Имом Бутий ҳикматлари

Description
Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳи ҳикматлари
Advertising
We recommend to visit

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 month, 3 weeks ago

⭐️ Кун давомида каналимизда:

🌐 Ўзбекистон ва Жахон янгиликлари
📑 Фақат янги мавзулар
⚡️ Тезкорлик
✅ Аниқлик ҳамда расмий хабарлар

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: 👉 @KunVideolari_Aloqabot

📑 Реклама: @Reklama_Xaqidaa

Last updated 1 day, 15 hours ago

✅ СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

⏰ ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.

👨‍💻 Админ: @Namoz_Creator

Реклама: @Reklama_Xaqidaa
@Namoz_Creator

Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!

Last updated 2 months ago

1 month, 3 weeks ago

Сувни ҳаёт учун, наботот ва ризқ учун сабаб қилди. Лекин шу билан бирга Аллоҳ субханаҳу ва таоло сувни Ўзи хоҳлаган пайитда ҳалокат ва вайрон бўлишга ҳам сабаб қилган.

Имом Бутий.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

1 month, 3 weeks ago

«Неъмат ёки ҳалокат сабаби»

Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов.
2022-йил
https://t.me/imombutiyrahimahulloh

2 months ago

Рамазонда шайтонлар кишанланганда нима учун айримлар гуноҳ қилаверади?

«Эй Аллоҳнинг бандалари! Рўзадорни Аллоҳдан ғофил бўлиши мумкин эмас. Рўзадорни Аллоҳ азза ва жалладан тўсилган бўлиши мумкин эмас, чунки рўзадорни очқагани ўз ўрнида зикрдир. Рўзадорнинг ташналиги гарчи уни зикр калималари билан тили қимирламасада, ҳақиқатан ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зикри саналади.
Мен ўзимни таомга муҳтож эканимни ҳис қиламан, лекин мен Аллоҳ таолонинг буйруғига жавоб тариқасида рўза тутганимни биламан.
Демак мен рўзадорлигимни ҳис қилган вақтимда Аллоҳнинг кузатувида эканимни ҳам ҳис қиламан. Очликни сезганимда Аллоҳнинг назоратида эканимни ҳам сезаман. Қачон ташна бўлиб оғзим қуриса ва сувга муҳтожлик сезсам мен ушбу ҳолда ҳам Аллоҳ билан биргаман. 
Кўрдингизми, эй Аллоҳнинг бандалари?! Рўзанинг қанча-қанча ҳусусиятлари ва қанчандан-қанча имтиёзлари бор.
Бу нарса бошқа ибодатларда кўзга ташланмайди. Шайтонларнинг кишанланиши ҳам ана шундан. Чунки, шайтонлар қачон инсонни қўлга туширади? Албатта, Аллоҳ таолодан ғафлатда бўлганида уни қўлга олади.
Аллоҳ таоло ўз Каломида айтади:
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз». (То-ҳа сураси, 124-оят). 
Ана шу вақтда Аллоҳ таоло унинг устидан шайтонни ҳукмрон қилади.
Аммо инсон Аллоҳ билан бирга бўлса ва уни доим эслаб зикр қилиб юрса ҳамда Аллоҳ азза ва жалла билан муроқабада бўлса, шайтон унинг муроқабасини парчалаб қалбига кира олмайди.
Бу иш мутлақо бўлиши ҳам мумкин эмас. 
Агар инсон рўзасида Аллоҳнинг йўлидан қочса ва айрим гуноҳларга қадам босса, мана шу бошқалар гоҳида шубҳали деб билган нарсадир.
Улар: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам шайтонлар кишанланиши ҳақида хабар берган бўлса ҳам, нима учун кўплаб рўзадор кишилар айрим гуноҳларни содир этмоқдалар?!» - деб сўрайдилар.
Улар гуноҳ қилаётган бўлсалар, бу гуноҳларга уларни ундаётган нарса ўзларнинг фаҳмсизлиги ва шаҳвоний истакларидир. Аммо шайтоннинг ҳийласи кучсиз, шайтон ҳақиқий рўза тутган рўзадорга ҳеч қачон яқин кела олмайди. Чунки у модомики рўзадор экан, доимо Аллоҳ азза ва жаллани эслаб туради. Ким Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиб, У билан бирга бўлса, Аллоҳ таоло уни инсон ва жин шайтонларига қарши ҳимоялаб қўяди. 
Мен Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан рўзаларимизни нафсимиз ёмонлигидан ва ҳавойи истакларимиз бефаҳмлигидан бизларни сақлайдиган қалқон қилишини сўрайман».

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутий

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

2 months ago

#Раддия
Таровеҳни саккиз ракат ўқийдиганларга насиҳат.

Масжидларга таровеҳ намозларини ўқиш учун бораётган айрим дўстларимиз гўёки уни; "Аллоҳ томонидан келган дин ва уни бузиб қўйишдан Аллоҳ таоло бизларни огоҳлантирган", деб амал қиладилар.
Шунга мувофиқ саккиз ракат ўқилганидан кейин масжиднинг ярими бўшаб қолади. Йигирма ракат ўқисалар гўёки Аллоҳнинг ғазаби уларга етадигандек, у ердан қочиб кетадилар.
Мен ҳар кечада бир порадан ўқилаётган масжидлар ҳақида гапираётганим йўқ. Эҳтимол улар ушбу масжидларда мақсадга мувофиқ тўлиғича амал қилаётган бўлсалар керак, лекин бошқа масжидлар (ундай эмас). Гўёки нозил қилинган дин уларга; “Сизлар саккиз ракатга етганингиздан кейин масжидларда қолиб кетишдан сақланинглар, (у ердан) қочиб кетинглар, қолганларини ўқисанглар эҳтимол оламлар Роббисининг ғазаби келиши мумкин” - деб айтаётгандек бўлади.
Агар Бореъ азза ва жалла сенга ғайрат бериб сени масжидга келадиган қилиб қўйса сен Аллоҳ азза ва жалла ўзингга муваффақ қилган бу (намозни йигирма ракат қилиб) тўлиқ ўқигин.

Имом Бутийнинг ушбу суҳбатларидан эркин таржима қилинди.
Абдуллоҳ Ғуломов.
https://t.me/imombutiyrahimahullohж

2 months, 2 weeks ago

#Раддия
Мазҳабсизлик энг хатарли бидъатдир.

Уларни бидъат билан курашаябди, дейишади.
Мен булар каби бидъатга шўнғиб кетган кишиларни кўрган эмасман.
Улар тўрт мазҳаб имомларини назарга илмай уларни беписанд қилади. Мазҳабларни қадрламай уларни арзимас деб ҳисоблайди ва ҳоказо..
Яна улар одамлар ва ёшларни Қуръоннинг ўзидан ҳукм олишга журъатли бўлишга ва уни ўзлари билганидек ҳаётга тадбиқ қилишга ундаб келадилар. Ва яна улар одамларни имом Бухорий, имом Муслим ва сунан эгалари ривоят қилган ҳадисларнинг ўзигагина мурожаат қилишга чақиради.
Уларни бу ишга ундаётган нарса интернетдан ўзга нарса эмас. Интернетга қараб фақат ҳадиснинг бошига мурожаат қилади, бошқа нарсага қарамайди. Топган баҳонаси ана шу интернет.
Мана шу катта балодир. Мана шу ёмонлик ҳақида олдиндан хабар берувчи даракчидир.
Бу иш умматга таҳдид қилиб аста секин уларни динидан узоқлаштиради.
Бизга қадимда ўтган барча уламолар ўрнак бўлиши керак. Улар хатто мазҳаблар шакилланаётган аввалги даврда, яъни тобеийнлар даврида ҳам бир имомга эргашганлар.
Биз бу ҳақида масжидда, «Тариху ат-Ташриъ» китобини ўрганиш жараёнида эслаб ўтдик.
У ерда мазҳаб имомларидан бирини ўзига лозим тутган кишилар бўлган эди. Хатто унинг ўзи уламолардан бири бўлиб ижтиҳод қилиш даражасига етган бўлсада ижтиҳод қилган. Лекин бошқа масалаларда ўзича ижтиҳод қилмаган. Балки мазҳаб имомларидан бирига тақлид қилиб ўтган.
Бориъ субханаҳу ва таоло айтади;
«Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар». Наҳл-43.
Мазҳаб имомларини назарга илмай беписанд қилиш ёмонлик даракчисидир.
Набий алайҳис-солату вас-салом бу ҳақида айтганлар.
Саҳиҳ ҳадисда келади;
«У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёмат ҳақида сўралдилар.
Шунда у зот; «Агар бу умматнинг кейингилари аввалгиларини лаънатласа қиёматни кутаверинглар».
Улар нима демоқда?
Улар Шофеъий ва Ҳанафий мазҳаби тўғрисида мазҳаратомус сўзлар айтиб, «ал-Ҳанафшаи» - демоқда.
Яъни масҳара қилиш маъносида истеҳзо қилиб: «Ҳанафий яхши эмас Шофеъий яхши» ёки «Шофеъий яхши эмас Ҳанафий яхши»- деган ноўрин сўзларни айтиб юрибди.
Лекин ҳой одам, агар сен бир масала ёки шариат ва усул қоидаларидан бирортасини билган бўлсанг энди тилингни узун қилиб уларга ҳар хил гапларни айтишдан сақлан!
Сен усул фиқҳ ва тафсир қоидаларидан ҳеч қайси қоидани мукаммал билмайсан.
Ҳўб, мисол учун айтайлик; «Агар лафз мутлақ айтилса унинг ёлғиз ўзига ҳамл қилинади» - деган қоиданинг маъноси нима?
Уларнинг бири мана шу савол ҳақида сўралди. У эса билмади.
Сен кимсанки, мужтаҳид имомларни тарк қиласан.
«Агар лафз мутлақ айтилса унинг ёлғиз ўзига ҳамл қилинади» - деган қоида сен учун матнларни тушуниш калити саналади-ку.
Ҳайит кунларининг бирида ўн етти ўн саккиз ёшли бир йигит ўз ҳамроҳлари билан зиёратимга кирди. У Қуръондаги бир оят ҳақида сўраб

‎وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ

Яъни: «Зулм қилганларга мойил бўлманглар. Яна сизни дўзах олови тутмасин» - оятини «фатамассукумун-наар», деб ўқиди.
Кейин мен унга; «фатамассукумун-наар» - дейишинг нимаси, Қуръонда бундай сўз йўқ-ку, «фатамассакумун-наар» - деб ўқилади, дедим.
Аллоҳга қасамки, мен уни тўғри йўлда кета олади, деб билмайман.
Бу ишга эътибор беринглар!
Қандай қилиб бу ёш бола мазҳаб имомларини назарга илмай беписанд қилишга ва уларни ёмонлашга журъат қилади?!
Кейин яна қандай қилиб улар дин ишларида ўзига ёққан нарса билан ижтиҳод қилишга журати етади?!
Ўша йигит Шофеъийга ҳам, Ҳанафийга ҳам мурожаат қилиб уларга эргашмайди.
Ҳа, у бу имомларга эргашмайди-ю, ўзининг «шайҳи»га эргашади.
Мана шу хатарли ишдир.

Имом Бутийнинг ушбу видео суҳбатидан эркин таржима қилинди.
Абдуллоҳ Ғуломов.

https://t.me/imombutiyrahimahulloh

4 months ago
Имом Бутий фатволари

Имом Бутий фатволари

Пайғамбаримиз алайҳис-саломнинг: «Зинокор зино қилаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида зино қилади», деган сўзларининг маъноси
----------------------
Савол: Икки саҳиҳ китобда Абу Ҳурайра ррзияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зинокор зино қилаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида зино қилади. Ўғри ўғрилик қилаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида ўғрилик қилади. (Ичувчи) хамр ичаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида ичади» деганлар. Шу ҳадиснинг маъносини тушунтириб берсангиз.
Жавоб:
Уламолар «Зинокор зино қилаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида зино қилади…», ҳадисининг тафсирида буни «комил иймондир», деганлар. Расулуллоҳ зинокорда йўқ бўлишини айтган нарса комил иймон, у эга бўлган асл иймон эмас, дейдилар.
Бунинг далили уламоларнинг, агар мусулмон зино қилса ва у ушбу гуноҳни қилаётган вақтда вафот этиб қолса уни кафанлаб жаноза намози ўқилиши ва мусулмонлар қабристонига дафн этилишига ижмо қилганларидир.

Абдуллоҳ Ғуломов

4 months ago
Ватан зарур ва лозим бўлган бешикдир.

Ватан зарур ва лозим бўлган бешикдир.
Ҳа, ватан мутлақо керакли нарсадир. Инсоннинг ундан ажралиши ва беҳожат бўлиши мутлақо мумкин эмас.

Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов.

4 months, 2 weeks ago

Котиб учун бошқа котибдан сўзма-сўз кўчириб олган ҳар бир иқтибосига ишора бериш зарурми? Бу нарсага ушбу саҳифанинг ҳошиясида ишорат қиладими? Ёки китобнинг охирида фойдаланилган адабиётлар қаторида билдириш берса ҳам кифоями? Айрим ҳолатда котиб бир фикрни иқтибос қилади ва ўзининг услуби билан бирор шаклда ифодалайди, энди у манбасини айтиши керакми? (Бошқадан) нақл қилишда қандай тасарруф (иш) тутади.

Бу ҳақда Муҳаммад Тавфиқ Рамазон ал-Бутий жавоб берадилар.

Албатта илмий омонат, модомики ундан истифода қилар экансиз ўзингиз фойдаланган ишни ўз манбасига нисбат беришингизни тақозо этади.
Албатта ҳар бир масалани ўзингиз олган манбага нисбат бериш муҳимдир.
Чунки фикрлар мажмуасини ҳар-ҳил манбаларга нисбат бериш бир жиҳатдан алдамчилик тури санлади. Шунингдек илмий ишларда мақсадли мустаҳкамланишнинг фойдаси ҳам йўқолади.
Сўзма-сўз иқтибос олган пайитда олинган матн ажралиб туриши учун иқтибос қилинган матнни икки қавс ичига олиб кўрсатиш зарур бўлади. Чунки, у - иқтибос олган масдар соҳибининг сўзидир.
Аммо фикр тушунтириш йўли билан ифодаланган бўлса, унда фикрни бошлашда ёки унинг сўнгида фойдаланган масдарни келтириб ўтиш лозим бўлади.
Бу тарздаги ишора билан нақл қилишга монеълик йўқ.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

6 months ago
Дунёдаги барча азизлик саробдир.

Дунёдаги барча азизлик саробдир.
Модомики у, Аллоҳга бўлган бандалик асосида қоим бўлмас экан заволга яқинлашиб борувчидир.

Имом Бутий.
https://t.me/imombutiyrahimahulloh

We recommend to visit

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 month, 3 weeks ago

⭐️ Кун давомида каналимизда:

🌐 Ўзбекистон ва Жахон янгиликлари
📑 Фақат янги мавзулар
⚡️ Тезкорлик
✅ Аниқлик ҳамда расмий хабарлар

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: 👉 @KunVideolari_Aloqabot

📑 Реклама: @Reklama_Xaqidaa

Last updated 1 day, 15 hours ago

✅ СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

⏰ ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.

👨‍💻 Админ: @Namoz_Creator

Реклама: @Reklama_Xaqidaa
@Namoz_Creator

Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!

Last updated 2 months ago