NA LAW SOCIETY адвокатлық фирмасы

Description
Каналға хош келдиңиз!

❗️Бул каналда әҳмийетли ҳәм зәрүрли ҳуқықый мәлимлемелерден
ҳәм де адвокатлық хызмети менен байланыслы болған әмелияттан хабардар боласыз.

💼Адвокатлық хызмети: @nalawfirm_bot

📞Телефон: 93-488-48-11, 93-058-30-36
Advertising
We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰

Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻

Kanal sotilmaydi!

Last updated 10 hours ago

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 2 days, 16 hours ago

🔄 Интернетда видео каналлар кўп, лекин энг энг энг зўрларини саралаб берадигани йўқ!

☝️Сиз эса айнан шундай сараланган видео каналидасиз!

@Mallbra_SS

Last updated 1 month ago

2 months, 3 weeks ago

#2024_йил_1_октябрдан

⚡️Қонунчиликка кура:

бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;

бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

3 months, 3 weeks ago

Ҳар нарсани тарқатаверишдан тийилинг!

Шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги расмини ва (ёки) видеосини унинг розилигисиз ҳар қандай усулда тарқатиш жиноят ҳисобланади. Ҳатто-ки, тарқатиш билан қўрқитишнинг ўзи ҳам.

Бундай қилмиш учун Жиноят кодексининг 141-3-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланган.

3 months, 3 weeks ago

ЖПК 116-модда. Гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат ўз розилиги билан сўроқ қилиниши мумкин бўлган шахслар.

Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари гумон қилинувчига, айбланувчига тааллуқли ҳолатлар ҳақида гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат ўзларининг розиликлари билан сўроқ қилинишлари мумкин.

5 months, 3 weeks ago

Одил судлов: судья маслаҳатгўйлик қилишга ҳаққи йўқ

Амалиётда айрим судьялар (ҳаттоки Олий суд судьялари ҳам) муайян жиноят ишлари доирасида ўша ишига дахлдор тезкор вакиллар ва терговчилар билан алоқага киришиб, ўз маслаҳатларини ва ҳатто кўрсатмалар бермоқдалар.

Судья бирор бир иш бўйича маслаҳат беришга ҳақлими?

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли “Суд ҳокимияти тўғрисида”ги қўшма қарорининг 8-бандига кўра, судьянинг тарафлар вакиллари, шунингдек, бошқа шахслар билан ишларни муҳокама қилиши унинг беғаразлигини шубҳа остига қўяди ва шунинг учун бунга йўл қўйилмайди.

Судья фақат маслаҳатхонада ишни муҳокамасида қатнашганда уни мазмунан ҳал қилишга доир фикрини билдиради.

Судья, шунингдек, муайян ишни ҳал қилиш бўйича бирор бир кишига маслаҳат беришга ва ўз фикрини билдиришга ҳақли эмас, чунки келгусида бу иш унинг ҳал этиш доирасида бўлиб қолиши мумкин.

?@Advokat_Abdullayev

6 months ago

Тезкор қидирув фаолияти натижалари жиноятга ундалмасдан олинган бўлса далил деб топилади.

Тезкор-қидирув тадбирларини ташкиллаштирувчи ҲМҚО ходимлари томонидан номақбул далил тўплаш тактикаларидан кенг кўламда фойдаланилмоқда. (Мақола ҳамма оперларга тегишлимас) Улардан энг ёмони шахсни пора олиш жинояти устида ушлаш учун, оперни ўзи порага қизиқтирувчи шахсни пора олувчининг олдига юборишидир.

Порахўрликка оид жиноят ишлари билан танишиш давомида “запис”ларни эшитиб кўрганимизда пора берувчи шахс “ака жавоб, мен мардман, эркакман, менга ишонинг, муаммо бўлмайди, порани олиб ишни битириб беринг” каби кўпгина кўндирувчи жумлаларни айтганини гувохи бўламиз. Пора олувчини кўндириш шу даражагача борадики, худдуки кўп йиллик ака-укалардек ишонч муҳитини ҳосил қилишади. Айнан манашу пора олишга қизиқтирувчи шахслар бир вақтнинг ўзида 2-3 та тадбирларда “пора берувчи” шахс сифатида қатнашади. Энг ёмони, тергов органлари ҳам, суднинг барча инстанциялари ҳам шу тарзда тўпланган далилларга умуман муносабат билдирмаяпти (хусусий ажрим чиқариш, тақдимнома киритиш, хизмат текшируви тайинлаш, номақбул далил деб топиш орқали), аксинча мазкур ноқонуний далилларга таяниб қарор қабул қилишмоқда.

Бунақа тадбирлар ноқонунийлигини асослаймиз:

биринчидан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 81-моддаси 3-қисмида “Агар тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун талабларига мувофиқ олинган бўлса, ушбу Кодекс нормаларига мувофиқ текширилган ва баҳоланганидан кейин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ёки тезкор-қидирув тадбирида иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсда жиноят содир этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлганлигидан далолат берса, ушбу натижалар далил сифатида тан олиниши мумкин.”, - деб кўрсатиб ўтилган.

иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 88-моддасида “Исбот қилишда қуйидагилар тақиқланади:
4) шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш;”, - деб кўрсатилган.

учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 24.08.2018 йилдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорининг 3-бандида “ЖПК 951-моддасига кўра, агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ЖПК талаблари бузилган ҳолларда олинган бўлса мақбул эмас деб топилади”, - деб кўрсатилган.

Мазкур суд амалиёти ҳамда юқоридаги каби ноқонуний хатти-ҳаракатларга муносабат билдирилмагани адолат тушунчаларининг топталишига, кези келганда тезкор-тадбир ташкилотчиларига келажакда бир қатор ноқонуний хисобланган қулайликлар яратиб берилишига замин яратади.

advocatekulbayev

6 months, 1 week ago

Банкирларга ҳам ҳавас қилиб бўлмайди.
Айниқса, кредит амалиётида. Кредитнинг асосий принципларидан бири бу тўловлилик, яъни кредит тўловга лаёқати бўлган шахсларга берилади. Лекин, бугунги банкирларнинг шўрига шўрва тўкиладиган нарса, йиғилишларда босим билан чиқарилган қайтмайдиган кредитлардир.

Ҳоким, сектор раҳбарлари ва бошқа раҳбарларнинг ура-ури билан тўлов имконияти ва таъминоти ўрганилмасдан мажбуран чиқарилаётган кредитлар банк ходимларини жарга тортиб кетяпти.

Кредит қайтмаганидан кейин кредитни халқумига урганлар билан бирга ҳужжатларга имзо қўйган банк ходимлари ҳам жавобгар бўлиб кетяпти. Кредитдан бир тийин емаган, лекин қамалмаслик учун бор-будини сотиб шу кредитни ёпган банк ходимларини кўряпмиз.

Шундай пайтда “кредитни чиқар, муаммо бўлса мен ўзим турибман” деган раҳбарлар иш терговга борганда ҳеч нарсани бўйнига олгани йўқ. “Мен қонуний қил деб айтганман” деб дарров четга чиқиб оляпти. Ёш ва келажаги бор мутахассисларни қамалиб майиб бўлиб кетишини сурбетларча кузатиб ўтирибди.

Банкирларга маслаҳатим, ана шундай муаммоли кредитларни чиқаришга мажбур қилишаётган бўлса, уларга умуман қулоқ тутманг.

Сиз банкирсиз, қайтмайдиган ва эртага ҳаммани жарга тортадиган кредитни олдиндан биласиз. Бундай кредитни чиқариш ёки ҳужжатларга розилик имзоларини чекиш қўйни кушхонадаги қассоб олдига ўзи югуриб бориш билан баробар. Сиз эса қўй эмассиз. Оилангизни ва фарзандларингизни ўйланг.

?@yuristkadr

8 months ago

Қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллаш амалиётини ва қамашдан тергов органлари манфаатдорлигини камайтириш лозим

Тергов органларининг шахсни зарарни ундириш учун қамоққа олишдан манфаатдорлигини пасайтириш мақсадида тергов органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини ёпиш таклиф қилинади. Чунки, ЖПКда зарар қопланмаса, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланиши назарда тутилмаган бўлсада, айбланувчиларни қамоққа олиш амалиётга айланди, бунинг натижасида айби бўлмасада, қамоқдан чиқиш учун зарарни тўлашга мажбур бўлишмоқда ёки пули бўлмаса қамоқда қолиб кетмоқда. Депозитга тўланган пул тергов ва суд даврида (камида 4-6 ой) тергов органига фоиз келтиради ва одатда суд ҳукми чиққандан сўнг ҳам пулни қайтариш атайлаб кечиктирилади.

Айниқса, прокуратура органларида суд ҳукми кучга киргандан кейин пулни қайтаришнинг қонунда назарда тутилмаган усули жорий этилган, яьни ижро варақа МИБга бориб тушади, давлат ижрочиси орқасидан ҳафталаб югуриб пулни қайтариш тўғрисида прокуратурага хат тайёрлатасиз, хат бориб тушиб 28-бўлимга (прокуратурани бухгалтерияси) кирим бўлади, кейин 28-бўлим бошлиғи ҳукмнинг қонунийлиги ҳақида хулоса қилиш бўйича билдирги қилиб, давлат ижрочисини хатини 12-бўлим бошлиғига ўтказади, кейин бу ҳукмни усошникларимиз ҳафталаб, баьзида ойлаб ўрганади.

Ҳозирда, кучга кирган суд ҳукми билан қайтарилиши керак бўлган пулни ойлаб қайтаролмай фуқароларимиз сарсон бўлмоқда.

Оддийгина мисол, яқинда бир тадбиркор прокуратура депозитига қўйилган пулни қайтармаётгани ҳақида шикоят қилиб келди, суд ҳукми январда кучга кирган, апрел тугаяпти ҳам пулини прокуратура қайтармаяпти.

Шунинг учун ҳам ҳудудий прокуратураларнинг млрдлаб қарздорлиги юзага келган, яьни суд ҳукми билан қайтарилиши керак бўлган пуллар осилиб турибди. Бу вақтда эса прокуратура депозитдаги пуллардан фоиз олмоқда.

ҲМҚОларни сақлаш харажатлари тўлиқ бюджетдан бўлиши керак, агар уларга пул ишлашга имкон берилса, инсон ҳуқуқларини бузиб бўлсада, зўр пул топишади.

@generalissimus_uzb

8 months ago

Ҳукуматнинг газ ва электр соҳасидаги навбатдаги қарор.

8 months, 2 weeks ago

**?1993-жыл 9-апрель – Қарақалпақстан Республикасы Конституциясы ҳәм “Мәмлекетлик герб ҳаққында”ғы Нызамы қабыл етилген күн**

Қарақалпақстан Республикасының Конституциясы алғы сөз, 6 бөлим, 26 бап, 121 статьядан ибарат.

Усы күнге шекем Қарақалпақстан Республикасы Конституциясына 8 мәртебе ѳзгерис ҳәм қосымшалар киргизилген.
Адвокатлық фирмамыз жәмәәти гүллан халқымызды Қарақалпақстан Республикасы Конституциясы қабыл етилгенлигиниң 31 жыллық байрамы менен қызғын қутлықлайды.

10 months ago

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

— автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

— ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

— ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);

— хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари.
advokatatajanov

We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰

Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻

Kanal sotilmaydi!

Last updated 10 hours ago

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 2 days, 16 hours ago

🔄 Интернетда видео каналлар кўп, лекин энг энг энг зўрларини саралаб берадигани йўқ!

☝️Сиз эса айнан шундай сараланган видео каналидасиз!

@Mallbra_SS

Last updated 1 month ago