Bakhrom Abdukadirov

Description
Бахром Абдуқодиров

- 10 йиллик молиявий эксперт.
- 10+ IT стартапларга ангел-инвестор.
- Фонд бозори фаол иштирокчиси.

Шахсий молия, сармоя, мансаб ва тадбиркорлик бўйича ўз кузатмаларим.

https://www.instagram.com/baxrom_ceo/
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago

🌐 Питч-дек ўзи нима ва у нима учун керак?

"Стартап" сўзини эшитган ҳар бир киши, албатта, “питч-дек” деган сўзни ҳам эшитади. Питч-декни тайёрлаш лойиҳангизга инвестицияларни жалб қилиш қилишнинг биринчи қадами ҳисобланади. Сизнинг стартапингизга қизиққан ҳар бир киши билан танишиш, албатта, питч-декни юбориш сўрови билан якунланади. Стартап учун истиқболли ғояни топиш ва юқори сифатли маҳсулот ёки хизматни яратиш етарли эмас. Айнан питч-деклар сизнинг лойиҳангизни инвесторлар орасида танитади.

Сизнинг питч-декингизнинг асосий мақсади — стартапга қизиқиш уйғотиш ва венчур фонди вакилини сиз билан янада кўпроқ мулоқот қилиш учун жалб қилиш ҳисобланади.

Питч-дек орқали инвесторлар сизнинг лойиҳангизни ривожлантирадиган энг яхши жамоани тўплаганингизни тушуниши керак. Мақсадли бозорингиз қандай ишлаши, унда қандай рақобат мавжудлиги ва сиз ҳал қилаётган муаммо нима учун муҳимлиги ҳақида ноёб тушунчаларни кўрсата олиши керак. Буларнинг барчасини тушунарли ва ихчам тарзда кўрсатилган бўлиши керак.

🤝 Питч-дексиз инвестор ва стартап ўртасидаги суҳбат тугамайди. Тақдимотни қанчалик яхши тайёрлаганингиз муваффақиятли битимга эришишингизни бевосита белгилайди.

Питч-декларни қандай тайёрлаш ҳозир сир эмас. Лойиҳа таъсисчилари интернетда бир неча шаблонларни ва муваффақиятли мисолларни осонгина топишлари мумкин. Кўп сонли сўровларни ҳисобга олиб, мен ўзимнинг тажрибамдан келиб-чиқиб, қуйидаги шаблонни ишлаб чиқдим. Албатта, ушбу шаблонни энг тўғриси деб бўлмайди, чунки ҳар бир сектор учун маълум жиҳатлар бор.

Ушбу питчдек шаблони стартаплар ва ангел инвесторлар учун фойдалик бўлиши керак деб умид қиламан.

*💬 Фикрингизни* изоҳларда ёзиб қолдиринг.

@baxrom_ceo

1 month, 2 weeks ago
***✔️*** **Замонавий дунёда муваффақият қозониш учун …

✔️ Замонавий дунёда муваффақият қозониш учун қандай қобилиятлар зарур?

Мисол учун, ХVII асрда сиз эгарда мукаммал ўтиришни ва қилични ишонч билан тутишни билишингиз керак эди, энди бундай қобилиятлар экзотик ва ҳаётда унчалик ҳам ёрдам бермайди. Ўтган асрнинг 60-80-йилларида тракторни бошқариш қобилияти профессионал фаолият учун муҳим эди. Бугунги кунда эса компьютердан қандай фойдаланишни билиш ҳар бир инсонга керак бўлган маҳоратдир.

Муваффақиятли бўлиш учун сиз тенги йўқ мутахассис бўлишингиз керак, бу сизга муносиб маош олиш имконини беради.

✖️ Аммо кўпинча одам ўзининг барча даромадларини истеъмол қилишга сарфлайди - у "маошдан-маошгача" яшайди. Бундан ташқари, кўпчилик кредит олади, кредит эса, кўпинча, даромадларининг катта қисмини ўзи билан олиб кетади. Шундай қилиб, одам иш берувчига, пенсияга, банкка қарам бўлиб қолади. Баъзан юқори маошли мутахассис ва профессионал бўлиш ҳам етарли эмас. Масалан, буюк рассом Ван Гог, ёки машҳур бразилиялик футболчи Гарринча қашшоқликда вафот этган.

📌 Замонавий дунёда муваффақиятли одамнинг энг муҳим қобилиятларидан бири бу ўз ишининг натижаларини бошқариш қобилиятидир, яъни билимини ва тажрибасини ёки маҳсулот ва хизматини сотиш = бартер қилиш қобилиятидур. Олинган даромадни эса жамғариш ва усталик билан сармоя киритиш орқалик қобилиятимизни монетизация қилишни ўрганишимиз керак, акс ҳолда ҳам сармояларимиз ҳам қобилиятларимиз сувга оқиб кетади.

Хулосалар:

➡️ Пул ишлаб топиш, уни жамғариш ва сармоя киритиш уч хил кўникмадур.

➡️ Замонавий дунёда оқилона сармоя қилиш қобилияти муваффақиятли шахс бўлиш учун зарур бўлган маҳоратга айланиб бормоқда.

➡️ Инвестициялар вақт ўтиши билан маошингиздан анча юқори бўлган қўшимча даромадларни олиш имконини беради.

➡️ Кўпчилик ўйлаганидек, инвестициялар фақатгина бойларга тегишли эмас. Инвестициялар ҳамма учун мавжуд. Масалан, Ўзбекистон компанияларининг акцияларига сармоя киритиш жуда осон, 1000 сўмдан сармоя киритишдан бошлаш мумкин.

*👇Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг. Кейин эса мен ўз фикримни билдираман 💬*

@baxrom_ceo

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago