🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
*Руҳингга ирода,
Қаламингга сиёҳ,
Танагга қувват бўлувчи озуқа - оғриқдир.
Азир тиғ ҳам оловда тобланиб, темирда зарба еб ўткирланади…
*🖊️زوجة عبدالله**t.me/buoqshom_kundalik
Аввал вужудида,
Сўнг бағрида,
Кейин кафтларида,
Ундан кейин ўлгунича қалбида маҳкам тутувчи зот - она…
*🖊️زوجة عبدالله***t.me/buoqshom_kundalik
*Уддаласанг, индамайдилар. Эплай олмасанг, айблайдилар.
Хурсанд қилсанг, сездирмайдилар. Хафа қилсанг, ўч оладилар.
Очилиб кетсанг, кўрмайдилар. Сўлиганингда ойна тутадилар.
Муҳтож кунинг беркинадилар. Беҳожат вақтинг ҳол сўрайдилар.
Билсанг, сўрамайдилар. Билмаганингда савол берадилар.
Унишингдан кўра синишингдан кўпроқ таскин топар қалблар бор…
*🖊️زوجة عبدالله**t.me/buoqshom_kundalik
*“Дўст ачитиб гапиради”, дея ўз яқинларига озор бериб ғамхўрлиқ қилиш ярамайди. Инсоннинг фақат моддий эмас, маънавий муҳтожлиги ҳам бор. Сўкиш ва тергашни қайғурмоқ, жон куйдирмоқ деган сўзлар билан ифодалаш - шунчаки ожизлик.
Бизнинг динда яхшиликка ҳам гўзал муомала ва ҳикмат билан буюрилади. Ҳатто ёмон муомала кўрган кишисига “Сизга салом бўлсин”, “Аллоҳ сизни кечирсин”, деб жавоб қайтариш - Пайғамбарлар ва уларнинг йўлини тутган кишилар хулқидан.
Шундай экан, қанақасига ўз дўстингиз, яқин кишиларингиз ва ҳатто фарзандларингизга ғамхўрлигингизни “ачитиб”, “оғритиб” ифода этасиз?
Асабини бузадиган меҳрибончиликни ким ҳам қабул қилгиси келарди?
Инсон қадамлари кўнгли забт этилган томонга эргашади. Бошқачаси фақат қочиради.
*🖊️زوجة عبدالله**t.me/buoqshom_kundalik
*Аллоҳ буюрган амаллар ажри ўзингизга ихтиёр берган амаллариникидан каттароқ бўлади. Лекин ҳар иккиси қабул бўлиши учун ҳам иккита шарт бор:
✔️Иймонан (яъни мўмин бўлган ҳолатда), Аллоҳдан ажр кутиб;
✔️ Қуръон ва суннатдан четга чиқмаган (яъни Пайғамбар алайҳиссалам ва у кишининг асҳобларига эргашган) ҳолда.
Аллоҳ Ўзининг ҳузурида нима қабул этилишини фақат ваҳий билан Пайғамбарига билдирган. Улушдан умиди бор, ҳаракатлари зое кетишидан чўчиган одам шу икки асосдан четга чиқмайди.
Иш энди бир нарсага қолади: Қилаётган амалимиз ростдан ҳам Пайғамбар йўлига мосми, йўқми, шуни билиш. Қачон бирор амалга тарғиб этилиб, у учун савоб ваъда қилинаётган бўлса, бунинг ваҳий экани (яъни қуръон ёки суннатданлиги) ҳақида далилга қаранг. Оят ёки ҳадисдан ишончли далил келтирилган, ҳадис эса саҳиҳлиги аниқ бўлса, кейин унга хотиржам амал қилиш мумкин.
Матнда берилмаган бўлса, ўзингиз изланиб кўрсангиз ҳам тагига етасиз.
Сизга юборилган диний шаклдаги матнлар қанчалик чиройли безалган, равон ва таъсирли услубда ёзилган бўлмасин, ичидаги гап далилга асосланмаган бўлса, эргашишга ярамайди. Йўқса, савобдан қуруқ қолиш билан бирга, гуноҳкор ҳам бўлиб қолиш мумкин. Чунки динга нисбат берилган ҳар қандай иш далилларга тескарими, у ваҳий эмас, кимнингдир хато тушунчаси ёки “фантазия”си бўлади.
Ўзимизга ачинайлик.
Аллоҳ бизларни ҳақ йўлидан тойдирмасин.
*🖊️زوجة عبدالله**t.me/buoqshom_kundalik
*Болалар аччиқланганида улар билан айтишиш - уларга тенглашишдир.
Айтишув янги шаклланаётган характер соҳибчасида урушқоқликни илдиз оттиради.
Нима қилиб бўлса ҳам вазиятни юмшатиб, митти вужудда ўт олган агрессияга сув сепиш керак.
Ҳазилга йўйиш, ғазабини тарқатувчи сўзлар ва ҳаракатлар билан уни “овутиб” олиш, кейинроқ эса унга хатосини тушунтира билиш - яхши усул бўлса керак.
Эътибор қилсангиз, ота-оналари сокин феъл-атворли, юмшоқ муомалали кишилар бўлган болаларда табиатан қўрслик бўлса ҳам улар ошиқча баҳслашмайдиган, осон келишиб кетадиган болалар бўлишади.
Ёш бола билан тортишишингиз - одоб бериш эмас, аччиғингизни ташқарига чиқариш холос. У кичкина ва ёрдамга муҳтождир. Уни меҳр ва раҳм-шафқат ёрдамида юмшатинг, сўнг ғазабни бошқаришда унга ёрдам беришга уриниб кўринг.
Ахир жамиятга урушқоқ ва агрессив, бунинг оқибатида эса муносабат қуришга доим қийналадиган одам етиштириб беришни хоҳламайсиз-ку.
Баъзи натижаларга куч билан эмас, таслимият билан эришилар экан-да…#Шахсий_хулоса *🖊️زوجة عبدالله**t.me/buoqshom_kundalik
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago