Инста: https://www.instagram.com/xdanyl_/
TWITCH: https://www.twitch.tv/xdanyl_
Реклама: @chocoboy711 и @lxxnyash
АРТЫ/ЭДИТЫ И ПРОЧЕЕ КИДАТЬ СЮДА: https://t.me/XdanylOfficialBot
Last updated 2 months ago
🔥Телеграмдаги энг зўр аёллар канали
⚡️Психологик пост/тест/контентлар
📝Кунлик мотивациялар
💝БЕПУЛ дарслар
Бизнинг сайт www.qizilpomada.uz
📍 instagram.com/qizilpomada
Last updated 1 month, 2 weeks ago
⏰??⏰Rahmatjon Qurbonov
✅ Канал ???’?? ?????????
t.me/Ranoumidbaxsh
Мусиқа
✅ Канал ???’?? ?????????
t.me/Ranoumidbaxsh
- -Қиз фарғоналик, қўшни вилоятдан. Ойим қиз кўришга келмоқчилар. Ойимга ёқса, кузда тўй қиламиз. Хуллас, оғайни бўйдоқлик ҳам жонга тегди...
-Қиз ақлликкинага ўхшайди, бахтли бўлинглар.
-Раҳмат.
"Инсон ҳаётга нима учун келади. Уйланиб, оила яратиш, бола-чақали бўлиш учун. Севишганларга, келин-куёвларга бахт тилаймиз, нега? Чунки бахтнинг асл мазмуни, бир-бирини севиш, англаш, яхши-ёмон кунларни бирга ўтказиш, ҳаёт синовларини бирга енгишдан иборат. Суйган инсонларгина бир-бирларини англайдилар, асраб-авайлайдилар, бир-бирларини қадрлайдилар. Икки ҳаётни бирлаштириш, бирга умр ўтказиш- бу бахт. Ҳар кимга шунақа бахт насиб қилсин, жўра." (Кундалигимга бугунги рақам билан шу сўзларни муҳрладим.)
- Бир нарсага эътибор бердим. Ботиржон ҳам бошқа йигитларгв ўхшаб, дуч келган мавзуда, ҳамма нарса ҳақида соатлаб, тўлиб-тошиб гапириши мумкин. аммо мавзу аёлларга келса, айниқса яқинларига, жигари ёки суйганига келса жимиб қолади. Ҳатто исминиям айтмайди. Негаки, бу нарсалар биринчидан шахсий масала, шахсий ҳаётига тегишли, иккинчи томондан бу нарса ҳаё, иффатга бориб тақалади, ҳарир парда ортида қолиши фарз қилинади... Учинчидан, эркак кишиларда яхшими-ёмонми, бирозгина рашк деймизми, қизғаниш деймизми... Шунақа зариф бир туйғу бўладики, буни ҳар битта эркак яхши англаса керак..
- Эҳҳее, бу севги дарди бошимдан ўтмадими дейсиз. Талабаликда бир қизга ошиқу беқарор бўлгандим.Йўлларида бор бўлгандим, кўнгил бериб, кўнглини олгандим... Аммо қиз уйдагиларга ёқмаган. Ёқмаган эмас, масофани узоқ кўришган.
-Ҳар икки куннинг бирида бўхча кўтариб, энамни кўришга кетаман деса нима қиласан,-деган онам.-Холангди қизига уйланасан, тамом-вассалом
тамом-вассалом.(Асл сабаб... масофанинг узоқлигида ҳам эмас, йўқсиллигимиз ва қалиннинг катталигида эди ва бунга кўнишга мажбур эдим).
-Холамди қизи синглимдай гап. Уйланмайман.
-Уйланасан. Ҳам қалини озроқ бўлади, ўзимиздики. Ҳам бир кўчадамиз.Уйга кетаман деб хархаша қилавермайди.
Иш шунчаликка борганки, энам охирги гапни айтган-қўйганлар.
Холангди қизига кйланмасанг, оналик ҳаққимни ҳалол этмайман.
"Ҳа, қалин ўлсин, қалин. Йигит кишининг белини букиб, бошини ҳам қиладиган бу бало, бизда ҳалиям бор. Сут ҳақи дейишади... Астағфириллоҳ (Оналар сутининг сотилишимасми бу? Қайси она ўз фарзандига буни раво кўради? Афсуски, ҳаммаси)
Хуллас, уйландим. Хотиним билан ўртамизда илиқлик ҳам пайдо бўлди дейлик... Аммо, бу муҳаббат эмасди... Менинг йўлларини пойлаган, бир оғиз сўзини интиқлик билан кутган ягона малагим талабалик йилларимда, кўнглимнинг тубида қолиб кетганди...
Яхшиям, ўртамизда қизчамиз бор. Қизчамни жуда яхши кўраман. У менинг пушти камаримдан пайдо бўлган, менинг парчам... Ундан ҳеч қачон ажралолмайман. Муҳаббат эса... Армон бўлди.
Менинг суюкли малагим,
сен кимларга ёр бўлдинг, кимларга дилдор бўлдинг?
Ҳаётимда йўқсан, аммо
Тушларимда бор бўлдинг...
Ҳар тун менга ёр бўлдинг...
Давоми бор.
Раъно Умидбахш.
14.08.2023.
✅ Канал ???’?? ?????????
t.me/Ranoumidbaxsh
КАРКИДОНЛИК УЛФАТЛАР.
4.
Тонгда Ботиржон билан бирга уйғондим. Унга қараб, таҳорат олгач, ўртоғим намоз ўқишга тушди. Мен эса...
Кечаги аскиядан сўнгра, билиб-билмай намоз ўқишдан, ўқиётиб хато қилишдан хавотирланиб, кечаги китобчани варақлай бошладим. Болалигимда дадам ўргатган оятлар.... Ўша пайтда қунт қилиб, намозни ўрганганимда-ку, бугун хижолатда қолмасдим.
Кўпини эсдан чиқарган эканман, бир-икки ўқигач, ёдимга тушди. Ён дафтарчамга узунроқ, қийинроқ оятларни, жумладан оятул курсини, яна бир-иккитасини кўчириб олдим. Бу дафтарча, кителимнинг елка чўнтагида туради ва истаган пайтим олиб ўқиш, ўрганиш имконим бўлади. Дафтарчанинг ўлчовидаги кичкина ручка, дафтарчага ўрнатилади ва ҳеч қачон йўқолмайди... Қурилишдаям ғишт ёки цемент келмай, бўш ўтирган пайтларимиз, бошқа йигитлардай карта ўйнаб эмас, фойдали иш билан шуғулланишимга баҳона бу дафтарча...
Бугун ҳам шундай... Бетон плита устида ўтирволиб, дафтарчадаги оятларни ёдлаётгандим, тожик болалардан бири, Туробжон келиб қолди,
-Ҳа, профессор, Ньютонга ўхшаб, бутун олам тортишиш қонунини кашф этаяпсанми? Бу қонун кашф қилиб бўлинган, овора бўлма.
Сўнгра, ўқиётганимни кўриб, ҳайрон бўлди,
-Ничего себе, шу пайтгача булардан бехабармисан, жўра?
-Хабарим бор, фақат баъзан қайта ўқиб, ўрганиш зарар қилмайди...
Вазиятдан осонгина чиқиб кетиш йўлиниям билиш керак дейман ўзимга ўзим...
Қаранг, менга профессор деб лақаб қўйганини-чи... Қурилишдаги болаларнинг одати шунақа... Ҳамманинг лақаби бор. Ботиржонники, генерал экан. Чунки, лидер бола, ҳаммага гапини ўтказа олади, ҳам руҳан, ҳам жисмонан кучли, айтганини кўкартиради.
Умуман, бригадамизда иккитагина рус ишлайди, қолгани ўзбек, қозоқ, тожик.Туркманлардан биттагина менман..
Русларнинг бири- бригадир Иван Иванич, кўзойнак тақиб юргани учун лақаби кобра.Биргина кўзойнаги учунмас, тили заҳарлиги учун ҳам, ўта ишбилармонлигию, ақллилиги, ўрта осиёликларни ишчи кучи сифатида кўриши, менсимаслиги учун ҳам шу номга лойиқ бўлган.Кимки шу лақабни қўйган бўлса, отасига раҳмат.Қурилишдагиларнинг нафрати ифодаланган бу лақабда.
- Иккинчиси Ерофей, Ерошка деймиз. Лақаби Дурбин. Бу пилдироқ, кичкинагина одамчага нега бунақа лақаб қўйишган деб ҳайрон бўламан. Ботиржондан сўрагандим, кула-кула изоҳ берди.
-Бу одам, бригадирнинг кўзи-қулоғи, агент нол сем. Бирон ҳунари бўлмаса-да, битирган иши бўлмаса-да, сотқинлиги бор. У билан гаплашганда эҳтиёт бўлинг. Яна бригадирнинг қора рўйхатига тушиб қолманг...
(Англадим, дурбиннинг маъносини)
**
Аввалига қурилишда иш бошлаганимга хурсанд бўлгандим. Аммо... Кейинчалик, қараб турсам, ишчиларнинг кўпчилиги ишга чиқмаяпти, бири ичиб, учиб, ётиб олган, бошқаси хаста, Иван Иванич таърифлаганидай, айёрлик вирусини юқтирган (воспаление хитрости)... Уларнинг ишиниям ўзимиз бажаришимизга тўғри келади. Маош эса ўша-ўша... Мана бугун ҳам тўрт кишининг ишини Ботиржон иккимиз бажаришимизга тўғри келди... Инсофданми, шу?!
- Ишдан сўнгра бозорлик қилиш учун, қурилиш майдони яқинидаги бозорчага йўл олдик. Озиқ-овқат, сабзавотлар олгач, Ботиржон мева-чевалар растасига бурилди. Ортидан эргашдим.
Олма, узум, шафтоли, қароли бошқа мевалар билан савдо қилаётган кўҳликкина қиз билан анча илтифотли саломлашди, сиз бораверинг деб, ўша ерда анча қолиб кетди. Бироз чеккароққа ўтиб, дўстимни кута бошладим. Бироздан қайтса керак деб ўйлагандим, ярим соат кутишимга тўғри келди.
- -Анча қолиб кетдингиз...
-Шшунақа бўлди, сиз бораверинг демаганмидим. Бекор кутибсиз...
Ботиржоннинг оқшомлари телефонда соатлаб гаплашадиган, ён чўнтагидан расмини чиқариб ўғринча боқадиган қизи шу бўлса керак-да, деб ўйладим. Тўғри ўйлабман.
Йўлда жўрам, бу қиз билан анчадан буён яқинлигини, қизнинг акалари билан бирга ишлашгани, ўша пайтда танишгани, шу сафар уйга борганда, уйдагиларга қиз ҳақида айтганини сўзлаб қолди.
✅ Канал ???’?? ?????????
t.me/Ranoumidbaxsh
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Аллоҳ сизга сўнмас иймон, гўзал ахлоқ, шукр этгувчи oқалб, зикр этувчи тил, хайрли умр, дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур
(Маъноси: "Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз".)
Абу Довуд ривояти.
✅ Канал ???’?? ?????????
t.me/Ranoumidbaxsh
"Жизнь не в том, чтобы жить, а чтобы чувствовать, что живешь"
✏️ Василий Ключевский
"Hayot yashash emas, balki yashayotganingizni his qilishdir"
✏️ Vasiliy Klyuchevskiy
✅ Канал ???’?? ?????????
t.me/Ranoumidbaxsh
Инста: https://www.instagram.com/xdanyl_/
TWITCH: https://www.twitch.tv/xdanyl_
Реклама: @chocoboy711 и @lxxnyash
АРТЫ/ЭДИТЫ И ПРОЧЕЕ КИДАТЬ СЮДА: https://t.me/XdanylOfficialBot
Last updated 2 months ago
🔥Телеграмдаги энг зўр аёллар канали
⚡️Психологик пост/тест/контентлар
📝Кунлик мотивациялар
💝БЕПУЛ дарслар
Бизнинг сайт www.qizilpomada.uz
📍 instagram.com/qizilpomada
Last updated 1 month, 2 weeks ago