PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 2 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago
Барча айтганларингиз рекламада сизга қарши ишлатилади
🎙Янги гуруҳларга қабул 5 августдан бошланади. Дарслар, одатдагидек, бир неча хил тарифда ўтилади. 1. Мустақил дарслар. Бу тарифда дарсларни телеграмдаги ёпиқ каналда кузатиб боришингиз мумкин. Вазифалар текширилмайди. Мустақил ўқиб-ўрганасиз. Бу тарифда…
❓Бир савол туғилиб қолди: Маркетинг йўналишидами, копирайтинг йўналишидами, ишқилиб, буюртмачингиз сизнинг ишингизни умуман тушунмайдиган одам.
Касбий нуқтаи назардан қараганда, мутлақо асосли равишда қандай қилса яхши бўлишини билиб, айтиб турибсиз.
Аммо у ўзиникини маъқуллаб туриб олган. Талаби шу даражадаки, агар ишни у айтгандек бажарсангиз, ҳатто кимгадир, шу ишни мен қилдим, деб айтишга уяладиган натижа чиқади.
Шунақа вазиятда қандай йўл тутган бўлардингиз?
📌 Бошқа соҳа мутахассислари ҳам ўз соҳасидан келиб чиққан ҳолда жавоб берса, хурсанд бўлардим.
👉 @kopirayting_maktabi 👈
? Копирайтингни ўрганиш кимлар учун фойдали:
✔️ Янги касб ўрганиб, қўшимча даромадга эга бўлиш истагидагилар учун.
Айтайлик, сиз бир жойда ишлайсиз. Иш вақтингиз унча кўп эмас. Аммо даромадингиз сизни қониқтирмаяпти. Копирайтингни ўрганиб, қўшимча даромадга эга бўлишингиз мумкин.
✔️ Соҳасини ўзгартирмоқчи бўлганлар.
Эски ишингиздан зерикдингиз, чарчадингиз. Копирайтингни ўрганиб, замонавий касблардан бирига эга бўлишингиз ва иш муҳитингизни тубдан ўзгартиришингиз мумкин.
✔️ Уйда ўтириб, даромадга эга бўлишни истаганлар учун.
Ишлашни, ўз даромадингизга эга бўлишни жуда хоҳлайсиз, аммо ёш болангиз борлиги, турмуш ўртоғингиз қаршилиги ёки уйда сизнинг қаровингизга муҳтож бўлган кексалар ёки беморингиз борлиги учун, қаергадир ишга жойлашиб, ишлай олмайсиз. Бундай вазиятда ҳам копирайтинг касби сизга қўл келади.
✔️ Ўз хизматини тарғиб қилиш ва мижозларга эга бўлишни хоҳловчилар учун.
Фотографлик, дизайнерлик, репетиторлик, тикувчилик ёки шунга ўхшаган бошқа касб эгасисиз. Эски мижозларингизни ушлаб қолиш ва янгиларини жалб қилишда копирайтинг сизга катта ёрдам беради. Копирайтинг курсида ўқиб, сиз ўз хизматларингизни бемалол ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қила оласиз.
? Курс ҳақидаги маълумотлар мана бу постда кўрсатилган.
Копирайтингни ўрганишга қарор қилган бўлсангиз, @Nasr_assistant'гa мурожаат қилиб, курсга ёзилишингиз мумкин.
Telegram
"NASR" maktabi
***🎙***Янги гуруҳларга қабул 5 августдан бошланади. Дарслар, одатдагидек, бир неча хил тарифда ўтилади. 1. Мустақил дарслар. Бу тарифда дарсларни телеграмдаги ёпиқ каналда кузатиб боришингиз мумкин. Вазифалар текширилмайди. Мустақил ўқиб-ўрганасиз. Бу тарифда…
❤️ Копирайтинг ҳақида қизиқарли 10 та факт:
1. Копирайтингнинг келиб чиқиши қадимги Мисрга бориб тақалади. Айтишларича, Мисрда товар ва ҳизматларни тарғиб қилиш учун ёзилган матнлар 4 минг йилдан ҳам ортиқроқ тарихга эга экан.
2. Копирайтинг сўзи инглиз тилидаги "муаллифлик ҳуқуқи", деган маъносини билдирувчи "copyright" сўзидан келиб чиққан.
3. Копирайтер нафақат матн ёзишни, балки аудиторияни таний олиши ҳам керак.
4. Алиса, Сири каби виртуал ёрдамчилар ҳам копирайтер хизматига муҳтож. Копирайтерлар табиий чиқиши учун улар сўзлайдиган овозли буйруқ ва жавоблар матнини ёзиб беради.
5. Копирайтингда эмоциялардан унумли фойдаланиш матн самарадорлигини сезиларли даражада орттириб беради.
6. Жуда машҳур кўплаб слоганлар копирайтерлар томонидан ўйлаб топилган. Мисол учун, Найкнинг "Just do it" ёки Макдоналдснинг "Iʼm lovinʼ it" слоганлари шулар жумласидан.
7. Копирайтерлар ўзгарувчан ва мослашувчан бўлиши керак. Улар турли хил бренд ва аудиторияларга мос услубда ёзишни уддалаши лозим.
8. Ҳар хил форматларда ёза олиш копирайтернинг муҳим кўникмаси ҳисобланади. Масалан, ижтимоий тармоқлар, сайтлар, блоглар, пресс-релиз ва бошқалар учун ёза олиши керак.
9. Копирайтерлар самарадорликни ошириш ва камчиликларини тузатиш учун ҳамиша эълон қилинган матнларини кузатиб бориши шарт.
10. Копирайтерлар ҳамиша ўз устида ишлаши ҳамда маркетинг ва коммуникациялар соҳасидаги янгиликлардан бохабар бўлиб бориши лозим.
❤️Эҳтимол, юқорида ёзганларим сиз учун янгилик эмасдир. Нима бўлганда ҳам бу билимлар копирайтинг оламини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
?Янги гуруҳларга қабул 5 августдан бошланади.
Дарслар, одатдагидек, бир неча хил тарифда ўтилади.
1. Мустақил дарслар.
Бу тарифда дарсларни телеграмдаги ёпиқ каналда кузатиб боришингиз мумкин. Вазифалар текширилмайди. Мустақил ўқиб-ўрганасиз.
Бу тарифда ўқиш нархи: 1 200 000 сўм. Тўлов 10 августгача амалга оширилганда, 1 000 000 сўмни ташкил этади.
Курс бошланганидан 2 ой ўтиб, каналдан чиқариб юбориласиз.
2. Ўзим ўрганаман.
Бу тарифнинг биринчиси билан фарқи, вазифалар шогирт қизимиз томонидан текширилиб, фидбеклар берилади.
Бу тарифда ўқиш нархи: 1 800 000 сўм. Тўлов 10 августгача амалга оширилганда, 1 500 000 сўмни ташкил қилади.
Курс бошланганидан икки ой ўтиб, каналдан чиқариб юбориласиз.
3. Юзма-юз.
Ушбу тарифда дарслар телеграмдаги ёпиқ гуруҳда реал вақт режимида видеоалоқа тарзида олиб борилади. Дарсга ҳамма белгиланган вақтда кириши шарт. Вазифаларни шахсан ўзим текшириб, фидбек бераман.
Бу гуруҳда ўқиш нархи: 3 000 000 сўм.
Тўлов 10 августгача амалга оширилганда, 2 800 000 сўмни ташкил этади.
Вақт муаммо бўлгани учун, дарслар ҳафтада бир марта ўтилади. Дарсга белгиланган вақтда ҳеч қандай огоҳлантиришсиз кирмаган ўқувчилар "Ўзим ўрганаман" тарифидаги гуруҳга ўтказиб юборилади ва ортиқча тўлов қайтариб берилмайди.
? Тарифлар нархлари бир ой учун эмас, тўлиқ курс учун ҳисобланган.
Курсга рўйхатдан ўтиш учун @nasr_assistant га мурожаат қилишингиз мумкин.
Ёзишнинг иккита муҳим сирини ўргандим:
Биринчиси эсимда йўқ.
Иккинчиси: ёдда қолганларини ёзиб қўявериш.
Маҳсулотингизни Реклама қилар экансиз, "ажойиб", "ажойиб бўлган" ва "бошқача" сўзларидан бошқа таъриф топа олмаётган бўлсангиз, харидор жалб қилиш осон кечмайди.
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 2 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago