DILLAR BAZMI

Description
Ijod ahli asarlari, fikr va mulohazalari
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 3 days ago

4 days, 17 hours ago
DILLAR BAZMI
4 days, 17 hours ago
DILLAR BAZMI
5 days, 16 hours ago

**ТЎРТЛИК

Аламинг дарахтдан олма тутақиб,
Набиранг олдинга қўяр тут қоқиб.
Дарёдан ранжима сезмай оқар, деб,
Иноят қилмаса келмас тут оқиб.

Алиқул Мўминов,
Кўкдала.
11.12.2024 йил.**

1 week, 4 days ago

СЕНИНГ НОМИНГ 

Ёдинг ила уйғонади тонг,
Ёдинг ила чарақлар офтоб.
Яна дилни қиламан тафсир,
У – ишқ ила битилган китоб.

Сенинг номинг оҳанрабодек
Тортиб олар ақл-ҳушимни.
Тафтиш қилар шоҳ Машраб руҳи
Менинг қилар ҳар бир ишимни.

Кўп замонлар эврилди ахир,
Даҳшат эмас “Анал Ҳақ!”  энди.
Дордан қочган ношудлар учун
Дунёнинг тўрт тарафи кенгдир.

Лекин ўша ошиқлар аҳли,
Ҳануз тотли ишқ аталмиш дарс.
Ҳожати йўқ дорнинг, ҳолбуки,
Сенинг номинг ўзи сарбаланд.

Осиламан Сенга, Художон,
Юбормагил силтаб, итариб.
Гар қулaсам... пойингга тушай
Сабрим аста қолганда қариб...
Э.Бахт

1 week, 4 days ago

“Ҳасрат ўчоғига ўтин қаларман,
Ким дўст бўлса, унинг пойин яларман”.
Кеча шундай ваъда берган эди у,
Бугун алжияпти: “Итдек таларман!..”

Эрпўлат БАХТ

1 week, 4 days ago

СЎНГГИ ЯПРОҚ

Ниятларим бўлди барбод,
Армон бўлди орзулар.
Фақат ғамлар қолди, ҳайҳот,
Қолди фақат қайғулар.

Қаттол тақдир бўронида
Сўлди умид гулларим.
Наҳот, энди ёлғизликда
Тугар умр йўлларим?

Совуқ бўронлар уйғониб,
Сур найини чалган чоғ,
Яланғоч шохда тебраниб,
Ўйнайди сўнгги япроқ.

Александр ПУШКИН

МЕН БИЛАН СИЗ...

Мен билан сиз бошқа бошқамиз.
Мен қуруқлик, сиз эса сувсиз.
Мен билан сиз бошқа-бошқамиз,
Мен сояман, сиз эса нурсиз.

Тўлдирамиз бир-биримизни,
Фарқларимиз нақадар яхши...
Айтинг, нима бера оларди,
Бир-бирига ўхшаса киши?!

Марина ЦВЕТАЕВА

ИСТАК

Билгин "Раҳмат!" дейишни,
"Йўқ, раҳмат!"ни ҳам, бешак.
Баланд нархла "Хўп!"ингни,
"Йўқ!"ингни ундан юксак.

Хаёлий қаср қурма,
Вайронаси босмасин.
Кўнгилга ётни йиғма,
"Рамка"сига солмасин.

Дўстларингга қучоқ оч,
Душман мақтовидан қоч.
Сўзни танла ақл билан,
Муҳаббатни қалб билан.

Андоза йўқ ҳаётда,
Омадмикан ё кулфат?
Хато қилишдан қўрқма,
Тажриба ҳам бир давлат.

Оксана ЗЕТ

Рус тилидан Худойберди КОМИЛОВ таржималари.

2 weeks, 4 days ago

4 декабр - ўзбек болалар адабиётининг таниқли вакили, шоир, таржимон ва сиёсий шарҳловчи Худойберди Комил таваллуд топган кун!

Қадрли Худойберди ака! Туғилган кунингиз билан сидқидилдан табриклаймиз! Сизга узоқ умр, фаровон ҳаёт ва юксак ижодий ютуқлар тилаймиз. Узоооқ ймллар ўзингизнинг бир-биридан сара асарларингиз билан давраларимизни яшнатиб юриш насиб қилсин! Ҳамиша эҳтиромдамиз!

2 weeks, 5 days ago

Т А С А Л Л И 

3  -  декабр Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни.

........ Ижтимоий ҳимояга муҳтож инсоннинг умр йўлдоши тилидан........

Ҳаётим бемаъно, 
                   зимистон деманг,
Йўлингиз ёритур
                         маёқ бўлайин.
Оёғим йўқ деманг,
                      асло ғам еманг,
Оёқ ўрнида мен
                           оёқ бўлайин.

Қўлим ишламас деб
                  ўйламанг зинҳор,
Сиз учун тун- кун
                   ишлайман ўзим.
Юролмайман дебон
                    чекмангиз озор,
Сиз учун қадамлар
                  ташлайман ўзим.

Кўнглингиз гуллари
                 сўлмоқ бўлсалар  ,
Юрагим тафтила
                         яшнатай уни. 
Таом-у чойингиз
                   совиб қолсалар,
Қалбимнинг қўрида
                       қайнатай уни.

Гарчи сиз майибсиз,
               мажруҳсиз,  аммо,
Қўриқчим,  посбоним
                    сизсиз ўзингиз,
Тепамдан қуш учиб
                       ўтолмас асло,
Ҳимоям, қалқоним           
                    сизсиз ўзингиз.

Сиз учун қадоқлар
                бўлсин қўлларим,  
Сочларим супурги      
                бўлсинлар майли.
Сизни қараб ўтсин
                    ой- у йилларим,
Лекин мен бахтлиман      
                  сиз бор туфайли.

Майли,  кам еяйин,
                       озроқ кияйин,
Ачинмасман сиз- ла
                           ўтган умрга,
Сизга ҳеч миннатсиз   
                   хизмат қилайин,
Асло шак келтирмам
                       Аллоҳ амрига.

Ғазаллар битайин, 
                  айтай қўшиқлар, 
Олайин қалбингиз
                         ғуборларини.
Дилингиз тўрининг   
                       чаманларида,
Қўзғатай гулларнинг   
                         ифорларини.

Ётсангиз ёстиқман,
                  турсангиз таянч, 
Ҳатто кўнглингиздан 
                      олдин югурай.
Қўлтиқтаёқларнинг   
                    митти изларин,
Тавоф айлаб,  юз- у
                     кўзимга сурай.

Сизга қарашдайин
                     савобли ишни, 
Асло бергум йўқдир
                        бегона қўлга.
Қўймоққа тайёрман
                   кундага бошни,
Майли дуч келайин
                   ёмғирга,  дўлга.

Сиз йўқ тўй- ҳашамга
                  бормайин асло,
Тановул қилолмам
                бир луқма ошни.
Ҳар сония сизга
                   қилайин туҳфа,
Мустаҳкам ирода,
                  сабр-бардошни.

Ногоҳ кўзингизга
                  ёшлар инсалар,
Кипригим учи- ла
                       олайин аста.
Елкангизга алам, 
             ғамлар минсалар,
Кўтарайин ва мен
                   бўлай шикаста.

Авайлайман сизни  
                 чинни буюмдай,
Ишонмасман асло
                      ер-у кўкларга.
Фақат ўзимгина
                   парвона бўлай,
Ишонмасман ҳатто
                   ўғил- қизларга.

Сиз умрим ҳамдами   
              бошимнинг тожи,
Ҳаётим қувончи,
                 давлатим боши.
Бону дер: сиз билан
                тирикман мангу,
Сиз билан порлагай
                  қалбим қуёши.

Салима Бону Мадраҳимова.
Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси аъзоси.

2 weeks, 5 days ago

3 декабр - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Тўрткўлнома" газетаси муҳаррири "Фидойи аёл" кўкрак нишони соҳиби Ўғилжон Нуруллаева туғилган кун!

Қадрли Ўғилжон опа! Таваллуд кунингиз муборак! Илоҳим, умрингиз узоқ ва фаровон бўлсин! Залварли ва машаққатли ишларингизнинг роҳатини кўриш насиб қилсин!

3 weeks, 4 days ago

**МАЙЛИМИ???!!!

Саводи чиқмаган болакай мисол,
Дунёнинг ташвишин содда ўйласам.
Ўзим хоҳлаган бир ёрни
танлашни,
Майлими мен шуни ўзим танласам?!

Нафратнинг жонига қасд қилган севги,
Тақдир жазоласин сени алдасам.
Ўзига берилса ошиқни эрки,
Майлими мен фақат сени танласам?!

Ҳаёт азоб чексам дарраларингдан,
«Бахтли яшайсан» деб ичсанг кўп қасам.
Биттасин танласам ғунчаларингдан,
Ва майлими уни ўзим танласам?!

Оламни қоплайди бир
қалин туман,
Табиат сирларинг ўргат билмасам?
Ўзгалар гапига кирмайин жонон,
Майлими мен сени ўзим танласам?!

Майлими сен фақат мени танласанг?
Ўзгасин севмасанг. Сира севмасанг?!

27.11.2024. 12:55

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД**

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 3 days ago