Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 2 days, 21 hours ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз 💯
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇
Last updated 4 months, 3 weeks ago
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
Last updated 1 month, 3 weeks ago
УМИД
Номардлар юксалди, мен-чи, ер бўлдим,
Ўзин баланд билди юраги кирлар.
Азиз ҳисларимни масхара қилди,
Кўнглимни тупроқ-ла савдо қилурлар.
Нокас олиб-сотар кўнглимни билмас,
Ғараздан семирган, ёлғондан ўсган.
Муҳаббат сеҳрининг тилини билмас,
Кўнгил кўзларини наҳс кунлар тўсган.
Онажон, мен дилни асрадим фақат,
Ҳеч ким тиндиролмас қалбим булоғин.
Умидим гуллари сўлмагай асло,
Бир кун ўпажакман бахтнинг ёноғин.
Ўзин соясига маҳлиё бўлган,
Нокаслар пойида бўлмагайман хор.
Онажон, кўзёшим дарё бўлса гар,
Ундан яшнаб кетар умидли гулзор.
Хуршида Намазбаева шеъри
Хуршида Намазбаева шеъри
t.me/khurshida_ergashevna
Хуршида Намазбаева шеъри
Ижро: Бахтиёр Рахмонкулов
Йиғламоқ гўзалдир
Йиғламоқ гўзалдир, кулмоқлик ёлғон,
Ҳаёт баъзан оғир, баъзида шодон.
Қалбим қафасида йиғлагай қушлар,
Йиғламоқ гўзалдир, кулмоқлик нуқсон!
Алмийсоқдан келган қолди руҳим лол,
Наҳот дунё нафсга лиммо-лим бир жом.
Онамдан туғилган заҳот солсам дод,
Йиғламоқ гўзалдир, кулмоқлик нолон.
Аввал ғофил эдим, Ишқ сирларидан,
Эрк деб ўйлаганим асли зўр зиндон.
Томчи ёшим тўкар экан гуноҳим,
Йиғламоқ гўзалдир, кулмоқлик нодон.
Бугун ёшларимда Сен бор, Хикмат бор,
Кўнгил саҳросида дaйдиман, сарсон.
Танимдан руҳимни олганинг онда,
Кулмоқлик гўзалдир, йиғламоқ фиғон!
Хуршида Намазбаева шеъри
Хуршида Намазбаева шеъри
Kanalimga ulanish uchun ushbu linkni bosing 👇
t.me/khurshida_ergashevna
Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 2 days, 21 hours ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз 💯
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇
Last updated 4 months, 3 weeks ago
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
Last updated 1 month, 3 weeks ago