Инсон психологияси

Description
Ҳаётингиз мобайнида қўллашингиз мумкин бўлган методлар, тавсиялар ва қизиқарли мақолалар.

Мурожаат ва реклама учун - @insonvaolambot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 year, 2 months ago

Ҳар қандай муаммоларингизга ечим берувчи индивидуал психологик хизмат кўрсатамиз.

Мурожаат учун - @inson_psixologi

1 year, 2 months ago

НЕГА ҒИЙБАТГА МОЙИЛМИЗ?Ҳар биримиз ҳаётимиз мобайнида кимнидир ғийбат қилганмиз, худди шундай, ўзимиз ҳам кимлардир томонидан ғийбат қурбонига айланганмиз. “Мен ғийбат қилишдан йироқман” деган одам номаъқулнинг нонини ебди. Шунчаки баъзи инсонларда ғийбат қилиш “коеффициенти” камроқ, баъзиларда эса ҳаддан ташқари кўпроқ бўлади. Қуйида нега инсонлар ғийбат қилишга мойил эканлигини ўрганиб чиқамиз.

Ғийбат - ижтимоий ҳодиса ҳисобланиб, инсон она қорнидан то қабр ичига тушганида ҳам ғийбат объекти вазифасини бажариши мумкин. Никоҳсиз пайдо бўлган ҳомиланинг она қорнидаёқ “гап-сўз” нишонига айланиши ва бевақт оламдан ўтган кишининг ортидан турли миш-мишлар болалаши бунга мисол бўлади.

Ғийбат онгсиз ҳаракатлар сирасига киради. Инсон ўзининг ғийбат қилаётганини сезмайди ва қилаётган ишини тўғри деб ҳисоблайди, ўзини турли оқловлар билан овутади (“бетига ҳам айтавераман” каби). Кўпинча одамлар бошқаларнинг қадр-қимматини пасайтириш ва ўзларига нисбатан ишончни ошириш умидида ғийбат қилишади. Бошқалар ҳақида салбий маълумотларни тарқатиш одамга ўз қадр-қимматини вақтинча ошириш ва ўзининг муҳимлигини ҳис қилиш имконини беради.

Олдингизда йўқ одам ҳақида гапириш, давра ичида эътибор қозониш ва бошқалар билан ришталарни мустаҳкамлаш бир усули бўлиши мумкин. Асосан, ғийбат ҳазил-ҳузул асносида амалга оширилади, “ўзи йўқнинг кўзи йўқ” дея бор мазғава ғийбат обектига қаратилади, бу эса гуруҳ ичидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Кўпинча, иши юришмаётган, ҳаётдан аламзада ёки ҳасадгўй одамлар ўзларининг разил ҳис-туйғуларини енгиллаштириш ва ўзларига психологик жиҳатдан қулай муҳит яратиш учун ғийбат билан шуғулланишади. Ғийбат уларнинг қондирилмаган эҳтиёжларидан ифодалашнинг бир усули ҳисобланади.

Агар сиз ғийбатчиликни ўзингизга касб қилиб олган бўлсангиз (98 фоизимиз шунақамиз, фақат атрофга озроқ назар ташласак, ўзимизга ойна тута олсак, қилган ишларимиз хатолигини тан ола билсак буни англаймиз), қуйидагиларга амал қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди:

Ғийбат ҳаммага салбий таъсир қилади - ғийбат қурбони ҳам, ғийбатчи ҳам, ғийбатни эшитаётган одамга ҳам. Нима, ғийбатимни эшитган одамда менга нисбатан ижобий фикр уйғонади деб ўйлаганмидингиз? Уларнинг миясида “бу ғаламис бугун менга уни ғийбат қиляпти, эртага унга мени ғийбат қилмас эканми” деган фикр юради. 99 фоиз ҳолатда қилган ғийбатингиз ғийбат объектига етиб боради, албатта, натижада орага совуқчилик тушади. Шундай қилиб одамлар ўртасидаги ишонч ва муносабатларни бузилади, ғийбат процессининг барча иштирокчилари ўртасидаги руҳий ва ҳиссий фаровонликка зарар етади. Ғийбат қилманг. Ҳаммасига кулиб қўйинг. Такрорлайман, ҳаммасига кулиб қўйинг.

@inson_psixologiyasi

1 year, 8 months ago

Одамларни кечиришни ўрганамизми?

Ҳаётимиз давомида турли келишмовчиликлар сабабли кимлардандир хафа бўлиб, уни кечиролмасдан юрамиз. Албатта, сизни жуда қаттиқ камситган ёки шахсиятингизга теккан инсонларни кечиришга сизни ҳеч ким мажбур қила олмайди. Лекин бир нарсани унутманг - кимнидир кечирмасдан юрсангиз, демак, ўша воқеани ҳали ҳам "кўтариб" юрган бўласиз. Келинг, бугундан, ҳаётингиздаги негативларни "ахлат қутиси"га ташлаймиз. Бунинг учун бир нечта ишлайдиган методларни келтириб ўтамиз.

  1. Аввало, ўзингизда салбий ҳиссиётларни сақлаб юриш ҳаётингизга жуда катта зарар етказишини тушуниб етишингиз даркор. Албатта, бу сиз кечира олмаётган инсон билан тезда учрашишингиз ва у билан орани очиқ қилиб олишингиз керак дегани эмас. Шунчаки, у одамга нисбатан нафратингизни йиғиштириб, ҳаётингизни давом эттиришни ўрганинг. Уни умуман бу дунёда йўқ деб тасаввур қилинг, у ҳақида сизга гап етказиб турадиган одамлардан (шунақа ғаламислар ҳам бора ҳаммамизда) йироқлашинг, ҳар доимги гапини бошласа, жеркиб ташланг. Ижтимоий тармоқларда уни кузатманг. Шунда ҳаммаси жойига тушади.

  2. Агар хафагарчилигингиз илдизи жуда чуқур бўлса, битта ажойиб ишни бажаришни ўргатаман. (Фақат бу ишни қилганингизни ҳеч ким кўрмаслиги керак - ёлғиз ҳолда бажаринг). Исталган буюмни олинг (юмшоқ ўйинчоқ, ёстиқ, қоғоз), уни ўша сизни хафа қилган инсон деб тасаввур қилиб, уни хумордан чиққунча калтакланг, йиртинг, кесинг, унитазга ташланг, хўрланг, хуллас, истаганингизни қилинг. Ғазабингизни тўлиқ ифода этинг, шунда анча енгил бўласиз ва нафратингиз сал бўлса ҳам сусаяди.

  3. Сизни хафа қилган инсондан қандай "қасос олиш"ни истайсиз? Диққатингизни жамлаб олинг. Кўзларингизни юминг ва қандай қилиб қасос олишингизни ва "душманингизни" жазолашингизни тасаввур қилинг. Тасаввурингизда жазонинг ҳар бир тафсилотини чизиб олинг. Уни шунчалик "қийнанг"ки, ялиниб, кечиришиингиз учун ҳамма ишни бажаришга тайёр бўлсин. Бундай техникадан кейин анча енгиллайсиз ва уни руҳий жиҳатдан кечирасиз.

Бу ҳаётда негатив йиғиб яшаманг. Ҳаммани кечиринг ва енгилроқ яшанг. Барибир, кимнидир кечирмаслигингизнингнинг ўша инсонга заррача таъсири бўлмайди, аксинча, ўзингизга зарар етказади.

@inson_psixologiyasi

1 year, 9 months ago

Прокрастинациядан қутулиш чоралариҲар доим ва ҳамма жойга вақт топадиган, ҳамма вазифаларни самарали ва ўз вақтида бажарадиган ва шу билан бирга рақс, спорт каби кўнгилочар фаолият шуғулланадиган одамларга доимо ҳавас қилиб келганмиз. Қандай қилиб улар ўз-ўзини бошқариш ва ўз ҳаётини самарали ташкил қилишнинг бундай юқори даражасига етишишади? Улар биздан яхшироқми?

Бундай гиперактив инсонларнинг супер кучга эга бўлиши даргумон. Улар шунчаки прокрастинация импулсларни енгишга муваффақ бўлишган. Қуйида сизни прокрастинациядан халос бўлишингизга ёрдам берадиган баъзи маслаҳатлар ва тавсияларни тақдим этаман:

1. Ҳаракатга киришишиш энг муҳими. Чалғитмасдан, пайсалга солмасдан режалаштирилган вақтнинг атиги ярмида ишни бажаришга ёрдам берадиган ҳеч қанақа сеҳрли рецепт мавжуд эмас. Шунчаки ҳаракат қилиш лозим. Қуруқ режа ёки ният билан иш битмайди - отни қамчилаш керак. Ҳаракат қилаверганингиз сари қандай гиперактив бўлганингизни билмай қоласиз.

2. Навбатга қўйинг. Бир вақтнинг ўзида дўконга чиқиб келиш, кир машинага кирларни солиш, Wоrd'да 20 саҳифалик матн ёзиш, уйларни тозалаш ва китоб ўқиш каби ишларни бажаришга тўғри келиб қолса, қаердан бошлашни билмасдан бошимиз гаранг бўлади. Шунинг учун вазифаларни муҳимлик даражасига қараб тақсимлаш ва энг муҳимини дастлаб бажаришга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Бу сизнинг ҳар бирини уддалашга эришишингизни осонлаштиради.

3. Аввал бажаринг. Гоҳида ишимиз қалашиб турганида ҳам ҳамма ишни ташлаб, кино кўришга ёки Instagram'да саёҳат қилишга киришиб кетамиз. Албатта, бу баъзи психологларнинг "қалбинга қулоқ сол", "ўзингга қўйиб бер", "ички хоҳишларингни рад этма" каби баландпарвоз гаплари оқибатида келиб чиққан иллузия. Қалбингизга қулоқ солманг. Бу ғар кўнглингиз нималарни тусамайди-я, қўйиб берса? Ундан бир жойини қисиб туришини сўранг. Аввал ишингизни дўндириб қўйинг, кино, Instagram, сайр ва мусиқа кейин ярашаверади.

4. Ўзингизни сўкиб ўтирманг. Прокрастинацияга мойиллигингиз учун ўзингизни жуда қаттиқ жазоламанг. Шунчаки "ўтган ишга саловат" нақлига амал қилиб, олдинга интилинг. Ўтган иш ўтиб кетди. Ўтмишда қилган хатоларингизни қоралаб ўтириб, яна вақт йўқотманг.
Йўқотилган вақтни қайтариб бўлмайди, лекин ҳозирнинг қадрига етиб қолиб кетган ишларимизни бажариб олишимиз мумкин.

Бахтли ва ақлли яшанг!

@inson_psixologiyasi

1 year, 9 months ago

Ишларни ортга суриш?Қайсидир бир ишни қилишни режалаштирдингиз-у, лекин кўринмас бир куч "кейин ҳам қилаверасан" дея ишингизни ортга суришга ундайдими? Унда бу пост айнан сиз учун, бўталоғим.

Битта постни тайёрлаб, каналга жойлаб қўйиш умумий ҳисобда 1 соат вақт олади. Лекин мен бу ишни 4-5 соатгача чўзаман. Баъзи кунлари эса пост ёзиш "такой лёхкий" эртаси кунга ўтказиб юборилади. Ишни катта иштиёқ билан бошлаётганимда, Telegram'дан хабарнома келади, сўнг Youtube'га кираман, сўнг Instagram'га. Шу билан фойдасиз ишларга вақтимни сарфлаб юбораман, буёқда иш қолиб кетади, умр ҳам ўтаверади.

Бунақа вазиятга тушмайдиган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Лекин буни нормаk қабул қилиб бўлмаслиги туфайли охирги кунларимни "прокрастинация" (ўзбекчага - ортга суриш деб таржима қилсак бўлади)нинг сабаблари ва унга қарши курашни ўрганишга сарфладим ва хулосаларни умумлаштириб, мазкур материалнии тайёрладим.

Ҳа, ишларни кечиктириш бошида кишига ёқимли бўлиб туюлади. Telegram'даги дўстлар гуруҳида ёзиб ўтириш, Facebook/Twitter'даги қанақадир ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ижтимоий-сиёсий муҳокамаларда қатнашиш, Instagram'дан жозибали видеоларни кўриб ўтириш турганда кимнинг ишлагиси келади? Лекин прокрастинациянинг энг ёмон оқибати шундаки, пичоқ суякка бориб тақалганидан сўнг ўзингизни сўкиб ўтирасиз ва "валақлаб ўтирмасдан, ўз ишимни вақтида қилиб қўймайманми", деб ўзингизни койийсиз.

Албатта, ишларни кечиктириб юрадиган бўлсангиз, жуда ўзингизни балчиққа беламанг - буни тузатишнинг йўли мавжуд. Шунчаки, прокрастинациянинг қандай сабаблар туфайли содир бўлиши ва унга қарши қандай курашиш мумкинлигини аниқлаб олсангиз, олам гулистон.

Келинг, даставвал, прокрастинацияга мойил кишиларга "дангаса" ёрлиғини ёпиштирмасликни ўрганамиз.
Дангасалик - ҳар қандай ишдан бутунлай қочиш, бекорчиликка мойиллик. Дангаса бўлсангиз, ҳар қандай вазиятда ҳам, ишни бошламайсиз.
Прокрастинация - вазифаларни кейинга қолдириш тенденцияси, ҳамма ишни "дедлайн"га тақаш бажариш синдроми. Албатта, бу жуда ёмон иш бўлмаслиги мумкин, лекин яхши иш ҳам эмас. Ишларни ортга суришнинг, икки оёқни бир этикка тиқиб бажаришнинг, пичоқ суякка бориб тақалганда ҳаракатга келишнинг салбий оқибатлари қуйидагича:

*- ҳамкасблар олдида уятга қолиш;

- ўзини айбдор қилиш ҳисси;

- самарадорликнинг пасайиши;

- атрофдагиларнинг норозилиги ва танбеҳлари;

- доимий стресс.*
Ҳамкасблар олдида "ёмон ходим" деган тасаввурни шакллантирмаслик, доимий ўзингизни айбдор ҳис қилиб юришдан қутулиш, самарадорликнинг пасайиб кетишига дуч келмаслик, қаёқдаги одамлардан насиҳат ва танбеҳ эшитмаслик, доимий стресс ботқоғига ботмаслик учун, ишларни ортга сурмасликни ўрганинг. Бунга қандай эришиш керак дейсизми? Кейинги постда бу ҳақида батафсил ёзаман.

@inson_psixologiyasi

1 year, 9 months ago

Мақсад қўйиш (2-қисм)

  1. Биз ҳаммамиз ўз олдимизга умумлаштирилган мақсадларни қўйишга ўрганганмиз. Дейлик, "IELTS 8 олиш", "Бир йилда машина сотиб олиш". Шартли равишда бундай мақсад қўйишни "грилл" деб атасак, гриллни осон тановул қилиш учун нима қилиш керак? Албаттта, қисмларга бўлиб олиш. (Ҳа тўғри, бутунича тишлаб ейиш ҳам мумкин, бунда одам эмаслигингизни яна бир бор исботлаган бўласиз ?). Мақсадни ҳам кичик қисмларга бўлинг. IELTS даражангиз 5.5 бўлса, дастлаб 6 даражасига чиқиш, сўнг 6.5 ни кўзланг. Шунда босқичма босқич 8 гача етиб борасиз. Ишонинг, мақсадингизни бўлакларга бўлмагунингизгача фақат қоғозда қолиб кетади ва тез орада унутиб ҳам юборасиз (ёки ҳафсаласизлик билан ёндашасиз). Шу сабабли катта кетмасдан мақсадни 10 босқичга бўлиб, биринчи босқичини амалга оширишни бошланг. Ҳозирдан.

  2. Биринчи қадам энг муҳими. Мақсад қуруқ режа ва орзуларда қолиб кетмаслиги учун тезда биринчи қадамни босишингиз керак. Тадқиқотларда бир нарса синовдан ўтган - агар бирор фикр ҳаёлингизга келиб қолса ва уни 48 соат ичида ҳаракатга келтирсангиз - мақсадингиз муваффаққиятга эришади. Агар миянгизга келганидан сўнг ҳам, пайсалга солсангиз ва ҳеч нарса қилишни бошламаган бўлсангиз, режаларингиз ҳеч қачон амалга ошмайди. Шундай қилиб, биринчи қадамни қўйишга шошилинг, ҳеч бўлмаганда энг оддий деталини амалга оширинг.

Энг охирги ва энг муҳим шарт - мақсадингизга эришишингизга чин дилдан ишонишингиз керак. Шунда ишонч муваффақиятингизнинг кафолати бўлади. Мақсадингизга эришиш йўлида муваффаққият тилайман!

@inson_psixologiyasi

1 year, 9 months ago

Мақсад қўйиш (1-қисм)

Охирги йилларда мотивацияга оид материаллар кўпайиб кетгани сабабли одамларда ўзидан қониқмаслик, ўзига бўлган ишончнинг пастлиги каби ҳолатлар кузатилмоқда. Бундан ташқари мотиваторлар, ўқув марказлари ва рекламаларда "Биздан Элон Маск чиқиши керак", "Иккинчи Билл Гейтс сиз бўларсиз балки?" каби баландпарвоз гаплар ҳам роса урчиди. (Қаёққа борсангиз, шу валломатларнинг портрети). Одамлар (айниқса ёшлар) мақсадни катта қўйиб қўйиб, (айтайлик, бир ойда 1 млн$, 1 йилда 1 млрд $ лик стартап), реал ҳаётдаги илк қоқилишдаёқ тушкунликка тушиб қолмоқда.

Даставвал, бир нарсани тушуниб олишимиз даркор - Элон Маск, Билл Гейтс, Жефф Безос каби кишилар дунёда саноқли ҳамда уларнинг муваффаққиятини такрорлаш миллиарддан бир кишига насиб этади, холос. Шу сабабли планкани жуда юқори олиш эмас, ҳозирги шароитингизда эришса бўладиган томонга қараб ҳаракатланишингиз мақсадга мувофиқ.
Умуман, мотиваторлар, шарлатанлар ва псевдо-психологлар ҳақиқатдан йироқ шиорлари билан "мақсад" тушунчасининг сийқасини чиқариб юборди, лекин бу тушунчани "кўрпага қараб оёқ узатган" ҳолда қўллаш ҳаёт тарзингизга ижобий таъсир қилиши аниқ.
Чунки ўз олдига мақсад қўйиб яшайдиган, мақсади йўлида режа тузадиган, мутассил ўз устида ишлайдиган кишилар жуда бир Жек Ма бўлиб кетмаса ҳам, яхшироқ ва фаровонроқ яшаши амалда исботланган.

Қуйида сизларга "мақсад" тушунчасининг қандай қилиб реал ҳаётда қўлласа бўладиган ҳолатга келтириш тўғрисидаги тавсияларимни айтиб ўтаман.

  1. Мақсад реал маънода шакллантирилиши керак. Кўпинча мақсад эришиш учун инсоннинг ички имкониятлари етмайдиган нарсаларга қўйилади. Дейлик, ҳозир ойлигингиз 3 млн сўм, 1 ойдан кейин ҳар қанақасига ҳам 500 млн сўмлик машина ололмайсиз - бунга ресурсларингиз етмайди. Ишдан бўшаб, янги иш бошлагунингизгача ҳам 1 ой ўтиб кетади. Ҳаётга реал кўз билан қарашни ўрганинг.

  2. Мақсадга эришиш фақат ўзингизга боғлиқ бўлиши керак. Бошқа одамларга, шароитларга, омадга, қайсидир тренингга ёки коинотдан келадиган мўжизага таяниш ярамайди. Барча керакли кўникмалар, ресурслар ва нима бўлаётганини назорат қилиш лаёқатига эга бўлган ҳолатингиздагина мақсад қўйинг. Мақсад қўяётганда ички имкониятингизни ва ресурсларингизни синчковлик билан таҳлил қилинг.

  3. Мақсад сиз учун қизиқарли ва жозибали бўлиши керак. Мақсад ҳақиқатан ҳам ўзига жалб қилса, унга эришиш йўлида юзага келадиган қийинчиликларни енгиш осонроқ бўлади. Жозибали бўлмаса, ўзингиз жозиба киритинг. Эрталаб туриб югуришни олайлик. Эрталаб уйғотгич жиринглаганидан сўнг уни ўчириб, қайта ухлашга киришаётган пайтингизда (барибир шунақа қиласиз, тўғрими ?) бир кун олдинги режангизда "Эрталаб туриб югуриш" ёзилганини эмас, эрталаб туриб югурганингиздан сўнг кун давомида тетик юришингиз, танангиздаги ортиқча вазндан қутулиб, кўркам инсонга айланишингиз, 50 га кирганда ҳам шаталоқ отиб югурадиган қирчиллама инсон бўлиб юришингиз ҳақида ўйланг. Шунда ўрнингиздан қандай турганингизни билмай қоласиз. (Агар шунда ҳам турмасангиз, одам-подаммасакансиз ?)

@inson_psixologiyasi

1 year, 9 months ago

Баҳслашамизми?Ҳозирги фикрлар ва қарашлар хилма-хиллиги даврида бир кўникма кўпчиликка етишмаётгани сезилиб қолмоқда - баҳслашиш маданияти. Албатта, бунинг туб илдизи мактаблардаги дарслар дебат/мунозара билан ўтилмаслигида ҳамда бир неча йиллар мобайнида бизга гапириш имкони берилмасдан, энди-энди оғзимиздаги кишанларни олинаётганига бориб тақалади. Тўғрида, мактабда фақат мавзуни ёдлаб, тўтиқушдек гапириб бериб, баҳо олиб юрган боладан қанақа қилиб маданиятли баҳсга киришишни кутиш мумкин? Киши ҳар қанақа ақлли, адекват ва билимли бўлмасин, баҳс маданиятига умуман тўғри келмайдиган овозни кўтариш, шахсиятга ўтиш, гапни бўлиш, ўз фикрини ҳақлигини тупук сачратиб исботлашга уриниш каби иллатлар кўриниб қолмоқда.

Албатта, сўнгги йилларда интернет эркинроқ бўлгани боис ёзма мунозара маданияти ўзига хос шаклда ривожланди, турфа қарашларга эга инсонлар ўртасида маданиятли баҳслашувлар пайдо бўлди. Лекин ўша инсонлар телевидение ёки овозли платформаларда баҳсга киришганида, ҳар икки тарафда ҳам баҳслашиш маданияти йўқлиги билиниб қолмоқда. Охирги кунларда жамият томонидан муҳокама қилинаётган мавзуларни таҳлил қила туриб, оғзаки баҳс (дебат)га киришганда нималарга эътибор бериш кераклиги тўғрисида материал тайёрлашга киришдим.

Баҳсга тайёрланишБаҳсга тайёрланишдан олдин бир нарсани аниқ-тиниқ билиб олинг - бу дунёда мутлақ тўғри фикр мавжуд эмас. Худди шундай, сизнинг фикрингиз ҳам ҳақиқатнинг охирги инстансияси эмаслигини англаб олинг. Лекин ўз фикрингизни ҳимоя қилиш учун етарлича далил тўпланг, акс ҳолда, рақибингиз келтирган далиллар олдида "маккиллаб" қоласиз. Бундан ташқари, рақибингиз ҳимоя қиладиган қарашларни ҳам, у ҳимоя қиладиган аргументларни ҳам яхшилаб ўрганинг. Шунда уни маданият билан "мот" қилишингиз имкони янада ошади. Ўзингизнинг қарашларингизни таҳлил қилиш билан бирга, рақибингиз келтириши мумкин бўлган эҳтимолий аргументларни таҳлил қилиб, "қарши ҳужум" тактикасини ишлаб чиқинг.

ГапираётибАниқ ва лўнда гапиринг. Орада драматик паузаларни қўллаб туринг. "Рақиб хато гапиряпти эмас", "Фикрингизга қўшилмайман" иборасини қўлланг. Бировнинг қарашини умуман йўққа чиқарманг, шунчаки, қўшилмаслигингизни билдиринг. Рақибингизнинг фикри хато эканлигини исботлашга эмас, ўзингиз ҳимоя қилаётган қарашнинг асосли эканлигини исботлашга кўпроқ эътибор қаратинг. Овозингизни баландлатманг, хотиржам гапиринг. Мунозара қилаётган одамга душман эмас, бахсдан сўнг чойхонага бориб отамлашадиган улфатингиз сифатида қаранг.

Рақиб гапиряптиҲеч қачон рақиб гапини бўлманг - бу савияси паст кузатувчиларингиз учун "оғзини ёпиб қўйиш" сифатида талқин қилиниб, сизга "очко" олиб келиши мумкин, бироқ ақли закий кузатувчиларингиз олдида обрўйингиз тушишига олиб келади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, унинг фикри тугалланишидан сўнг, унга ҳурмат бажо айлаб, сўнг фикрингизни билдиринг. (Сабаби ҳаммамиз ҳам инсонмиз, баҳс-мунозаралар ўтади, инсонийлик қолади). Рақибингиз гапираётганда, кулманг, овоз чиқарманг, турли гапларни орага ташламанг, турли ҳис-ҳаяжон сўзлар билан уни издан чиқаришга уринманг, бир жойингизни қисиб, охиригача тингланг.

Нимадан қочиш керак?Ёлғон маълумот бериш, далилларнинг ўзгариши ёки лофдан умуман фойдаланманг. Шахсиятга умуман ўтманг. "Ёшсан ҳали", "сендан тажрибам катта", "ўзинг нимага эришгансан" каби провокацион саволларни берманг. "Адашмасам", "қаердандир эшитгандим" каби фикрингизни заифлаштирадиган гапларни айтманг, ишончингиз комил бўлсагина гапиринг.

@inson_psixologiyasi

1 year, 9 months ago

Ҳозирги замонда кўпчиликнинг ҳаёт тарзида қуйидаги икки одат шаклланган: биринчиси ишга борибоқ уйқусирайди ва қаҳва билан ўзига тетиклик бағишлайди, иккинчиси эса уйга чарчаб қайтиб, энергетик ичимлик билан чарчоғини чиқаради. Хўп, бу амаллар қайсидир маънода кишига бироз қувват ва тетиклик ҳадя этар, лекин уларнинг саломатликка таъсири ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Кофе ва энергетик ичимликнинг саломатликка салбий таъсири ҳақида гапиришга менда асос йўқ, лекин уларни кўп истеъмол қилмасликни тавсия қиламан. Бундан ташқари ушбу мақолада танамизнинг ички хусусиятлари ва табиий воситалардан фойдаланган ҳолда (кофе ва энергетиксиз) кун давомида тетик юриш ҳақидаги маслаҳатларимни тақдим этаман. Мазкур маслаҳатлар тўғрисида хабардорсиз, жуда кўп жойларда эшитгансиз, баъзи бирларини қўллагансиз ҳам. Лекин дангасалигингиз ва тутуриқсизлигингиз сабабли ҳар доим ярим йўлда ташлаб кетгансиз. Лекин ўз саломатлигимиз учун уларни қўллашимиз шарт ва зарур.

Шундай қилиб, кун давомида танада юз берадиган чарчоқ ва уйқусирашни енгиш ва керак бўлганда танани энергия билан таъминлаш учун қуйидагиларга амал қилишингиз зарар қилмайди.

Нима бўлишидан қатъи назар 6 соат ухлангБиламиз, ҳозирги замонда бу ишни амалга ошириш қаҳрамонлик бўлиб қолган. Чунки соат 12 дан кейин бир ерингиз "қичиб", телефонни олиб ичига шўнғиб кетасиз ва соат 3-4 га яқин ухлашингиз кераклиги учун ҳам ухлайсиз. Натижада эртаси куни кун бўйи чарчоқ. Сизга соат 10 да ухланг дея олмаймиз, лекин 12 дан 6-7 гача ухлашнинг имкони бор - озгина иродангизни ишлатсангиз бу қўлингиздан келади. Мазкур усулни 1 ҳафта узлуксиз қўлласангиз, келиб раҳматингизни айтасиз.

Жисмоний машқларни бажаринг. Бу усул ҳам ҳар биримиз ҳаётимиз давомида душанба ва ойнинг биринчи кунлари амалга оширишни режа қиладиган, лекин ҳеч ҳам амалга оширилмай қолиб кетадиган ишлардан бири. Эрталабки бадантарбия кун давомида тетик юриш учун энг яхши ёрдамчи эканлиги исботланган, лекин дангаса танамиз ўзи учун фойдали ишларни эмас, зарарли ишларни тезроқ бажаришга ўрганиб қолган. Лекин, эҳтимол сиз ҳар куни эрталаб туриб, бадантарбия қилиш узлуксизлигига эришган биринчи инсон бўларсиз? Эрталаб уйғониш қийинчилик туғдирса, ўриндан бирдан туриб кетиш бўйича тавсиямни айтаман: тана уйқудан кейин яна бир мунча вақт бўшашишда давом этади ва тезроқ уйғониш учун ётган жойингизда озгина машқ қилишингиз, кейин эса бирдан туриб, юзингизни совуқ сув билан ювишингиз ёки совуқроқ душ қабул қилишингиз мумкин. Самарасини сезиб, ботга раҳмат айтиб юбориш эсдан чиқмасин ).

Тўғри овқатланинг. Буниси ҳам жуда кўп қарор қилинадиган, лекин амалга оширилмай чанг босиб ётадиган одатлардан бири. Бунга амал қилиш жуда бир қийин иш эмас. Шунчаки эрталаб туриб нонушта қилинг, тушликни 13:00-14:00 орасида қилинг, кечки овқатни эса 19:00-20:00 орасида. Бўлди. Лекин шуни ҳам қилмайсиз, эрталаб вақтни қизғониб овқатланмайсиз, тушликни соат 3 ларда қиласиз, кечки овқатни эса соат 11 ларда. Бунақада сиз чарчамай, катта холангиз чарчасинми? Тезда овқатланиш режимингизни тартибга келтиринг. Акс ҳолда организмингиз "тўкилади".

"Қуш уйқуси" машқини бажаринг. "Қуш уйқуси" - тушликдан кейинги 10-15 дақиқалик мизғиб олиш. Баъзи манбаларда "қайлула" ҳам дейилади. Тушликни қилиб бўлгандан сўнг, стол устига бошни қўйиб 15 дақиқа мизғиб олиш кишига катта энергия тухфа этади, мия "қайта ишга тушиб" ва дам олиш имкониятига эга бўлади. Бу усулни қўллаб кўрсангиз, аниқ куннинг иккинчи ярмини тетик ҳолатда ўтказасиз.

Ҳозирча шулар. Мингта тавсия олиб, амал қилмаганингиздан кўра, камроқ (энг асосийлари) тавсия олиб, амал қилиб, менга раҳмат айтганингиз яхшироқ. Албатта, саломатлигимиз ўз қўлимизда. Уни асраб-авайлайлик. Қайси мавзудаги мақолалар қизиқ эканлиги тўғрисида ботга юборинг. Кун давомида тетиклик тилайман.

@inson_psixologiyasi

1 year, 9 months ago

"Ассалому алайкум, ҳурматли дўстларим. Баъзи сабабларга кўра ижтимоий тармоқларни тарк этишимга тўғри келяпти. Бир йил вақтимни фойдали ишларга сарфлашни истайман. Мени тўғри тушунасиз деган умиддаман. Бир йилдан кейин кўришгунча" деб туриб, икки кундан кейин безларча Facebook/Twitter/Instagram'да post/twit/story қўйиб юрган одамларни учратмаган киши бўлмаса керак. Ёки узоққа бормайлик - ўзимиз ҳам шу ишни қилганмиз. (Тўғрими?)

Албатта, ҳозирги глобаллашув замонида ҳар биримизнинг ҳаётимизга ижтимоий тармоқлар кириб келиб бўлди. Бундан бир неча йил олдин "Интернетда танишиб, оила қуришибди" деган гапни эшитиб қолсак, куёвни еб қўйганликда, келинни эса уятли сўз билан таърифлардик. Ҳозирги кунда эса ижтимоий тармоқлар ва месенжерлар орқали танишиб, бахтли яшаётганлар сони бир неча миллион ҳамда бу нарса ҳамма учун нормал ҳолатга айланди. Лекин интернетда контент кўпайиб боргани сари тармоқ бориб-бориб қизиқарли ва кўнгилочар манзил эмас, балки вақтни ўғирловчи воситага айланиб қолди. Шу сабабли ҳам кўпчилигимиз кун келиб, ижтимоий тармоқларнинг "зарар"ини тушуниб етамиз ва ҳаммасидан бир кунда воз кечгимиз келиб қолади. Хўш бунинг имкони борми? Албатта бор. Телефонингиздан ижтимоий тармоқларнинг мобил иловаларини ўчириб ташлайсиз (шаштингиз жуда баланд бўлса, деактивация қилишингиз ҳам мумкин). Бир-икки кун бошқа ишларингизга кўпроқ эътибор бериб, сўнгра яна ижтимоий тармоқларни соғина бошлайсиз ҳамда кўп ҳолларда севимли ижтимоий тармоғингизни қайтадан ўрнатволасиз.

Бу ҳолатлар сизга таниш бўлса, мазкур одатдан қандай қутилиш ҳам сизга қизиқ бўлса керак. Хўш, ростдан ҳам ижтимоий тармоқларни ўчириб ташлагандан сўнг қайта ўрнатмасдан бутунлай тармоқларни унутишнинг имкони борми? Психологлар ҳозирча бунинг йўлини ўйлаб топишмаган. "Диққат. Чалғитувчи дунёда муваффаққият сирлари" китобида ижтимоий тармоқларга камроқ вақт сарфлаш бўйича баъзи методлар келтириб ўтилган бўлса-да, бу методлар ўта қийин ва бажариш имконсиз бўлгани боис, тан олинг, кўпчилигингнизнинг бу методларни қўллаш давомийлигингиз 2-3 кунга етади холос.

Шу сабабли кўп ўзингизни койиманг. Ижтимоий тармоқлардан бутунлай кетиб, янги ҳаёт бошлаб юбориш ҳақида эмас, улардан камроқ фойдаланиш тўғрисида ўйланг. Энг муҳими ҳаммасини оз-оздан, босқичма-босқич амалга оширинг. Қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз ҳам бўлаверади:

  1. Телефонингиздан ижтимоий тармоқлар иловаларининг фойдаланиш вақтига нисбатан чеклов қўйинг. Бирданига минимал чеклов қўйишни (дейлик, 10 дақиқа) маслаҳат бермаймиз, бошланишига 1 соатлик чеклов етади. Кейинчалик миқдорни камайтириб борасиз. Акс ҳолда секин созламаларга кириб, чекловни бутунлай олиб ташлашга уринасиз :)

  2. Гаров ўйнанг. Яқин дўстингиз билан қанчадир вақт пост қўймаслик, комент ёзмаслик, лайк босмаслик ва бошқа ишларни амалга оширмаслик учун гаров ўйнанг ва ўртага анча қимматли нарсани - дейлик телефонингизни тикинг. Шунда телефонни асраб қолиш учун ҳам тармоқларда камроқ вақт ўтказишга уринасиз.

Асосий тавсиялар шулар. Қолган мақолалардаги "Иловаларни ўчириб ташланг", "Ижтимоий тармоқларсиз яшанг" каби баландпарвоз тавсиялар 2-3 кунга амал қилади, холос. Ҳаммасига секин-секинлик билан эришилади. Инсон бирданига ўзгаради деган фикр хато. Секин-аста дозани камайтириб борсангиз, вақти келса, тармоқларга қарагингиз ҳам келмай қолади. Зеро, ижтимоий тармоқларсиз ҳаёт - гўзал ҳаёт.

@inson_psixologiyasi

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago