ДИЛДОРА АСАДИЛЛО қизи

Description
Assalomu-alaykum aziz yurtdoshlar!
Siz ushbu kanalda:
🌺 Dildora Asadillo qizining 📂✒️ mualliflik she'rlari,
📒 Hayotiy hikoyalari,
🎬 Tarbiyaviy mavzudagi videoroliklari,
📚 O'zbek va jahon adabiyotidan namunalar b-n tanishasiz!
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 1 week, 3 days ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 months ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 6 months ago

2 months ago

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди.

Биринчи синов:Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Холбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.

Иккинчи синов:Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса хисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

Учинчи синов:Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан эса бир қадар узоқлашиб боради. Шундай бўлишига қарамай, фоний дунёсига берганчалик эътиборини боқий охиратига бермайди. Холбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди.

"Аллоҳим, бизга дунёни энг катта ғамимиз ва илмимизнинг етиб борган нуқтаси қилиб қўйма! Борар жойимизни дўзах айлама! Бизга жаннатни қароргоҳ қилиб бер!"

#rumiy

2 months ago
**Мўъжизанинг баҳоси**

Мўъжизанинг баҳоси

Тесси – ўн ёшлардаги истарали бир қизча. У бир куни ота-онаси укаси ҳақида гаплашаётганини эшитиб қолди. Қизча укаси оғир касал эканини ва даволатиш учун ота-онасида пул йўқлигини билди. Оила яқинда бошқа уйга кўчиб ўтган, шу сабаб бир пайтда уйга ва муолажага тўлов қилишнинг иложи йўқ эди. Теддини кучли малакага эга ва хизмати қиммат жарроҳгина даволаши мумкин эди.

Тессининг онаси йиғлар, отаси эса умидсиз бир оҳангда гапирарди:

– Теддини ҳозир фақат мўъжизагина қутқариб қолиши мумкин.

Бу гапни эшитиб, қизча хонасига югуриб кирди, ғаладондаги қутичасини очди. Унинг бутун бойлиги шу идишга жамланган эди. Тангаларини гиламга тўкди-да, санай бошлади. Адашмаслик учун уч марта санади. Сўнг пулларини қутичага солиб, бор кучи билан дорихонага қараб югурди. Тесси доричи унга вақт ажратишини жимгина кутиб турди. Бироқ оқ халатли киши бошқа бир киши билан қизғин суҳбатлашар, хона четидаги ўн яшар қизчага қараб ҳам қўймасди. Хийла вақт ўтди. Қизча нима қиларини билмай, оёқларини бир-бирига тап-тап этказиб урди. Бироқ фойдасиз. Сўнг қаттиқ-қаттиқ йўталди. Аммо бу ҳам наф бермади. Охири битта тангани олиб, ойнани чертди. Ниҳоят доричи унга қаради!

– Нима керак сенга? – деди у асабийлашиб. – Кўрмаяпсанми, укам билан гаплашяпман. Атай Чикагодан келган, неча йилдан бери кўришмаган эдим.

– Мен ҳам укамни деб бу ерга келдим, – деди Тесси овози титраб. – У жудаям оғир касал... Мен унга мўжиза сотиб олмоқчийдим.

– Узр, нима дединг?

– Укамнинг исми Тед, унинг бошида битта ёмон нарса ўсяпти экан. Дадам: “Уни фақат мўъжиза қутқариши мумкин”, деб айтди. Ўша мўъжиза неча пул туради?

– Қизалоғим, биз мўъжиза сотмаймиз. Кечирасан, сенга ёрдам беролмайман, – деди доричи.

– Пулим бор, агар кам бўлса, яна опкеламан. Қанчалигини айтаверинг.

Доричининг пўрим кийинган укаси чўнқайиб ўтирди-да, қизчани ёнига чақирди:

– Кел-чи, қизим, укангга қанақа мўъжиза керак?

– Билмадим, – деди Тесси йиғламсираб. – Мен фақат укам касаллигини, уни операция қилиш кераклигини биламан. Ойим шундай деди. Лекин дадам унга пул тўлолмайди. Шунинг учун ўзимнинг пулимни ишлатишга қарор қилдим.

– Қанча пулинг бор? – деб сўради чикаголик киши.

– Бир доллару ўн бир цент, – деб ғўлдиради қизча. – Бор пулим – шу. Бу кам бўлса, яна опкеламан.

Чикаголик киши тангаларни олди-да, қизчанинг қўлидан тутди. Уйига олиб боришини сўради:

– Ҳозир уйларингга борамиз. Ота-онангни, укангни кўришимиз керак. Ўшанда унга қанақа мўъжиза кераклигини аниқлайман.

Бу пўрим кийимли киши нейрохирургия соҳасида довруқ қозонган таниқли жарроҳ Карлтон Армстронг эди. У жарроҳлик амалиётини мутлақ текинга қилди ва Тедди тез орада уйига соппа-соғ бўлиб қайтди. Ота-она ўзида йўқ хурсанд, бири олиб-бири қўйиб дўхтирни мақтар, уни йўлиқтиргани учун Худога шукрлар айтарди.

– Бу дўхтир ҳақиқий мўъжиза бўлди, ғойибдан келди, – деб шивирларди она, – Билмадим, бунақа операция неча пул тураркан...

Тессининг юзларига табассум югурди. У мўъжизанинг баҳоси қанчалигини жуда яхши биларди... Бир доллару ўн бир цент ва ўн яшар қизалоқнинг самимий ишончи.

2 months ago

Otangdayin asl do'st yo'q

Otang bo'lsa noning butun,
Yurasan-da kamu ko'st yo'q.
Do'st qidirma, eng ishonchli -
Otangdayin asl do'st yo'q.

Har ishingga yechim oson,
Kulfatingga ko'ksi qalqon,
Tashvishingga balogardon,
Otangdayin asl do'st yo'q.

Go'sht qaynaydi qozoningda,
Qat'iylik bor zaboningda,
Qo'llab turar har oningda,
Otangdayin asl do'st yo'q.

Qahratonda muzlamaysan,
Nor bo'taday bo'zlamaysan,
Bir mehribon izlamaysan,
Otangdayin asl do'st yo'q.

Otang bo'lsa - qarzing bo'lmas,
Nomardlarga arzing bo'lmas,
Dil oynangda darzing bo'lmas,
Otangdayin asl do'st yo'q.

O'zi yupun, xazinabon,
O'zi och-u, tutqazar non,
Sening uchun tikadi jon,
Otangdayin asl do'st yo'q.

Tovoningga kirmaydi tosh,
Ichganing bol, yeganing osh,
Uyingdagi nurli quyosh,
Otangdayin asl do'st yo'q.

Ey Dildora, otang uchun,
Yonib tursin qalbingda cho'g'.
Sen ham munosib farzand bo'l,
Otangdayin asl do'st yo'q.

Dildora Asadillo qizi.

💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥

Отангдайин асл дўст йўқ

Отанг бўлса нонинг бутун,
Юрасан-да каму кўст йўқ.
Дўст қидирма, энг ишончли -
Отангдайин асл дўст йўқ.

Ҳар ишингга ечим осон,
Кулфатингга кўкси қалқон,
Ташвишингга балогардон,
Отангдайин асл дўст йўқ.

Гўшт қайнайди қозонингда,
Қатъийлик бор забонингда,
Қўллаб турар ҳар онингда,
Отангдайин асл дўст йўқ.

Қаҳратонда музламайсан,
Нор бўтадай бўзламайсан,
Бир меҳрибон изламайсан,
Отангдайин асл дўст йўқ.

Отанг бўлса - қарзинг бўлмас,
Номардларга арзинг бўлмас,
Дил ойнангда дарзинг бўлмас,
Отангдайин асл дўст йўқ.

Ўзи юпун, хазинабон,
Ўзи оч-у, тутқазар нон,
Сенинг учун тикади жон,
Отангдайин асл дўст йўқ.

Товонингга кирмайди тош,
Ичганинг бол, еганинг ош,
Уйингдаги нурли қуёш,
Отангдайин асл дўст йўқ.

Эй Дилдора, отанг учун,
Ёниб турсин қалбингда чўғ.
Сен ҳам муносиб фарзанд бўл,
Отангдайин асл дўст йўқ.

Дилдора Асадилло қизи.

https://t.me/Dildora_Asadillo_qizi

5 months ago

#Ибрат

Биз доимо йўқотган нарсаларимизга қараймиз. Топганимизга қарамаймиз. Оёқ кийими йиртилганидан шикоят қилаётган киши, қанчадан-қанча кишиларнинг оёғи йўқлигини билармикан?! Маошининг озлигидан шикоят қиладиганлар, ҳар куни бир қанча кишилар очликдан вафот этаётганлигини билармикан?! Кўзининг заифлашиб қолганидан шикоят қилаётганлар қанчадан-қанча кишилар мутлоқ кўр эканлигини англармикан?! У кўзойнагига суянса, кўрлар асосига суянади. Битта ўғли вафот қилганидан шикоят қиладиганлар биратўла тўртта боласини ерга қўйганлардан хабари бормикан?! Ишининг қийинлигидан шикоят қиладиганлар миллионлаб инсонлар ишсиз юрганини билишармикан?!

Муаммомиз шундаки, биз ҳамма нарсани истаймиз. Агар бизга сўраган нарсамиз берилмаса, ғазабланамиз. Агар истаганимиз берилса, яна кўпроқ истаймиз!

Битта нарсага одамлар турли томондан қарашади. Ярим стакан сувнинг баъзилар бўш турган томонини кўришса, бошқалар сувли томонини кўришади. Стаканнинг бўш томонига назар солиш қолган ярмидан фойдаланишни ҳам барбод қилади. Унинг тўла томонига назар солишимиз натижасида бўш томонидаги машаққатдан қутиламиз.

Дунёда баъзилар битта яқинини йўқотса: «Бу дунё ўлиб кетсин», дейди. Баъзилар эса: «Битта яқинимни олиб, кўпини қолдирган Аллоҳга шукр», дейишади. Баъзилар: «Хотиним билан муроса қилиб бўлмайди», — дейишса, бошқалар: «Хотиним асабий бўлса-да, хулқи яхши», дейишади. Баъзилар уйининг кичкиналигидан нолишса, бошқалар кичкина бўлса-да, уйи борлигига шукр қилади. Баъзи аёллар: «Эрим саркаш», деб нолийди, бошқаси эса: «Саркаш бўлса-да эрим мени яхши кўради», дейди. Баъзилар: «Отам менинг озодлигимни чеклаб қўйган», — деб нолишса, бошқалар: «Отам буни мендан хавотирлангани учун қилади», дейди. Суратнинг бошқа томони ҳам бор. Ҳодисаларнинг ойга ўхшаб ёруғ томони ҳам бор, қоронғу томони ҳам бор. Пессимистлар унинг фақат қоронғу томонини кўришади!

5 months ago

Ҳар бир ишда биринчи бўлишни истайсизми? Унда...

— Ўз соҳамизда биринчи бўлишни истасак, кўп ўқиш ва ўқиганларимизни уқиш керак бўлади. Ўзимиз учун фойдали бўлган китобни 1 марта эмас, керак бўлса 10 марта, 100 марта ва 1000 марталаб ўқишимиз керак.

— Мисол учун 7х8 нечига тенг деб сўраса бирданига 56 деб жавоб бера оласиз. Лекин 14х17 нечига тенг деса, миянгиз қотиб қолади.

— Чунки сиз карра жадвалини 100 марталаб такрорлаб, миянгизга сингдириб олгансиз. Худди шу каби ўзингиз учун фойдали бўлган китобларни такрор ва такрор ўқиб, миянгизга сингдириб олсангиз, беихтиёр ёзилган нарсаларни ҳаётингизда қўллай бошлайсиз.

• Хулоса: Шунда, ўз соҳангизда сизга тенг келадиган инсон топилмайди. Сиз қаерга борманг, қадирланасиз.  Пулнинг ўзи сизни излаб келади.

5 months, 1 week ago

#Ибрат

Ҳаётда шундай нарсалар борки, уларни ҳашамат билан алмаштириб бўлмайди. Оч қолган киши учун кимхоб тўшакдан бир бурда нон яхши. Чанқаган кишига чиройли қасрдан кўра бир пиёла сув афзал. Беморга шифо бўладиган дори ер юзининг олтинларидан муҳимроқ. Машаққатдан чарчаган кишига дунёни берма, унга битта ёстиқ бер, унга шу етарли.

Ким биландир муомала қилганимизда, унинг эҳтиёжларини аниқлашга уринишимиз лозим. Эҳтимол биз учун унчалик муҳим бўлмаган нарса ўзгаларга аҳамиятли чиқар!

7 months, 2 weeks ago

***ДУНЁ ИМТИҲОН ДИЁРИДИР

Оиша онамиз бирорта ҳам фарзанд туғмаганлари, шу билан бирга бирорта ҳам ҳадисда у онамиз "Эй Аллоҳнинг расули, менга зурриёт тилаб дуо қилинг", деб айтганларини топмаймиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топганларида у онамиз 18 ёшда бўлганларини ҳам биласизларми?
Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин 47 йил яшаганлар. Шу билан бирга эр ҳақида қайғурмаганлар. Лекин илм ва ибодатга машғул бўлганлар. У онамиз муаллима ва маърифатли аёл бўлганлар. Буюк саҳобаларнинг фатво берувчи муфтиси ҳам эдилар.
Ҳеч қачон ҳаёт фарзанд, эр, уй, кундош, мол дунё, ота она ўлими ёки фарзанд нобуд бўлиши билан тўхтаб қолмайди. Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, албатта ундан яхши нарсани ўринбосар қилиб беради.
Дунё имтиҳон диёридир, у ҳеч қачон бир кишининг қўлида мукаммал бўлмаган***.

7 months, 2 weeks ago

ҚИЛГАН ЭЗГУ АМАЛИНГ АЛБАТТА ЎЗИНГГА ҚАЙТАДИЙигирманчи асрнинг бошларида бир шотланд фермери уйига қайтиш йўлидаги ботқоқликдан ўтаётиб, тўсатдан ёрдам сўраб бақирган овозни эшитади ва дарҳол ёрдамга чопади. У ботқоқнинг балчиқли аталасида жон талвасасида чиқишга интилаётган болани кўради. Бола ботқоқнинг комидан қутулишга ҳаракат қилар, даҳшатли тубсизлик эса унинг ҳар бир ҳаракатидан сўнг уни янада пастга тортиб муқаррар ҳалокат онини яқинлаштирар, бола эса чорасизлик ва қўрқув билан қичқирар эди. Фермер чаққонлик билан дарахтнинг қалин шохини кесиб, эҳтиётлик билан унга яқинлашди ва нажотбахш бутоқни узатди.

Бола хавфсиз жойга чиқиб олди. Энди уни қалтироқ тутар, анча вақтгача кўз ёшларини тўхтата олмай ўкириб йиғлар эди. Энг муҳими, у муқаррар ўлимдан халос бўлган эди!
— Юр, мен билан уйга, — деб таклиф қилди фермер. — Сен тинчланиб олишинг, кийимларингни қуритишинг ва исинишинг зарур.
— Йўқ-йўқ, — бола бошини сарак-сарак қилди, — мени отам кутаяпти. У жуда хавотир олаётган бўлса керак.

Ўз халоскорининг кўзларига чексиз миннатдорчилик билан боқди ва бола югуриб кетди...
Эртаси куни эрта тонгда фермернинг уйи олдига зотдор отлар қўшилган ҳашаматли извош келиб тўхтади. Извошдан тўкис ва башанг ки¬йинган оқсуяк тўра тушиб, фермерни чақирди ва ундан сўради:
— Кеча менинг ўғлимнинг ҳаётини сиз қутқариб қолдингизми?
— Ҳа, мен, — жавоб берди фермер.
— Мен сиздан қанча қарздорман?
— Мени хафа қилаяпсиз, жаноб. Мендан ҳеч қандай қарзингиз йўқ, чунки мен ҳар қандай диёнатли одам қилиши зарур бўлган ишни қилдим.
— Йўқ, мен буни шундай қолдира олмайман, чунки менинг ўғлим мен учун жуда қадрли. Истаган миқдордаги пулни айтинг, — ўз сўзида қаттиқ туриб олди, меҳмон.
— Мен бу мавзуда бошқа гаплашишни хоҳламайман. Хайр. — Фермер кетишга чоғланди. Шу пайт эшик очилиб, пиллапояга унинг ўғли югуриб чиқди.
— Бу сизнинг ўғлингизми? — сўради бадавлат меҳмон.
— Ҳа, жаноб, — ўғлининг бошини силаб, ғурур билан жавоб қилди фермер.
— Келинг, бундай қиламиз. Мен ўғлингизни Лондонга ўзим билан бирга олиб кетаман ва ўқиши учун харажатларни ўз зиммамга оламан. Агар у ҳам отаси каби олийҳиммат ва диёнатли бўлса, сиз ҳам, мен ҳам бундан ҳеч қачон афсусланмаймиз.

Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни тугатди, сўнгра тиббиёт институтини якунлади ва тез орада унинг номи, пеницилин дорисини кашф қилган инсон сифатида бутун дунёга машҳур бўлди. У Александр Флемминг эди.

Иккинчи жаҳон уруши олдидан Лондоннинг бадавлат шифохоналаридан бирига ўша оқсуяк жанобнинг ўғли, оғир ўпка шамоллаши билан олиб келинади. Нима деб ўйлайсиз, бу сафар унинг ҳаётини нима сақлаб қолди? - Ҳа, айнан Александр Флемминг кашф қилган пеницилин! Флеммингнинг ўқишига шароит яратиб берган бадавлат жанобнинг номи Рандольф Черчилль эди. Унинг ўғли эса Англиянинг машҳур бош вазири Уинстон Черчилль. У шундай деган: "Сенинг қилган эзгу амалинг албатта ўзингга қайтади".

*?***https://t.me/Dildora_Asadillo_qizi

7 months, 2 weeks ago

#ХИКМАТЛАР

Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.

© Цезарь️Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.

© Уорен БафетБилгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин.

© Конфутсий️Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.

© Брюс Ли️Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

© Бодо ШеферҚўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма!

© Чингизхон

7 months, 3 weeks ago

#Ибрат

- Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.

- Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

- Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

- Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

- Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

- Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади...

- Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

- Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.

- Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир.

«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 1 week, 3 days ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 months ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 6 months ago