.

Description
Омонат.
Канал эгаси боғлансин.
@defaul7
Advertising
We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid

1 year, 2 months ago

Қачон кетиш керак?Кетиш аслида, қўрқоқликдир.

Лекин уч ҳолатда жоиз:

1) самарасиз, бефойда тортишув жойидан кетиш керак;

2) келажаги бўлмаган ёмон алоқаларни узиб кетиш керак;

3) одамлари сенинг қадр-қийматингни билмайдиган жойдан кетиш керак.

Анвар АҲМАД таржимаси.@Akrom_Malik_rasmiy

1 year, 2 months ago

Фурқат шеърларидан намуналар:Агарчи гард чиқардинг мани вужудима,
Етурмасин сени доманингга бу гардим бод.

Қачонки, юзима, эй моҳ, сен эшик ёптинг,
Икинчи бўлмади хушлуқ эшиги манга кушод.

Юзунг хаёли кўзум қонларини қилур дарё,
Ҳавойи зулфунг олиб умрими, берур бедод.

Нашрга профессор Нурбой Жабборов тайёрлаган.@Akrom_Malik_rasmiy

1 year, 2 months ago

ТЕНГЛИКФиқҳ фанида тенглик сўзи кафоат, куфу деган сўзлар билан ифодаланар экан. Тенглик бу оламнинг буюк қонуни. Аллоҳнинг одати. Ҳар бир иш ва ҳолатнинг ўз мутаносиблиги бор. Уйғунлик бузилган жойда ҳамма нарса барбод бўлади.
Хусусан, дўст танлашда ҳам тенглик қоидасига амал қилмоқ лозим. Инсон ким биландир Аллоҳ учун дўстлик риштасини боғларкан, албатта, бўлажак дўстининг келиб чиқиши, оилавий муҳити, шахсий сифатлари, ёши, тажрибаси ва илмига диққат қилмоғи лозим. Агар инсон барча шартларни топган ҳолда ҳам ёши ва тажрибаси кам билан дўстлашса, албатта, бу дўстлик бир куни дарз кетади. Шу боис ҳеч қачон бирор инсонга шошиб қалбингизни топшириб қўйманг.
Баъзан улуғлар кичикларни эҳтиром қилади. Иззат кўрсатади ва ўзига яқин олади. Бундан кичиклар ҳаволаниб кетмаслиги, билъакс ўз ҳаддини билиб туриши шарт. Аслида, шогирдига ҳаддан ошадиган даражада илтифот қилган устоз, ходимига бошқарув ишларига аралашадиган даражада изн ва яқинлик берган бошлиқнинг ўзи меъёрларни белгилай олмагани ва уни тутиб тура олмагани учун айбдордир.
Ақлли инсон ўзига имконият эшиклари кенг очилганда ҳам ҳаддини сақлаб тургувчи инсондир. Қадим битикларда: “Ит дарё лабига борса ҳам сувни ялаб ичади” деган ўгит бор экан. Бир эшитишда салбий янграйди. Аслида, дарё ёқасида ҳам сувни ҳаддини билган ҳолда ича билиш буюк фазилатдир. Бугунги оғриқларимизнинг барчаси икки сабабнинг мевасидир: биринчиси, ўз ҳаддимизни билмаганимиздан; иккинчиси, бошқаларга ҳадларни бузишга имкон берганимиздан.
Одамнинг эси ҳар куни киради. Одам бўлмаганнинг эси эса минг йилда ҳам кирмайди.
Оёқлари боғланмаган туйғулар ўз эгасини ҳалок қилади. Ақл билан жиловланмаган ҳислар ёввойилашади. Ёввойилашган туйғуларни қайта ақл қафасига қамаш жуда машаққатлидир. Чунки ихтиёрдан чиққан туйғулар қутуради. У худди бўриларга қўшилиб ваҳшийлашган хонадон итига ўхшайди. Шайтоннинг васвасаси бўри каби туйғуларни йўлдан уради.
Туйғулар ҳар қанча улоқиб кетса ҳам ўз эгасига бўлган мансубликдан кесилмайди. Шунчаки, у кучга тўлиб, соҳибини отга боғланган жасаддек судрайди. Туйғуларни тарбиялаш, уларни маҳкам ушлаш шарт. Эрк берилган ҳислар ҳеч қачон мангу саодат манзилига қараб югурмайди, у жарга қараб шаталоқ отади.
Иймон нурлари ақл кўзларини равшан этсин, тақво озуқаси ақл вужудини кучга тўлдирсин ва туйғулар шиддати тан уловидаги руҳни ҳақиқат сари олиб борсин.

Акром МАЛИК12. 09. 2023.@Akrom_Malik_rasmiy

1 year, 2 months ago

ВАФО ШАРТИ

Вафодор дўстлар қўл ва кўз каби бўлади – қўл оғриса, кўз ёш тўкади, кўз йиғласа, қўл уни артади.

Изоҳ: Гўзал ўхшатма. Афсуски, ҳозирда кўп дўстликлар дунёвий манфаат ортига қурилади. "Қадрдонман", "дўстман" деган инсонлар оддий манфаатни деб ўз дўстининг кўнглини ранжитади. Дўстлик бу чойхонада бирга ош ейиш ёки шунчаки "дўстман" дейишнинг ўзи билан адо топмайди. Дўстингиз ҳолидан бохабар бўлинг, бирор жойида оғриқ бўлса, унга далда бўлинг, аксинча унинг оғриғига сабаб бўлиб қолманг.

Ixtiyor Abdurahmonov

@Akrom_Malik_rasmiy

1 year, 2 months ago

#шеърийлаҳза

?БАҒИШЛОВ
*✍️Давлат Карим*?**"Қоракўз" китобидан@Akrom_Malik_rasmiy

1 year, 2 months ago

Ҳар вафоға юз жафо тортмасанг, гунаҳкорсен ва ҳар меҳру муҳаббатға минг дарду меҳнат қабул қилмасанг, табаҳ рўзгорсен.Алишер НавоийМазмуни:Эй инсон, агар ҳар бир вафойинг учун юз жафо кўрмасанг, гуноҳкорсан. Ҳар бир меҳру муҳаббатинг учун минг дарду машаққат қабул этмасанг, бахтиқаросан.

Шарҳ:Инсон чинакам ошиқ бўлганида ҳеч қачон маъшуқнинг илтифотига тўймайди. Севгилининг бошқаларга солган ҳар назари уни азобга солади. Маҳбубига жонини фидо этади, лекин у буни пайқамайди ҳам. Севгилининг лоқайдлиги ва ўзининг фидолиги ошиқни ёндириб-куйдиради, кул қилади.

Модомики, ошиқ ана шу даражада севмаса, унинг севгиси ёлғон ва у севдим дея ёлғон гапириб, гуноҳкор бўлмоқда. Меҳру муҳаббат кўрсатдим дея алдамчилик этмоқда. Ҳақиқий севги изтиробдан иборатдир. Бу изтироб эса мастлик, жазба ва мажнунликдан таркиб топади.
Шориҳдан бир байт:

**Ҳаргиз севдим деёлмасман то
Ақлим севги ичра бўлмаса ғойиб!..

Акром МАЛИК**@Akrom_Malik_rasmiy

We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid