Ona xaqida sherlar ✔

Description
🫶Ota Onasiga mexribonlar kanali♥️
Alhamdulillah
Bizning maqsad yaxshilikka yetaklash☪️

🧑‍💻Reklama qabul qilamiz ➪ @rekfm1

https://www.youtube.com/c/Otaonasigamexribonlar

https://www.instagram.com/Ona_haqida_sherlar
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

1 month ago

***Бугун зўр кун бугун бошқача,
Қувончга тўлиб айтаман шуни.
Бугун зўр кун бу кун ўзгача,
Бугун онамни туғилган куни!

Бу дунёнинг гулларини сотинг менга,
Совға салом дурларини сотинг менга.
Етса молим етмаса жоним бераман,
Барчасини олиб берай волидамга.!

Айтаверсам шунча камдек туюлар,
Асли битта гулга қанча суюнар.
Озор етса жонимизга қани айтинг,
Онамиздек яна ким ҳам куюнар.

Онасиз биз ер бўламиз осмонсиз,
Оналарсиз бахтли бўлмоқ имконсиз.
Она учун қўлингизда борингизни,
Бермасангиз айтинг қандоқ инсонсиз.

@Ona_haqida_sherlar 🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?***

1 month ago

***Қадрдонлар йиғилган кун,
Жигаржонлар йиғилган кун.
Дунёнинг энг гўзал аёли,
Бугун онам туғилган кун!

Файзли ҳонадонимизга,
Қут барака ёғилган кун.
Келинг дастурҳонимизга,
Бугун онам туғилган кун!

Гулларга тўлсин қучоғи,
Табриклар ҳеч бўлмасин якун
Ҳонадонимнинг чироғи,
Бугун онам туғилган кун!

Меҳрибоним ҳурсанд бўлсин,
Кўзларида кўрай учқун.
Қалби шодликларга тўлсин,
Бугун онам туғилган кун.!

Беозорим, беғуборим,
Ширинзабоним сиз учун.
Берай олинг йўғу борим,
Аҳир онам туғилган кун!

@Ona_haqida_sherlar 🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?***

1 month ago

***Бугун онамни туғилган куни,
Онажонимни туғилган куни.
Мени дунёга келтирган азиз,
Меҳрибонимни туғилган куни.!

Оиламизнинг баҳтли мезбони,
Ўғил қизларнинг оромижони.
Сиз учун совға қилай дунёни,
Онажонимни туғилган куни.!

Мунисгинамни мўътабаримни,
Меҳрибонимни туғилган куни.
Сиз учун совға қилай дунёни,
Онажонимни туғилган куни.!

Саҳоват сели дарё денгизим,
Матонат бардош меҳри тенгсизим.
Танҳолар ичида танҳо ёлғизим,
Онажонимни туғилган куни.!

Чиройлигим дилбарим пойи жаннатим,
Мен учун гўзал сиз билан ҳаёт.
Худойим жонини қилгин эҳтиёт,
Онажонимни туғилган куни.!

@Ona_haqida_sherlar 🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?***

3 months, 2 weeks ago

Ота онасини соғинганлар учун?***

Онам эккан гулурайҳон сўлмайди деб ўйлабман,
Ота она ҳеч қачон ўлмайди деб ўйлабман.
Ота она улуғ зот ойда ерда кўкда йўқ,
Бу дунёдан ўтар бўлса тош ҳайкалдан фойда йўқ..

@Ona_haqida_sherlar ?Ота онасига мехрибонлар канали?

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?***

3 months, 3 weeks ago

***Қадрли каналимиз кузатувчилари сизлардан илтимос қилгандик олдин ҳам ҳозир яна қайта илтимос қиламан агар каналимиздаги шеърларни канализга олиб муаллифини ўчирадиган бўлсангиз каналдан ололмайдиган қилиб қўямиз.

Баъзи бир канал админларига тўғри тушунтирсак бизи блоклашди яна туҳмат қилманг дейишди қани энди айтингчи биз шеърни муаллиф исмини ўчириб жойлаяпмизми.?

Бошқа чора қолдиришмаяпти шеър ва видеоларни сақлолмайдиган қилиб қўйишдан бошқа иложимиз қолмади .***

3 months, 3 weeks ago
3 months, 3 weeks ago

Кулгули шеър жойладикми.?

Ёки онангиз ўлса ҳурсанд бўлиб куласизларми.?

Наҳотки онасини ўлимидан шунчалик ҳурсанд бўладиган бефаросат фарзандлар бўлса наҳотки..

3 months, 3 weeks ago
3 months, 3 weeks ago

***МЕНИНГ ОНАМ БОР!

Оналар ҳақида ёзмоқчи бўлдим,
Лекин ожиз экан ҳали қаламим,
Ёздиму ўчирдим, ёздим ўчирдим,
Оқ қоғоздан олдим гўё аламим.

Онажоним сизни таърифлаш учун
Бисотимда камлик қилар сўзларим,
Шунинг учун сизни таърифлаб эмас
Ўзимни айблаб ёзиш кўзладим

Эсимда “Эгалик қулман” дердингиз,
Хотирамда қолган айтган сўзингиз.
Вақтни айланиб келишин қаранг,
Эгалик қул хозир сизнинг қизингиз.

Ишга деб чопаман, уйга чопаман,
Уй - рўзғор, болалар - ташвишлар сероб.
Кунлар ўтишини сезмай қоламан
Қачон сизни кўрдим қиламан хисоб.

Бемеҳр қизманми? Асло онажон!
Қалбим меҳр билан тўла лиммо - лим.
Оқ сутингиз билан берган меҳрингиз
Тўлдирган юрагим, вужудим, қоним.

Кўп бўлмади бир яқин дугонамнинг
Ёшгина онаси тўсатдан ўтди.
Онамлаб зор қақшаб қолган дугонам
Дилдаги гапларин бизларга тўкди.

“Бир хафта ўтирдим ота уйимда.
Келди - кетди кутдим уйга ҳам бормай.
Бола чақа менсиз яшар эканку,
Кунини кўрдику бир кун оч қолмай.

Бемалол келмасдим онам борида,
Онам абадийдек кўнглим эди тўқ.
Кечгача ўтирсам бўлмас эдими?
Энди афсуслардан ҳеч бир фойда йўқ.”

Дугонам сўзлари очди кўзимни,
Менчи, нима қилдим СИЗ учун она?
Айбларимни ёзсам қоғозим тўлди,
Эссиз, қанча вақтни йўқотибмана.

Бир йилда бир марта кафега бошлаб,
Бир сокин гўшада сухбат қурмабман.
Тутиб қўлингизга таомномани
“Она танланг! Нима ейсиз” демабман.

Ўткан хафта дугоналарим билан,
Кеча қўшниларим, бугун оилам,
Барига вақт топдим, лек ёдимда йўқ
Қачон сизни хурсанд қилдим волидам?

Бошингизга қўнган оппоқ қировда
Менинг ҳам ҳиссам бор мунис азизам.
Пешонангиздаги ажинлар сўзлар
Бизни деб тортгансиз қанча ғам, алам.

Йилда икки байрам - икки ҳайитда
Бошингизга рўмол олиб борибман.
Эх нодон қиз! Ўзим охорлик кўйлак
Ва янги пойабзал кийиб олибман.

Нега тиктирмадим сизга харирдан
Ёки помбархитдан сипо бир либос?
Нимага олмадим битта пойабзал
Кўйлагингиз рангига қилиб рангин мос?*(

Боламга бозордан кийим олганда,
Дейман “Онамга ҳам оламан шу гал.”
Ё вақтим қолмайди ва ёки пулим
“Ха майли, оламан кейинги сафар.”

Кейинги сафарлар кўпайиб кетди
Қачон келади шу кейинги сафар?
Ё Аллоҳ. Мадад бер, кўнглини олай.
Онам охиратга қилмасдан сафар.

Хали ҳам фурсат бор. Қуёшим, Ойим,
Кўнглингизни олай, беринг бир имкон.
Кун келиб, бир куни сизни йўқотиб,
Сўнгра афсус қилмай азиз онажон.

Бир кун театрга олиб бораман,
Бир кун фавворага олиб борсамчи?
Бахри дилларингиз очилармиди,
Тоғларга, боғларга олиб чиқсамчи?

Юринг айлантирай гўзал жойларда,
Кўнглингиз нимани истар, тутайин.
Осмонда ойми ё кўкдаги юлдуз,
Олиб пойингизга барин тўкайин.

Ахир мен ҳам фарзанд ўғил қатори,
Уйим бошқа лекин ҳаёлим сизда,
Узоқ умр кўринг жаннат юзлигим,
Жоним нисор бўлсин хок пойингизда.

Қанийди опичлаб оборсам Хажга,
Қўлингиздан ушлаб тавоф қилдирсам,
Бешигим бошида бедор кетказган
Уйқусиз тунингиз қарзини узсам.

Ғаниматим онам, Жаннатим онам,
Рухсат беринг бир кеча бағризда қолай.
Азиз тиззангизга бошимни қўйиб
Сухбатлашиб барча дардингиз олай.

Йўқ дейсиз! Биламан. “Болам уйга бор,
Иссиққина ўрнинг совуб қолмасин.
Бир кеча минг кеча бўлмас ва лекин
Куёвим хувиллаб ёлғиз ётмасин.”

Ахир кўзларингиз айтиб турибди
Мени соғингансиз, лек ўйлаб тинчим,
Кетақол деяпсиз, Меҳрибон онам,
Фариштам, ёлғизим, мунис севинчим.

Борсам тансиқ таом қилмоқчи бўлиб,
Куймаланиб қиласиз югур югур.
Бўлди энди она! Тансиқ таомни
Мен сизга келтирай, еб қилинг хузур.

Акамга, укамга хавасим келар,
Ҳар тонг дуо олиб чиқар кўчага,
Дуогўй фариштам дуоларингиз
Фақат бизга эмас, барча барчага.

Дуода сўрайсиз фарзандлар учун,
Элу юрт, жигарлар, қўшнингиз учун
Бирор марта  эшитмадим онажон
Сўраганингизни ўзингиз учун.

Биламан орқамдан дуо қиласиз
Ҳар доим, куну тун, шому саҳарлаб.
Шу дуолар сабаб униб ўсяпман,
Шу дуолар мени юрибди асраб.

Кимдир ёш кўринар қирқ, элликда ҳам,
Бунга нима сабаб, борми билгувчи
Ўйладим ва топдим Биз ҳали бола!
Онамиз бор бизни "БОЛАМ" дегувчи

Кўзимда ёш, хозир бутун дунёга
Жар солгим келяпти такрор ва такрор,
Одамлар! Мен бахтли ва бой инсонман
Чунки ОНАМ хаёт, менинг ОНАМ!***

4 months ago

Ухламаганлар борми? ?**

Каментарияга биттадан Онажонларимизни машхур гапларидан ёзамиз?

Мен бошладим...

Сен бола кўрпани тагига кирволиб телефон ўйнаяпсанми яна ухламасдан...?

@Ona_haqida_sherlar ?Ота онасига мехрибонлар канали?

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?**

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago