⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 weeks, 1 day ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 5 months ago
Бир бева аёл бор эди. Ёлғиз боши билан фақат Аллоҳ таолодангина мадад сўраб болаларини боқар эди. Шу ҳолатда у болаларига меҳр, шафқат ва хотиржамлик улашар эди. Аёл сабрли ва имонли бўлгани учун ҳам болаларини боқиш ва тарбиялашга ўзида куч топар эди.
Бир куни кечаси болалари билан ухлаб ётган пайтда, шамол кучайиб, шиддат билан ёмғир ёға бошлади. Уйининг томи юпқа, деворлари эса, жуда нимжон эди. Аёл болаларидан хавотирланиб уйқуси қочди. Уларни бағрига олиб, бир оз бўлсада бағрининг тафти билан уларни иситган бўлди.
Довул кучайгандан кучая борди. Уйнинг девори эса, ёриқларидан шамолнинг гуввилашини эшиттирар, аёлнинг хавотирини янада оширар эди. Бир пайт аёл ўрнидан туриб, кичик бир қоғозни олди ва унга бир неча калималарни ёзди. Сўнг уни деворнинг ёриғига тиқиб қўйди ва яна болаларини бағрига олиб ётди
Бу пайтда аёлнинг ўғилларидан бири унинг деворга нимадир қўйганини кўриб қолди!
Орадан ойлар ва йиллар ўтди… Болалар катта бўлишди. Ҳаммалари билимли, касб-ҳунарли инсонлар бўлиб етишишди. Шаҳардан каттароқ уйга ҳам кўчиб ўтишди. Аммо, она уларнинг бу бахтли кунларида узоқ яшамади, бир йилга бормай вафот этди. Бир куни онадан қолган ширин хотираларни ёдга олиб ўтирганларида, катта ўғил ёмғирли кечада онасининг девор ёриғига қоғоз парчасини тиқиб қўйганини эслаб қолди.
Оға-инилар эски уйларига шошилишди. Уйга етиб келишгач, катта ўғил девор ёриғидаги тошни олиб ташлаб, у ердан бир парча қоғозни олди... Шу пайт гўё ер қимирлагандек бўлиб, уйнинг деворлари тебраниб кетди. Уй қулаб тушишидан қўрқиб, болалар уйдан тезда қочиб чиқишди ва уйнинг деворлари қулаб тушди… Бир неча лаҳзалик сукунатдан сўнг, ўғиллар юзларидаги ҳайрат ва ҳаяжон билан бир-бирларидан нима бўлди, деб сўрашди. Ўғиллардан бири: “Қоғоз сиздами, ака?"-деб сўради. У: “Ҳа, мана”, деди. Улар ҳаммаси бир овозда: “Очинг, нима ёзилган экан!” дейишди. Катта ўғил қоғозни очганида, унга онаси фақат биргина жумла ёзиб қўйган экан "Аллоҳнинг изни билан тек тур...".
Ушбу жумланинг буюклиги ва аёлнинг имон ишончининг кучи деворни қулашдан тийиб турган эди.
Фарзандларига меҳр ва шафқат кўрсатган она ўзидан кейин ҳам фарзандларига яна бир буюк сабоқ қолдириб кетди. У ҳам бўлса Аллоҳга таваккул қилиш, ҳар қандай ҳолатда Унга суяниш сабоқи эди.
Аллоҳга ишонч – бу буюк бир неъмат, афсуски, бизнинг кўпчилигимиз бундан ғофилмиз.
Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
**ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРГА
Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.**Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.
Ривоятларда шундай дейилади: Бир солиҳ киши биродарлари билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябди, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.
Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб у кишидан сўрасалар:
-Бу йигитнинг бутун танаси ёнябди фақатгина ўнг қўли ёнмаябди дейишди.
Сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябди. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.
Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам!!!
Бахтли одам ҳеч қачон «Бахтлиман!» деб бақирмайди, жимгина бахтидан сармаст бўлади...
Хақда бўлган одам ҳам «хақман» деб айюханнос солмайди, виқор билан хақ йўлида вазмин кетиб бораверади...
Асл нарсалар рекламага муҳтож эмас, кимнинг бахтли экани сиймосидан, кимнинг Хақда экани амалида кўринаверади...
Бахт сокинликни яхши кўради, ҳақиқат эса жим тургани билан нохақликка айланиб қолмайди...
.... Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз...
.... Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз...
.... Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.…
.... Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига хилоф иш қилибсиз.…
.... Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз.
Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради..
.... Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.…
.... Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпаяди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг...!
Расулуллоҳ с.а.в. вафот этганларида, мен яна Фотимадан р.а.: - «Оналик ҳаққи-ҳурмати, Расулуллоҳ ўша куни нима дедилар?» десам, Фотима р.а.: «Энди майли, айтиб бераман. Аввалги гал қулоғимга пичирлаганларида айтдиларки: - «Жаброил алайҳиссалом ҳар йили келиб бир (ё икки) марта Қуръонни кўрикдан ўтказардилар. Ҳозир икки марта Қуръонни кўрикдан ўтказдилар. Ажалим яқинлашиб қолганини ҳис қилаяпман. Аллоҳдан тақво қилиб, сабр этгин. Мен сен учун нақадар яхши пешводирман». Шу гапдан кейин сиз гувоҳи бўлган ўша йиғи зоҳир бўлди. Мендаги бетоқатликни кўриб, иккинчи марта қулоғимга пичирлаб: - «Эй Фотима, мўмина аёлларнинг саййидаси ёки бу уммат аёлларининг саййидаси бўлишга рози эмасмисан?» дегандилар. Мана шу гапдан кейин сиз ўша гувоҳи бўлган кулгу зоҳир бўлди» - дедилар.”
Ҳар сафар Зоминга келсам, кемпингларнинг ёнидаги оқ қайин дарахти ёнига келаман, шу жойни яхши кўраман, дарахтга қараб ўзимча шеър ёзаман, тўғри шоир эмасман,лекин ёзгим келади, ўхшамаган бўлса, мазур тутинг.
Берёза.
РаъноКучкарова.
Белая берёза
Золотой листвой
Думаешь о чём ты
Поделись со мной.
Родом ты откуда?
Как здесь оказалась?
Пленницею стала?
Кто тебя привёз?
Может от любви
Привезли тебя.
И осталась здеся
Косы распустя.
Может ты правнучка
Той берёзы белой
О любви которой
Пел Серёжа смело.
Не грусти береза
О своей Руси
Ты у себя дома
Сбылися мечты.
Белая берёза
Золотой листвой
Ты пленила всех нас
Думой и красой.
Олтин багли оқ қайин
Гўзалсан, ох, қандайин.
Нечун маюс боқасан
Ҳаёлларинг тинглайин.
Қай юртларда туғилдинг?
Қандай келиб колдинг сан?
Олиб келдилар кимлар?
Асира бўлганмисан?
Сендек сулувни севиб
Олиб келишдимикан?
Сочларингни ёйибсан
Бунда жойлашдингмикан?
Балки эдинг абира
Ўша" оппоқ қайинга"
Айланган Есениннинг
Куй-ю , мухаббатига!
Хафа бўлма қайинжон
Русни соғинганда ҳам.
Орзу-истак ушалди,
Энди Ватан Зомин ҳам.
Олтин баргли оқ қайин
Сочларингни силайин
Мухаббатим- ла сени,
Доим кўнглинг олайин.
Олтин баргли оқ қайин!
РаъноКучкарова.
10.10.2017. Зомин.
О, моя берёза,
Соскучилась ,как я.
Расцвела красиво,
Как люблю тебя
Ты живёшь в Заамине ,
Любуются тобой.
Милашка поэта,
Внучка берёзки той.
Прихожу в Заамин,
И сразу я к тебе
Ты очень, родная,
Близка к сердцу мне.
Живи долго, моя,
Вечно молодой.
Белая берёза,
Я горжусь тобой!
О, моя берёза,
Соскучилась ,как я.
Расцвела красиво,
Как люблю тебя !
Р.К.20.06.2020.
Моя берёза.
О, моя берёза,
Настал
прощальный час.
Но чувство близости,
Нет, не покинет нас.
И буду с тобою,
В печальный мой час.
Дальные дороги,
Не разлучат нас.
Красавица моя
Бело - станная.
Скучать буду я,
Не плач,милая.
Вот наступит время
И новь приду опять.
А ты, дорогая,
Не уставай ждать.
О, моя берёза,
Как люблю тебя!
Прошу очень тебя
Не забывай меня?
О, моя берёза!
Настал прощальный час!
30.06.2020.07.42.
Раъно Кучкарова
Красавица Берёза,
Вновь пришла к тебе.
Протекла я слёзы,
От скуки по тебе.
Что наделал осень
Красатой твоей,
Кудри оголели,
Но высок стань твой.
О, моя Берёза,
Нет ты не грусти.
Ты и так красива,
Не много по терпи.
Зимой посеребришься.
Весна красна
придёт.
Неденешь серёжки,
Кудри,листья вернёт.
6.11.2020
Раъно Кучкарова
Оҳ, гўзалим оқ қайин,
Яна келдим ёнингга.
Соғинчдан кўз ёшларим
тўкканимни айтмоққа.
Гўзал япроқларингни
куз тўкибди аямай.
Чиройинг йўқолмаган,
гўзалсан доимгидек.
Ҳафа бўлма қайинжон,
Бу кунлар ҳам ўтади.
Сабрнинг
сарҳисоби
Сариқ олтин бўлади.
Оппоқ қишнинг ортидан
Ёрқин баҳор келади.
Гўзал сирғаларингни
Шоҳларингга тақади.
06.11.2020.
Бугун отамга нонушта тайёрлар эканман, болалик чоғларим эсимга тушаверди. Ота-онам бир-бирларини тушунолмасдилар. Уйда дойим
жанжал бўларди. Лекин улар бир-бирига ўчакишганларида ҳам бизни яхши кўришни, бизга ғамхўрлик қилишни унутмасдилар. Бизга ўхшаб илмли эмасдилар, лекин билганларининг энг яхшисини бажаришга ҳаракат қилардилар. Бир куни қаттиқ оғриб қолдим. Бир неча кун овқат егим келмади. Бир томондан онам ёлворадилар, бир томондан дадам. Бир қарасам дадам "Онанг сенга сеҳрли пюре тайёрлади, буни есанг бир зумда соғаясан" дедилар.Онам аралаш-қуралаш бир нарса олиб келдилар. Устига бир нечта печенье ҳам қўйибдилар. Хуллас, кўндим ва едим. Таъми ҳалиям оғзимда. Жуда ҳам ёққанди, ё мени кўндириш учун қўлланилган жумлалар, ёхуд егуликнинг таъми чиндан ҳам маззали эди. Бир неча кундан кейин онамдан "ичида нима бор эди?", дея сўрадим. "Оҳҳо, йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди" дедилар. Орадан йиллар ўтди. Энди отам бемор ва бир неча ойдан бери тузук бирор егулик емайдилар. Буган эрталаб чақалоққа тайёрлагандек, нонушта тайёрладим. "Сизга сеҳрли пюре тайёрладим" дедим. "Ичида нима бор?" дея сўрадилар. "Сўраманг, дадажон, меҳрим бор, севгим бор, шифо, дуо, олма, нок, хуллас нима йўқолган бўлса, шу ерда бор" дедим. Жилмайдилар:
— Фарзандинг бир куни онанг бўларкан, ота-онанг эса фарзандинг, десанг-чи ҳали, дедилар...
Демоқчи бўлганим, хайрли фарзандлар тарбиялаб, етиштирмоқчи бўлсангиз ҳар қандай ҳолатда ҳам болаларингизни яхши кўринг, севинг. Балки бахтли оила муҳити яратиб бериш, истаганини олиб бериш борасида ҳар доим ҳам имкониятингиз бўлмас. Лекин болангизга меҳр бериш борасида ҳар доим имкон топинг! ИНСОН ҲАММА НАРСАНИ КЕЧИРАДИ, лекин МЕҲРГА ЗОР ҚОЛГАНИНИ КЕЧИРМАЙДИ! Болалигимда эҳтиёжманд ўсдим, лекин ота-онамдан бутун ва мукаммал меҳр кўрдим. Бугун ота-онамнинг устида жон беришга тайёрлигим ҳам шундан. Бир куни болангизнинг боласи сиз бўласиз. Фарзандингиз сизга сиздан кўрган меҳр, муҳаббат ва шафқатдан андоза олиб ғамхўрлик қилади. Фарзандларимиз хайрли бўлишлари учун аввало биз хайрли ота-она бўлишимиз керак...
Тилак ЖАСУР
Ёши улуғ танишларимдан бири отаси ҳақида эслаб шундай дейди: “Отам раҳматли жуда тақводор, Аллоҳдан қўрқадиган, биз фарзандларига яхши тарбия берган, ҳақиқий комил инсон эдилар. Баъзан улар Аллоҳга илтижо қилиб “Эй, Парвардигорим, негадир менинг болаларимга ташвиш, муаммоларни юбормаяпсан. Фарзандларимни синовларинг билан йўқламаяпсан. Наҳотки, бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйган бўлсанг?” дердилар. Биз “Отажон, нега бунақа дейсиз? Ахир фаровон, тўкис, муаммосиз яшаш яхши-ку!” дея хафа бўлсак, отам “Болам, одам боласи қийинчиликлар, ташвишлар билан тобланади, Аллоҳга яқин бўлади. Ҳамма иши жойида, беғам яшаётганларнинг охири оғир синов бўлади. Мен сизларга охири оғир синовни эмас, охири хайрли, роҳат-фароғат бўлган тақдир истайман” дердилар”
Биз ДАНГАСА ҳамда ЭРИНЧОҚ оналармиз ва афсуски биз кўпчиликмиз...
▪️ Фарзандларимизнинг кийимларини дазмоллаймиз, дастурхонни ўзимиз йиғиштирамиз, фарзандларимизга пироглар пишириб берамиз, мактабга кетаётганида сумкасини тайёрлаймиз, рўмолчаларини дазмоллаб тахлаб чўнтагига солиб қўямиз, ўйинчоқларини йиғиб тартиблаб қўямиз, болаларимизнинг хонасини саранжомлаймиз. Чунки биз дангаса, қизғанчиқ ва бетоқат оналармиз – биз фарзандларимизга юмушларни ўргатиш ўрнига ўзимиз тезгина қилиб қўя қоламиз. Уларга ўзлари дазмол қилишлари учун замин яратмаймиз, кийимларини куйдириб қўйишидан қизғанамиз.
Нега саккиз ёшли ўғлимиз ёки қизимиз мазали пирог пишира олмайди? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга дангасалик ва бетоқатлик қиламиз.
▪️ Нега беш ёшли ўғлимиз ўз пайпоқларини ювиб қўя олмайди? Чунки биз унинг маромига етмаган ишидан қаноатлана олмаймиз.
▪️ Нега ўн ёшли фарзандимиз бузилган электр асбобларини тузата олмаслиги керак? Нима учун биз уни ўзимиз тузатиб қўя қоламиз? Чунки биз буни фарзандимизга ўргатишга, хавфсизлик қоидаларидан дарс бериб ўтиришга эринамиз.
▪️ Нега етти ёшли қизимиз меҳмон учун ажойиб дастурхон тузатолмайди? Чунки биз унга ишонч билдирмаймиз, биз унинг бетартиб қилинган ишларини қайтадан тўғрилаб чиқишга бетоқатлик ва дангасалик қиламиз. Ундан кўра ўзимиз бажариб қўя қоламиз ва биз бу ҳамма айбларимизни «меҳрибонлик» ва «ғамхўр она» ниқоби билан чиройли қилиб безатиб қўйишни ҳам жуда яхши уддалаймиз.
▪️ Ҳамма ишни биз оналар ўзимиз бажарамиз ва фарзандимизнинг онгида ҳамма ишни оналар бажаради деган тушунчани мустаҳкам қилиб шакллантирамиз. Фарзандларимиз катта бўлишгач эса, уларнинг ўз хоналарини тартиблаб қўймасликларидан, юмушларимиз ҳақида қайғурмасликларидан ўзимизга ўксиниб ҳам қўямиз.
◼️ Биз меҳрибон, жонкуяр, ғамхўр онамиз ва 15 ёшида ҳам онасининг этагидан тутиб юрадиган, 20 ёшида ҳам мустақил бўла олмаган, 25 ёшида ҳам айтарли ҳеч нимага эриша олмаган фарзандларни ўстирамиз...
Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
Фикр кучи
🍃
Бизнинг ўй-фикрларимиз жуда ҳам кучли энергияга эгадир.
Биз фикрларимиз билан хоҳласак ҳаётимизни гўзаллаштирамиз ёки емириб борамиз.
🍃
Ҳамма нарсада яхшиликни ва ҳикматни кўрувчи инсонлар ҳаёти бир маромда сокин ва хотиржам ўтади.
Ишонмайсизми?
Бир ҳафта мобайнида оғзингиздан чиқадиган салбий гапларни қоғозга тушириб боринг ва ҳафта сўнгида бир ўқиб кўринг.
Энди қараб кўринг, ўзингизнинг ҳаётингизга қанча зарар етказар экансиз.
Энди яна бир ҳафта фақат ижобий сўзларни ёзиб боринг ва охирида бу ёзганларингизни ҳам ўқиб кўринг. Ўқиган сари ўзингизда қандай ҳис-туйғулар ўтаётганини кузатинг.
Шу икки ҳафталик оддийгина тажрибада ҳаётингизга қандай энергия кириб келганининг гувоҳи бўласиз.
🍃
Фикр - меҳр, муҳаббат, яхшилик ва хотиржамлик билан банд бўлиш керак доимо.
Тинмай бахтлилигингиз ва омадлилигингиз ҳақида гапиринг...
Хайрли оқшом.
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 weeks, 1 day ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 5 months ago