Абдуқаҳҳор Махсум | жоме масжиди

Description
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги Тошкент вилояти Oҳангарон тумани «Абдуқаҳҳор Махсум» жоме масжидининг расмий мессенжер канали

Имом хатиб: Абдулбосит домла Нусратуллаев


Админга мурожаат учун:
@abdurrohman_avf
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

4 days, 12 hours ago

#ЭСЛАТМА

НАБАВИЙ ТАВСИЯ

Хузайфа разияллоҳу анҳудан, у деди:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тилим ёмонлиги (фахш сўзларни кўп гапириб юборишим) хусусида шикоят қилдим. Ул зот: “Истиғфор айтмайсанми? Ҳатто мен бир кунда юз марта истиғфор айтаман” – дедилар. (ал-Азкор / 908).

Мулоқот чоғида оғзидан фахш сўзлар чиқиб кетадиган одамлар кўпроқ истиғфор айтиши (астағфируллоҳ дейиши) керак. Шу зикрга тилини ўргатган одам ўз-ўзидан ёмон сўзларни гапирмайдиган бўлиб қолар экан.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

4 days, 21 hours ago

​​ ҚУРЪОН ҚАРИЛИК ДАВОСИ!

Аллоҳ таоло инсонни азиз-у мукаррам қилиб яратган. Ақлли жонзот ўлароқ у бахт-саодат сари интилади ва бир умр бахтиёр бўлишни орзу қилади. Бу йўлда у бир неча босқични босиб ўтади. Бу борада Аллоҳ Қуръони Каримда: "Аллоҳ сизларни яратган. Сўнгра, У сизларни вафот эттирди. Сизлардан баъзилар билимли бўлгандан сўнг, ҳеч нарса билмаслиги учун умрнинг энг заифлигига қайтарилади", дейди (Наҳл,70). Демак, инсон қариганда жисмоний ва ақлий заифликка қайтиши бор экан.
Бу ҳақда баъзи олимлар: "Инсон умри 4 босқич", дейишади:

"Биринчиси ўсиш ва улғайиш босқичи бўлиб, у тўғилгандан 33 ёшгача. У воя ёшининг чўққиси ҳисобланади.

Иккинчиси турғунлик босқичи бўлиб, у 33дан 40 ёшгачадир. Бу эса, инсоннинг энг кучга тўлган ва ақли камолга етган босқичидир.

Учинчиси етуклик босқичи бўлиб, у 40дан 60 ёшга тўлгунча бўлган даврдир. Бу даврда инсон кучдан қолишни бошлайди, бироқ заифлашиш яширин кечади.

Тўртинчиси кексайиш босқичи бўлиб, 60 ёшдан то умрининг охиригача давом этади. Бу босқичда инсон ақлий ва жисмоний таназзул ва ноқисликка учрайди ва бу кучдан қолиш очиқ-ойдин кўзга ташланади".
Лекин мазкур ояти кариманинг тафсирида Икрима р.а: "Ким Қуръон ўқиса, умрнинг заиф ҳолатига тушмайди", деган.

Хулоса:
Қариганда азиз бўлай десанг, Қуръон ўқи!
Қариганда хор бўлмай десанг, Қуръон ўқи!

5 days, 14 hours ago

#ЭСЛАТМА

Аллоҳнинг яратган мавжудотларига қараб тафаккур қилиш хам ибодат. Бандани иймонини зиёда қилади.
Хар қадамда инсон учун ибратлар бор.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

1 week, 5 days ago
1 week, 6 days ago

ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.

Ақлли инсоннинг учта аломати бор:1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.

Олимнинг учта аломати бор:1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.

Муттақийнинг учта аломати бор:1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.

Сиддиқнинг уч аломати бор:1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.

Обиднинг учта аломати бор:1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.

Солиҳнинг уч аломати бор:1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.

Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.

Мўминнинг уч аломати бор:1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.

Сахийнинг уч аломати бор:1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.

Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.

Сабрли кишининг уч аломати бор:1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.

Тавба қилганнинг уч аломати бор:1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

“Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”.
Имом Шаъроний.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

2 weeks ago

#ТАФАККУР

"Ва ўлмайдиган Тирик Зотга таваккул қилинг".(Фурқон сураси, 58-оят).Одамлар ичидаги барча суянганларинг, ишонган тоғларинг эҳтимол сенга тиргак бўлиш, ёрдам беришидан олдин ўзи вафот топар. Шундай экан, ўз ишингни ўлмайдиган Зотга топшир!

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

2 weeks, 5 days ago

#ТАФАККУР

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ шогирдлари билан дарс қилиб ўтирган эдилар. Бир нодон келиб, Аҳмад ибн Ҳанбални сўкиниб, куракда турмайдиган сўзларни айтиб ҳақорат қилди. Шунда шогирдлари: «Эй Абу Абдуллоҳ, бу тентакка жавоб қайтаринг, шунча гапирса ҳам индамай ўтираверасизми?» дейишди. Имом Аҳмад шундай дедилар: «Йўқ. Унга жавоб қайтармайман. Бундай қилсам, Қуръондаги ушбу оят қаерда қолади:
«Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда «Саломатлик бўлсин!»деб жавоб қиладиганлардир».

(Фурқон сураси, 63-оят).

2 weeks, 6 days ago

ШАЙТОН

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар, Шайтоннинг зурриёти тўққизтадир:

  1. Залитун.
  2. Васийн.
  3. Лақус.
  4. Аъвон.
  5. Ҳаффоф.
  6. Мурра.
  7. Мусаввит.
  8. Досим.
  9. Валҳон.

  10. Залитун - бозордаги соҳиб бўлиб, кўрган нарсангга ўрнашади.

  11. Васийн - мусибатдаги соҳиб.
  12. Аъвон - султонликдаги соҳиб.
  13. Ҳаффоф - ичкиликдаги соҳиб.
  14. Мурра - сурнай чалгандаги соҳиб.
  15. Лақус - ўт-оловдаги соҳиб.
  16. Мусаввит - хабарлар соҳиби. Инсонлар у тарқатган хабарни оғиздан-оғизга олиб юришади-да, у хабарнинг аслини топа олмайдилар.
  17. Досим - уйлар соҳиби. Киши қачон манзилига кирса, салом ҳам бердирмайди, Аллоҳнинг исмини ҳам зикр эттирмайди. Ва оиладагиларнинг ораларига низо солиб, талоқ, хулуъ, уришиш каби ишларни келтириб чиқаради.
  18. Валҳон - у таҳорат, намоз ва ибодатларда васваса қилади.
3 weeks, 2 days ago

#Мажолиси_Ҳакимул_умма **Ҳаёт Маккада, ўлим Мадинада

Ҳазрати Имдодуллоҳ Маккий айтдиларки, яшаш Маккаи мукаррамада яхшироқ. (Зеро у ерда адо этилган ҳар бир амалга юз мингтадан савоб берилади). Лекин ўлиш учун Мадинаи мунаввара яхшироқдир. Чунки маҳшарда Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом билан бирга бўлиш ва шафоатга эга бўлишга кучли умид бўлади. (Макка билан Мадинанинг фазилати тўғрисидага) турли ҳадисларни жамлашнинг энг яхши сурати шудир.**

Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago