Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Дил наволари

Description
Шеърият, ибратли ҳикоялар, маслахатлар, таржималар.
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago

3 days, 10 hours ago
[#Мулоҳаза](?q=%23%D0%9C%D1%83%D0%BB%D0%BE%D2%B3%D0%B0%D0%B7%D0%B0)

#Мулоҳаза

📝 Вақт...

👆 Вақт шундай нарсаки:
Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан.

👆 Вақт шундай нарсаки,
унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан.

👆 Вақт шундай нарсаки,
ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо хафа бўлолмайсан.

👆Ўтаётган вақт қадрини ота - онангизда кўринг, болаларингизда кўринг.

👆Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган ота - онангиз, бугун сизни қўлларингизга мухтождирлар.

👆Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди.

👆Нолиманг, вақт бу имтихон. Ҳаёт эса бир катта мактабдир.

👆Ўтаётган умримизни, вақтимизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилайлик Азизлар!!

3 days, 10 hours ago

​​​#ҲАЁТ...

Орзу — ёмғирларда томчилаган бахт,
Армон — эриб кетган қорнинг парчаси.
Ният — бедор тунлар қилганимиз - аҳд,
Ҳаёт — сенга тутган умрим барчаси.

Висол — бизлар сабаб гўзал бўлган он,
Ҳижрон — бегонага айланган дўстим.
Умид — дардли кунлар тутганим қалқон,
Афсус — вужудимга етмас кам-кўстим.

Шукр — тилларимдан тушмаган калом,
Қувонч — кўзларингда ўқиган байтим.
Толе — ҳар тонг сенга йўлланган салом,
Бахт-чи, дуоларга берилган қайтим.

Хаёл — ўнгимизга кўчрилган имкон,
Чидам — дийдоргача тўхтаган фурсат.
Ором — осмонларда қўним топган жон,
Соғинч — қалблар учун илоҳий нусрат.

Ишқим — ниятлардан қад кўтарган арк,
Меҳрим — кипригингни намлаган шабнам.
Хаёл сиймоингни эта олмас тарк,
Сен менинг юракдан яралган муждам...

3 days, 10 hours ago

بسم الله الرحمن الرحيم🫀**

Ислом неъматини бердинг ё Мавло,
Сен истаб иймонга бўлдим эга мен.
Бахт берсанг “нега мен?” демадим асло,
Дард берсанг қай юз-ла дей мен “нега мен?”

Алхамдулиллах,
яна бир янги тонга етдик..

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Бошлаб олган кунингиз хайрли ишларга васила бўлсин...

Аллоҳга яхши гумонда бўлиб, ихлос ила сўрасангиз, албатта, У Зот дуоингизни ижобат қилгай...

Қўлингизни юрагингизга қўйиб,  бундай денг: «Эй, ушбу юракнинг яратувчиси!

Мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам нафъ бермай, фақат Аллоҳга саломат қалб билан келган киши нажот топадиган кунга қадар, иймон билан тўлдир бу юракни!

Аллоҳим, ҳаётимни Ўзингга омонат қилдим.

Уни аччиғи мени бахтсиз этадиган, ширини лағв(беҳуда)га берилтириб юборадиган қилиб қўймагин»

©️Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ...**

2 months ago

ЛИФТДАГИ ДАРС.😢

🕋Каъбаи шарифда пешин намозини адо қилиб, мехмонхонага қайтдик.
Меҳмонхонанинг ошхона, таҳоратхоналарини тозалаб юрадиган хабаш йигит иш кийими билан лифтга чиқмоқчи бўлиб турган экан. Дарров салом берди. Алик олдим. ,,Осмондан келиб" қаерданлигини сўрадим. Африканинг ,,бир бурчагини" айтди. Мендан ҳам қаерданлигимни сўради. ,,Бухорийларданмиз" дедим. (Назаримда ,,Шум бола"филмидаги Эргаш Каримов ўйнаган образдек гапирдимов.)
🧹Фаррош йигитнинг кўзлари ўйнаб кетди...
,,Роваҳул Бухорий"" деб "ҳар бир сўзи далил, ҳужжат бўладиган Устознинг авлоди экансиз-да. Қуръонни ҳам яхши билсангиз керак..?" деди.
"Ҳа-да..!"(Паст келгим келмади)
У еттинчи қаватда тушар экан,
мен саккизинчи қаватга тушаман.
Лифтнинг тугмаларини босдик 7 ва 8. Кўринишда ёнма-ён тургани учун 78 га ўхшаб қолди.
Фаррош йигит ,,78 бўлди" деб кулди.
Кутилмаганда мендан ,,Бақара сурасининг 78 - оятини айтиб беринг" деб қолди-ю...
Дарров ,,осмонимдан ерга тушдим". "Китобдан қарамасам айтолмайман" дедим.
Бахтимга унинг қаватига етиб қолдик. У тушиб кетаётиб елкамга қоқиб, "Қуръонни яхшироқ ёдланг," деди. Эсанкираб хонага кирдим. Мусҳафни очиб Бақаранинг 78- оятини кўрдим-у, йиғлаб юбордим:

(وَمِنْهُمْ أُمِّيُّونَ لَا يَعْلَمُونَ الْكِتَابَ إِلَّا أَمَانِيَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَظُنُّونَ)

"..Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган омилар бор. Улар фақат гумон қиладилар холос." (Бақара сураси 78 - оят)

Яхшиям фаррош йигит аҳволимни кўрмади.😭

Раҳимжон Нишонов

2 months ago

#ибрат

ТУРМУШ ТАРЗИ

Бир куни Товусийяда дарсда эдим. Бир киши дарсдан таъсирланиб ўрнидан турди ва сўзимни бўлиб деди:
— Устоз! Сиздан жуда таъсирли, ажойиб гаплар эшитамиз. Уйга боргач унутамиз. Яна аввалги ҳолимизга қайтамиз. Бунга нима ечим бор?

Мен дедим:
— Турмуш тарзингизни ўзгартиринг. Сизнинг турмуш тарзингиз, атрофингиздаги ошноларингиз бузуқ. Улар сизга масалан: "Кел, теннис ўйнаймиз", дейишади. Аёллардан гаплашасизлар, бекорчи гаплардан гаплашасизлар, ғийбат қиласизлар, чақимчилик қиласизлар. Агар сизлар яшаш тарзингизни ўзгартирмасангиз ҳеч қачон ечим топа олмайсизлар.
Сиз турмуш тарзингизни ўзгартиришингиз керак. Янги шароитда, мўъмин бўлиб, омонатдор, ростгўй, иффатли бўлишингиз, тавба қилишингиз, ўзаро насиҳатда бўлишингиз керак бўлади. Ана шунда менинг гапларим сиз учун доимий таъсир кучига эга бўлади

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

2 months ago

#Тафаккур
АЖАБО...

АЖАБО... умр ўтмоқда деб тинмасдан ҳайқирамиз-у, қалбимизда бу умрнинг чиндан ҳам ўтиб бораётганига афсусу-надомат топа олмаймиз...

АЖАБО... қўлимиздаги ўн минг сўм масжидга - Аллоҳнинг уйига эҳсон қилиб юборишга кўплик қиладию, бозорга нақадар оз?!...

АЖАБО... махфий қолганимизда бир ярим соат зикр қилишимиз биз учун бир ҳафта ўтиб кетгудек узоқ туйиладию, тўқсон минут футболни хотиржамликда кузатиб, қандай ўтказиб юборганимизни билмаймиз...

АЖАБО... агар футболда қўшимча вақтга ўтиладиган бўлса нақадар ҳаяжонланиб турамизу, рамазондаги қўшимча намозни узоқ деб нолиймиз...

АЖАБО... дуода сўзлар нақадар топилмайдию, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади...

АЖАБО... Қуръондан бир саҳифа ўқиш нақадар қийину, «Даракчи»дан ўттиз бет нақадар осон...

АЖАБО... бир-неча дақиқа масжидда нақадар узоғу, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз...

АЖАБО... хонанда қаршисида олдинги қаторларга нақадар интиламизу, Худо таоло уйида сўнгги сафларда туришга ҳавасмандмиз...

АЖАБО... одамларга жумъа маърузасини эсда сақлаб, бошқаларга етказиш нақадар оғиру, иғво ё миш-мишларни ташиб юриш нақадар енгил...

АЖАБО... одамларнинг: «... у бўбти бу бўбти...», деган чўпчакларига ишонамизу, Парвардигорнинг ҳақ сўзига шубҳа қиламиз...

АЖАБО... дунёнинг исталган матоҳини интизор кўзларимиз билан кутамизу, намоз вақти деярли ўтиб кетса ҳам унга ҳечқанча тайёргарлик кўрмаймиз...

АЖАБО... сериал қаҳрамонларини нақадар севиб, уларни куйиб пишиб муҳокама қиламизу, масжидда ёнимизда турган намозхонни танимай ўтиб кетамиз...

АЖАБО... ҳарким Жаннатга киришни ҳарқанча таъма қиладию, бунинг учун бирнима қилиш, гапириш ёки ишониш кераклигини ҳечқанча ўйламайди...

Яқинларингизга ҳам улашинг!

2 months, 1 week ago

ЛОЙИҚ ШЕРАЛИ
(1941 - 2000)

КЎНГЛИМ ДУО ИСТАР…

Менинг қари онам, қаерлардасан?..
Кулфатлар домидан толиб кетдим мен.
Бирор тадбир ўйлаб топмасанг бўлмас,
Тақдир гирдобида қолиб кетдим мен.

Бошим қўлларингни соғинди жуда,
Соғиндим дардингга жўр оҳларингни.
Букун ғамдан зада бўлган юрагим
Тусаётир иссиқ нигоҳларингни.

Кўнглим дуо истар, паррандаларнинг
Бир жуфт қанотидай қўлингни ёзиб,
Худони фалакдан ерга чорлардинг,
Fамгин пичирлардинг қиблага боқиб.

Мени олисларга кузатган чоғда,
Ногоҳ ёшга тўлиб кетарди кўзинг.
Кетганимдан кейин, ортимдан йиғлаб
Суяниб қолардинг ўзингга ўзинг.

Нимасини айтай?
Мендан яхшироқ
Биласан қисматбоз дунё ҳолини.
Яхшироқ англайсан сен мендан кўра
Тириклик тонгини, ҳаёт шомини.

Бу дунёда битта-битталаб йиғдим
Илм ва ҳикматнинг урвоқларини.
Бироқ сендай яхши ўрганолмадим
Бу еру осмоннинг жумбоқларини.

Биламан, юз ёшга кириб ўлсам ҳам,
Ҳануз йўргакдаги гўдак эканман.
Биламан, сенинг пок сутингдан кейин
Еган бўлсам, фақат афсус еганман…

1980

Форс-тожик тилидан Одил Икром таржимаси

2 months, 1 week ago

📝МАСЪУЛИЯТ

Қадим замонда барча моддий имкониятларга эга бўлишига қарамай, доим ҳаётдан нолиб юрадиган, тажанг шаҳзода бор эди. Оға-инилари, ўртоқлари дарсларга қатнар, овга боришар, уни ҳам ёнларига чақиришса, рад қиларди. Хонасига қамалиб олиб, ўйга ботиб ўтирарди. Ўғлининг аҳволидан хавотирга тушган подшоҳ юртининг энг донишманд кишисини ҳузурига чақирди. 
Шаҳзоданинг ҳолатини тушунтириб, бунга ечим топишини буюрди. Бир ҳафтада чора топмаса, ҳаёти билан жавоб беришини алоҳида таъкидлади. 

Кекса донишманд икки кун ўйлади, аммо ақлига жўяли ҳеч нима келмади. Шундан ке­йин жонини қутқариш пайида юртини тарк этишга қарор қилди. Маҳзун, қайғули ҳолда йўлда бораркан, бир қишлоқ яқинида, тоғ этагида қўй, эчкиларни боқиб юрган чўпонни учратди. Гаплари қовушиб, чўпон йигит билан анча суҳбатлашиб ўтиришди. Бу яқинлик сабаб, йигит донишманддан илтимос қилишга ботинди: "Отахон, бир пас подага кўз-қулоқ бўлиб турсангиз, мен қишлоққа бориб, егулик олиб келаман. Биргаликда овқатланамиз". Малолланмай рози бўлган донишманд, подани айланиб юраркан, бир улоқча чуқурликка тушиб кетди. Олиб чиқилмаса, миттивой ўзи у ердан чиқолмасди. Донишманд омонатга риоясизлик бўлмасин дея, пастга тушди. Кейин улоқчани орқасига боғлаб, тирмаша-тирмаша тепага кўтарила бошлади. Аммо ҳаракатлари зое кетди, оёғи сирпаниб пастга тушиб кетаверди. Донишманд умидсизликка тушмай, интилаверди. Ниҳоят ниятига етди. Чўпон йигитга берган сўзига риоя қилиш, бунинг учун улоқчани чуқурдан олиб чиқиши кераклиги ҳақидаги ўй ақлини шундай банд қилдики, бошқа ҳамма 
нарсани унутиб юборди. 

Фақат тепага чиққач, бошига не савдолар келгани, юртидан кетаётгани ёдига тушди. Шу аснода фикрлай бошлади: "Одам бир ишга жиддият билан киришса ва ниятига етиш, муваффақиятга эришиш орзуси бутун борлиғини эгалласа, бошқа қайғу-ташвиш, айниқса, ўринсиз ғамлар чекишга вақти қолмайди. Бу ҳақиқат ҳамма учун тегишли, жумладан, подшоҳнинг ўғлига ҳам". Донишманд чўпон йигитга қўй-эчкиларини саломат топширгач, ортига қайтди, подшоҳнинг ҳузурига борди ва фикрини айтди:

– Ҳукмдорим, агар ўғли­нгизни беҳуда ғам чекишдан қутулиб, ҳаётга қайтишини истасангиз, унга бир масъулиятли вазифа топширинг. Доимий тушкунлик, ҳаётдан давомли шикоят қилишнинг асосий сабаби бекорчиликдир. Ўғлингизга топширадиган вазифангиз жиддий бўлсин, натижага осонгина эришмасин. Шундагина бекорчи хаёллардан қутулади, яшаш завқини англайди.

2 months, 1 week ago

ГЎЗАЛ ҲАҚИҚАТЛАР

Баъзи шахсларнинг силоҳлари ақлларидир. Тиллари эмас.

Уларнинг ҳал қилувчи зарбалари сукутларидир. Кўп гап эмас.

Демак, Сиз ҳам сўзларингизни кўтаринг, овозингизни эмас.

Зеро, гулни ундириб чиқарадиган ёмғирдир. Чақмоқ эмас.

Ҳаммани бахтли қилишга мажбур эмассиз! Лекин, ҳеч кимга озор бермаслигингиз шарт...

«Кечириш», қувват (руҳий куч) нинг энг олий чўққисидир..
«Интиқом»га иштиёқ заифлик белгисидир.

«Ғазабга берилиш», одобнинг йўқолишига сабабдир..

Одамларнинг ниятларини билишга киришманг, барибир била олмайсиз! Қалблардаги сирлар ғайбларни билувчи Зотгагина ошкордир!

2 months, 1 week ago

Бугун, 6 март - Қашқадарёнинг Нишон тумани ташкил топган кун!

▪️Қашқадарё вилоятида жойлашган Нишон тумани 1975 йил 6 март куни ташкил топган.
▪️Туман маркази - Янги Нишон шаҳри.
▪️Жанубдан Туркманистон Республикаси, шимолдан вилоятнинг Қарши, шарқдан Ғузор, ғарбда Касби туманлари билан чегарадош.
▪️Майдони - 2,1 минг км2.  Аҳолиси -169 906 минг киши.
▪️Туманда 2 шаҳар (Янги Нишон ва Талимаржон), 1 шаҳарча (Нуристон), 36та МФЙ мавжуд.

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago