🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Ўзбекистонда ҳозирча 12 та Умра компанияси 1 млн доллардан пул қўйиб янги ЛИЦЕНЗИЯ олди!
Булар билан танишиб олинглар:
1. “Иҳлос травел 1” МЧЖ; Андижон
2. “Юксак травел Аир” ХК; Фарғона
3. “Муҳташам травел” МЧЖ; Наманган
4. “Мусаффо туризм хизмати” МЧЖ; Наманган
5. “Рисола травел лух” МЧЖ; Наманган
6. “Хоразм умра жамияти” МЧЖ Хоразм
7. “Ҳикмат Умра Травел” МЧЖ; Тошкент
8. “Real Dreams” МЧЖ; Тошкент
9. “Travel with family” МЧЖ; Тошкент
10. “Sofa Marva tour” МЧЖ; Тошкент
11. “B2 Мanagement” МЧЖ; Тошкент
12. “Safar time exclusive” МЧЖ; Тошкент
❗️Огоҳ бўлинг! «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.
Хабарни Умрага бормоқчи бўлган яқинларга юбориб қўямиз.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ
Бош вазир ўринбосарлари тайинланди:
✅ Раматов Ачилбай Жуманиязович;
✅ Кучкаров Джамшид Анварович;
✅ Ходжаев Жамшид Абдухакимович;
✅ Махкамова Зулайхо Бахриддиновна.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ
❗️Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Бўка туманида 19 ёшли аёл ва унинг ҳомиласи шифокорлар айби билан нобуд бўлгани айтилган видеолавҳалар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки тезкор ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум қилинади.
Тошкент вилояти Бўка туманининг “Янгиобод” МФЙ ҳудудида яшовчи, 2004 йилда туғилган Н.С. жорий йил 17 ноябрь куни соат 14:30 лар атрофида онаси томонидан ушбу туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига йўлланма асосида олиб келинган.
Бемор “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси билан муассасага ётқизилган. Шунга қарамай, аёл ўша куни соат 17:10 лар атрофида тилхат асосида шифохонадан чиқиб кетган.
Орадан 3 кун ўтиб, 20 ноябрь куни соат тахминан 04:50 да бемор Н.С. ушбу туғуруқ бўлимига қайта мурожаат қилган ва танасида шишлар ҳамда сариқлик белгилари билан оғир аҳволда қабул қилинган. Унга “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, ўткир ёғли гепатоз, анемия ўрта оғир даража, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси қўйилган.
Бироқ шу куни соат 13:10 лар атрофида даволаниш чоғида аёлнинг аҳволи оғирлашган ва шифокорлар консилиумидан сўнг бемор реанимация бўлимига ўтказилган. Унинг ҳолати бўйича вилоят перинатал марказига хабар берилган.
Ҳомиладор аёл саломатлик ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, соат чамаси 14:55да жарроҳлик амалиётига олинган. Операция чоғида беморда барча инъекцион муолажалар тиббий кўрсатмага мувофиқ бажарилган.
Лекин Н.С. нинг умумий аҳволи жарроҳлик амалиёти бажарилаётган даврда янада оғирлашиб, клиник ўлим ҳолати содир бўлган. Тегишли реанимацион муолажалар бажарилишига қарамай, беморда соат 17.50 атрофида биологик ўлим қайд этилган.
Дастлабки хулосага кўра, мазкур ҳолат сабаби сифатида “Ўпка артериясининг тромбоэмболик синдроми. Оғир гепатоз. Ўткир жигар етишмаслиги. Уросепсис. Септик шок" қайд этилган ва соат 20.00 лар атрофида прокуратура органларига расмий ахборот берилган.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз: белгиланган тартибга биноан, тиббиёт муассасаларида содир бўлган ҳар қандай ўлим ҳолатлари патанатомик текширувга ёки суд-тиббий экспертизага, биологик ўлим қайд этилгандан сўнг икки соат давомида йўналтирилади.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош акушер-гинекологи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ хизмат текширувини амалга оширмоқда. Ўз навбатида, Бўка тумани прокуратураси томонидан она ўлими бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти.
©Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ
Одил судлов: Судьядан журъаткорлик
Бугун жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси Алишер Жалилов раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида 15 нафар судланувчининг барчаси суд залидан озод қилинибди.
Иш бўйича мавжуд 34 нафар судланувчининг барчасига нисбатан жазо тайинланмасдан айблов ҳукми ўқилган.
Суднинг жазо тайинланмаган айблов ҳукмига ЖКнинг 70-моддаси, яъни шахсларнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятларини йўқотганликлари асос қилиб келтирилган.
Маълумот учун: Судланувчиларнинг барчасига дастлабки тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми "б" банди билан, яъни оғир жиноят содир этганлик айблови илгари сурилган бўлган.
Модданинг 2-қисми санкциясида етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланаши назарда тутилган.
Судья А.Жалиловнинг бундай журъатига тасанно айтсак арзийди.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ
👆 Бахтиёр ака операциядан чиқди.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ
Ходим вафот этганда иш жойидан моддий ёрдам ажратиладими?
Ассалому алайкум Хурматли юристлар! мени турмуш ўртоғим II гурух ногирони мактабда ўқитувчи бўлиб ишлар эди. Яқинда касаллик сабаб оламдан ўтди. Мактаб маьмурияти ва касаба уюшма ташкилоти ходим вафоти муносабати билан қандайдир (дафн пули ёки бошқа қандай номланади) моддий томондан ёрдам бериши тўғрисида бирор қонун хужжатларида борми. мен эшитгандим икки ойлик маоши миқдорида ўлимлик пули директор жамғармасидан энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида касаба уюшмасидан берилади деб эшитгандим ёки хозир бунда ўзгаришлар борми. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарори 33-бандига ўзгартириш кирилган.
Унга кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:
👉 ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;
👉 ёки оғир касалликка чалинганда;
👉 ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
Қоиданинг мазмунига кўра ходим мактабда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган даврда юқоридаги ҳолатлар содир бўлса, директор жамғармасида маблағ етарли бўлган тақдирда ходим 2 лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам олишга ҳақли.
✅ Мана шу қоидага кўра ходим 1 календар йилида жами 2 лавозим маошигача моддий ёрдам олиши мумкин. Бунда ходимга моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳ қарори асосида директор буйруқ чиқаради.
Юқоридаги қоида бўйича ходим вафот этганда унинг оила аъзоларига уларнинг аризаси асосида директор жамғармасидан юқоридаги миқдорда моддий ёрдам берилади.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ
👆 Бизнинг ушбу йўсиндаги мурожаатларимиз тезкорлик билан инобатга олинганидан хурсандмиз.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ
Бизга келаётган маълумотларга қараганда Урганч шаҳридаги тунги клубларда кучайтирилган рейдлар бошланибди.
Шундай рейдларни доимий ўтказиб турилса, ўйлаймизки барчаси тартибга келиб қолади.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ
"Yangiariq tumanida bir kun"
Ijtimoiy loyiha doirasida Yangiariq tumanining "Jaloil" mahallasida aholini suyultirilgan gaz, ko‘mir va elektr energiyasi bilan uzluksiz taʼminlash maqsadida manzilli ishlar amalga oshirildi.
Mahalladagi tuproq qatlamli ichki yo‘llarning bir qismiga asvalt, bir qismiga qum-shag‘al aralashmasi yotqizish ishlari olib borilib, elektr taqsimlash transformatorlari va elektr uzatish liniyalari yangilandi.
———
"Янгиариқ туманида бир кун"
Ижтимоий лойиҳа доирасида Янгиариқ туманининг "Жалоил" маҳалласида аҳолини суюлтирилган газ, кўмир ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида манзилли ишлар амалга оширилди.
Маҳалладаги тупроқ қатламли ички йўлларнинг бир қисмига асвалть, бир қисмига қум-шағал аралашмаси ётқизиш ишлари олиб борилиб, электр тақсимлаш трансформаторлари ва электр узатиш линиялари янгиланди.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @HURRIYAT_UZ
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago