Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТОВ ШЕЪРЛАРИ.

Description
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago

3 weeks, 3 days ago

ОНАМДАН НАСИҲАТ...

Шоир болам ухламай,
Яна шеър тўқидингми?
Қазо қилмай ҳарқалай,
Бамдодни ўқидингми?

Қиблага юз бур болам,
Жойнамозга тур болам.
Доим ўқиб юр болам,
Пешинни ўқидингми?

Қуёш чопмоқда қара,
Секин оғмоқда қара
Унутиб қўйма, сира,
Асрни ўқидингми?

Ибодатда ҳузур мўл,
Тавба билан, узр мўл.
Қани шошил, тезроқ бўл,
Хўш, шомни ўқидингми?

Яна бир кун яшадик,
Кун ботгунча ишладик.
Ҳаммамиз ҳам чарчадик,
Хуфтонни ўқидингми?

Ибодатга айла аҳд,
ИНШААЛЛОҲ жаннат нақд.
Болам бир кунда беш вақт,
Намозни ўқидингми?

ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТОВ

15.VIII.2022-йил

t.me/Olis_qishloq_sadolari

3 weeks, 3 days ago

ОНАМДАН НАСИҲАТ...

Ў.Холйигитов
🎤 К.Эркаева

t.me/Olis_qishloq_sadolari

3 weeks, 3 days ago

МУҲАББАТСИЗ ЯШАБ БЎЛМАЙДИ

Муҳаббат бу сокин бир шамол,
Уни қўлда ушлаб бўлмайди.
Муҳаббат бу ширин ўй-хаёл,
Муҳаббатсиз яшаб бўлмайди.

Дунёларга сиғдирмай қўяр,
Ақл-у ҳушни йиғдирмай қўяр.
Дилга ҳасрат расмини ўяр,
Муҳаббатсиз яшаб бўлмайди.

Гулзор - гулсиз бўлмоғи мумкин,
Булбул - тилсиз бўлмоғи мумкин.
Ишқсиз олам ўлмоғи мумкин,
Муҳаббатсиз яшаб бўлмайди.

Нонсиз яшаш мумкин эҳтимол,
Шонсиз яшаш мумкин эҳтимол.
Жонсиз яшаш мумкин эҳтимол,
Муҳаббатсиз яшаб бўлмайди.

Муҳаббат бу шошқин бир шамол,
Уни қувлаб, ушлаб бўлмайди.
Муҳаббат бу ширин хомҳаёл,
Муҳаббатсиз яшаб бўлмайди.

Муҳаббатсиз яшаб бўлмайди....

ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТОВ

2008-йил

(***)

t.me/Olis_qishloq_sadolari

1 month ago

Соғинч дилни яаралар
Кўзлар йўлда мўралар
Ханжар каби санчилиб дилга
Хижрон тилар юуракла бирга

Тўсиқ қўйманг меҳирга зинхор
Андишани сал суринг бир бор
Ҳисларингиз қилиб ошкора
Севгингизни айтинг минг бора

Кўз ёшини тўкмасин осмон
Чўмилмасин манглагингиз ҳам
Кутгин келар севган ёрингиз
Лол қолсинлар булутлар бир бор

Совуқ олмас сўзларингизни
Майус боққан кўзларингизни
Музлатмасин қучоғингизни
Тўлиб тошиб баррала севинг.

Сукунатда қолмасин исхор
Аросатда турмасин зинхор
Музлаб ётган шу қалбингиз
Ишқ шаробин ичиринг бир бор..

Туркияа..5.11.2022.Антеп шахри..
...Дилноз...

1 month ago

Ў.Холйигитов
🎤 Ў.Холйигитов

t.me/Olis_qishloq_sadolari

1 month ago

КИМ БЎЛИБ КЕЛГАН ЭДИК...

Ким бўлиб келган эдик, ким бўлиб кетарканмиз,
Дод солиб келган билан, жим бўлиб кетарканмиз.
Ким гўзал ҳилқат талаб, ким гўзал сийрат талаб,
Дил зиё сочмас экан, зим бўлиб кетарканмиз.

Бут кўрингай ризқимиз, аммо бўлак-бўлакдир,
Гоҳи кўзлар тўқ турар, гоҳ оғизлар сўлакдир,
Ҳақ буюрган амаллар, жаннат сари йўлакдир,
Билиб-билиб шайтонга дум бўлиб кетарканмиз.

Бир кунимиз тўй бўлиб, бир кун аза бўлгуси,
Ҳар туғилган тирик жон, вақти келгач ўлгуси.
Секин-аста ернинг ҳам паймонаси тўлгуси,
Ерга сингир лош*имиз, қум бўлиб кетарканмиз.

Паёни йўқ коинот, Ҳақ измида жам бўлар,
Бирда офтоб куйдиргай, бирда бори нам бўлар.
Умр отлиқ шамдонда, тан мисоли шам бўлар,
Оқар-оқмай шам ажаб, лим бўлиб кетарканмиз.

Ким эгалик қилолди, эгаси бор дунёга,
Ҳақ измида юрганлар, то абад ёр дунёга.
Аюҳаннос солса ким бўлғуси хор дунёга,
Бурро тиллар сўнги дам, мум бўлиб кетарканмиз.

Ким бўлиб келган эдик, ким бўлиб кетарканмиз,
Дод солиб келган билан, жим бўлиб кетарканмиз.

Лош*- Жонсиз тана.

ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТОВ

16.IV. 2024-йил

t.me/Olis_qishloq_sadolari‌‌

1 month, 1 week ago

Siddiq Ali aka97 lik:
ИЖОДКОР ДЎСТЛАРИМ БИЛАН САВОЛ ЖАВОБ
МУШОИРАСИ.

СИДДИҚ АЛИ:

Умринг ўтган сари ортингга боқиб,
Чирмаб борар экан турфа хаёллар.
Дунёни англа деб, дилни тушун, деб,
Ороминг оларкан неча саволлар.
Жавоблардан кўнгил яйраса, илло,
Саволим йўллайин навбатма навбат.
Шеърият нимадир айтинг, мавлоно,
Нега шеър ёзасиз ҒАЙРАТ МУҲАММАД?

ҒАЙРАТ МУҲАММАД:

Бу дунё ғўр бола,то ҳануз гўдак,
Бешикда кўраман шоҳу гадони.
Шеърият -- Онадир, У Она бешак --
Шеърият аллалаб турар дунёни.
Шеърият -- Аллоҳдан буюк шафоат,
Мисралар кўнгилга ёғилган ваҳий.
Мисралар алланинг сўзидек роҳат,
Мисралар ҳадисдек гўзал, қофиий.
Она алласидек тебратиб гўё,
Руҳимни етаклар жаннатий роҳат.
Назмият -- жаннатий бўстон, мавлоно,
Шул бўстонни севар Ғайрат Муҳаммад!!!

СИДДИҚ АЛИ:

Рутбами шоирлик, касбми шеър ёзиш
Қорин тўйдирарми, байту мисралар.
Нега шоир феъли салгина дарвеш
Нега шоир зоти мисли қаландар.
Қуръону Ҳадисдан уқувингиз бор.
Унда шеър ҳақида борми хат хабар.
Бўлса огоҳ айланг шоир аҳлини
Биз сизни кутамиз ДИЛМУРОД АКБАР.

ДИЛМУРОД АКБАР:

Шоирлик ҳунармас, касб эмас, илло,
Уни ато қилар Аллоҳу тоало.
Дарвеш ҳам қаландар, ҳам ақли дониш,
Шоирлик Аллоҳнинг ишқида ёниш...

Қалби ёр ишқида куйлашга мойил,
Банда ким, ўшалар тақдири-шоир...
Чегара; Харом; дир ким бузса буни,
Жазога тортилар Қиёмат куни!

СИДДИҚ АЛИ:

Мени шоир иним, омадли иним.
Назм бўстонида ХУРШИДИ КАРИМ
Саволим шундайдир, нега кўпинча
Мавзунгиз бўлади устоз--муаллим.
Яна бизга шуни айтингчи шоир
Ва шеърий жавобни йўлланг куттирмай,
Шеърларингиз шундоқ қўшиқ бўлурми
Ё шеърлар ёзасиз қўшиққа атай.

ХУРШИД КАРИМ:

Ёзган шеърларимдан тўлмайди кўнглим,
Мен шоир эмасман, оддий муаллим,

Фақат кўнгил учун ёзаман фақат,
Айбдори мен эмас ўша муҳаббат.

Шундай жавоб йўллай саволингизга,
Оғам, олмайсизда малолингизга,

Мен оддий ҳаваскор қўлимда қалам,
Гоҳида ёзаман қўшиқ учун ҳам,

Шеър бўлар қалбимдан чиққан дил сўзим,
Ёқса агар сизга бахтиёр ўзим.

СИДДИҚ АЛИ:

(Шеърият осмонида ўхшатаман бургутга,
Навбатдаги саволим, Ўрмонжон Холйигитга.
Шеърингизни ўзгача,
Тили бор, услуби бор.
Қани айтинг шорим,
Буни қандай сири бор.
Бу йўлда кимлар сизга,
Устоз бўлган, пир бўлган?
Қачон ёзмишларингиз,
Энг биринчи шеър бўлган?

ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТ:

Ажиб савол келмишдир, ижод аҳлин биридан,
"Воқиф айла бизни,-дер, ижодингни сиридан."
Шеъриятда мен каби асли нўноқ бири йўқ,
Айтай десам арзирли, мақтангулик сири йўқ.

Энг биринчи ёзмишим, тўғри келмиш совуққа,
Қаҳратонли қиш куни, шеър ёзганман товуққа.
Қалам боғлиқ илк*имга кўнгил тўла хитобдир,
Устозларим кўп аммо, биринчиси китобдир.

Шеърият осмонида бургутликка етмадим,
Бир-икки қанот қоқдим, аммо учиб кетмадим.
Бургут бўлса бўлар ким, осмонларда ишим йўқ,
Асли ният маъқуллик, машҳурликка ҳушим йўқ.

Ўрин излаб юраман, кўнгилларнинг қўридан,
Аммо мени санаманг, шоирларнинг зўридан.
Кўплар каби мен ҳам бир, назм мулкин гадоси,
То тирикман сўнмагай - "Олис қишлоқ садоси."

Илик* - Қўл.

СИДДИҚ АЛИ:

Ҳазрат Навоийни айтганларидек
,,Бу бўстон саҳнида гул кўп,чаман кўп"
Сиз-чи гулшан аро бир нафис гулдек,
Шеърий ифорларни таратяпсиз хўб.
Ҳар бир байтингиздан кўнглингиз тўлиб,
Сизга берадими таскин,тасалли?
Неларни топдингиз сиз қалам тутиб?
Нени йўқотдингиз Муҳайё Али?

МУҲАЙЁ АЛИ :

Мени ром этарди азалдан ростдан,
Назм ичра чечак Навоий ,,Гули"
Илҳом олар эдим гулу гилосдан,
,,Бўлсам,"-дер эдим мен-,,Юртим булбули"

Аммо,кўп адашдим умр йўлида,
Ҳаёт ташвиши деб югурдим,чопдим.
Пул топдим,аммо,мен ғафлат қўлида,
Ўзимни,кўнглимни,шеърим йўқотдим.

Бойлик,шон бермади ҳаловат асло,
Ўзимни англардим ночору,бебахт.
Илтижо қилардим,,Қани Муҳайё?
Қани у оромим?Қайтар уни вақт!"

Бир куни тушимга кирди улкан Нур,
Менга боқар эди ачиниб,ғариб.
Шу кундан қалбимга келди бир ҳузур,
,,Расулуллоҳ!"дедим мен уни таниб.

Шу кунда ғалаён келди ичимдан,
Уйғониб,ғафлатнинг эшигин ёпдим.
Олислаб кетибман билсам ўзимдан,
Шеъримдан йўқотган-ўзимни топдим!

1 month, 1 week ago

(Маромига етказилмаган)

ТУЮҚЛАР....

Ғазабдан икки юз, икки ол бўлди,
Жон керакми ағёр, жонни ол бўлди.
Бунда сўз на даркор, ёнармиш кўзлар,
Бири-бирисининг вубол*ин кўзлар.
ххххххххххххххххххххххххххххххххх

Дилни тундан олиб, кунга қорамиз,
Кибр тулпорида чопгаймиз бетин.
Эҳтимол оқдирмиз, балки қорамиз,
Кўриб бўлмас ахир кўнгилнинг бетин.
хххххххххххххххххххххххххххххххх

Нома ёздим, сўзламади тил,
Сен томонга чопиб кетди ўй.
Рад жавоби ёзиб бағрим тил,
Майли яна юрагимни ўй.
ххххххххххххххххххххххххххххххххх

Жоним мен ўшаман миниб оппоқ от,
Сенга меҳр отдим, сен ҳам меҳр от.
Сен меники бўлгин, сенга бир умр,
Меникисан дея қўйиб олгим от.
ххххххххххххххххххххххххххххххх

Вубол* - Увол

ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТОВ

8.II.2021-йил

t.me/Olis_qishloq_sadolari

1 month, 1 week ago

**Audio intervyu. 80-dastur.

Beshariqlik serqirra ijodkor, havaskor xonanda, kuchli audio ijrochi Muzaffar Xafizovich bilan intervyu.
Suxbat Xurshida Jo‘rayeva tomonidan olib borildi.

Ichki ishlar xodimi,
Chalinmagan qo‘ng‘iroq,
Ijro zo‘r, faqat audio sifatini yaxshilang,
Barcha barchasi ushbu intervyuda

USHBU INTERVYUNI YOUTUBE KANALIMIZDA HAM KUZATING:**https://youtu.be/JSso1ateCOg

@MUXTAR_MEDIA

t.me/Muzaffar_Xafizovich

1 month, 2 weeks ago

ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ

(Диалог)

- Бу бунёда ҳар инсон,
Ўз ризқин ўзи ейди.
- Сенга нима эй нодон,
Одамлар нима дейди?

- Узатсам-у етса даст,
Ҳимолайни қилсам қасд.
- Бўлма кўп ҳаёлпараст,
Одамлар нима дейди?

- Чўкиб уммон қаърига,
Уйлансам сув парига -
- Бор-э ундан нарига,
Одамлар нима дейди?

- Олиб қўйсам ердан жой,
Тегармикан менга ой?
- Ўзингни бос ҳой, ҳой, ҳой,
Одамлар нима дейди.

- Ғирот минсам ярашар,
Гўрўғли дерми башар?
- Пастроқ тушгин, пастроқ сал,
Одамлар нима дейди?

Агар бўлса тилладан,
Ипак чиқмас пилладан.
- Нима дединг, нимадан,
Одамлар нима дейди?

- Дунё ўхшар бозорга,
Ичи тўла озорга.
- Вақтим олма бекорга,
Одамлар нима дейди?

- Бекор юргандан кўра,
Шоир бўлайми жўра?
- Одамлардан бир сўра,
Одамлар нима дейди?

- Бу дунёда ҳар инсон,
Ўз ризқин ўзи ейди.
- Валдирама эй нодон,
Одамлар нима дейди?

ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТОВ

2.I.2021 - йил

t.me/Olis_qishloq_sadolari

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago