Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 weeks, 2 days ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year, 1 month ago
Last updated 3 years, 2 months ago
Аллоҳни изни тавфиқи билан "Туманли тарих" китоби тугади.
Аллоҳ барчамизни саҳобаларга яхшиликда эргашувчилардан қилсин.
Китобни электрон нусҳасидан фойдаланиш учун ⬇️
#Туманли_тарих (98): Муҳим саволлар
Хотима
Муҳим саволлар
Баҳсимиз якунида ҳар бир инсонда табиий равишда туғиладиган саволларни санаб ўтмоқчимиз.
1. Халифалик масаласида Алининг ҳаққини одамлар беркитган бўлишса, уларни шу иш атрофида нима бирлаштирган? Хўш, Алининг ҳаққини яширишдан уларга қандай манфаат бор эди?! Одамлар Алига нисбатан шунча ноҳақлик қилган бўлсалар, Усмоннинг ўлимидан сўнг нега унга байъат бериб, хайрихоҳлик қилишди?
2. Али халифаликка сайлангач нега Абу Бакр ва Умарнинг ҳукмларини ўзгартирмади?
3. Ансорийлар даставвал Абу Бакр билан Умарнинг фикрига қўшилмаган эдилар, нима учун Али ҳам норозилик билдирмади?
4. Нега одамлар Абу Бакрни бирдек қабул қилишди, ваҳоланки, Абу Бакр уларни қўрқитгани ёки қизиқтиргани йўқ, одамлардан ҳимоя қиладиган қариндош-уруғи ҳам кўп бўлмаган-ку? Эсланг, у ансорлар ҳузурига бор-йўғи икки киши – Умар ва Абу Убайда ҳамроҳлигида борган эди.
5. Абу Бакр халифаликни ноҳақ эгаллаб олган бўлса, нега саҳобалар жим қараб туришди, нега Алининг ўзи қаршилик кўрсатмади? Абу Бакр одамларни мол-дунёси билан ўзига оғдириб олгани ёки қўриқчи ва қўшини қуршовида иш юритгани йўқ эди-ку!
6. Ҳамма-ҳамма уларга ташланишини билган ҳолда барча арабларга, балки бутун ер юзига қарши юришдан тап тортмаган, Аллоҳ ва Расулининг чин ёрдамчилари бўлган, ҳақ йўлида моллари ва жонларини фидо этган ансорлар нега Алининг тарафини олишмади? Али ансорлардан ҳеч кимни ўлдирмаган, ҳатто чертмаган бўлса, нега улар охиратларини бировларнинг дунёсига алиштирдилар? Муҳожирлар-чи? Ҳақ букилиб, ботил гердайса, уларнинг иши йўқмиди?
7. Агар сизлар айтгандек Абу Бакр билан Умар Алини халифаликдан узоқлаштиришга ҳаракат қилган бўлсалар, нима учун Умар Алини Шўрога киритди? Нима учун уни янада узоқроқ қилишга уринмади? Алининг ўзи-чи, нега Шўрога киришдан бош тортмади?
8. Абу Бакр ва Умар халифалик қилган даврда Али бирон марта уларга қарши чиқмаган. Нега ўз ихтиёри билан уларга байъат бериб, Аллоҳ йўлида мудом ёрдамчи бўлиб турди?
9. Жасорати ва мардлиги билан донг таратган Бани Ҳошим уруғи нега Алининг тарафини олмади? Алининг ҳаққи поймол этилган бўлса, ҳошимийлар қараб туравердими?
10. Абу Бакр, Умар ва Усмон халифа бўлиб ўзлари учун нима орттирдилар?
Абу Бакр халифа бўлиб бойлик тўпламади, мол-мулк қолдирмади, биронта қариндошига мансаб бермади. Умар ва Усмон ҳам Абу Бакрнинг йўлини тутдилар. «Усмон яқин қариндошларини мансабга ўтқазди» деган айбловга келсак, биз бунга ва Усмонга қўйилган бошқа айбловларга ўз ўрнида батафсил жавоб бериб ўтганмиз. Саҳобаларнинг барчаларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
#Туманли_тарих (97): «Али ҳеч қачон бут-санамларга сажда қилмаган»
Алининг санамларга ибодат қилмаганини ҳамма бир овоздан таъкидлаган. Гўдаклигидан Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонларида униб-ўсган Али қандай қилиб бут-санамларга сиғиниши мумкин?!
Абу Толибнинг камбағаллиги сабабли Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Аббос ва Ҳамзалар унинг учта боласини ўзларига олиб тарбия қилишган. Ҳамза Жаъфарни, Аббос Ақилни ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам Алини олганлар. Бу воқеа рисолатдан аввал бўлиб ўтган. Ўшанда Алининг уч-тўрт яшар бўлгани тахмин қилинади. Уч ёшидан Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларида катта бўлган бола санамларга сиғиниши мумкинми?!
Санамларга сиғинмаган фақат Али эмасди. Абу Бакр ҳам санамларга асло ибодат қилмаган. Шунингдек, Абдуллоҳ ибн Умар, Ибн Аббос, Ибн Зубайр ва кичик ёшли саҳобаларнинг биронтаси бут-санамларга топинмаганлар.
Мана биз ҳам санамларга сажда қилмаганмиз-ку?! Замон ва макон сабабли санамларга сиғинмаган кишилар санамларга топиниб, сўнг тавба қилган инсонлардан афзал бўлиб қоладиларми?!
Ақил, Жаъфар, Аббос ва Убайда ибн Ҳорислар жоҳилиятда санамларга сиғинишган. Исломга кирганларидан сўнг улар қандай улуғ одамларга айланишган!
#Туманли_тарих (96): «Али биринчи бўлиб Исломни қабул қилган»
Баъзи аҳли илмлар Алининг ёш бола бўлганини таъкидлаб туриб юқоридаги сўзни айтишган.
Ёш болалардан биринчи бўлиб Али Исломга кирган. Катталардан биринчи бўлиб Абу Бакр Исломни қабул қилган. Аёллардан Хадича муслималарнинг биринчиси бўлган.
Қуллардан биринчи бўлиб Билол Исломга кирган, дейишади.
Рисолатнинг дастлабки кезларида Али саккиз ёки ўн ёшли бола эди. Шунинг учун, яъни Алининг норасида бўлгани туфайли Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан Абу Бакрчалик фойда олмаганлар.
Абу Бакр Сиддиқ сабабли Усмон, Талҳа, Зубайр, Саъд ва Абдураҳмон ибн Авф каби кибор саҳобалар Исломга кирганлар.
#Туманли_тарих (95): «Насабда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга энг яқин инсон Али бўлган»
Албатта, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош бўлиш ҳамма учун шараф, лекин бу шарафга инсон ўз ҳаракати билан эриша олмайди-да! Бинобарин, бу сифат Аллоҳ ҳузурида кишини олға силжитмайди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимни амали секинлаштирса, насаби уни тезлаштирмайди»[1].
Агар насаб яқинлигининг ўзи етарли бўлсайди, Абу Лаҳабнинг ошиғи олчи бўларди.
Али Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга насаб жиҳатидан энг яқин инсон бўлмаган. У зотнинг амакилари Аббос билан Ҳамза Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинроқдирлар. Шунингдек, набиралари Ҳасан ва Ҳусайн Алидан кўра яқинроқ эдилар.
Абдуллоҳ ибн Аббос, Жаъфар, Фазл ибн Аббос, Ақил ва бошқалар қариндошлик жиҳатидан Али билан бир хил мартабада турадилар.
Хулафои рошидиннинг ичида насаб жиҳатидан Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга энг яқини Али бўлган, дейилса, бу бошқа гап. Лекин шунинг ўзи халифаликни Али эгаллаши учун сабаб бўлолмайди. Қолган уч халифа қариндошликдан бенасиб эмасдилар. Усмон Абдуманофда Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шажараларига қўшилса, Абу Бакр ва Умар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Каъб ибн Муррада учрашадилар.
[1] Муслим ривояти, 2699-ҳадис.
#Туманли_тарих (94): «Али Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг энг олим одам бўлган»
Аслида, саҳобанинг нечоғлик олимлиги қуйидаги икки нарса билан ўлчанади:
2) Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан қайси ўринда қанча фойдаланганлари.
Фатвони тўғри бера олиш борасида шуни айтиш мумкинки, биронта фиқҳий масалада Абу Бакрнинг хатога йўл қўйгани қайд этилмаган. Саҳобалар тортишиб қолган барча масалада Абу Бакр ўз фатвоси билан баҳс-мунозарага чек қўяр эди.
Сийрат китобларида Умар, Усмон, Али ва бошқа саҳобаларнинг баъзи масалаларда хато қилганлари айтиб ўтилган. Имом Шофеий «Ал-ум» номли асарида Али билан Ибн Масъуд ихтилоф қилган масалаларга алоҳида боб ажратган.
Абу Бакрнинг қисқача таржимаи ҳолида унинг илми ҳақида сўз юритган эдик.
Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайси саҳобадан қайси ўринларда қандай фойдаланганларига келсак, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакрни ҳажга амир ва намозга имом этиб тайинлаганлар.
Мансур Самъоний Абу Бакрнинг Алидан олимроқ эканига уммат ижмо қилганини айтган[1].
[1] Қаранг: «Минҳожус сунна», 7/502.
Мубоҳала оятига келсак, бу оят Али разияллоҳу анҳу ва оиласининг фазли ва обрў-эътиборининг юксаклигини кўрсатади. Аммо бу оятнинг халифаликка ҳақлилик масаласига мутлақ алоқаси йўқ. Аллоҳ таоло мубоҳала оятида айтади:
«Энди сизга келган мана шу ҳақ маълумотдан кейин насронийлардан кимда-ким сиз билан талашиб-тортишмоқчи бўлса, ундай кимсаларга айтинг: «Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аёлларимизни ва аёлларингизни, ўзларимизни ва ўзларингизни чорлаб йиғайлик, сўнгра тазарру билан илтижо қилайлик-да, ёлғончиларни Аллоҳ лаънат қилишини сўрайлик» (Оли Имрон, 61).
«Мубоҳала» (ўзаро лаънат тилаш) воқеаси ҳижрий 10 йилда бўлган.
Оятдаги «ўғилларимиз» сўзидан Ҳасан ва Ҳусайн разияллоҳу анҳумо назарда тутилган. Баъзилар болаликдан Пайғамбаримизнинг уйларида ўсгани ва шу хонадонга куёв бўлгани сабабли Алини ҳам «ўғиллар» сирасига киритишган.
Оятдаги «аёлларимиз» сўзидан мақсад Фотима разияллоҳу анҳо.
Оятдаги «ўзларимизни» сўзидан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам назарда тутилган. Киши ўзига хитоб қилиши мумкин. Чунки, биринчидан, ҳеч ким – на Али ва на Ҳасан Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўринларини боса олади. Иккинчидан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёлғиз ўзларини ўртага қўйганлари билан қарши тараф кўпчиликни ташкил қиларди.
«Эй мўминлар, сизларга ўзларингиздан бир пайғамбар келди. У сизлар дуч келаётган қийинчилик ва машаққатлардан қийналади. У сизларнинг мўмин бўлишингизни ва сизларга фақат яхшилик бўлишини қаттиқ хоҳлайди. У мўминларга ўта раҳмли ва меҳрибондир» (Тавба, 128).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам нега айнан Али, Фотима, Ҳасан ва Ҳусайнни мубоҳалага олиб келдилар?
Улар Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг яқинлари эдилар.
Мубоҳала кишининг яқин қариндошлари билан бўлиши керак. Чунки инсон табиатан ўз яқинларини ҳимоя қилишга одатланган. Ҳеч ким ўз яқинларига ҳалокат тиламайди.
Мубоҳала ҳижрий 10 йилда Нажрон элчиларига таклиф этилган. Бу вақтда Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа фарзандлари оламдан ўтган эди. Руқайя ҳижрий 2 санада, Зайнаб ҳижрий 8 санада, Умму Кулсум 9 санада вафот этганлар. Иброҳим, Қосим ва Абдуллоҳлар анча илгари қазо қилганлар.
Мубоҳалага Али, Фотима, Ҳасан ва Ҳусайннинг олиб келиниши, ҳеч шубҳасиз, уларнинг фазлига далолат қилади.
Ўша вақтда яқин қариндошлар ичида Алига тенг келадиган ҳеч ким йўқ эди. Амакилари Аббос динга кейин киргани боис Алининг мақомида бўлмаган. Бошқа амакиваччалар ҳам Али билан тенглаша олмасди. Жаъфар эса Мўътада шаҳид бўлганди.
[1] Термизий ривояти, 3787-ҳадис.
[2] Бу ҳақда талай ҳадислар келган. Уларни фиқҳга оид китобларнинг «Таҳорат» бобидан топиш мумкин.
#Туманли_тарих (84): Ёпинчиқ ҳадиси ва мубоҳала ояти (2)
Оятда Аллоҳ улардан гуноҳни кетказди деган гап йўқ. Чунки бу аниқ амалга ошадиган қадарий ирода эмас, шаръий иродадир, яъни Аллоҳ шу нарсани яхши кўради, деганидир. Албатта, Аллоҳ таоло Фотима, Ҳасан, Ҳусайн, Али ва Пайғамбаримизнинг аёлларидан нопоклик – гуноҳни кетказган.
Бироқ оятда шаръий ирода ифода этилганини унутмаслигимиз керак. Шу боис ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни либос билан ёпганларидан сўнг «Эй Аллоҳ, улар менинг аҳли байтим! Эй Аллоҳ, улардан нопоклик –гуноҳни кетказгин!»[1] деб дуо қилганлар. Агар Аллоҳ улардан нопокликни кетказганида Пайғамбар яна дуо қилмаган бўлардилар. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари оятда шаръий ирода назарда тутилганини билдиради. Қуръонда шаръий ирода ифодаланган оятлар кўп. Жумладан, Аллоҳ таоло айтади:
«Аллоҳ сизларга ўзининг ҳақ дини ва ҳикматли шариатини баён қилишни, сизларни ўзингиздан аввалги пайғамбарлар ва солиҳ зотларнинг йўлларига йўллашни ва тавбаларингизни қабул қилишни истайди. Аллоҳ яхши билувчи ва ҳикматли зотдир. Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилишни истайди. Шаҳватларга ва ҳою ҳавасларга берилган кимсалар эса диндан бутунлай оғиб кетишингизни истайди. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди. Чунки сизлар заиф яратилгансиз» (Нисо, 26-28).
Оятларда Аллоҳ таолонинг инсонларга енгиллик қилишни ва уларни кечиришни яхши кўриши айтилган. Бироқ Аллоҳ таоло ҳаммани кечириб юбормайди-ку?! Кимдир мўмин ва кимдир кофир бўлса, ҳар иккисига бир хил муносабат кўрсатилмайди. Аллоҳ таоло айтади:
«Аллоҳ сизларни яратган зотдир. Баъзингиз Унинг илоҳлигини инкор қиласиз, баъзингиз эса Унга иймон келтириб, шариатига амал қиласиз. Аллоҳ барча амалларингизни кўриб турувчидир» (Тағобун, 2).
Аллоҳ таоло нафақат аҳли байтдан, балки барча мўмин-мусулмондан нопоклик – гуноҳни кетказишни хоҳлайди. Шунинг учун Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам пок жойда намоз ўқиш кераклигини тушунтирганлар. Аллоҳ таоло «Либосингизни пок тутинг!» (Муддассир, 4) деб буюрган.
Мўминлар таҳоратга, жунубликдан эса ғуслга буюрилганлар[2].
Поклаш ҳақидаги оят бошқалар хусусида ҳам нозил этилган. Бу фақат Алининг оиласига хос эмас.
Аллоҳ таоло айтади:
«Эй Пайғамбар, уларнинг молларидан садақаларини олинг, шу билан уларни гуноҳлар кирлигидан тозаланг ва гуноҳлари кечирилишини сўраб дуо қилинг, ҳақларига истиғфор айтинг. Шубҳасиз, сизнинг дуо ва истиғфорингиз улар учун раҳмат ва оромдир. Аллоҳ ҳар бир дуо ва сўзни эшитувчи, бандаларининг аҳволларини, ниятларини яхши билувчи зотдир» (Тавба, 103).
«Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукр қилишларингиз учун сизларга ўз неъматини комил қилиб беришни истайди» (Моида, 6).
«Ўшанда хотиржам бўлишларингиз учун сизларни Ўз тарафидан уйқуга чўмдирган ва поклаб, сизлардан шайтон васвасасини кетказиш учун, дилларингизни бир ва қадамларингизни маҳкам қилиш учун устингизга самодан ёмғир ёғдирган эди» (Анфол, 11).
Бадр аҳлининг сони 313 кишидан ортиқ бўлган. Агар шиаларнинг даъвоси далил қилиб олинса, унда Бадр аҳли ҳам маъсум бўлиб қолади. Чунки юқоридаги оятда уларни поклаш айтилган.
Нопоклик ва гуноҳнинг кетказилиши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин уларнинг халифа бўлишларини англатмайди. Аллоҳ таоло Алидан нопокликни кетказди ва шу боис у мўминларнинг мавлосидир.
Ҳасан, Ҳусайн, Фотима ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ҳақида ҳам шундай деймиз. Аллоҳ таоло Пайғамбар аёлларини «мўминларнинг оналари» деб атади. Аллоҳ таоло айтади:
«Пайғамбар дину дунё ишларида мўминларга жонларидан ҳам азизроқ ва яқинроқдир. У зотнинг аёллари умматга ўз оналари каби ҳаромдир» (Аҳзоб, 6).
Шунингдек, асҳоби киромлардан ҳам нопоклик кетказилганига оятлар бор. Биз уларни мўминларнинг мавлолари деб билсак-да, ҳеч бирлари учун маъсумлик ёки раҳбарлик ҳуқуқини даъво қилмаймиз.
Аҳли байтга нафақат Пайғамбар аёллари билан Алининг оиласи, балки Зайд ибн Арқам ҳадисида айтилганидек садақа ҳаром қилинган Жаъфар, Ақил ва Аббоснинг оилалари ҳам киради. Демак, аҳли байт ибораси баъзилар даъво қилганидан анча кенг экан. Пайғамбар аёллари юқоридаги оят далолати билан аҳли байтга киритилади. Али, Фотима, Ҳасан ва Ҳусайн «либос ҳадиси» ҳамда Зайд ибн Арқамнинг ривояти билан аҳли байт таркибига киради. Аббос, Ақил, Жаъфар ва Алининг оилалари Зайднинг ҳадисига биноан аҳли байтдан дейилади. Хуллас, садақа ҳаром қилинган барча Бани Ҳошим аъзолари Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли байтидан саналади.
Абдулмутталиб ибн Рабиа ибн Ҳорис ибн Абдулмутталибдан ривоят қилинади: «Рабиа ибн Ҳорис билан Аббос ибн Абдулмутталиб кўришиб гаплашишди.
– Аллоҳга қасамки, манави икки болани (Абдулмутталиб ибн Рабиа билан Фазл ибн Аббосни) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига юборсак. Улар Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан гаплашсалар ва иккисини закот молларини йиғишга амир қилиб қўйсалар. Улар ҳам бошқалар адо этаётган ишни адо этишса ва шу иш ортидан бошқаларга теккан маош уларга ҳам тегса.
Шу пайт Али келиб қолди. Рабиа билан Аббос унга нима қарорга келишганини гапириб беришди.
– Бундай қилманглар! – деди Али. – Аллоҳга қасамки, у зот бу ишга қўл урмайдилар.
Рабиа Алини четга тортиб, деди:
– Аллоҳга қасамки, бизни кўролмаганинг учун шундай қиляпсан. Сен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга куёв бўлдинг, биз сенга ҳасад қилмадик-ку?!
– Майли, жўнатаверинглар, – деди Али.
Улар кетишди, Али ёнбошлаб ётиб олди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешинни ўқиганларидан сўнг у кишидан аввал ҳужранинг эшигига бориб турдик. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам келдилар ва (бизлар билан ўйнашган ҳолда) қулоқларимиздан ушлаб «Қани, дилингизга туккан гапларингизни чиқаринглар-чи!» дедилар. Ҳужрага кирдилар, биз ҳам кирдик. Ўша куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайнаб бинти Жаҳшникида эканлар. Бир-биримизга «Сен гапир, сен гапир» дегандек қараб қолдик. Ниҳоят, биттамиз гапирдик.
– Эй Расулуллоҳ, сиз энг кўп яхшилик ва силаи раҳм қилувчи зотсиз. Биз уйланадиган ёшга етиб қолдик. Ҳузурингизга бизни ҳам закот молларини йиғиш ишига тайинлашингиз учун келдик. Бошқалар каби биз ҳам сизга закот молларини йиғиб олиб келамиз ва эвазига улардек маош оламиз.
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам узоқ вақт жим қолдилар. Биз яна гапирмоқчи бўлган эдик, Зайнаб бинти Жаҳш парда ортидан туриб «гапирманглар» деб ишора қилди.
– Муҳаммад оиласига садақа тўғри келмайди. У одамларнинг кирларидан бошқа нарса эмас, – дедилар Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам»[2].
[1] Муслим ривояти, 2424-ҳадис.
[2] Муслим ривояти, 1072-ҳадис.
#Туманли_тарих (73): Еттинчи шубҳа: Абу Бакр мерос масаласида Фотимага зулм қилган (1)
Фотима Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин оталарининг меросини сўраб келганида Абу Бакр унинг ҳаққини бермаган, деб даъво қилишади шиалар.
Фотима Фадакни[1] сўраб келганди. Баъзилар Фадакни Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотимага тортиқ қилганлар дейишса, айримлари Фадак Фотимага мерос қолган дейдилар.
Агар Фадак Фотимага мерос сифатида қолган дейилса, унинг батафсил жавоби қуйидагича бўлади:
Фотима розияллоҳу анҳо Пайғамбаримизнинг вафотларидан сўнг Фадакдаги меросини, Хайбардаги Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг улушларини ва бошқаларни сўраб келганида Абу Бакр разияллоҳу анҳу шундай жавоб беради:
– Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Биздан мерос қолмайди. Нима қолдирган бўлсак садақадир!” деганларини эшитганман[2].
Баъзи ривоятда “Қолдирган нарсамиз садақадир”[3], дейилса, Имом Аҳмад ривоятида “Биз пайғамбарлар жамоасидан мерос олинмайди” шаклида берилган[4].
Хуллас, ана шу жавобни олган Фотима Абу Бакрдан аччиқланди.
Эҳтимол, у Абу Бакр Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни нотўғри тушунган ёки нотўғри эшитган деб ўйлагандир. Фотима Аллоҳ таолонинг мана бу оятини умумий далил деб биларди:
“Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли мерос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос берилишини амр қилади” (Нисо, 11).
Аҳли суннат ушбу воқеада Абу Бакрни эмас, балки Фотимани оқлайдиган узр-сабаб қидиради. Чунки Абу Бакр Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан очиқ далил келтирди. Мазкур ҳадисни Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Аббос, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Зубайр ибн Аввомлар ривоят қилишган. Демак, масала равшан, пайғамбарларнинг мол-мулкида меросхўр бўлмайди ва қолдирган нарсалари садақа ҳисобланади. Фотима Абу Бакрнинг ҳукмидан норози бўлган экан, аҳли суннат олимлари Фотима учун арзирли сабаб-узр излайдилар. Ҳақ гапни айтиб ҳақ устида турган Абу Бакр ҳеч кимнинг оқлашига муҳтож эмас.
Шиалар Фотиманинг Абу Бакрдан ғазабланганини рўкач қилишади. Биз айтамизки, модомики Аллоҳ Абу Бакрдан рози бўлган экан, Фотиманинг ғазабланиши ҳеч қандай зарар бермайди.
“Эй Пайғамбар, мўминлар дарахт остида сизга байъат берган пайтларида Аллоҳ улардан рози бўлди” (Фатҳ, 18).
Ўша куни байъат берганларнинг етакчиси Абу Бакр эди. Аллоҳ ва Унинг Расули кимдан рози бўлса, бошқа бировнинг норозилиги унга зиён бера олмайди.
Сиз ўзингизни Абу Бакрнинг ўрнига бир қўйиб кўринг. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мерос берилмаслиги ҳақида сўзларини аниқ эшитган бўлсангиз, Пайғамбарнинг саҳиҳ сўзини қўйиб, Фотиманинг гапига қулоқ солармидингиз?!
Ҳадиснинг зоҳиридан кўриниб турибдики, “Фотима Абу Бакрдан аччиқланди” жумласи ҳадиснинг аслига эмас, балки Зуҳрийнинг қўшимчасига тегишли.
Шиаларнинг “бу мерос эди” деган даъвоси ҳам ноўрин. Биз пайғамбарлар мерос қолдирмаслиги, улардан қолган мол-мулк садақа қилиниши ҳақидаги бир неча саҳиҳ ривоятларни келтириб ўтдик.
Жумладан, Имом Муслим ривоятида “Биз қолдирган нарса садақадир” дейилган. Қисқаси, барча пайғамбарларга тегишли умумий ҳукм шу: улардан қолган мол мерос қилиб олинмайди.
Шиалар ўз сўзларига қуйидаги икки оятни далил қилишади:
“Мен вафотимдан сўнг яқинларим ва қариндош-уруғларим Сенинг динингга тўла-тўкис амал қилмасликларидан ва бандаларингни Сенинг динингга чақирмасликларидан қўрқаман. Аёлим бепушт бўлди. Шу боис ўз ҳузурингдан менга ворис ва ёрдамчи бўладиган бир фарзанд ато этгин. У менинг ва Яъқуб хонадонининг вориси бўлсин. Эй Раббим, уни ўзинг ҳам, бандаларинг ҳам рози бўладиган фарзанд қилгин” (Марям, 5-6).
“Сулаймон отаси Довудга ворис бўлди. У қавмига деди: «Эй одамлар, бизга қушларнинг тили ўргатилди ва эҳтиёжимиз тушадиган ҳамма нарсалар ато этилди. Аллоҳ таоло бизга ато этган бу нарсалар бизни бошқалардан ажратиб турадиган очиқ-равшан фазилатдир» (Намл, 16).
Энди ушбу оятларнинг шарҳига киришамиз.
“У менинг ва Яъқуб хонадонининг вориси бўлсин”.
Аввало, солиҳ кишига фақат мол-давлати учун Аллоҳдан меросхўр сўраш ярашмайди. Қандай қилиб Закариёдек улуғ набий ҳақида молининг ғамини еб Аллоҳдан меросхўр сўради, дейиш мумкин?
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 weeks, 2 days ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year, 1 month ago
Last updated 3 years, 2 months ago