🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Устоз ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.
АЛЛОҲни динини оғир эмас енгил деб етқазинг.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
?
**НАМОЗДАГИ ҲАРОМ АМАЛЛАР
Намоз ичида ҳаром бўлган амаллар қуйидагилар:
Юзни ўнг ва чап тарафга қаратиш.
Осмонга қараш.
Фарз намозларида узрсиз бирор нарсага суяниш.
Рукуъ ва саждада қўл ва оёқ бармоқларини ердан кўтариш.
Қаъдада икки оёқни тик қилиб, товон устида ўтириш.
Бадани ёки кийимини кўп ўйнаш.
Саломни бир тарафга бериш.
Витрдан бошқа намозда «Қунут» дуосини ўқиш.
Такбир, «Сано», тасбеҳ ва ташаҳҳудларни суннат бўлган миқдордан ошириб ўқиш.
Вожиблардан бирини қасддан тарк этиш**
Устоз ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.
Аллоҳ харом қилган нарсаларга Яқинлашманг
Дўстларингизга ҳам улашинг!
?
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳИслом динига насихат ва намоз деганда жахли чиқадиганлар. ?
1,57 МБ ?
Бошқаларга хам эслатинг зеро сиз сабаб улар хам Хақни билиб олишар!
@Fozilqori
Устоз ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.
Имом Ғаззолий айтадилар
Дўстларингизга ҳам улашинг!
?
**Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ
Аллоҳнинг раҳмати**.
29,5 МБ ?
01:04:29 ⏱
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!@Fozilqori
Имом Ғаззолийнинг илм йўллари хақида.....
Баъзи мусулмонларнинг ишлари ажойиб!
Ушбу улуғ кунлардаги ибодатларида Роббларига: «Роббим, Сен афв қилувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт», деб дуо қиладилар-да, аммо ўзлари одамларни, яқинларини, қариндошларини ва биродарларини афв қилишмайди, кечиришмайди. Ахир Аллоҳдан афв қилишини талаб этиб туриб, ўзи бандаларни кечирмасликдан уялмайдими?
Эй Аллоҳнинг бандалари! Кечиримли бўлинглар, шояд Аллоҳ ҳам сизларни кечирса!
Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Бас, афв этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳнинг сизларни мағфират қилишини севмайсизларми?!» дея марҳамат қилган (Нур сураси, 22-оят)
©mehrob_uz
? Охирги ўн кунликда қайси амалларни кўпроқ қилиш керак?
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу азизлар. Кўпчилик "Қори ака, охирги ўн кунликда қайси амални кўп қилайлик?", деб сўраяпти. Кўпчиликка манфаатли бўлиши учун бу саволга жавобни мақола тарзда ёзишга қарор қилдим.
Аслида Рамазон ойининг охирги ўн кунида мана бу ибодат қилинади, деган махсус ибодат йўқ. Лекин имкон қадар динимиз кўрсатмасининг умумий мақсадларидан келиб чиқиб қуйидагиларни қилишга уриниш ва ҳаракат қилиш мўмин учун фойдадан холи бўлмайди:
Бу кунларда имкон қадар кундузи бироз бўлсада қайлул қилиб, тунги ибодатга куч йиғиш керак ва охирги ўн кунни саҳарликка қадар тоат, ибодат, тиловат, дуо ва зикрлар билан бедор ўтказиш керак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз қадр кечасини топсанг мана бу дуони айт, деб: "Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анна" яъни "Аллоҳим Сен афв қилувчи зотсан, авф қилишни севасан, мени афв қил", деган дуосини ўргатганлар.
Нега шунча дуо турганда айнан авф ҳақидаги бир қаторлик дуони айтишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга таълим бериб, бошқа дуоларни ўргатмадилар, деб кўп ўйларди. Кейин билсам, афв сўзининг жуда кўп маъноси бор экан.
Афв гуноҳлар кечирилиши, бадандаги касалликлар ариши, молнинг зиёда бўлиши, ҳар қандай ёмонликлардан муҳофаза қилиши тушуниларкан.
Қадр кечаси катта эҳтимол билан охирги ўн кунликда бўлишини ҳисобга олсак, ҳар тунда таҳажжудда сажда қилган пайтда айнан мана шу дуони такрор ва такрор айтиш керак.
Олимлардан бири бундай деган экан:
إذا كنت تدعُو وضاق عليك الوقت وتزاحمت في قلبك حوائجك فاجعل كل دُعائك أن يعفو الله عنك، فإن عفا عنك أتتك حوائجك من دون مسألة
"Вақтинг озу, ичинг тўла эҳтиёж ва ҳожатлар бўлганда дуо қилсанг Аллоҳдан сени авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади", деган. Шунинг учун "Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анна" дуосини айтаётганда мана шу манаънони қалбдан ўтказиб туриш керак.
Афв билан мағфиратни орасидаги фарқ, мағфират бу қилган гуноҳингиз ҳақида номаи аъмолда маълумот туради, лекин Аллоҳ уни кечирган бўлади.
Афвда эса кечириш билан бирга, номайи аъмолдан ҳам ўчирилади.
Тунги зикрларга энг камида 100 та салавот, 100 та истиғфор, "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил аъзийм"ни 100 та, "Лаа илаҳа иллаллоҳ" ни 100 та айтишга ҳаракат қилиш керак.
Қуръонни хатм қилиш. Қодир бўлмаса, ҳеч бўлмаса эътибор билан эшитиш.
Бу амалларни қилиб бўлгач: "Аллоҳим агар Сенинг тавфиқинг ва менга куч-қувват беришинг бўлмаганида, мен бу солиҳ амалларни қила олмасдим" деб ўзини ужубга кетиб қолишдан сақлаш.
Эслатма!
Ота-онани дуо қилиш ҳар бир фарзанд учун доимий зарур нарса, бу амални охирги ўн кунда янада кўпроқ қилинг. Зеро, Аллоҳ бандаларини бир ишга буюрса, "бажаринглар", дея хитоб қилади. Аммо ота-онани ҳақига дуо қилишга амр қилганда, "дуо қилинглар", дейиш билан кифояланиб қолмади. Аксинча нима деб дуо қилишни лафзларини ўргатди: "Роббирҳам ҳума кама роббаяни соғийро" яъни "Аллоҳим ота-онам мени ёшлигимда қандай шавқат билан парвариш қилишган бўлса, Сен уларни мана шундай раҳм ва мағфират қил". Мана шу дуони ҳар доим айтиб юриш, хусусан охирги ўн кунда кўпроқ айтиш.
Аллоҳ барчамизга қадр кечасини топиш ва уни тоат билан ўтказишни насиб айласин!
✍ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Яқинларингиз билан улашингhttps://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago