Alisher Rustamov

Description
⭕ СЕРВИС бўйича 18 йиллик тажрибага эга мутахассис
⭕ Тадбиркор, консультант, ижодкор
⭕ Armani Group, Alfred Dunhill, Jimmy Choo, Texnomart каби компанияларда ишлаган.
Advertising
We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰

Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻

Kanal sotilmaydi!

Last updated 10 hours ago

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 2 days, 16 hours ago

🔄 Интернетда видео каналлар кўп, лекин энг энг энг зўрларини саралаб берадигани йўқ!

☝️Сиз эса айнан шундай сараланган видео каналидасиз!

@Mallbra_SS

Last updated 1 month ago

1 month, 1 week ago

Консалтинг ҳизматларимизнинг узоқ муддатли пакетлари ҳам мавжуд. Кўп тармоқли компанияларга мос келади. Масалан, 3-4 дўконингиз бўлса ҳам, идеал ечимлар мавжуд. Бошқарув партнёр бўлиб ҳизмат кўрсатамиз. Кўп тадбиркорлар ўша “операционка” номли нарсадан чиқиб кетолмайди, микро-менежмент билан банд бўлади. Натижада катта стратегик масалалар қолиб кетади. Айнан шунақа вазиятларнинг ножўя таъсини биз камайтириб беришимимиз мумкин. Нархлар $5,200 дан бошланади (Тошкент шахри учун). Ҳеч қачон 5-10 компания билан параллель ишламаймиз. Лимитимиз иккита дона мижоз. Шунда тўлиқ эътибор бероламиз. Биз қайта харидларни оширишда ёрдам берамиз, бу харажатларингизни туширади ва бозордаги ўрнингизни мустаҳкамлайди.

@alisher_rustamov

1 month, 1 week ago

Савдонинг сири муомалада.

Жамоаси сабабли мижоз қочган экан бир жойда. Савдоси зўр бўлган бошида. Шунинг учун бизнес эгаси ҳам индаман. Улар қилган хато оддий - мижоз қайтиб келиши учун савдо қилишмаганди.

@alisher_rustamov

1 month, 1 week ago
4 months, 1 week ago

Кўп компаниялар маркетинг билан овора, лекин билмайдики, сервис йўқ жойда маркетингдан фойда кутилгандек бўлмайди. Маркетинг дастлабки харидни яратади, сервис эса такрорий харидни. Сервис йўқ жойда мижознинг нархи $10 бўлса, сервис бор жойда $5 бўлади.

Бу қиш қийин келади. Ҳозирдан харакатингизни бошланг. Малака ошириш масаласи бўйича ўзимга алоқага чиқинг.

@alisher_rustamov

4 months, 1 week ago

Водий ва воха тарафлардаги компанияларга бориб тураман. Бир нечта фарқларни кўрганман.

Водийда:
- Одамлар билан суҳбатда сатрлар орасида ўқишга катта урғу берилади
Вохада:
- Айтилган гапни тўғридан тўғри қабул қиладилар.

Водийда:
- Дўконда директор бошқаради
Вохада:
- Дўконда кассир бошқаради, хатто директор бор бўлса ҳам (мен кўрган жойлардадир балки).

Водийда:
- Бирон нима кўнгилдек чиқмаса, пул берилаётган пайтда секин айтиб қўйишади ва жавобингизни муаммони бартараф этиш муддатини кутадилар
Вохада:
Бирон нима кўнгилдек чиқмаса, жойида айтишади ўша пайт айтишади.

Водийда:
- Бирон фикр билдиришда қатор кейслар айтишади, ўзингиз ҳулоса қилиб олишингизни истайдилар. Шунда ҳам тополмасангиз, кейин биз ҳам манабундай қилсакчи, дейдилар

Вохада:
Ҳафа бўлмангу, лекин …

Ёзишимдан ҳуддики, воха одамлари сал қўрсроқ ўқиляпти. Аслида ундай эмас. Ҳамма ерда ўз менталитети бор. Вохалик бир-икки мижозлар билан уришиб-талашиб иш битирганмиз. Бошқа алоқага чиқишмаса керак, дердим ичимда. Лекин, озмунча вақт ўтмай ҳеч нарса бўлмагандек яна иш бошлардик. Асосийси эшикни қаттиқ ёпмай кетамиз, чунки Тошкентликлар кўп нарсани ўз менталитетидан келиб чиқиб ўлчайди. Бизнесда сиз мижозларга мослашишингиз керак.

Сиз тадбиркорсиз. Бир ўйлаб кўринг, мижозлар сизни қандай қабул қиляпти:
— Ака, краскалар борми?
— Нариги қаторда

Бошқа вариант:
— Ака, краскалар борми?
— Ассалому алейкум. Келинг йўналтирвораман… Ўзи нима ремонт экан? Хали қайтганингизда бизга ҳам киринг, зўр ламинатлар бор. Мана визиткам.

@alisher_rustamov

4 months, 1 week ago

Битта мижоз иккита мижозни айнитади, агар сизнинг компанияда яхши сервис кўрмаса.

Қанақасига иккита мижозни айнитади? Бири ўзи, иккинчиси бўлажак мижозингиз.

Доимо яхши муносабатда бўлинг. Сервис ўзи нима? Жавоб: мижозларда ижобий таассурот қолдирувчи аниқ ва ноёб харакатлар. Ҳеч бўлмаса, қўлингизни кўксингизга қўйиш мумкиндир а.

@alisher_rustamov

4 months, 2 weeks ago

Махсулот зўр, жойингиз ажойиб, реклама ёрворейшн. Лекин, қайта харидлар йўқлигини кўрмаяпсиз. Ўзи уни нималигини ҳам анча тадбиркорлар билмайди. Бу вазият маркетинга янада катта маблағ ажратишингизни талаб қилади. Секин-секин соф даромадга таъсир қилади. Қайта харидларни кўпайтириш учун “Қалб олсти безини ечиш”, “100 карра савдони ошириш”, “Қарздорликдан қутулиш” каби мотивациялар ёрдам бермайди. Аниқ ва лўнда харакатлар йиғиндиси бўлиши керак сизда. Ана ўша аниқ нарсалар 17-18 август кунлари мен билан учрашганингизда айтилади.

Келмасангиз, мен ҳеч нарса йўқотмайман, чунки асосий даромадим тренингдан эмас. Мен компанияларнинг ичига кириб ишлайман. Сиз нимадир йўқотасизми? Келмасангиз, қаердан биласиз?. Ўзингизга руҳсат этинг:)

Мурожаат учун ??@Mardon_Ibragimovich

@alisher_rustamov

4 months, 2 weeks ago

Сервис нима асосида қурилади? Нимаки, мижозда ижобий таассурот қолдириши мумкин бўлса ўша нарса асосида сервис пайдо бўлади.

Мижоз сиздан нарса олганидан сўнг унга бир оғир қўнғироқ қилиб, рақамингизни ёздиртириб қўйинг. Кўрасиз, ўзи уч-тўрт марта телефон қилиб, товарлар тўғрисида қизиқиб туради. Аэропортга кийимни соат 5:00 ларда етказиб берган даврим ҳам бўлган. Шунчаки алоқада бўлганим сабаб.

Мижоз қизболага ўҳшайди. Унга нисбатан ғамғўрлик қилган инсонни севиб қолади (ҳазил).

@alisher_rustamov

4 months, 2 weeks ago
4 months, 3 weeks ago

Бугун шуни ёзгим келди.

25-май эди. Ҳамма мактабни битирган. Кўча ва кафелар оқ кўйлак кийган йигиту қизларга тўла. Мен эса ўз тенгдошларим ҳизматида эдим – официантликка жойлашдим. Ўша кун 7:00 дан то 00:00 гача ишладим. Лекин, кафе эгаси пул бермади. Ҳар ҳафта ёки ўн кун одамларни ишлатиб шундай иш қиларкан. Унақа “бизнесменлар” кўп эди. Уйимга 9 км пешком кетганим эсимда.

Яна бир жойга ишга официант бўлиб кирдим. Жуда катта ҳашамдор ресторан эди. Таги бой одамлар эгалик қиларди. Пулимни кутилгандек даражада тўлашмади, лекин харажатим қопланди. Муомаланг ёмон эди, дейишди. Аммо, шу гап менга негадир самимий эшитилди: муомалангни тўғирла, бўлмаса ҳаётда қийналасан.

Умримизда 3 хил нарсага ўйларимизни сарфлаймиз:
1) Билвосита таъсир этишимиз мумкин нарсалар
2) Бевосита таъсир этишимиз мумкин нарсалар
3) Бевосита ва билвосита таъсир этолмайдиган нарсалар.

Муомаламни тўғирлаганимдан бери кам бўлмадим. Бунга бевосита таъсирни ўзим қилганман. Ҳўп, халиги ухлатилган 25-майдаги маошим нима бўлди? Ҳеч нарса. Унга на бевосита, на билвосита таъсир қилолардим. Қўйиб юбордим.

Вақтингизни ўзингизга сарфланг. Яна нима ҳулоса қилса бўлади?

@alisher_rustamov

We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰

Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻

Kanal sotilmaydi!

Last updated 10 hours ago

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 2 days, 16 hours ago

🔄 Интернетда видео каналлар кўп, лекин энг энг энг зўрларини саралаб берадигани йўқ!

☝️Сиз эса айнан шундай сараланган видео каналидасиз!

@Mallbra_SS

Last updated 1 month ago