Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

"NASR" maktabi

Description
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago

2 месяца, 2 недели назад

Ёзишнинг иккита муҳим сирини ўргандим:

Биринчиси эсимда йўқ.

Иккинчиси: ёдда қолганларини ёзиб қўявериш.

👉 @kopirayting_maktabi 👈

3 месяца, 2 недели назад

Маҳсулотингизни Реклама қилар экансиз, "ажойиб", "ажойиб бўлган" ва "бошқача" сўзларидан бошқа таъриф топа олмаётган бўлсангиз, харидор жалб қилиш осон кечмайди.

👉 @kopirayting_maktabi 👈

4 месяца, 2 недели назад
"NASR" maktabi
4 месяца, 2 недели назад
Аслида, копирайтинг курсини ташкил қилишимдан мақсад …

Аслида, копирайтинг курсини ташкил қилишимдан мақсад ўзимга жамоа йиғиш эди. Аммо кўпчилик ўқиганлар ўз иши билан банд бўлиб кетяпти.

P.S.: мана шундай дақиқалар учун ҳам меҳнат қилсанг арзийди.

👉 @kopirayting_maktabi 👈

4 месяца, 3 недели назад

Агар замонавий коучдан шўрва тайёрлашни ўргатишини сўрашса...

— Шўрва тайёрлаш ҳаммани қўлидан келади. Бунинг учун "комфорт зонаси"дан чиқиб, плита ёнига бориб, тайёрлашни бошлаш кифоя.

— Бунинг учун бизга нималар керак бўлади?

— Ҳар бир шўрвада ўзига хос масаллиқлари бор. Масаллиқлар орасидан ўзингизга энг маъқулларини танлаб олинг-да, тайёрлайверинг.

— Қадам-бақадам рецепт билан таништириб ўтсангиз.

— Ягона шаблон мавжуд эмас. Шунчаки ўз-ўзингизга: "мен уддалайман, мен дунёдаги энг ширин шўрвани пишираман", десангиз бўлди. Унутманг, йўл қанчалар узоқ бўлмасин, биринчи қадамдан бошланади.

— Хуллас, нимадан бошлаш керак?

— Қарор қабул қилишдан. Қарор қабул қилишда энг муҳими эса — мақсадга интилувчанлик. Сиз ўз олдингизга аниқ мақсад қўйишингиз керак: шўрва тайёрланиши шарт. Кўникма ва маҳорат ўз-ўзидан келади.

— Унчалик тушунмадим. Умуман олганда шўрва пишириш учун қандай ҳаракатлар қилишим керак?

— Сеҳрли хапдорини кутманг. Шунчаки, плита олдига боринг ва уриниб кўринг. Жавобни ўзингиз топишингиз лозим.

— Энди ўрганаётган ошпазларга нима деган бўлардингиз?

— Ўзингизга ишонинг. Бу энг муҳими.

Таржима

© Гавҳар Насруллоҳ

👉 @kopirayting_maktabi 👈

5 месяцев, 4 недели назад

Бу галги копирайтинг курси тарифлари билан танишинг:

1. Мустақил дарслар.
Бу тарифда дарслар видеомаърузалар кўринишида телеграмдаги ёпиқ каналга юклаб борилади. Дарсларни исталган икки ой давомида, ўзингизга қулай пайтда кириб кўрасиз. Берилган вазифаларни мустақил бажариб, мустақил изланасиз. Вазифалар текшириб берилмайди.

Бу тарифда ўқиш нархи: 1 500 000 сўм. Тўлов 20 ноябргача амалга оширилганда, 1 200 000 сўмни ташкил қилади.

Курс бошланганидан икки ой ўтиб, каналдан чиқариб юбориласиз.

2. Ўзим ўрганаман.
Бу тарифда ҳам дарслар биринчи тарифдаги билан бир хил. Фарқи: вазифалар шогирд қизимиз томонидан текширилиб, фидбеклар берилади.

Бу гуруҳда ўқиш нархи: 1 800 000 сўм. Тўлов 20 ноябргача амалга оширилганда, 1 500 000 сўмни ташкил қилади.

Курс бошланганидан икки ой ўтиб, каналдан чиқариб юбориласиз.

3. Юзма-юз.
Ушбу тарифда дарслар телеграмдаги ёпиқ гуруҳда реал вақт режимида видеоалоқа тарзида олиб борилади. Дарсга ҳамма белгиланган вақтда кириши шарт. Вазифаларни шахсан ўзим текшириб, фидбек бераман.

Бу гуруҳда ўқиш нархи: 2 500 000 сўм.

Тўлов 20 ноябргача амалга оширилганда, 2 200 000 сўмни ташкил қилади.

Курс бошланганидан уч ойгача гуруҳда қолдириласиз.

📌 Тарифлар нархлари бир ой учун эмас, тўлиқ курс учун ҳисобланган.

Курсга рўйхатдан ўтиш учун @nasr_assistant га мурожаат қилишингиз мумкин.

5 месяцев, 4 недели назад

Дўстлар, бугундан янги онлайн курсга қабул бошланади
Бу курсда сизни нималар кутяпти?

3 та модуль.
15 та дарс.
10+ вазифалар.
копирайтингда керак бўладиган 20+ усуллар.

Курс давомида сиз ўз товарингиз, хизматингиз ёки таниш соҳада иш юритиб, маркетингга доир матнларнинг ҳар бир қисми билан ишлашни ўрганасиз: сарлавҳадан бошлаб ҳаракатга чорловгача. Қадам-бақадам.

Қабул 1 декабргача давом этади. 20 ноябргача тўловни амалга оширганларга ёқимли чегирмалар мавжуд.

Курс тарифлари ва нархлар бугун кечки пайт эълон қилинади.

Саволлар ва курсга рўйхатдан ўтиш учун @nasr_assistant'га мурожаат қилинг.

👉 @kopirayting_maktabi 👈

5 месяцев, 4 недели назад

Буюртмаларни қандай танлашим қизиқми, деб сўрагандим мана бу постда.

Пост йигирматадан кам реакция йиғса, ёзмайман, дегандим ўзимча. Реакция мўлжалдан бироз ошибди.

Демак, ёзаман)

Менга бирор иш юзасидан буюртма тушганда, ишга киришишдан аввал бир нечта омилни ҳисобга оламан:

1. Ишнинг диний эътиқодимга зидлиги йўқми?

Агар диний нуқтаи назардан ножоиз бўлса, бу ишни рад этаман. (Бу каби ҳолат бир неча марта кузатилган. Энг қизиғи, айнан мана шу каби ишларда ҳайратланарли даражада юқори маош таклиф этишади.)

Агар диний эътиқодимга зид бўлмаса, кейинги жиҳатига эътибор қаратаман.

2. Бу иш менинг касбий ўсишимга сабаб бўладими?
*Баъзида мен учун умуман бегона соҳадан ҳамкорлик таклифлари бўлиб қолади. Нотаниш йўналишда ишлаш қийин. Кўпгина қўлланмалар ва сайтларни титкилаб чиқиш, аудиторияни ўрганиш, атамалар билан танишиш талаб қилинади. Бундай иш жараёни оғир кечади. Одамдан диққат-эътибор, масъулият талаб қилинади.

Иш якунида эса, соҳа ҳақида анча-мунча маълумотга эга бўласиз. Албатта, бу маълумотлар фундаментал билим бўлмаса ҳам, энди сиз бу йўналишда ҳам матнлар ёза оладиган копирайтерга айланасиз. Буни ўсиш деб қабул қилсак бўлади.

Энди кейинги мезонга ўтсак*.

  1. Жараёндан завқ оламанми? Баъзи ишлар билан танишар эканман, ўша заҳоти менда кучли қизиқиш уйғонади. Иш завқли бўлишини биттада сезаман. Биринчи омил тўғри келган бўлса, бу ишни дарровда қабул қиламан. Иккинчи омил ҳар бир ишда бўлиши шарт эмас.
    Демак, учинчи ва биринчи омилни ўзида мужассам этган буюртмалар — энг яхшиси. Хўш, агар, иш завқ бермаса-чи? Унда тўртинчи жиҳатга эътибор қаратаман.

  2. Пул. )) Буюртма менга қанча даромад келтиради? Агар даромад мўлжалдагидек бўлса, демак буюртмани қабул қилишим мумкин. Мабодо, мўлжалимдан кам бўлса-чи? Бешинчи бандга қарайман.

  3. Даромад камлигига яраша ишга сарф этадиган вақтим ҳам кўп эмасми? Оз вақт сарфлайдиган бўлсам, бундай буюртмани ҳам қабул қилишим мумкин. Вақтим кўп кетадиган, бош қотиришни талаб қиладиган бўлса, бундай ишга киришмайман.

Кейинги постларда буюртмалар қаердан келиши ҳақида ёзмоқчиман. Нима дейсиз?

👉 @kopirayting_maktabi 👈

6 месяцев, 1 неделя назад

"Мендан кўп сўрашади: ..."

Бу каби сўзбоши сиз учун нотаниш бўлмаса керак?)

Мендан эса кўп эмас-ку, икки киши сўради: "Мана бу постда баъзи лойиҳалар сизга маъқул келмагани ҳақида ёзибсиз. Одамлар иш тополмай юрган замонда иш танлаш нимаси?", — деб.

Уларга жавоб бердиму, ўйлаб қолдим. Балки буюртмаларни қандай танлашим бошқаларга ҳам қизиқдир?

Нима дейсиз, бу ҳақдаги пост сиз учун қизиқ бўладими?

Агар "ҳа" бўлса, изоҳ ёки реакция орқали билдиринг.

👉 @kopirayting_maktabi 👈

7 месяцев, 2 недели назад

Агар сиз кимгадир нимадир ёзаётган бўлсангиз, бу муайян мантиқий занжирдан ўтказилиши керак.

Мисол учун, электрон почта орқали юборилаётган биринчи мактуб ёки шу пайтгача сиз умуман мулоқот қилмаган одамга мессенжердан юбориладиган хабар қуйидаги модель бўйича тузилгани маъқул:

1. Кимсиз?
2. Мени қаердан танийсиз?
3. Нима сабабдан менга ёзяпсиз?
4. Нима сабабдан мен бунга эътибор қаратишим керак?
5. Мендан қандай жавоб ёки ҳаракат кутяпсиз?

👉 @kopirayting_maktabi 👈

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago