар реестридан чиқарилган ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇👇👇
https://t.me/smartmarketofficial

7 months, 3 weeks ago

Ҳурматли фойдаланувчилар❗️

Маълумотларни қайта ишлаш марказида жорий йил 29 сентябрь соат 22:00 дан 2 октябрь соат 23:00 гача режали профилактика ишлари олиб борилади.

Шу сабабли ахборот тизимидан фойдаланиш жараёнида узилишлар кузатилиши мумкин.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Каналга уланиш👇👇👇👇👇
https://t.me/smartmarketofficial

We recommend to visit

Бизда кун давомида:👇

🧕Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
🔥Оила мундарижаси
💌 Бахт формуласи
🤱 Фарзанд тарбияси
👩‍💻Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 10 months, 2 weeks ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 6 days, 8 hours ago

Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

https://taplink.cc/diniysavollar

Last updated 1 month, 3 weeks ago