Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 4 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 4 weeks, 1 day ago
#Раддия
Қуръон каримнинг замонавий қироати моҳияти.
Ўқиб ўрганиб кейин гапир!
Биз ҳозир шундай замонда яшаябмизки, бу ерда тафсир қоидаларини яшириб беркитиш ва унуттириш режаларини тузадиган кишилар бор. Улар хоҳлаган кишини ўзи хоҳлаганича Қуръонни тафсир қилишга тайёрлаш учун тафсир қилиш илмини унуттириш, яшириш, назар-писанд қилмаслик режаларини тузадилар. Ҳа, шундай.
Шундай экан биз тузилган бу йўлга қарши боришимиз лозим. Агар бу ерда орамизда тафсир қоидаларини унутишни ирода қилувчи кишилар бўлса, биз уларга ушбу қоидаларни эслатиб қўйишимиз лозим. Ким Аллоҳнинг Китобини тафсир қилишни ирода қиладиган бўлса биз уларга ушбу қоидаларни ўргатиб қўйишимиз керак. Тоинки биз Қуръонни ўйин қилишни истаётган ўша кишиларга кенг имконият эшигини очиб бермаслигимиз лозим. Бу алоҳида тузилган режадир. Мен бунга масъулман.
Қуръон аллақачон ўз қоидаларини, буйруқ ва қайтариқларини (маълум) халқларга қайд қилиб боғлаб қўйган. Улар Аллоҳни рози қиладиган манҳажда яшаб ўтганлар. Энди бу ерда бугунга келиб ушбу қайдлардан афсус надомад чекадиган одамлар чиқиб қолди. Уларнинг йўли қандай? Йўли шундайки, ушбу қоидаларни парчалаб йўқ қилиш ва уни эсдан чиқариш, ва назар-писанд қилмасликга ундаш. Кейин у; «Эй дўстим Қуръон маъноларини ҳар тарафга буриш мумкин, уни ундай тафсир қилиш ҳам ёки бундай тафсир қилиш ҳам мумкин»- дейди. Ундай қилинадиган бўлса Қуръонни ҳар ким ўзидаги ўлчов мезонига қараб тафсир қилиши мумкин бўлиб қолади. Балки модомики замонлар тараққий этиб борар экан, замоннинг ривожланишига қараб уни Қуръонга хоким қилиб қўйишлари мумкин бўлиб қолади, натижада Қуръонни замоннинг ўзгариш эвалюциясига қараб бошқаришимизга тўғри келади. Бу эса ҳозирда улар айтаётган замонавий қироат иборасига мос келади. Замонавий қироат жуда ҳам жирканч ёмон фан хисобланади. Бунинг режаси эса ташқарида тузилган. Мен бунга кафилман. Яъни Қуръонни аввалги ўтган тафсир уламолари огоҳлантирган маънолардан бўшатиб ҳоли қилиш ва улар баён қилган қоидалардан ажратиб ташлаб, уни бўм бўш идишга айлантиришдир. Кейин у сизга:«Мана сенга бўш идиш, каломнинг маъноси маълум, сен уни ўзинг хоҳлаган маънолар билан тўлдиравер», дейди.
Имом Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов.
https://t.me/imombutiyrahimahulloh
?Таржимаси?
Бизлар ҳушхабар берувчилармиз.
“Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг”. Оли Имрон - 103.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳушхабар бериб айтган ушбу сўзни ўйлаб мулоҳаза қилинглар.
У зот айтадилар; “Менинг бу умматим раҳм қилинган умматдир”. (Яъни унга доим Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлиб турадиган умматдир).
Бизлар ҳушхабар берувчилармиз.
Бизлар одамларни куфрда айблаб уларни кофирга чиқарувчи такфирчилар эмасмиз. Бу иш ҳеч қачон бизга муносиб бўлмайди. Лекин биз уни шу ҳолатда Аллоҳга рўбарў бўлиб қолмаслиги учун инсоннинг иймон алангасини асраб қоладиган йўли орқали доимо унга эслатиб борамиз.
Гуноҳкор одам у қандай бўлса ҳам, «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси билан мўминдир. Бу билан у тез орада нажот топади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёрлиқ хати тўғрисида айтган ҳадислари ҳаммамизга маълум.
Ушбу ҳадисни кўпчилик уламолар қатори имом Ғазззолий раҳматуллоҳи алайҳи ҳам ўзларининг ”Иҳё..” номли китобларида қуйидагича келтирадилар.
Қиёмат куни бир одамни олиб келинади. Бу ердаги “бир одам” милярдлаб одамлардан бир намуна халос. Яъни ҳамма одам ана шундай олиб келинади.
Аллоҳ у одам билан хисоблашади.
Унинг эса ҳеч бир солиҳ амали йўқ бўлади. У Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиб ўзини дўзах аҳлидан эканини кўриб турганида, юқоридан бир ёрлиқ хати тушаётганини кўради. Ушбу ёрлиқ халиги одамнинг яхшиликлари қўйилган тарозу палласига тушади.
“Ўша куни (амалларни) тортиш ҳақдир”. Аъроф-8.
Бас кейин ушбу ёрлиқ сабабли яхшиликлари қўйилган палла оғир келади.
Ўша ёрлиқ нима, биласизларми?
У “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси ёзилган варақ эди.
Мана шу сизни қутқарадиган ақидадир. Мана шу сизни жаҳаннам алангасидан чиқариб оладиган эътиқоддир.
Мен ҳушхабар беришни хоҳлаябман халос. Лекин мен, бу хабар билан киши ўзига баҳо қўйиш ёки лоқайдлик қилиш маъносида айтаётганим йўқ.
Бир неча замон илгари вафот этган бир солиҳ одамни вафотидан сўнг тушимда кўридим. У қомати келишган чиройли суратда турарди. Билдимки, у вафот этган эди. Унга салом бериб ўзим ҳақида сўрадим. Яъни ўзимни Аллоҳнинг олдида ҳотиржам қилишим учун; “Менинг ҳолатим қандай”? - деб унга савол бердим.
У айтган сўзга эътибор беринглар. Уни сўзма сўз ўзгартирмай айтиб бераман.
“Ҳаммамизга неъмат берилганини кўрасиз. Бизларнинг ҳаммамиз неъмат берилганлармиз”.
Бас шундай экан биздан талаб қилинган биргина нарса бор. У ҳам бўлса ҳеч биримиз Аллоҳга такаббурлик қилмайлик. Агар қайсидир биримиз тўғри йўлдан оғишса уни бунга ундаган нарса унинг ожизлиги бўлсин. Ва яна у Роббисига муножот қилиб айтсин;
“Эй Роббим мен Сенга гуноҳ қилганимда бу ишни Сенга такаббурлик қилиб содир этганим йўқ. Лекин мен бу гуноҳни ожизлигимдан қилиб қўйдим. Мағфират қилиб кечириш Ўзингдан, кечирим сўраб тавба қилиш ҳам Сенинг Ўзинггадир”.
Бориъ субханаҳу ва таоло уни мағфират қилиб гуноҳларини кечиради.
Мағфират қилинмайдиганлар кимлар, биласизми?
Улар гуноҳни уялмай такаббурлик билан қиладиганлардир.
Имом Бутийнинг ушбу суҳбатидан эркин таржима қилинди.
Ғуломов Абдуллоҳ
Аллоҳга қасамки, саодат айрим одамлар ўйлайдиган ва ортидан югуриб еладиган ялтир-юлтир нарсалардагина эмас. Бу нарсалар ҳам саодат, лекин инсон бу нарсаларнинг ортидан тилини осилтириб югураверса ўз нафсини сароб олдида кўради.
Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов.
УЗЛАТ.
Агар банда узлатга чиқмоқчи булса у ўзининг халқдан ажраб бундай ёлғизликни хоҳлашида ўз ёмонлигидан одамларни саломат қўйишни эътиқод қилиши унинг ҳаққидир.
У одамлар ёмонлигидан ўзини саломат қилишни мақсад қилмайди.
Ушбу икки қисмнинг биринчиси ўз нафсига паст баҳо бериб ўзини кичик олишнинг натижасидир. Иккинчиси эса халқга нисбатан ўзини ортиқлигини кўрсатишдир.
Ким ўзини кичик олса у камтардир.
Ким бирор кишига нисбатан ўзини ортиқ деб билса у такаббурдир.
Айрим одамлар бугунги кунда ўзингиз билганингиздек узлатга ва одамлардан ажраб ёлғиз қолишга мойил бўладилар. Агар улардан нима учун узлатни ихтиёр қилгани ҳақида сўралса улар; “Одамларга яқин бўлиш фақат муаммолар келтираябди” - дея жавоб бериб одамларни ёмон бўлиб кетгани ва уларга яқин бўлиш хатарли экани ҳақида гапиради, ўзини эса ушбу ёмонлик ва хатардан узоқ деб билади. Ўзининг тўғри ва яхши бўлишини ҳамда ҳолининг олийлигини улардан узоқлашиш орқали сақлаб қолишни истайди.
Бу одам ташқаридан қараганда софдил солиҳлар айтган нарсани қилиб узлатга чиқаётгандек кўринади. Лекин воқеликда эса у энг ёмон хулқ эгасидир.
У ўзича ўзини олий хулқ эгаси деб билади. Ўз динини саломат ва бўлиши мумкин бўлган нарсаларнинг энг афзали деб ўйлайди. Лекин у одамлар билан муомала қиладиган бўлса одамларни нопок, ўзини эса пок деб билади. Уларга яқинлашадиган бўлса нопок бўлиб қоламан деб ўйлайди.
Бу инсон устозлар айтганидек, мутакаббир одамдир. У ўзини бошқалардан афзал деб билади. Кимки ўзини одамлардан афзал деб ўйлаган бўлса аниқ ҳалок бўлибди.
Аммо Аллоҳга яқинлаштирувчи ҳақиқий узлатга чиққан софдил инсон ўзини нуқсону камчиликга тўлиб тошган одам деб билади. Агар у одамлар билан бирга ўтириб уларга суртанса улар бундан озор топиб қолишларига ишонади. Эҳтимол улар ундан бирор ёмон хулқни кўриб қолсалар улар, "бу шайх фозил одам, агар бу иш ёмон бўлганида у киши бу ишни қилмаган бўлар эди, дея улар менга тақлид қилиб қолишлари мумкин" - деб ўйлайди.
Бас кейин бу софдил одам айтади;
"Менинг хатойим ва фасодимнинг қайтиши ўзимга бўлиши ва одамлар менинг ёмонлигимдан озор топмасликлари учун одамлардан узоқда қолишим мен учун яхшироқдир".
Агар мана шу сабаб уни узлатга чақираётган бўлса бу инсон Аллоҳга муқарраб бўлган кишилардандир.
Ана шунда гарчи бу одамда ёмонликлар бўлсада Аллоҳ субханаҳу ва таоло уни танлаб олади ва унга эҳтиром кўрсатади.
Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳи Мадинайи мунавварада кўпинча одамлардан ажраб ёлғиз қолар эдилар. Айниқса осмонда булутлар тўпланиб момақалдироқ гумбурлаганида кўпроқ узлатга чиқарди.
У кишидан бунинг сабаби ҳақида сўралганда; “Мен Роббимнинг олдида қандай хато ва камчиликларга йўл қўйганимни ўзим биламан! Бу гумбурлашлар ўзида ҳалокат сабабларини яшириб огоҳлантириш олиб келаётгандек кўринади. Мен буни ўзим туфайли деб биламан. Бас кейин айбсиз одамлар ҳалокатига сабабчи бўлиб қолмаслигим учун ўзимни четга олиб узлатга чиқаман” - деб жавоб берган эдилар.
Имом Бутийнинг "Покланиш йўлида" туркум дастуридан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 4 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 4 weeks, 1 day ago